Pages (3): 1 2 3   
mutaallim   06-01-2015, 02:01 PM
#1
شرح
كشف الشبهات
لشيخ الإسلام
محمد بن عبد الوهاب التميمي
رحمه الله
الشرح لمعالي الشيخ
صالح بن عبد العزيز بن محمد آل الشيخ
حفظه الله


Кашф аш-Шубуҳат
(Шубҳаларни аритиш)
шарҳи
Шайхул Ислом
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ат-Тамимий
раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб
Ҳурматли шайх Солиҳ ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад Оли Шайх
ҳафизаҳуллоҳ шарҳи асосида


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Шарҳловчи муқаддимаси

Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хос. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ у кишига, аҳли оилалари ва саҳобаларига қиёмат кунигача кўпдан-кўп саловат-у саломлар йўлласин.
Сўнг:
Бу, ислоҳотчи мужаддид, имом шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ибн Сулаймон ат-Тамимий раҳимаҳуллоҳнинг “Кашф аш-Шубуҳот” (дея аталмиш) ушбу улкан рисолаларини шарҳлашга киришишдир. Исмлари муқаддас-(пок) бўлган Аллоҳ азза ва жалладан кўмак сўраймиз. Унинг гўзал исмлари ва олий сифатлари ила ундан (ушбу рисоладан) бизга фойдали илмни таълим бериши, уни тушунишда бизни қоқилиш ва хатолардан сақлашини ҳамда фаҳмимизни тўғри, қалбларимизни эса онгли-(англовчи) қилишини сўраймиз.
Ушбу улкан китобни шарҳлаш олдидан ана шу мавзу борасида муҳим муқаддима билан кириш сўзи қилсам. У ҳам бўлса: Тавҳидга даъват қилиш ва бу борадаги шубҳаларни аритиш.
Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида маълум ва қарор топган нарсалардан бири шуки, Аллоҳ азза ва жалла пайғамбар ва элчиларнинг барини шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун юборди. Осмонлар ва ерни яратди. Фалакни яратди. Барча нарсани Ўзига ибодат қилиниш учун яратди. Ўзидан бошқа бирортасига ибодат қилинишга изн бермади. У субҳанаҳу ва таоло деди: “Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур”. (Марям: 93). У субҳанаҳу ва таоло деди: “Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар”. (Исро: 44). Кимки уфқ ва тирик жонлардаги Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидига далолат қилувчи (далил)ларга боқса, ушбу борлиқнинг ягона Бошқарувчиси, ёлғиз Яратувчиси ва ягона тасарруф этувчиси бор эканига ишонч ҳосил қилади. У Аллоҳ азза ва жалладир. Бундан ўзга чора йўқ. Бу, киши у билан тафсилий ҳужжатга эҳтиёж сезмайдиган заруриятдир. Чунки у (инсон) уни ўзида ва атрофидаги нарсаларда ҳис қилади. У (зарурият) уни (инсонни) ушбу махлуқотларни яратган ёлғиз У, коинотни бошқараётган якка У экани ҳамда хокисорлик, бўйсунишлик ва Ундан ўзгасини (қўйиб), якка ўзига ибодат қилиш вожиб бўладиган Зот - У эканига бошлайди-(етаклайди).
Шунинг учун рубубият тавҳиди илоҳиёт тавҳидининг далиллари жумласиндан бўлди. Демак, уфқдаги Аллоҳ азза ва жалланинг рубубиятда яккалашликнинг далиллари, улардан иборат ҳар бир далил шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ азза ва жалла ибодатга лойиқ эканига далил бўлишга ярайди. Чунки У азза ва жалла яратиш, ризқ бериш ва рубубиятида Ягонадир. Шундай экан У субҳанаҳу улуҳиятда ҳам яккаланиши ва ибодатда ёлғизланган ҳолда сиғилиниши вожиб бўлади. Шунинг учун У азза ва жалла айтадики: “Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан (яъни пушти камарларидан то қиёмат кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг! (Сизлардан бундай гувохлик – аҳд-паймон олишимиз) қиёмат кунида: «Бизлар бундан бехабар эдик», демасликларингиз учундир. Ёки: «Ахир илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган эсалар, бизлар улардан кейин келган (ва уларнинг ўргатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан», демасликларингиз учундир”. (Аъроф: 172-173). Тадқиқотчи уламоларимиз ушбу аҳд-паймон ҳақида у фитратдир дедилар. У, Аллоҳ азза ва жалланинг якка эканига тирик жон ва уфқлардаги далилдир. Ҳар бир гўдак фитратда дунёга келади. Ушбу фитрат Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди. Ана шу, улардан олинган аҳд-паймондир.
Ушбу аҳд-паймон Одам зурриётини унинг белидан чиқаришлик эмас, бир тоифа айтгани ва яна салаф тафсирларидан нақл қилингани каби. Чунки бу, оятни тушунишдаги хато. Ушбу оятдаги аҳд-паймон ва ўзларига қарши гувоҳ қилиниш масаласи, у Одам алайҳиссаломнинг белидан олиш эмас. Балки у Одам болаларининг белларидан олишликдир. Унинг қавли: “Белларидан”. (Аъроф: 172). Яъни, Одам зурриётининг беллари. У, Одам алайҳиссаломнинг бели эмас. У азза ва жалланинг қавли: “«Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан,… », деганларини эсланг!”. (Аъроф: 172). Ушбу гувоҳ қилиш, тадқиқотчи илм аҳлининг қавли(да ворид бўлгани)дек ҳолат тили билан, сўзлайдиган тил билан эмас. (Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида шундай дедилар. Ибн Касир (2/265) тафсирига қаранг. Шинқитий раҳимаҳуллоҳ “Адво ал-Баён” (2/42)да деди: “«Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан,… », деганларини эсланг!” қавлининг маъноси, уларни ўзларига қарши гувоҳ қилиш, улар томондан Унинг ёлғиз ўзига ибодат қилишларига лойиқ Раббилари эканига қатъий далилларни улар учун ўрнатишидир. Шунга кўра “Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан”, яъни, буни далиллар зоҳир бўлгани боис ҳолатлари тили билан айтдилар”. Сўзи тугади. Саъдийнинг тафсири (1/308)га ҳам қаранг). Шунга кўра ушбу оятдаги аҳд-паймоннинг изоҳи тадқиқотчи илм аҳли наздида у Аллоҳ азза ва жалла одамларни унинг асосида табиатлантирган фитратдир. У, улуҳиятга далолат қиладиган рубубиятдаги фитрат. У Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли маъносидир: “Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас”. (Рум: 30). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари маъносида: “Ҳар бир гўдак фитрат-(тавҳид) асосида дунёга келади”. (Бухорий (1358) ва Муслим (2658) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Ана шу Шайхул Ислом Ибн Таймия, Ибнул Қаййим, Ибн Касир, “Таҳовия” шарҳловчиси, шайх Абдурраҳмон ибн Саъдий ўз тафсирларида ҳамда ушбу (тавҳид) даъвати имомлари каби аҳли сунна имомларининг йўли ва ихтиёридир. Ва у илм аҳлидан иборат кўпчиликнинг тафсири. Ва у, тавҳид асослари ҳамда умумий ақида асосларига мувофиқ келиши тайин бўлган, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикматига мувофиқ келиши тайин бўлган ҳамда муртад ҳукмларида ҳужжатни қойим қилиш масаласидан иборат шариатда қарор топган қоидага мувофиқ келиши тайин бўлган нарсадир. Шунинг учун ушбу оят борасида мутақаддимлардан иборат кўпчилик ва асрдошлар ҳам хатога йўл қўйиб, бандаларга ҳужжат қойим қилишга ҳожат йўқ, балки фитрат кифоя қиларли, аввалги аҳд-паймон етарли …,дея уни ҳужжат қилиб олдилар.
