1. Рубубият тавҳиди – Аллоҳни яратиш, ризқ бериш, тирилтириш, ўлдириш ва шунга ўхшашлардан иборат феълларида яккалашликдир.
2. Улуҳият тавҳиди – намоз, рўза, ҳаж, закот, назр, қурбонлик ва шунга ўхшашлардан иборат ибодатда Аллоҳни яккалашликдир.
3. Исм ва сифатлардаги тавҳид эса Аллоҳни ташбиҳ, тамсил, таҳриф (ўзгартириш) ва таътил (бекор қилиш)ликсиз, У Ўзини сифатлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни сифатлаган сифатлар билан сифатлашингиз ҳамда Уни, У Ўзини номлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни номлаганлари билан номлашлигингиздир.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9772.