Муваҳҳид   02-05-2010, 04:57 PM
#1
Абул Ҳасан Мисрий
ал-Мағрибийнинг Аллома Албоний билан даъватга ва манҳажга тааллуқли бўлган савол-жавоби

Ушбу баҳс 1416ҳ.й. 10 ражаб (1995 м.й. 2 декабр) да Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний ва Мустафо Исмоил ас-Сулаймоний (Абул Ҳасан ал-Мисрий) орасида бўлиб ўтган суҳбатдан ёзиб олинган


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!


Абул Ҳасан ал-Мисрий (А.Ҳ.).: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унга ҳамд айтамиз ва Ундангина мадад ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг шумлигидан, амалларимизнинг ёмонлигидан У Зотдан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни адаштиргувчи йўқ ва кимни адаштирса, уни ҳидоятлагувчи йўқ!
Аммо баъд:
Ҳозирги берадиган саволларимиз даъват ва манҳажга тааллуқли саволлар бўлиб, шу масалада омма толиби илмлари ўртасида турли хил саволлар юради. Ва хоссатан, даъватчилар ўртасида бундай саволлар учраб туради.
Ва мен ҳозир шайхимизга қўлимдан келганча, билган ва жамлаган саволларимни бераман. Ва, шайхимиздан умид қиламизки, буларга кескин ва қатъий жавобларни берсалар, далиллар билан, тоинки ўша тортишувлар тўхтасин.
Сўзимнинг аввалида, шайх, биринчи саволим: маълумки, “салафий даъват”- Китоб, Суннат ва салафи солиҳлар сўзи устига қурилгандир. “Салафи солиҳ” ибораси масаласига келсак, буни кишилар, толиби илмлар турлича тушунишади. Кимлардир тор доирада тушунади, кимлардир кенгроқ доирада тушунади. Шунинг учун, шайх сиздан сўраймиз, Аллоҳ сизни ҳифзида сақласин, тўғриси қайси бири, “салафи солиҳ” деганда биз кимни тушунамиз?
This post was last modified: 02-05-2010, 04:57 PM by Муваҳҳид.
Муваҳҳид   02-05-2010, 04:58 PM
#2
Шайх Албоний (Ш.Алб.).: Биз “салафи солиҳ” деганимизда, Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам, “яхшилик” деб гувоҳлик берган асрларда яшаб ўтган кимсаларни тушунамиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, нафақат “муттафақун алайҳ”, балки, бошқа ривоятлар билан ҳам “мутавотир” даражасига етган ҳадисда: “Асрларнинг энг яхшиси- менинг асрим, сўнг ундан кейингиси, сўнг ундан кейингиси”- дедилар. Лекин , баъзи ривоятлар борки, буларни мен жазм қилиб саҳиҳ деёлмайман. Чунки ҳозир ишора қилиб ўтган манбаларимда, буниси келмаган. Ва ана шу ривоятда, тўртинчи асрни ҳам санаганликлари бор. Демак, ана шу уч аср, уларга “яхшилик” деб гувоҳлик бердилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, “салафи солиҳ” деганда, биз ана шуларни тушунамиз.
Тарихни ўрганган кимсалар биладиларки, саҳобалар жиҳод билан машғул бўлганликлари туфайли, ер юзининг турли тарафларига ёйилиб кетдилар ва жиҳод, фатҳлар билан овора бўлдилар. Натижада уларда бўлган билим ҳам тарқалиб кетди, ҳадислардан олинадиган ижтиҳодлар, улардан олинадиган тушунчалар ҳам тарқалиб кетди, у бир жойда жам бўлмади ва уларни жамлашлик, саҳобалардан кейинги бўлган давр, тобеъинлар асрида бошланди. Мана шу тариқа, қанчалик замон ўтиши билан, кейинги авлодларга аввалги одамларнинг илмини тўплашлик осонлашиб бораверди.
Аввалги одамларнинг илми деганимда, мен уларнинг, Аллоҳ ва Унинг Росулидан нақл қилиб беришган нарсалиги ва ўзлари, тушунчалари билан Қуръон ва Суннатдан чиқаришган ижтиҳодларини назарда тутаяпман. Улардан кейинги бўлган тобеъинлар, уларнинг ҳар бири ўзлари қилган саъй-ҳаракатга яраша, ана шу нарсадан қодир бўлганча жамлашди, ким қанчалик кўп сафар қилса, қанчалик кўп ҳаракат қилса, уларни шунча кўп жамлашликка эришди. Демак, уларнинг ҳаммаларида бир хил жамланмаган эди бу илм, балки ҳар бирларининг ҳаракатига қараб, уларда ўша илмнинг турли қисмлари жамланган эди.
Мана шу тариқа, тобеъинларнинг жамлаган илми улардан кейингиларга жамланган ҳолатда ўтди ва албатта, тобеъинлар ана шу илм асосида ижтиҳодлар қилишди, кўпгина масалаларни ойдинлаштириб, равшанлаштиришди. Табиийки, саҳобалардан қанчалик кўп асарлар жамланилса, шунчалик кўп масалалар ойдинлашади. Ва ана шу равшанлашган илм ҳам тобеъинлардан табаъ тобеъинларга ўтди.
Шу тариқа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган ва саҳобалар жамоатида жам бўлган илм, бу илм бир кишининг қалбида жам бўлмаган эди, балки саҳобаларнинг жамоъасига ёйилиб кетган эди, тобеъинларга жам бўлган ҳолатда ўтди ва улардан эса табаъ тобеъинларга ўтди.
Демак, мана шу уч асрда яшаб ўтган кимсалар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақтовларини олишди. Бундай мақтовни биз бошқа асрларга бера олмаймиз, яъни, оммавий шаклда, ўша асрда яшаган ҳамма одамлар яхши бўлган деб айтолмаймиз. Балки, ўшаларга эргашган баъзи шахсларда ўша мақтов топилиши мумкин, худди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда, бу ҳадис “Саҳиҳайн”да келмаса ҳам, бошқа ҳадис китобларида келган ва ривоятларининг кўплиги билан саҳиҳдир, айтганларидек: “Умматимдан бир тоифаси ҳақ устида зоҳир бўлиб боради, то Қиёмат куни келгунча...” ва яна бир бошқа ҳадисда: “Умматим ёмғир кабидир, унинг яхшилиги бошидами ёки охиридами, билиб бўлмайди”- дедилар. Шунинг учун ҳам биз яхшиликни фақатгина саҳобалар даврининг ўзига чеклаб қўя олмаймиз, чунки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган илмлари ва ундан истинбот қилиб чиқаришган ҳукмлари улардан кейинги даврга ҳам ўтди ва биз буни тарихда кўрдик, яъни улардан кейинги бўлган тобеъинларга ушбу илм ўтди. Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақатгина саҳобалар асрини эмас, балки ундан кейинги бўлган асрларни ҳам мақтадилар. Шунинг учун уламолар қачон “салафи солиҳ” иборасини ишлатсалар, улар саҳобалар, тобеъинлар ва табаъ тообеъинларни назарда тутишади.
Бизнинг илмимиздан олган хулосамиз мана шу, албатта ҳар бир илмликнинг тепасида, бир илмлик бор.