Аллоҳ азза ва жалланинг яккалигига далиллар уфқ ва тирик жонларда қойим. Рубубият далили қойим, зоҳир, очиқ-ойдин. Ким озгина бўлса-да боқса унга етади. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла рубубият тавҳидида изланишни элчиларнинг издошларидан талаб қилинган иш қилмади. Пайғамбарлар ҳам даъватларини шу борада олиб боришга буюрилмади. Балки Аллоҳ азза ва жалла Унга ибодат қилишда Уни яккалашликка амр қилди. Ва пайғамбарларнинг барини ана шу улкан иш учун юборди.
Шунинг учун айтамизки: Аллоҳ азза ва жалланинг якка эканига бўлган далилларни фақат рубубиятга қаратишлик, бу борада пайғамбар ва элчиларга эргашган аҳли сунна вал жамоанинг манҳажидан эмас. Улар бу борада батафсил киришишмаган ва уни ғоя қилиб олишмаган. Ҳудди асрдошлардан иборат бир тоифа уни бу борада ғоя қилиб олгани каби.
Бу бобда мутакаллимларнинг йўли шуки, талаб қилинган тавҳид, у рубубият тавҳидидир. Шунинг учун бандалар зиммасидаги аввалги вожибот назар ёки назарни мақсад қилиш ёҳуд уларнинг сўзларида (ворид бўлгани)дек шак-шубҳа қилиш қилиб олдилар. (Шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳумуллоҳ деди: “Тавҳид мукаллаф зиммасидаги аввалги вожибот. Назар, назарни мақсад қилиш ва Аллоҳ ҳақида шак-шубҳа қилиш эмас. Ҳудди Аллоҳ ўз Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган Китоб ва ҳикмат маъноларини билмаганларнинг сўзлари каби. У аввалги ва охирги вожибот. У (тавҳид) исломга кириладиган аввалги ва дунёдан чиқиладиган охирги нарсадир”. “Тайсир ал-Азиз ал-Ҳамид шарҳ Китаб ат-Тавҳид” (21). Ана у қавмнинг сўзлари билан танишиш учун “Даръ таъаруд ал-ақл ва ан-нақл” (7/352) ва ундан кейинги саҳифалар ҳамда (8/8) ва ундан кейинги саҳифалар, “Фатҳул Борий” (1/70, 13/349)га қаранг). Рубубият тавҳиди ҳамда Аллоҳ азза ва жалла рубубиятида якка эканини исбот қилиш улар наздидаги тавҳиддир. Бу эса аҳли сунна вал жамоанинг йўлига хилоф. Шунинг учун солиҳ салафлар изида тўхтаган пайғамбар ва элчиларнинг издошларида улуҳият тавҳиди ҳужжатларида тафсилот бор эканини топасиз. Улар уни собит қилиш ва уларга қарши бўлганларга ҳужжатни қойим қилиш учун бу борада тафсилот билан сўзлайдилар. Улардан бошқаларга келсак, улар рубубият тавҳиди бобларида атрофлича киришадилар. Кимки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилса, батаҳқиқ, унинг ибодати ўзгасини қўйиб ёлғиз Аллоҳ азза ва жалланинг рубубиятига иқрор бўлишини ўз ичига олади. Рубубиятда Аллоҳни яккалаган кишига хилоф равишдаки, у гоҳида У билан бирга бошқа илоҳга ҳам ибодат қилиши мумкин. Ҳудди жоҳилият аҳли қилганлари каби. Улар рубубият маъноларининг аксарида муваҳҳид эди. Бироқ шунга қарамай мушрик эдилар. Рубубият тавҳиди уларни улуҳият тавҳидига етакламади. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар”. (Луқмон: 25). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?!”. Оят охирида шундай деган (ўрнига)ча: “Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар”. (Юнус: 31). Бу борада оятлар кўп.
Бундан мақсад шуки, пайғамбар ва элчиларни юборишдаги ғоя, у ибодат тавҳидини рўёбга чиқариш, бу борада ҳужжатни қойим қилиш, ундаги шубҳаларни аритиш, тафсилот ва (маъноларини) бирма-бир изоҳлаш билан бу борадаги далилларни ёритиб беришликдир. Бизга Раб азза ва жалланинг ушбу қавли махфий эмас: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган”. (Наҳл: 36). Тавҳидга даъват қилиш пайғамбар ва элчиларнинг мероси. Бироқ ушбу даъватни ким ҳаётида яшамаса ва унга атрофлича киришмаса тавҳидга қандай даъват қилишни билмайди. Балки бунга ҳожат йўқ деб ўйлайдиган кимса келиши ҳам мумкин. Махлуқотларни йўқдан бор қилишдаги ғоя бўлмиш махлуқотларнинг Аллоҳ азза ва жаллага қуллик бажо келтириши Аллоҳ азза ва жаллани тавҳиди билан Унинг йўлига даъват қилиниш, буни фаҳмлаш, уни билиш ва татбиқ қилиш билан бўлади. Агар одамларни ўз сўзлари, амаллари ва қалблари эътиқод қилаётган нарсаларида Аллоҳни яккалашликларига йўлласангиз, ушбу эътиқод ва бу тавҳид солиҳ амал ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага бўйсунган, унга тавба-тазарру қилган нафсдан пайдо бўлади-(жонланади). Ва гуноҳлар каффорот қилиниш фазилатига насибадор бўладигани ана шу нафсдир.
Аллоҳ азза ва жалла Қудсий ҳадисда айтганидек: “Эй Одам боласи! Модомики Менга дуо қилиб, Мендан умид қилар экансан, сен томондан нима (содир) бўлишидан қатъий назар эътобор бермай сени мағфират қиламан. Эй Одам боласи! Агар гуноҳларинг самога қадар етса, сўнг мендан мағфират сўрасанг эътибор қаратмай сени мағфират қиламан. Эй Одам боласи! Агар сен Менга ер тўла гуноҳлар билан келсанг сўнг Менга бирор нарсани ширк келтирмай йўлиқсанг, албатта, сенга у (ер) тўла мағфират билан келаман”. (Термизий (3540): “Бу “Ғариб” ҳадис бўлиб, уни фақат ана шу важҳдан биламиз”, деди. Табароний “Авсат” (4/315) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят). Бу, тавҳид аҳлига хос. Мушрик ёки иккиланувчи ёҳуд тавҳид борасида шак-шубҳа қилувчи нафсга келсак, у ислом фазилатлари, исломнинг ўз аҳли устидаги фазли ҳамда тавҳиднинг ўз аҳли устидаги фазлига эришмайди.
