Pages (18):    1 11 12 13 14 15 18   
Admin   07-04-2015, 07:01 AM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким уни (намозни) муҳофаза (риоя) қилса унга нур, ҳужжат ва қиёмат куни нажот бўлади. Ким уни муҳофаза қилмаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. Ҳамда қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бўлади» (Имом Аҳмад «Муснад» (2/169 6576-рақам)).
Admin   07-04-2015, 07:14 AM

«(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир» (Нисо: 79).
Admin   07-04-2015, 07:20 AM

Рофиъ ривоят қилади: Хаворижлар Алийга қарши бош кўтаришганда, улар тинмай: «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир», «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир» деб такрорлашар эди. Шунда Али айтди: «Ҳақ сўзни айтишди, (бироқ) ботилни назарда тутишди» (Муслим 1774).
Admin   07-05-2015, 08:03 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч нарса ҳалокатдир: итоат қилинувчи очкўзлик, эргашилувчи ҳавои нафс ва одамнинг ўзидан фахрланиши» (Табароний 54/52, Қодаъий 325).
Admin   07-05-2015, 08:07 PM

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Ҳукмдорга қарши чиқаётган гуруҳ билиши керакки, уларнинг чиқишларидаги зарар, улар даф қилмоқчи бўлган (зарар)идан каттароқ бўлиши мумкин» («Минҳажу Сунна» 3/391).
Admin   07-06-2015, 07:54 AM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олов билан фақат оловнинг Роббиси азоблайди» («Саҳиҳи Аби Давуд лил Албаний» 2673).
Admin   07-25-2015, 04:34 PM

«Бас, энди инсон — қачон Роббиси уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Роббим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер. Энди қачон уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Роббим мени хор қилди», дер. Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас) (Фажр: 15-17).
Admin   07-25-2015, 04:39 PM

1. Рубубият тавҳиди – Аллоҳни яратиш, ризқ бериш, тирилтириш, ўлдириш ва шунга ўхшашлардан иборат феълларида яккалашликдир.
2. Улуҳият тавҳиди – намоз, рўза, ҳаж, закот, назр, қурбонлик ва шунга ўхшашлардан иборат ибодатда Аллоҳни яккалашликдир.
3. Исм ва сифатлардаги тавҳид эса Аллоҳни ташбиҳ, тамсил, таҳриф (ўзгартириш) ва таътил (бекор қилиш)ликсиз, У Ўзини сифатлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни сифатлаган сифатлар билан сифатлашингиз ҳамда Уни, У Ўзини номлаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни номлаганлари билан номлашлигингиздир.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9772.
Admin   07-25-2015, 04:47 PM

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13).
Admin   07-25-2015, 04:53 PM

Фазилатли шайх Солиҳ Фавзон шундай дедилар: «Агар Китоб ва Суннат билан қуроллансанг, ҳеч қачон мағлуб бўлмайсан. Агар сенда илм бўлмаса, бас, аввалги шубҳа биланоқ кетасан» («Шарҳ ан-Нуния» (1/176)).
Pages (18):    1 11 12 13 14 15 18   
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.