Муваҳҳид   02-05-2010, 05:02 PM
#3
А.Ҳ.: Аллоҳ сизга барака берсин!

Ш.Алб.: Сенга ҳам Аллоҳ барака берсин!

А.Ҳ.: Шайх, мен сизнинг бир кассетангизни эшитдим ва унда сиз “салафий” деб номланишлик ҳақида бир йигит билан баҳслашган экансиз. (Изоҳ: талаба, Шайх Албоний “салафий” деб номланишлик ҳақида гапирганларида бу номланишга қарши бўлган). Унга сиз савол бергансизки, сени исминг ўзи нима? У: мен мусулмонман,- деди. Кейин сиз: мусулмон, қайси мусулмон, шийъамисан, сунниймисан?- деб сўрадингиз. У: мен суннийман,- деди. Сиз яна: сунний, суннийларнинг қайси бирисан, мотурудиймисан, ашъариймисан ёки бошқасимисан?- деб сўрадингиз. У: салафи солиҳларнинг йўлидагисиман,-деди. Шунда сиз унга: кел, бунақанги, мен мусулмон, сунний, салаф солиҳлар йўлида деган узоқ гапларни қўйиб, салафийман деб қўяқолгин,- деб айтгансиз.
Энди, ҳозирда катта даъватчилар ичида шунақанги бир нарса чиққанки, кўпчилик ўзини салафийман деб номлайди, лекин буларнинг сўзлари бир-бирларининг сўзларига тескари, яъни баъзи даъватчилар бор, ўзларини салафий деб номлаб туриб, ўзлари аввалда ўтган салафи солиҳларининг сўз ва амалларига тескари ишлар қилишади. Лекин улар ўзларини салафий деб номлашади. Демак, ҳозирги кунда салафий деган билан, ҳақиқатда салафлар йўлини тутганлар билан бирга, уларнинг йўлига тескари ишлар қиладиганлар ҳам тушунилар экан, салафий деган номни ўзгартириб, бошқача бир ном қўйиш керакми? Ҳар сафар, шу бирор-бир нарса пайдо бўлган сари, у номдан бу номга, бу номдан у номга ўтиб, янги бир ном қўйиб бориш керакми, деган савол туғилади. Шунга жавоб қандай бўлади, шайх?