Шунинг учун одамларни Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилишга катта ҳожат тушишига қарамай бу ўринда: бунга ҳожат йўқ, дейдиган кимсалардан ажабланамиз. Бу, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққи улкан экани ва Раббимиз азза ва жалла қандай улуғланишини билмасликлари оқибатидандир. Балки Уни улуғлашлик тавҳидни рўёбга чиқариш билан бўлади. Кимки тавҳидни рўёбга чиқарса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини улуғлабди. Кимда-ким тавҳидни зое қилса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини зое қилибди. Гарчи сажда унинг пешонасида ўз изини қолдирган бўлса-да. Гарчи суяги устидаги терисида рўзанинг асорати мавжуд бўлса-да. Бас, бунинг қиймати йўқ. Балки У азза ва жалла ўз пайғамбарига шундай деди: “Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!”. (Зумар: 65). Шунинг учун илмда маълум даражага етган, даъват борасида маълум даражага етган-у, сўзларида ширкиёт, Аллоҳнинг ҳаққини билмаслик ва қораланган ғулув-(ҳаддан ошиш), қалблар Аллоҳдан ўзгасига боғланиши мавжуд бўлган анави кимсалардан ажабланасан киши. Бу, уларнинг китоб ва бошқа ўринларида мавжуд. Бу эса қиёмат кунигача қоладиган шиддатли фитналар жумласидандир.
Тавҳидга даъват қилиш икки жиҳатга кўра бўлади:
Биринчи: Мужмал-(умумий). Иккинчи: Муфассал.
Мужмалга келсак, у тавҳиднинг маъносини баён қилиш, У субҳанаҳу ва таоло ибодатга лойиқ эканини баён қилиш, Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидига далилларни қойим қилиш ҳамда тавҳид вазифаларнинг энг муҳими, у пайғамбар ва элчиларнинг даъвати экани, унда гуноҳларни каффорот қилиниши ва ёмонликларнинг ўчирилиши ва тавҳиднинг баёни ва унинг фазлини тафсилотсиз мужмал суратда баён қилиш билан бўлади. Тафсилотсиз мужмал суратда тавҳидга даъват қилишдаги ушбу миқдорда ҳозирги замон даъватчиларининг кўпи муштаракдир. Чунки мужмал суратда тавҳидга даъват қилишда барча иттифоқ. Тавҳиднинг изоҳи қабул қилувчи-(тингловчи) наздида бўлади, сўзловчи жиҳатидан эмас. Агар сўз қабул қилувчининг фаҳмига ҳавола қилинса, батаҳқиқ, бир неча кўриниш эҳтимоли бўлиб, қабул қилувчи қабул қилишига биноан изоҳлаши мумкин бўлади.
Мушрикларнинг тоифаларини мужмал суратда Аллоҳни яккалашликка буюрсангиз сизни танқид қилмайдилар, яъни, ана шу замонда. Чунки уларнинг наздида тавҳид, у рубубият тавҳидидир. Шунингдек, авлиё ва солиҳ зотларга ибодат қилишда ҳаддан ошган тоифаларни тавҳидга буюрсангиз ва улар қўл урган масалада тафсилот киритмасангиз, сизни инкор қилмайдилар. Солиҳ зотларнинг қабри ва Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинадиганлар мавжуд бўлган ўринларда тавҳидга даъват қиладиган кўпчиликни, Аллоҳдан ўзга ёки Аллоҳ билан бирга ибодат қилиниш учун қурилган ана ўша мавзолейларга ҳозир бўлганлардан бирортаси инкор қилмайди. Чунки уларнинг даъватлари мужмал-(умумий). Бу миқдор билан сўзловчи тавҳид аҳлидан ёки Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилувчилардан экани ажралмайди. Чунки унда умумийлик ва мужмаллик бор. Мужмаллик тафсилот билан ислоҳ қилиш миқдори-(миқёси)га ярамайди. Бироқ мужмаллик (даъват) йўлидаги қадам бўлса, батаҳқиқ, у муносиб бўлади. Шунинг учун айтамизки, тавҳидга даъват қилиш умумий ва тафсилий суратда бўлади. Кимки мужмал сўнг эса муфассал сўзласа, шунда мужмали одамларни унинг воситасида (асосий мақсадга) кўчириш ёки Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини баён қилиш учун у сабаб замин ҳозирлашга қадам бўлади. Гарчи ушбу замин ҳозирлаш бир ҳафта ёки икки ҳафта ёҳуд бир ой бўлса-да, шаҳридаги ҳолатга қараб. Албатта бу муносибдир. Бироқ тафсилотсиз умумий суратда тавҳидга даъват қилиш, бас, бу бизнинг манҳаждан эмас. Ушбу даъват имомларининг манҳажидан ҳам эмас, Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилишда исломнинг мутақаддим имомларининг (манҳажидан) ҳам эмас.
Иккинчи тур: Тавҳидга тафсилий суратда даъват қилиш. Тавҳид – Аллоҳни ибодатда ёлғизлаш. У, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик беришни рўёбга чиқаришдир. Ва у Аллоҳни қалб ва тана аъзолари амали билан ёлғизлаш ила бўлади. Қалб амаллари турли, шулардан: муҳаббат, рағбат, қўрқиш, умид, хавф, таваккул, тавба-тазарру, хокисорлик ҳамда бундан бошқа қалб амаллари ва ибодатлари. Кимки ушбу масалалардан ҳар бир масалага тафсилий суратда даъват қилса, батаҳқиқ, у тавҳид масалаларидан иборат масалага тафсилоти билан даъват қилибди. Шунда рағбат ва қўрқув ҳақида сўзлайди. Таваккул ҳақида сўзлайди. Муҳаббат ҳақида сўзлайди. Ва бу борадаги илм аҳлининг сўзларини ёдга олиш билан тафсилот киритади. Бу, қалб амаллари жиҳатидан.
Қалб амалларининг энг улкани ихлос. Қалбда мақсад ва таважжуҳ-(юзланиш) жиҳатидан фақат исмлари муқаддас бўлган ёлғиз Аллоҳ азза ва жалла бўлади. Динни Аллоҳ учун холис қилиш ҳамда мақсад ва таважжуҳдаги тавҳидга даъват қилиш билан қалбда фақат Аллоҳ азза ва жалла бўлади. Агар талаба сўзини тўғриласа, бас, бу Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди борасида муфассал даъватдир. Шунингдек, Аллоҳнинг тавҳидига намоз жиҳатидан тана аъзоларининг амали ҳамда ўтиниб ёрдам сўраш, паноҳ сўраш, нидо қилиш каби дуонинг турлари ҳақида тафсилий сўз билан даъват қилади. Шунингдек, жонлиқ сўйиш ва шунга ўхшашлар ҳам. Шулардан ҳар бир масалани (алоҳида) олиб, ана шу ибодат билан Аллоҳ азза ва жаллани ёлғизлаш вожиб эканини баён қилади ва бу борада тафсилот киритади. Мисол учун дуода, дуонинг маъносини баён қилади. Аллоҳ азза ва жаллани дуо қилишда ёлғизлаш ҳақидаги оятларни келтиради ваҳаказо. Шунингдек, ўтиниб ёрдам сўрашда. Аллоҳ азза ва жаллани бу (ибодат) билан ёлғизлаш ва бунинг вожиб экани ҳақидаги оятларни келтиради. Жонлиқ сўйиш, назр аташ ва бундан бошқалар каби қолган масалаларда ҳам шундай.
Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғизлашга тааллуқли нарсалар. У кишининг шариатларини ҳукм юритиш ва оламлар ўртасида ҳукм сўраб мурожаат қилиш билан ёлғизлаш. Бу, Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидини маълум бир маъноларидан бир маънодир. Айрим кимсалар тавҳиддан бошқаси қолиб шу масалага киришади. Ва бу, улар “Тавҳид ал-Ҳакимия” деб атайдиганларидир. Ёки ислом шариатини ҳоким қилиш ва одам томонидан тузилган қонунларни ботил қилишга даъват. Ҳамда бу борада келган ҳужжат ва илм аҳлининг сўзларини баён қилиш. Бу шак-шубҳасиз тавҳиддан. Бироқ унинг ўзи тавҳид эмас. Балки Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди, у Аллоҳни ибодатда ёлғизлаш. Бу тавҳиддан, чунки у Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик беришни рўёбга чиқаришликдир. Тавҳид аҳли шуларнинг барига даъват қилади. Улардан бошқа қалбида шубҳа бўлган ёки унинг бошқа-(ўзгача) йўли бўлганларга келсак, батаҳқиқ, улар тавҳидга мужмал-(умумий) суратда даъват қиладилар. Тафсилот келганда эса “Ал-Ҳакимия” (Ҳукм юритиш, бошқариш) масаласига тафсилот киритадилар. Бу, тавҳид аҳли ва ушбу даъват имомларининг йўлига хилофдир. Шунинг учун имом, мужаддид Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ҳукм ва ҳукм сўраб мурожаат қилиш масалаларини “Тавҳид китоб"ларида кейинроқ келтирганларини топасиз. Унда олдин эса тавҳидга мужмал суратда даъват қилиш ва тавҳиднинг фазилати, сўнг бунинг зидди ва унинг масалаларини баён қилиш ваҳаказоларга боғлиқ боблар бўлади. “Ал-Ҳакимия” тавҳид ҳақидаги сўзнинг бир жузъи. Тавҳидга кенгқамровли даъват “Тавҳид” китобидан олинади. Чунки унда тавҳиднинг мужмал ва муфассал баёни бор. Ҳамда унда унинг зиддининг мужмал ва муфассал баёни бор. Тавҳидга зид келадиган: ширкдир. Ширк маълум бўлганидек катта ва кичик бўлади. Тавҳидга даъват қилиш билан бирга ширкдан қайтариш бўлиши шарт. Чунки тавҳидга даъват қилиш, у “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” (калимаси)га даъват қилишлик. У эса тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтиришдир. Демак, ширкдан қайтариш шарт. Тавҳид аҳли наздида тавҳидга даъват қилиш мужмал ва муфассал бўлади. Ва яна улар наздида ширкдан қайтариш мужмал ва муфассал бўлади.
mutaallim   06-01-2015, 02:08 PM
#2
Гоҳида ширкнинг қабиҳлиги, у Аллоҳга маъсият қилинадиган энг улкан нарса экани ҳамда мавжуд ширкиётларнинг суратини ёдга олишсиз умумий суратда ширкни баён қилишдан иборат шунга ўхшашини ёритиш билан умумий суратда тавҳид ҳақида сўзлаётган кўпчиликни топасиз. Агар сўз очиб, ширкдан қайтарса, қайтаруви мужмал бўлади. Уни на сўздан олдин ва на сўздан кейин тафсилот киритганини топасиз. Бироқ тавҳидга умумий суратда даъват қилади ва ширкдан умумий суратда қайтаради. Бу кутилган фойдани бермайди. Чунки шикрдан умумий суратда қайтарувни тингловчи ўз фаҳмига биноан изоҳлайди. Бироқ тафсилот киритсангиз ва чегарасини белгилаб берсангиз, батаҳқиқ, у сўздан муродни тўла қамраб олади. Шунинг учун Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар:
Сенга тафсилат ва очиқлаб бериш вожиб бўлади. Зеро, баён қилмай мутлақ ва мужмал сўзлаш,
Дарҳақиқат, ушбу борлиқни барбод қилди. Ҳар бир замонда зеҳн ва қарашларни йўлдан оздирди.
(“Нуния” Ибн Ийсонинг шарҳи билан (1/325)).

Мужмал қилиш Китоб ва суннатда мавжуд. Бироқ у мужмал (шундайки), унинг тафсилоти ҳам бор. Кимда-ким тафсилотсиз мужмалга чекланса, бас, у тўғри йўлда эмас.
Ширкдан умумий суратда қайтаришни, дарҳақиқат, билиб олдик. Ширкдан муфассал суратда қайтаришга келсак, бас, у ширкнинг маъруф бўлган турлари, катта ва кичигини зикр қилиш билан бўлади. Кичигининг риё каби махфий (тури) бор. Ундан яна тумор, ҳалқа тақиш ва ип (боғлаш), Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш ва шунга ўхшаш зоҳирий амаллар каби ошкораси бор. Даъватчи ҳар бирига тафсилот киритади. Мисол учун Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш ҳақида унинг ширкдан эканини баён қилади ва тафсилот киритади. Ўзининг тафсилотига бу борадаги далилларни қойим қилади. Сўнг Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш суратларини зикр қилади. Шунингдек, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқиш борасида ушбу хавфнинг суратларини ва қачон катта ширк бўлишини зикр қилади. Шунингдек, кичик ширк ҳақида сўзлаб, унга тафсилий киришади. Одамларга туморнинг суратларини баён қилиб беради. Гоҳида одамларга тумор ширк дейсиз ва уларга унинг суратларини баён қилмайсиз. Бунга кўриниш-(сурати)дан умумий суратда қайтарадиган кўпчилик тушади ва бу борадаги сўзга тафсилот киритмайдилар. Одамлар эса қадимги жоҳилиятда бўлган суратлардан бошқа тумордан ирода қилинганини тасаввур қилмайдилар. Бугунги кунда мавжуд суратлари, кўча ва кўплаб хонадонларда топадиганингизга эса одатланиб қолишган. Уни кичик ширкдан деб эътиқод қилмайдилар. Демак, ширкий кўринишига аниқлик киритиш, ушбу ширкий масалага асос қўйиш каби кўплаб суратларини ҳавола қилиш шарт. Ана шу тафсилий суратда тавҳидга даъват қилиш ва ширкдан қайтаришдир.
Шунингдек, риё ширки ҳақидаги сўзга тафсилот киритасиз. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш, Аллоҳдан ўзгасига назр аташ ҳақидаги сўзга тафсилот киритасиз. Неъматларни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгсига нисбат беришга боғлиқ лафзлардаги ширк ҳақида сўзлайсиз ва бу борадаги сўзга тафсилот киритасиз. Шунингдек, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш ва бу борадаги сўзга тафсилот киритасиз. У бир ҳолатда бўлмаслиги, балки илм аҳли қайд этиб ўтганларига биноан унинг турли ҳолатлари ва ҳукмлари бор эканини айтасиз.
Ана шу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишда пайғамбар ва элчиларнинг йўли бўлади. Кимки шайх, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг даъватларига қараса, у киши ана шу йўлдан юрганларини топади. У кишидан кейинги имомлар ҳам шундай, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, уларни биз ва мусулмонлар номидан яхшилик ила мукофотласин!
Шак-шубҳа йўқки, тавҳидга батафсил даъват қилувчига шубҳалар учрайди-(келади). Умумий суратда даъват қилувчига келсак, у ҳаргиз шубҳаларга дуч келмайди. Шунинг учун тафсилот зиёдалашса шубҳалар кўпаяди. Тавҳид масалаларида тафсилот зиёдалашиши билан Аллоҳнинг тавҳиди борасида шубҳа ташловчиларнинг шубҳалари ҳам зиёдалашиб боради. Агар унга Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш ширк десангиз шубҳали туғилган (масала)лар келиб тушади. Агар унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуо қилиш ширк десангиз шубҳаларни олиб келади. Агар унга солиҳ зотларга дуо қилиш ширк десангиз шубҳаларни олиб келади. Агар Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш катта ширк десангиз шубҳаларни олиб келади. Балки ўзини исломчиларга ва мавжуд даъватларга нисбат берадиган айрим даъватчилар ушбу кўринишларнинг баъзиси ҳақида: у ширк, дейди. Бироқ уни кичик ширк (турига) киритади. Бу ҳам улкан шубҳа бўлиб, кўплаб ислом юртларида исломий жамоатлар издошларининг кўпчилигида кенг тарқалган. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишни ширк дейдилар. Бироқ: у кичик ширк, миллатдан чиқармайди, дейдилар. Шунингдек: Аллоҳдан ўзгаси учун назр аташ ширк, бироқ у кичик ширк, дейдилар. Кўплаб масалаларда ана шундай. Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди ва ширкдан қайтарув борасида икки тур бўлмиш мужмал ва муфассал суратда қайд этганларингизга зарба берадиган шубҳаларни сизга олиб келади. Тавҳидни тушунишингиз ҳамда мужмал ва муфассал суратда ширкдан қайтаришингиз миқдоричалик шубҳалар ворид бўлади.
