(10-17-2012, 01:52 PM)Inson Написал: Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-17-2012, 01:52 PM)Inson Написал: Еид айомларида болалар учун совгалар, байрам дастурхонини тузаб бериш , уйларни байрамга мослаб безаклар бн безатиш мумкинми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир» (Муслим № 1141).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Яна ушбу байрам кунида одамлар бир-бирларига совғалар улашишади, яъни таом тайёрлаб бир-бирларини таклиф қилишади, тўпланишади, хурсандчилик қилишади ва шодланишади. Одатда мана шундай ва бунинг ёмон жойи йўқ. Чунки бу байрам кунларидир. Абу Бакр (разияллоҳу анҳу) Оиша (разияллоҳу анҳа) олдиларига Минодаликларида кирганлар ва ҳузурларида чилдирма чалаётган икки қизни учратганлар. У киши уларга дўқ қилиб гапирдилар, аммо Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у кишига: “Уларни тинч қўй, эй Абу Бакр. Ахир бу байрам куни, Мино кунику” дедилар. Ушбу ҳадисда шариат бандалар учун енгил ва малоллантирмайдиган эканига кўрсатма бор. Ахир у байрам кунларида уларни хурсанд қиладиган ва шодлантирадиган нарсани тақдим қилдику” (Қаранг: «Мажмуъ Фатава аш-Шайх ал-Усаймин» 16/276).
Яна Оиша разияллоҳу анҳа ривоят қиладилар: “Кунларнинг бирида намоз ўқиладиган майдончада ҳабашийлар найза ўйнатаётганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени ўзлари билан таклиф қилдилар. У байрам куни эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан: “Уларга қарашни истайсанми?” деб сўрадилар. Мен: “Истайман” деб жавоб бердим. Шунда у зот мени орқаларига қўйдилар ва елкаларини менга кўринадиган қилиб эгдилар. Мен юзларига юзимни текказган ҳолда бошимни елкаларига қўйдим ва шу ҳолатда елкаларининг ортидан томоша қилдим. Зерикиб кетмагунимча шундай турдим. Охири Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан: “Етадими?” деб сўрадилар. Мен эса: “Ҳа” деб жавоб бердим. Шунда у зот менга: “(Унда) уйинга борақол” дедилар”. Ҳадиснинг бошқа ривоятида Умар разияллоҳу анҳу ўйин билан банд бўлганларни тўхтатишни бошлаганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар: “Уларни ўз ҳолига қўй!” Ҳадиснинг яна бир бошқа ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб қўшиб қўйганлари айтилган: “Яҳудийлар бизнинг динимизда кенгликка ўрин борлигини билиб қўйишсин. Дарҳақиқат мен енгил ҳанифия дини билан юборилганман” (Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳадис иснодини ҳасан деди. Қаранг: “Таълиқул ғариб” 2/43. Имом Албоний ҳам ҳадисни ҳасан деди. Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» 4/443).
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дедилар: “Ушбу ҳадисда байрам кунлари турли хил қалбга хурсандчилик олиб келадиган ва ибодат оғирлигидан тана дам оладиган нарсалар орқали оиласини хурсанд қилиш, кўнгилларини очишлик жоиз эканига кўрсатма бор. Дарҳақиқат байрам кунларида хурсандчилик ва шодиёна қилишлик – дин амалларидандир” (Қаранг: “Фатҳ ал-Борий” 2/514).
Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Икки байрам кунлари хурсандчилик қилишлик дин амалларига киради. Бу кунлар бошқа кунлар каби эмас” (Қаранг: «Шарҳ ас-Сунна» 4/323).