Ш.Алб.: Ўзларини салафийларга нисбат берган одамлар, ўзларини биз салафларга эргашганмиз деб туриб, салафларнинг ишига тескари иш тутганликлари учун, биз уларни бошқача ном билан номлашимиз керак десак, бунинг мисоли шунга ўхшайдики, ҳозирги кунда одамлар ўзларини мусулмонман деб туриб, Исломга тескари ишларни қилишади. Бу билан энди биз мусулмонларни ҳам, мусулмон деган номдан бошқа номга ўтказамизми? Яъни, Исломга тескари иш қилаётган мусулмонлар бўлганлиги учун, мусулмон деган номни ўзгартиришга тўғри келармикин?

А.Ҳ.: Йўқ, йўқ шайх, эҳтиёж бўлмайди мусулмон деган номни ўзгартиришликка...

Ш.Алб.: Сен қўй буни, мен биламан эҳтиёж бўлмаслигини, мен сенга буни тушунтириб бермоқчиман. Сен ҳозир умумий жавоб берасан. Мен эса шуни сенга кенгроқ қилиб, ёйиб тушунтириб бераман.
Аввало, биз бир нарсани тушунтириб ўтишимиз керак. Салафларга ўзини нисбат беришлик билан, салафлардан бошқаларга ўзини нисбат беришликнинг ўртасидаги фарқни, ажратиб олишимиз керак. Салафларга эргашувчимиз, биз салафийлармиз деган номдан бошқа номлар, улар ўзларини бирор ҳизбгами ёки бирор имомгами ё бирор-бир мазҳабга нисбат берадими, бу номнинг ўртасидаги фарқни ажратиб олишимиз керак.
Салафларга нисбат берилинганда, сақланган кимсаларга нисбат берилинган бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта асрни, яхши аср, яхши кишилар деб мақтадилар, бу аср кишилари ёмонликдан сақланди, яъни ўзларини салафларга нисбат берган кимсалар, ўзларини адашиб кетишликдан сақланган кимсаларга нисбат беришган бўлишади. Бунақанги сақланишлик бошқа ҳеч кимда йўқ. Бирон-бир мазҳабда ёки бирон-бир ҳизбда адашиб кетишликдан, хато қилишликдан сақланишлик деган нарса йўқ. Бу иккита нисбат беришликнинг ўртасидаги фарқ шунда.
Салафлар деганимизда демак, юқорида айтганимиздек, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунилади, саҳобалар, тобеъинлар, табаъ тобеинлар тушунилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳдан сақланганлар, саҳобалар динни етказишган, адашиб кетишликдан сақланишган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта асрни мақтадилар. Уларга эргашишлик яхшилик, уларга хилоф бўлишлик эса ёмонлик.
Агар бу нарсалар тушунарли бўлган бўлса, хўп, бундаги тушунарсиз, ишкал жой қаерда?

А.Ҳ.: Ишкал жой шундаки, масалан, бир кишига: сен қайси манҳаждасан?- дейилса, у: мен салафийман,-деди. Шунда: сен қайси салафийлардансан? Ҳизблар тўплаб оладиган, жамоатлар тузиб оладиган, амирлар сайлаб оладиган салафийларданмисан ёки бу нарсаларга қарши бўлган, бу ишларни нотўғри дейдиган салафийларданмисан?- деган гап чиқиши мумкин...

Ш.Алб.: Тўхта, шу ерда тўхтаб ўтайлик!
Менга айтчи, шу сен санаб ўтган, ҳизблар, жамоатлар тузиб олишлик, амирлар сайлаб олишлик, ҳалиги биз эслаб ўтган салафларда, шу нарсалардан бирортаси бўлганми?

А.Ҳ.: Йўқ, уларда бу нарса бўлмаган.