Шайх, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўз даъватлари билан мужмал ва муфассал суратда даъват қилганларида у кишига рисола ва китоблар келди. Қоғозлар қораланди. У кишини адашганга чиқариш ва сўзлари борасида шубҳалар ташлаш борасида у кишининг замонида эълон-(ташвиқот)лар тарқатилди. У кишининг асрида маълум вақтларда кенг тарқалган ушбу шубҳалар сабаб олдимиздаги ушбу рисола – “Кашф аш-Шубуҳот” (Шубҳаларни аритиш) рисоласини битдилар. Шубҳалар шайх келтирганларига чекланган эмас. Ҳар сафар бирор шаҳарга борсангиз ширк ва залолат уламоларида ўзгаларида мавжуд бўлмаган шубҳаларни топасиз. Шубҳа қалбга келиб тушади. Гоҳида унга ақалли иккиланиш билан бўлса-да таъсир кўрсатади. Бу мусибатки, шубҳа келади ва ҳаргиз ундан қаноат ҳосил қилмайди. Бироқ ичида иккиланиб қолади. Буни кўпчиликда топасиз. Ҳатто олийгоҳларда ўзларини илмга нисбат берадиганлар ёки шу асрда асрий-(замонавий) ўқишларда ўқиётганларда. Ҳатто тавҳид юртида фатрат аҳлидан бўлган айримлар наздида ширк ва унга даъват қилишдан қаноат қилмаслик ва уларда унинг зидди ва тавҳиддан қаноат ҳосил қилишларини топасиз. Бироқ уларнинг қалбида авлиё ва солиҳ зотларнинг қабрлари олдида қилинаётган иш Аллоҳ азза ва жаллага ширк ва куфр келтириш экани борасида бироз иккиланиш бор. Агар уларга имом раҳимаҳуллоҳ ушбу “Кашф аш-Шубуҳот” рисоласида айтганларини айтсангиз: “Асрдошларнинг ширки, авлиё ва маййитлар ҳамда шунга ўхшашларга боғланиб қолганлар жиҳатидан шайх замони ва ҳозирги замонда, жоҳилият аҳлининг ширкидан-да улкан”, шубҳалар келгани учун ушбу иккиланиш катталашиб боради.
Бу борада келадиган шубҳалардан бири: Ахир улар мушриклар деб қандай айтилсин? Ҳолбуки улар намоз ўқийдилар, закот берадилар ва ҳаж қиладилар. Гоҳида баъзиларида сажда изи, тоат ва зоҳидлик ҳамда Аллоҳ азза ва жалладан қўрққани сабаб йиғи изини кўрасиз? Ана шу ўринда шубҳа улканлашади. Ва тавҳид билан қўрғонланмаган-(ҳимояланмаган), уни доимий такрорлаб юрмаган кишини ушбу улкан асосда иккиланишда қолади.
Алҳамдулиллоҳким, биз тавҳид юртида бўлиб, бизга бу кўп ҳам келавермайди. Гоҳида эса шубҳаларга кўп ҳам раддия беришга эҳтиёж сезмаймиз. Бироқ ушбу юртдан бошқаларда бўлган киши даҳшатли тўқнашувни топади. Жабҳа-(фронт) ширк ва залолат аҳли билан бўлади. Ким ушбу юртларга даъват учун сафар қилса, албатта, мунозара қилади, ўзаро ҳужжатлашади ҳамда тавҳидга умумий ва муфассал суратда даъват қилади. Тезда унга (турли) сўз, амал ва ажойиботлар келади. Агар ҳимояланмаган бўлса қадами қоқилиши мумкинки, ундан кейин тезда энг катта хасрат-(зиён)да бўлади.
Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ “Кашф аш-Шубуҳот”ни ёздилар. Уни мушриклар учун ёздиларми? Балки “Кашф аш-Шубуҳот” мусулмонлар ҳақида. Уни муваҳҳид мусулмон учун ёздилар. Шунинг учун яқинда кўрамизки, у мухтасар бўлиб келади. Демак, муваҳҳид ўзидан шубҳаларни аритишга муҳтож, яъни, у билан шубҳа қолмасин.
Шак-шубҳа йўқки, саҳиҳ манҳаж шубҳаларни келтирмасликдир. Баъзи одамларда дарҳақиқат, аслида қалбида шубҳа бўлмайди. Агар шубҳа келса сўнг ундан кейин раддия келса, гоҳида шубҳага боғланиб қолади ва раддия тушунарсиз бўлади. Хусусан тавҳид хусуматгўйлари келтираётган ушбу шубҳаларни ҳиссиётли эканини топасиз. Шу вақтни ўзида шубҳага раддия илмийдир. Одамларнинг психологиясини билиш борасидаги даъватда қарор топган қоидалардан бири шуки, одамларни қўзғаш, уларга ҳиссиёт билан таъсир ўтказиш кучли бўлади. Илмга келсак, ундан фақат фаҳм ва идрокка лойиқ бўлган кишигина таъсирланади. Ақл ва қалбга ушбу далиллар билан хитоб қилишни фақат хослар англайди. Ҳаяжонга тўла ҳиссиёт, ҳужжатсиз психикани жумбушга келтиришга келсак, бу зеҳниятни тўмпаради ва психологияга ниҳоятда катта таъсир ўтказади.
Шунинг учун шубҳаларни ёдга олиш ва уларга раддия берилишга шўнғиб кетилиши саҳиҳ манҳаждан эмас. Чунки шубҳалар гоҳида қалбга боғланиб қолади. Кўплаб шубҳаларнинг асоси ҳиссиёт устига қурилган. Мана бундай дейдиган кишининг сўзи каби: Анави, уларга ширк ҳукмини бераётганларингиз намоз ўқийдилар, закот берадилар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладилар. Ушбу мурдаларга мустақил-(тўғридан-тўғри) дуо қилмадилар. Уларда хошя-(хос қўқув) ва Қуръон тиловати мавжуд. Буниси Қуръонни ҳар уч кечада хатм қилади. Буниси эса бир кун рўза тутса, бир кун оғзи очиқ бўлади. Мана буниси кўп садақа қилади. Бу эса кўп амал қилади. Мана бу мужоҳид. Бу эса ислом учун нималар қилмади… Ҳиссиётни қўзғайдиган яна бошқа сўзлар. Илмий далилга келсак, уни фақат ақли ҳужжатни қабул қилишга ҳозирлик кўрган кишигина тушунади. У умумий қонун бўлгани каби: Ҳужжат фақат ақл эгаларига ярайди. Ҳиссиётларга келсак, у жумҳурга ярайди.
