rinat80_09   11-15-2011, 09:56 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Одам алайхиссаломни тупрокдан яратган булса, аёлни хам тупрокдан яратган ми? хадисда "ковургадан" деган шуни изохлаб берсангизлар?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши қовурғадан яралган, ҳеч бир йўл билан тўғриланмайди. Агар фойдаланаман десанг эгрилиги бўйича фойдалансан, агар тўғрилайман десанг синдириб қўясан, синдириш талоқ қилишдир» (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3517).
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   11-18-2011, 05:46 PM
#2
Аёл киши қовурғадан яралгани

Савол: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёллар билан чиройли муомалада бўлинглар. Албатта аёл киши қовурғадан яратилган» (Муттафақун алайҳ).
Шайх Шуъайб Арнаут «Риёзус Солиҳийн» китобига ёзган таълиқларида, мана шу ҳадиснинг ҳошиясида шундай дедилар: «Бу жойда сўз ўхшатиш ва мисол келтириш маъносида. Бу ҳадиснинг бошқа ривоятида очиқ келган: «Аёл киши қовурғага ўхшайди». Баъзилар ўйлаганидек аёл киши Одам қовурғасидан яратилмаган. Саҳиҳ суннатда бу ҳақида бирор хабар йўқ».
Фазилатли шайх! Шайх Арнаут сўзма-сўз шундай дедилар. Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзма-сўз ва очиқдан-очиқ шундай деганларку: «Аёл киши қовурғадан яратилган». Бунинг тасдиқи Аллоҳнинг қуйидаги сўзида бордир: «У (Аллоҳ) шундай Зотки сизларни бир нафсдан (Одамдан) яратди ва ундан (Одамдан) унинг аёлини яратди» (Нисо: 1). Яна Аллоҳ айтади: «У (Аллоҳ) шундай Зотки сизларни бир нафсдан (Одамдан) яратди ва ундан (Одамдан) унинг аёлини пайдо қилди» (Аъроф: 189). Яна Аллоҳ айтади: «Унинг оят-аломатларидан: Сизлардан аёлларингизни яратди улар билан ором олишингиз учун» (Рум: 21) Яна Аллоҳ айтди: «Аллоҳ сизлардан аёлларингизни яратди» (Наҳл: 72). Тафсир аҳли айтгандилар: Бу оятлар аёллар ҳақида, Ҳавво Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан яратилгандир.
Фазилатли шайх! Шайх Арнаут айтган сўзлари тўғрими ёки хатоми? У киши далил қилган: «Аёл киши қовурға каби. Уни тўғирлайман десанг синдириб қўясан. Агар ундан фойдалансанг унинг қийшиқлиги ҳолда фойдаланаверасн», деган ҳадисни тушунтириб беринг?
Жавоб: Ҳадиснинг зоҳири шуки: Аёл кишидан мурод Ҳавво алайҳассалом Одамнинг қовурғасидан яратилган. Бу аёл киши қовирғага ўхшатилган ҳадисга тескари келмайди. Балки бу ҳадисдан ўхшашлик нуқтаси тушунилади. Яъни унга ўхшаб қийшиқ, чунки асли ўшандандир. Бунинг маъноси: Аёл киши қийшиқ қовурғадан яратилган, унинг қийшиқлиги инкор қилинмайди. Агар эр уни тўғирламоқчи бўлса, қийшиқлигини йўқотмоқчи бўлса синдиради. Ажралиш бу унинг синишидир. Агар ёмон ҳолатга, заиф ақлига ва шунга ўхшаш қийшиқликларга сабр қилса ҳолат шундай давом этади ва ҳаёт ҳам давом этади. Бу ҳадсини шарҳлаганлар шундай дейишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар шулар жумласидандирлар (Фатҳул Борий 6/368) Аллоҳ барчаларини раҳматига олсин.
Шундан маълум бўлдики Ҳаввони Одамни қовурғасидан яратилганлигини инкор қилиш саҳиҳ эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир, Васоллаллоҳу ала Набиййина Муҳаммад ва алиҳи ва соҳбиҳи васаллим.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 20053.

Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ Ғудайён
Солиҳ Фавзон, Бакр Абу Зайд
rinat80_09   08-04-2015, 04:33 PM
#3
Ассаламу алейкум!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши қовурғадан яралган, ҳеч бир йўл билан тўғриланмайди. Агар фойдаланаман десанг эгрилиги бўйича фойдалансан, агар тўғрилайман десанг синдириб қўясан, синдириш талоқ қилишдир» (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3517

ушбу хадис сахих ми?

4 та Мазхаб уламолари кайси фикрни олишган
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.