Ш.Алб.: Демак, бу одам салафий эмас! Салафларга ўзини нисбат бермасин, чунки салафларда бу нарсалар бўлган эмас. Бунинг нимаси ишкал бўлиши мумкин?

А.Ҳ.: Лекин у ўзини салафий деб номлайдида. Биламан у қилаётган ишлар салафлар манҳажига хилоф, бироқ ишкал у ўзини салафий деб номлашлигида.

Ш.Алб.: Нима бўпти? Дуч келган одам ўзини салафий деб номласа, салафий бўлиб қолаверадими? Бу- ҳеч эътиборсиз номланиш, салафларга хилоф иш қилиб ўзини салафийман деб номлашлик!

А.Ҳ.: Бўлмаса, нима учун биз ўзимизни мотурудия, ашъарияларга эътибор бермасдан, “аҳли-Сунна” деб номлаб қўя қолмаймиз? Худдики, салафийлар ичида, салафларга хилоф иш тутадиганларга эътибор бермаганимиздек, ўзимизни “аҳли-Сунна вал-жамоъа” деб номлайверсакда, ҳақиқатда “аҳли-Сунна” га тескари бўлган мотурудий ва ашъарий ёки бошқаларга эътибор бермасак, нима учун биз бошқа, “салафий” деган номга ўтдик? Ўшанақанги ном билан номлайверсак нима бўларди?
Муваҳҳид   02-05-2010, 05:04 PM
#4
Ш.Алб.: “Аҳли-Сунна вал-жамоъа” умумий сўз бўлиб, биз одамларнинг ақлларига яраша муомала қилишликка буюрилганмиз.
Мен Мадина “Жомеъа”сида мударрис бўлиб ишлаб юрганимда ва у ерда “салафия даъватига”, яъни ҳар бир ўз нафсига яхшилик ҳоҳлаган мусулмон киши, салафларга эргашишлиги кераклиги ҳақидаги ушбу муборак даъватга, кишиларни чақираётганимда, “ихвонул-муслимийн”, “ҳизбут-таҳрир” ва ҳ.к.ларга ўхшаган ҳизблардан таъсирланган ёшлардан бири менга савол берди: “Сен салафийман деганинг билан, фалончи ихвонийман дегани билан, яна бошқаси ҳизбийман ва ҳ.к. дегани билан, ўртадаги фарқ нимада? Бу ҳам бир номланиш эмасми?”
Шунда мен ўртадаги фарқни тушунтириб, унга: “Мен салафийман деганимда сақланган асрга, мақталган кимсаларга ўзимни нисбат бераяпман. Аммо бошқаси эса, ўзини ҳозирги замонда пайдо бўлган қандайдир бир жамоъатга нисбатлаяпти, ундан бошқаси бўлса, ўзини ундан ҳам кичикроқ бўлган, сони янада камроқ бўлган бошқа бир жамоъатга нисбатлаяпти. Бу жамоатларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик билан гувоҳлик бермадилар, улар салафлар каби адашиб кетишликдан сақланган эмас. Бу икки нисбат беришликнинг ўртасида ниҳоятда катта фарқ бор”- деб айтдим.
Демак, ўз нафсига яхшилик ҳоҳловчи, ўзига насиҳат қилувчи мусулмон, бу икки нисбат беришликнинг ўртасидаги фарқни ниҳоятда яхши ажратиб олиши керак. Гоҳида кишилар ўзларини шундай ишларга нисбат беришлари мумкинки, бундай ишлар аввалги замонларда, илк асрларда бўлмаган ишлар бўлишлиги мумкин.
Мана, мисол учун ҳозир, сен салафийларнинг қайси туридансан? Ўзларига амирлар сайлаб, ҳизб ва гуруҳлар тузиб оладиган салафийларданмисан ёки бу ишларга қарши бўлган салафийларданмисан, деган савол бўлди. Мана шу ерда биз айтамизки, ўзи салафларда шу нарсалар бормиди? Агар бу нарсалар салафларда бўлса, унда биз ўшаларданмиз, агар уларда бу нарсалар бўлмаса, у ҳолда бу салафийлик эмас деб айтамиз. Қуруқ даъвонинг ўзи билан киши салафий бўлиб қолмайди. Гап даъвода эмас, балки унинг қилаётган ишида бўлади. Масалан тоифаларга қарайлик, исломдаги тоифаларнинг ҳаммаси биз Китоб ва Суннат устидамиз дейишади. Улар қанчалик Китоб ва Суннатдан узоқ бўлишмасин, ҳаммалари бир овоздан биз Китоб ва Суннатдан олганмиз деб, ўзларини Китоб ва Суннатга нисбатлашади. Лекин Аллоҳнинг фазли, марҳамати билан, улардан биронтаси, биз салафлар манҳажидамиз деёлмайди. (Изоҳ: Яъни, улар ўзларини Китоб ва Суннат устидамиз дейишлари мумкин, лекин салафларнинг манҳажидамиз дейишолмайди. Қилаётган ишларига Китоб ва Суннатдан далил келтиришлари мумкин, бироқ агарда улар салафларнинг манҳажидамиз дейишса, бу ишларни салафлар қилганликларига далил келтиришлари керак бўлади. Бундай далилни эса, улар топа олмайдилар).
Фақатгина, шунга ҳақиқатда амал қилганлар, даъватда, амалда ва йўлда салафи солиҳларнинг манҳажи асосида иш қилганларгина, бу гапни гапира оладилар.