Бунга мисоллардан бири: бир хатиб-(нотиқ) панд-насиҳатга оид бир мавзуда хутба қилса-(нутқ ийрод қилса), унда (нутқида) шариатда далилларга эга бўлмаган, (бироқ) унда шоҳид бўлиб турилган ишлар ёки умумий сўзлар билан сўзласа, хафв уйғотса, қўрқитса. Сўзини ярми ёки ярмидан кўпроғи шариатда хато эканини топасиз. Ҳиссиётларни жумбушга келтирган ушбу панд-насиҳатдан қанчадан-қанча одамлар таъсирланмайди дейсиз! Ушбу нотиқ психикани ҳаракатга келтирадиган яхши воиз. Кўрасизки кўпчилик таъсирланяпти. Озчилик эса: бу илмга хилоф, бу хато, фалончи хатога йўл қўйди. Ваъз-насиҳат шариатга боғланган бўлиши шарт ваҳаказо, деб айтади.
Бироқ анавилар таъсирланишяпти. Нима учун? Чунки одамларнинг кўпи жоҳил-(илмсиз)лардир. Ҳатто ёшлар, ёшларнинг бари илм ва илмни идрок қилиш жиҳатидан бир савияда эмас, гоҳида илмий масалаларни хилофидан қаноат ҳосил қиладилар. Хусусан тавҳид масалаларида. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридаги нарсага рағбат қилган, ёлғиз Аллоҳ сари юзланган, алдамчи диёрда ўзини тийган, қўмсайдиган ва ундан лаззат топадиган нарсасини Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридаги нарса учун қурбонликка олиб келган талаба ва ёшлар аҳамият қаратадиган энг улкан нарса, бутун вужудидаги ҳиммати ушбу улкан ишни ўрганишда бўлишидир. Уни фақат тамомига етказсагина идрок қила олади. Бошланишда ҳаргиз идрок қилолмайди. Бироқ охирига етказса, у хатода эканини билади.
Мен уларнинг қўлида тавҳидни ўқиган шайхларимиздан бири, биз одатга кўра имом, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва ушбу даъват имомларининг рисола ва масалаларини ўқишимизни хоҳлаган эди. Дарҳақиқат, бир неча бор ўқилган ва такрорланган. Шунда у кишининг ёнларидаги талабалардан бири унга: уни эшитдик ва такрорладик, деди. Шайх эса ғазабланди, уни қаттиқ туртиб юборди. Шу ондаёқ юзида ҳарорат зоҳир бўлди. Ушбу талаба унинг (шайхнинг) ёнида эди. Мен эса уларнинг рўпарасида эдим. Бу ҳар бир жон билан тўғри бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу улкан ишда Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини улкан эканини билган нафс билан бўлади. Чунки у такрорламаса унутади.
Шунинг учун ушбу “Кашф аш-Шубуҳот” китобининг охирларида шайх раҳимаҳуллоҳ айрим масалаларни ёдга олдилар. Уларни қайд этиб ўтгач, шундай дедилар: “Бу таълим олиш ва эҳтиёт бўлишни ҳамда жоҳилнинг: тавҳидни тушундик, деган сўзи энг катта жоҳиллик ва шайтон ҳийлаларидан эканини билишни ифодалайди”. Бу шак-шубҳасиз юз беради. Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари ҳақида хабар берувчи қавлини ўйлаб кўринг: “Мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин”. (Иброҳим: 35). Уламолар: Ўзи ҳақида қўрқди, ҳолбуки у Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссалом, фарзандлари ҳақида санамларга ибодат қилишдан қўрқди, дедилар. Иброҳим ат-Таймий раҳимаҳуллоҳ унинг тафсирида шундай деди: “Иброҳимдан кейин синовдан ким ҳам ҳотиржам бўлади?”. (Табарий ўз тафсирида (13/228)). Агар синовдан ҳотиржам бўлмасангиз, демак, бу сизга йўл олишидан кучли ҳимоя ва тўсиб турувчи деворлар қўйишингиз лозим. Баъзилар айтади: Аллоҳ сақласин, бут ёки санамларга ибодат қилишимиз мумкинми? Биз айтамиз: Аллоҳнинг фазли ва неъмати билан сизнинг авлодингизда мумкин бўлмас эҳтимол. Бироқ кичик бўлса-да жузъий енгил ёндашишингиз замон ўтиб бошқа жузъиётларда енгил ёндашадилар. Сўнг иш, авлодлар тавҳидни сақлашда ўзаро бир-бирларига васият қилмайдиган босқичга етади.
Бунга мисол тариқасида мен яшайдиган уйга яқин жойда ўзим гувоҳ бўлган воқеани олайлик: Пешин намозидан кейин бир мартта янги қурилган уйлардан бирининг олдида эшик остонасида қўй бўғизлаётган икки покистонликни кўрдим. Қон шиддат билан остонага қараб оқарди. Мен бу суратни илм аҳлининг сўзларида эшитардим. Бироқ уни воқеликда фақат Риёздаги “Муҳаммадия” мавзесида кўрдим. Бу қаердан келди? Тавҳидни ўрганишда енгил ёндашишликдан келди. “Тавҳидни тушундик”, деган сўзга келсак, қалбларига тавҳиднинг ҳарорати қадалмаган тавҳидни билмайдиган авлодлар ўсиб-улғаяди. Натижада ушбу ишлар орқали уларга кирувчи кириб боради. Хавфни вожиб қиладиганлардан бири шуки, ҳозир бўлганлар орасида ҳозирги замонда ушбу юртда Аллоҳдан ўзгасига юзланмайдиганлар, Аллоҳ сақласин, бўлмаслиги мумкин. Бироқ замон ўтиб бу бўлиши мумкин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ушбу юрт аҳли ва улардан бошқаларга маъсумлик ато қилмаган. Жазира аҳли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида исломни қабул қилди. Сўнг баъзилари томонидан муртадлик юз берди. Бироқ бир нарса бўлиши мумкинки, у мусибат, ўзингни тафтиш қил, у ҳам бўлса уламолар тавҳид масалаларида айтган сўзларини қабул қилишда иккиланишликдир. Бу кўплаб қалбларга кўндаланг келади, натижада иккиланади. Ва: анавилар муташаддид-(радикал), масала енгил, бироқ уламоларимиз бу ерда ғоятда қаттиқ оладилар, дейди. Агар қалб иккиланса, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққи, тавҳид, мушрикка мушрик деб ҳукм қилиш ва ширкий кўринишга у ширк деб ҳукм қилишда илм-у ишончда бўлмаса ана шу ердан феълий нуқсон бошланади.
Ушбу иккиланиш билан қалб шак-шубҳада бўлади. Гарчи ибодат қилиб, Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилса-да. Чунки қалб соғлом эмас. Бу эса кўпчиликнинг қалбига кириб борган. Ҳаракатга келтирсанг кўрасан!
Бундан хулоса қиламизки, ушбу “Кашф аш-Шубуҳот” рисоласида шайх раҳимаҳуллоҳ даъватлари замонида қулоч ёзган шубҳаларнинг асослари ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган жоҳилият аҳлининг ҳолатини тушунишга атрофлича киришиш, уларнинг ширки қандай бўлганди? Ибодат ва дин-диёнатда ҳолатлари қандай эди? Бут ва санамлари нималар эди? Фаришталарга қандай ибодат қилишди? Жинларга қандай ибодат қилишди? Ва бундан бошқа маъруф бўлган ширк кўринишлари бор.
Шубҳаларга раддия беришда кучли бўлишни хоҳлаган киши учун авваламбор арабларнинг турли ибодатлари, олиҳалари нималар эди? Эътиқодлари нима эди? Ва бундан бошқа жоҳилиятдаги ҳолатларини билишга атрофлича ёндашиши лозим. Бу борада сизга бир тоифа манбалар фойда беради. Шулардан:
Биринчи тур: Муваҳҳид адиб Маҳмуд Шукрий ал-Алусийнинг “Булуғ ал-Арб фий Маърифати Аҳвал ал-Араб” китоби. Ва исломдан олдинги арабларнинг тарихи ҳақида ёзилган китоблар. Мисол учун “Ал-Муфассал фий Тарих ал-Араб Қобла ал-Ислам”, “Тарих ал-Араб Қобла ал-Ислам” китоби. Ҳамда арабларнинг динлари ҳақида изланиш олиб борганларнинг араб динлари ҳақидаги китоблари ваҳаказо.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу нур ва бу ҳидоятни олиб келишларидан олдинги бўлган ҳолатга атрофлича киришиш сизга улар яшаган диний ҳолатни тушунтиради. Чунки сиз ҳолатни билсангиз оятларнинг маъносини биласиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг маъносини биласиз. Даъватларининг маъносини биласиз. Бу борада сизга яна шу ҳақда ворид бўлган араб шерларига аҳамият қаратишингиз фойда беради. Чунки кўплаб кўринишлар арабий шерда келади.
Иккинчи тур: Тафсир китоблари. Ширк зикр қилинган ёки тавҳидга буюрилган ёҳуд уммий ва икки китоб аҳлидан иборат жоҳилият аҳли зикр қилинган оятларда тўхтайсиз. Ушбу оят ҳақида салафлар айтганларига қарайсиз. Чунки кейинги муфассирлар оятларни салафларнинг тафсирларидан буриб юбордилар. Кейингиларнинг кўпчилиги наздида тавҳид ва Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш Яратувчи Аллоҳдан ўзгасидир деб эътиқод қилиш билан бўлади. Салафларнинг тафсирларига келсак, уни бунинг хилофида топасиз.
Мисол учун: Бут ва санамларни нима у дея зикр қилиш мобайнида кейингиларни бир изоҳ билан тафсир қилаётганларини, салафларни эса бошқа бир изоҳ билан тафсир қилаётганларини топасиз. Шунинг учун шайх, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ салафлар тафсирини тушунишга атрофлича киришганлар. У тавҳид оятлари ҳақидаги тафсирда ҳужжатдир. Чунки у киши шундай кенгқамровлик билан киришганларки, уни у кишининиг тафсир борасидаги китобларини мутолаа қилган киши билади. У “Мажмуъ” (Девон) зимнида мавжуд. Шайх раҳимаҳуллоҳ уни масала ва фойдалар шаклида қилганлар.
Учинчи тур: Шайхул Ислом Ибн Таймия ва Ибнул Қаййим раҳимаҳумаллоҳларнинг китоблари. Шайхул Ислом “Иқтидо ас-Сирот ал-Мустақим фий Мухолафати Асҳоб ал-Жаҳим” китобларининг охирида, “Тадмурия”нинг охирида, “Ат-Тавассул ва ал-Васила”да, Бакрийга раддия дея маъруф бўлган “Ал-Истиғоса л-Кубро”да, “Ар-Родду аъла ал-Ахнаъий”да, ушбу китобларда Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ ибодат тавҳидининг масалалари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга пайғамбар қилиб юборилган мушрикларнинг ҳолатига асослар қўйганлар.
Тўртинчи тур: Буюк имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг асарлари ҳамда у кишининг ўғиллари, ўқувчилари ва уларнинг йўлидан юрганларнинг асарлари.
Бешинчи тур: Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ва қолган уламолар ҳафизаҳумуллоҳ каби асрдош уламоларимизнинг фатволари.
Ушбу силсила билан сизнинг наздингизда шубҳаларга раддия беришда аниқ-тиниқлик бўлади. Аммо аксинча йўл тутсангиз, тавҳидни биласиз-у шубҳаларга раддия беришда малака бўлмайди. Юқорида зикр қилинган ушбу китоблар орасида шубҳаларга раддия бериш борасида хос китоблар бор. У раддия китоблардир. Шулардан Шайхул Исломнинг “Ар-Родду аъла ал-Бакрий” (китоблари). У ана шу бобда улкан китоб. Шулардан яна ушбу даъват имомларининг китоблари. Шайх Абдурраҳмон ва шайх Абдуллатифнинг “Ар-Род аъла Усмон ибн Мансур” китоблари. Шунингдек, шайхнинг “Кашф аш-Шубуҳот” ва “Муфид ал-Мустафид фий Куфр Тарик ат-Тавҳид” ва бундан бошқа раддия китоблар. Яна ушбу юрт уламоларидан бошқаларнинг (китоблари).
Раддия китоблар сизнинг наздингизда шубҳалар ва раддия хулосасини беради. Баъзи биродарларга хусуматгўйлар ҳужжат қилиб келтирадиган шубҳалардан ўзи учун тўплам бўлишини юкладим ёки тўғрироғи таклиф қилдим. Тоинки шубҳалар ва уларга раддияни жамловчи асар бўлиб қолсин. Бироқ улар кўп. Баъзиларига раддия бериш чўзилиб кетади. Жамлаш натижасида катта шубҳаларга айланди. Эҳтимол у (шубҳа)лар айрим юртларга кириб бормаган. Натижада айрим нарсалар сабаб мавзуни ортга сурдим. Чунки айрим шубҳалар бир юртда бўлиб, бошқа юртда бўлмаслиги мумкин. Бир юртдан келган киши шубҳани олади-да, уни иккинчи юртга олиб боради. Натижада ушбу юрт аҳли билмайдиган янги шубҳа бўлади. Бу ишда –у ҳам бўлса шубҳаларни аритишда-бизга муҳим бўлгани исломдан олдинги арабларнинг ҳолатини тушунишга атрофлича киришишингиздир. Чунки у энг фойдали нарсалардан. Шунинг учун ушбу даъват имомлари қаттиқ танқид қиладиган улкан хатолардан бири, “Сизлар ёдга олаётган ушбу оятлар ва бу ҳукмлар мушриклар ҳақида, ана улар ҳақида эмас”, дейдиган кимсанинг сўзидир. Уларга уламолар айтган сўз билан раддия берилади: “Бу ҳолат айни ўша ҳолатнинг ўзи”. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари билан (раддия берилади): “Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ (узунлик ўлчови) эргашиб кетасизлар”. (Бухорий (3456), Муслим (2669) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Бизга ҳам “Зоти Анвот” қилиб беринг”, деганларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, Мусонинг қавми айтган каби айтдингиз: “«Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф: 138), дедилар”. (Термизий (2180), Насоий “Кубро” (6/346), Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳида (15/94), Аҳмад “Муснад” (5/218), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (7/479), Абу Яъло ўз “Муснад”ида (3/30), Табароний “Кабир” (3291, 3294) Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят). Бугунги тун кечагисига қандай ҳам ўхшаш. Бу бирин-кетин ворид бўлади. Чунки фикрлар чегараланган. Шайтоннинг шубҳалари чекланган. Одамлар уни авлоддан-авлодга мерос қилиб оладилар.