Демак, бирор кимса, сен қайси жамоатдансан дейилганда, мусулмонлар оламига қарайди. Кел ана айтайлик, салафийларга қарайди. Салафийларга қараса, уларнинг ичида ҳар-ҳилларини кўради. Боягидек, ўзларига амирлар сайлаб, жамоатлар тузиб оладиган “салафийларни” ва бошқаларни кўради. Мана шу кимса бу ҳолатдан ҳайрон қолади. Менинг наздимда, мен мусулмонман деб туриб, мусулмончиликка амал қилмаётган одам билан, мен салафийман деб, салафийликка амал қилмаётган одамнинг ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Шунинг учун биродар, салафийлик деб номлаш қуруқ даъво билан эмас, балки шу манҳажнинг устида бўлишлик билан бўлади.
Биз биламизки, ҳозиргача салафийлик дарслари бўлмайдиган кўп мадрасаларда, “аҳли-Сунна вал-жамоъа” дейилганда, фақатгина икки тоифани: мотурудия ва ашъарияни тушунишади. Ва ақида масалаларида “аҳли-Сунна вал-жамоъа” қайси деса, шу икки тоифани кўрсатишади. Салафийлик дарслари кетмайдиган мадрасалардаги ҳолат ана шунақа.
Демак, одамларнинг озми-кўпи “аҳли-Сунна” деганда, аслида салафларга хилоф бўлган ана шу тоифаларни, яъни ашъария ва мотурудияни тушунишар экан, аслида эса булар салафларга хилоф бўлганлиги учун, биз бу сўзни ишлатмаймиз. Яъни, биз бу сўзни ишлатмаётганлигимизга сабаб, бу сўздан ҳозирги кунда салафларга хилоф бўлганлар тушунилар экан, биз мажбур бўлдик бошқа сўзни ишлатишликка, салафларга хилоф эмаслигимизни кўрсатишлик, салафларнинг йўлида эканлигимизни билдиришлик учун, салафиймиз деган номни ишлатишга мажбурмиз. Чунки, биз агар “аҳли-Сунна вал-жамоъа”миз десак, биз салафларга хилофмиз деганнинг ўзи бўлади. Сабаб, кўпчиликнинг наздида “аҳли-Сунна вал-жамоъа” дейилганда мотурудия ва ашъария тушунилади. Ва бу номланишлик қуруқ номланишнинг ўзи эмас, балки ҳақиқатда ана шунга лойиқ бўлишлик билан эътиборли бўлади.
Масалан, кишиларга мен фалон ҳизбданман, пистон ҳизбданман, фалончининг мазҳабидаман, пистончининг мазҳабидаман дейилса, у ҳолда биз мусулмонлармиз деган сўз, ҳалиги сўзларнинг ичига ҳам кириб кетади. Шунинг учун биз битта шундай сўзни ишлатишлигимиз керакки, бу сўз, бу номни ишлатишлик билан биз, ўзимизнинг кимлигимизни баён қила олишлигимиз керак. Салафийман деган сўз билан биз, салафларнинг манҳажида эканлигимизни, уларга хилоф эмаслигимизни кўрсата оламиз. Аммо мен мусулмонман деган сўзнинг ичига, бояги фалон ҳизбданман, пистон мазҳабданман деган маънолар ҳам кириб кетади ва бу билан киши, ўзини салафларнинг йўлига эргашганлигини кўрсатиб беролмайди. Худди шунингдек, мен “аҳли-Сунна вал-жамоъ”данман дегани билан, ҳозирги кунда, ўзининг салафларга эргашганлигини намоён қила олмайди. Чунки “аҳли-Сунна вал-жамоъа” дейилганда, юқорида айтилганидек, мотурудий ва ашъарийлар ҳам тушунилади, улар эса, салафлар мазҳабига хилоф эътиқодларни қилишган.
Ва бизнинг, ўзимизни салафларга нисбат беришликдаги далилимиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти: “Ким унга ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг, Росулга қарши борса ва мўминларнинг йўлидан ўзгасига эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз, сўнгра жаҳаннамда тоблаймиз! Нақадар ёмон жой у!”
Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга менинг суннатим ва тўғри йўлдаги хулафои рошидинларимнинг суннати”- дедилар. Ва бошқа бир ҳадисда: “Умматим етмиш уч фирқага бўлиб кетади, уларнинг ҳаммаси дўзахда, фақатгина биттаси жаннатда”- дедилар. Саҳобалар сўрашди: “У қайсиниси?” У киши айтдилар: “У- жамоъа!” Бошқа бир ривоятда, биз бу ҳадисни ҳасан деб атаймиз: “Бугун мен ва асҳобларим ниманинг устида бўлсак, ўшанинг устида бўлганлар!”- дедилар. Демак бизга буюрилган нарса, биз Китоб ва Суннатга эргашишлигимиз керак ва саҳобалар нима устида бўлишган бўлсалар, ўша нарсада бўлишимиз керак. Аммо бошқаларда эса, охирги шарт йўқ. Ва айнан шунинг учун уларнинг биронтаси, биз салафи солиҳларнинг манҳажидамиз деб айтолмайди. Балки, улар усулда мен мотурудийман, ашъарийман, мўътазилийман, фуруъда эса мен моликийман, ҳанафийман, шофеъийман, ҳанбалийман деб айтишади. Қани бу ерда, салафлар манҳажи, бутун уламолар томонидан қатъий қабул қилинган сўз, яъни:
Ҳамма яхшилик салафларга эргашишликдадир,
Ҳамма ёмонлик уларга хилоф бўлишликдадир.
Шунинг учун эй биродар, уларнинг бизга айтаётган ҳар-ҳил шубҳалари, бизни иккилантириш учун айтаётган гаплари эътиборсиз бир гаплардир.

Шу ерда шогирдлардан бири: Мен бир қўшимча қилмоқчиман, шайх. Сиз айтган гапларни бир жумла билан айтмоқчиман. Имом Аҳмадга ҳам шунга ўхшаш раддиялар берилганда, яъни, ўша замонда Қуръон махлуқ деган фитналар кўтарилган эди, имом Аҳмадга: Қуръоннинг бирор жойида Қуръон махлуқ ёки махлуқ эмас деган гап йўқ-ку. Сизлар эса бу гапни нега гапиряпсизлар? Нега Қуръон ва Суннатда йўқ гапни, салафлар айтмаган сўзни айтяпсизлар?- дейишганда, у киши бунга жавобан: “Жим бўлинглар, биз ҳам жим бўламиз”- деган эканлар.

А.Ҳ.: Демак, шайх сизнинг жавобингиздан бизга маълум бўлдики, баъзи кимсаларнинг, ўзларини салафий деб номлаб, салафларга хилоф иш тутишлари бизни шубҳага солиб қўймаслиги ва бизнинг бошқа ном билан номланишимизга олиб келмаслиги керак, тўғрими?

Ш.Алб.: Худди шундоқ.

Давоми бор…
muhojir   04-10-2010, 04:49 AM
#5
Ассаламу алайкум!
биродар,давомини кутяпмиз.
AbuAyubi   02-11-2015, 10:03 PM
#6
Ассалам алайкум братья! Разве от Маъриби тахзир не слышали? Удалите и не распространяйте его!
Барака Аллаху фийкум!

"Что может быть за истиной, кроме заблуждения?"(Св. Коран, 10:32)
Admin   06-18-2015, 11:05 AM
#7
Валейкум ассалам ва рахматуллахи ва баракатух.
Мы о Маъриби знаем алхамдулиллах. Вот здесь даже есть тема где приводиться слова учёных о нём:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=2740
Тут не распростроняется его слова, тут приводится полезные слова шейха Альбани рахимахуллах. А он только задаёт вопрос. Надеюсь разница всем понятен.
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.