Ушбу муқаддимани барчага “Тавҳид китоби”ни муфассал суратда ўрганишларини васият қилиш билан якунлаймиз. Тоинки ушбу рисоладан фойда олсинлар. Кимки “Тавҳид китоби”ни диққат билан муфассал ўрганмаган бўлса, дарҳақиқат, унга келаётган айрим шубҳаларга раддиялар унинг наздида аниқ-тиниқ бўлмайди. Биз эса буни хоҳламаймиз. Чунки биз илм талаб қилишда манҳажийлик-(дастур) бўйлаб юрамиз. Аслида “Кашф аш-Шубуҳот” китобини ўрганиш “Тавҳид китоби”ни ўрганишдан кейин бўлади.
Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига кўпдан-кўп барака ва саловат-у саломлар йўлласин!

Солиҳ ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх
mutaallim   06-05-2015, 05:37 PM
#3
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин, тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир. У, Аллоҳ бандаларига юборган элчиларнинг дини. Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом. Аллоҳ у кишини ўз қавмларига Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср (каби) солиҳ зотлар борасида ҳаддан ошган кезлари пайғамбар қилиб юборди. Элчиларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У киши ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)ларини синдирдилар. Аллоҳ у кишини ибодат ва ҳаж қиладиган, садақа берадиган ва Аллоҳни зикр қиладиган одамларга пайғамбар қилиб юборди. Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар. Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз, уларнинг У Зот ҳузуридаги шафоатларини истаймиз, дердилар. Мисол учун: Фаришталар, Ийсо ва Марям ҳамда улардан бошқа солиҳ зотлар.

Шарҳ:
Ушбу рисолага “Кашф аш-Шубуҳат” (“Шубҳаларни аритиш”) дея ном берилди. Дарҳақиқат, уламолардан бир тоифа, шулар жумласидан Ибн Ғоннам “Тарих Нажд”да имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб уни қишлоқлардаги одамларга имом раҳимаҳуллоҳнинг даъвати душманлари тавҳид атрофида уйғотган айрим шубҳаларини аритиш учун юборганлар дея ёдга олди. Демак, у ўрталарида айрим шубҳалар тарқатилган тавҳид аҳли учун тасниф этилган. Уни тарқатганлар мушрикларнинг илмларини мерос қилиб олган, Аллоҳга ширк келтиришни маъқуллаган, уни қўллаб-қувватлаган, одамларни унга даъват қилган ва уни ҳимоя қилган айрим “уламолар”дир. Залолатдан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
Ушбу рисоланинг номи “Кашф аш-Шубуҳат”. “Кашф”: бир нарсани бир нарсадан очмоқ-(олиб ташламоқ). Бошни очмоқ, яъни, зоҳир бўлиши учун унинг устидаги нарсани олиб ташлаш. Ғамни аритиш, уни кетказганда. Ушбу сўз Қуръонда кўп. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Энди улардан бу азобимизни … кўтарганимизда”. (Аъроф: 135). У субҳанаҳу ва таоло деди: “Ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?!”. (Намл: 62). У субҳанаҳу ва таоло деди: “Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи (қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир”. (Нажм: 58). Ва шунга ўхшаш оятлар. Демак, аритиш кетказиш маъносида. (“Лисан ал-Араб” (9/300), “Қомус ал-Муҳит” (1098)).
“Шубуҳат”: шубҳалар. У, ҳаққа ўхшаш бўлган масала. Чунки ҳақнинг очиқ-ойдин далили бор. Шубҳанинг шубҳа деб номланишининг боиси, у (шубҳа) эгалари унга (шубҳага) илм деб гумон қилган айрим далилларни келтирадиган илм масалаларидан биридир. Шубҳа ботилни ҳаққа ўхшатишдан иборат. Агар масалада ботил, у бирор далил ва ҳужжатга эга бўлмаслиги жиҳатидан ҳаққа ўхшатилган бўлса ва унинг воситасида ҳаққа қарши чиқилса, батаҳқиқ, у шубҳа бўлади.
Шубҳа ва шубҳали (нарса) одамларга оғир ва мушкил масалалардир. Нўмон ибн Баширнинг машҳур ҳадисларидаги айрим лафзларда ворид бўлганидек. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳалол очиқ-ойдин. Ҳаром ҳам очиқ-ойдин. Уларнинг ўртасида эса шубҳали ишлар бор”. Яна бир лафзда: “Иштибоҳли”. (Бухорий (52, 2051) ва Муслим (1599)). Шубҳали ёки иштибоҳли деб номланди. Чунки бу борадаги иш унга назар ташловчига иштибоҳли бўлади. Шубҳа ана шундай ташланади. Шайтон ёки унинг ёрдамчилари ташлайди ёҳуд зеҳнга келади-да, у билан бирга ботил ҳаққа ўхшаб кетади. Натижада иш очиқ-ойдин бўлмай қолади.
Шак-шубҳа йўқки, шубҳаларни кетказиш ва аритиш ушбу дин асосларидан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда мушрикларга раддия берди. Уларнинг шубҳа ва сўзлари нотўғрилигини исбот қилди. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Аллоҳ (дини) ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг (одамларни йўлдан оздириш учун) талашиб-тортишадиган кимсаларнинг ҳужжатлари (яъни талашиб-тортишишлари) Парвардигор наздида ботил-беҳудадир. Уларга (бу дунёда) ғазаб … бордир”. (Шўро: 16). Ботил билан мужодала қилаётган ҳар бир кимса ҳужжат ва илмга эга. Бироқ унинг ҳужжати ботил-беҳуда. Бу ҳужжатнинг нотўғри эканини исбот қилиш, бу, диндаги шубҳани кетказишликдаги асосдир. Ислом миллати ва дин душманлари тарқатаётган шубҳаларни кетказиш ушбу шариатдаги фарзлардан бири ва вожиботлардан бир вожибот. Уни адо этадиган киши бўлиши лозим. Акс ҳолда ботил ҳаққа аралашиб кетади. Ҳамда бу ана унга ўхшаш бўлиб қолади ва одамлар адашади. Дарҳақиқат, ушбу даъват имоми “Тавҳид китоби”даги масалаларда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбориш ҳадисини келтирганларида зикр қилдилар: “Албатта, сиз Китоб берилган қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар улар бунга бўйсунлар, бас, уларга шуни маълум қилинки… “. (Бухорий (1395, 1496) ва Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Ўн тўртинчи масалада шундай дедилар: “Олим мутааллимдан шубҳани аритиши”. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан уни (Муоз розийллоҳу анҳуни) тайёрладилар: “Албатта, сиз Китоб берилган қавм олдига кетяпсиз”. Уларнинг аҳли Китоб экани, яъни, улар билан мунозара ва ҳужжатлашиш тадоригини кўриш учун. Сўнг дедилар: “Агар улар бунга бўйсунсалар”. Бундан, у киши билан улар ўртасида ҳужжатлашиш, муноқаша ва раддия бўлиши тушунилади. Ҳамда тавҳид ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларини рад этишда улардаги бўлиши мумкин бўлган шубҳаларни кетказишлик (тушунилади). Ушбу қавллари: “Агар улар бунга бўйсунсалар”. Бунда шубҳага раддия бериш ва у даъватчи уламоларнинг вазифаларидан экани (англшилади). Сўнг дедилар: “Бас, уларга шуни маълум қилинки, Аллоҳ ҳар кеча ва кундузда улар зиммасига беш вақт намозни фарз қилди. Агар улар бунга бўйсунсалар, бас, уларга шуни маълум қилинки…”. Буларнинг бари зикр қилинганларга далилдир.
Мақсад шуки, диндан шубҳаларни кетказиш илм аҳли адо этадиган фарзлардан бири. Бу борада асар ёзиш кенг тарқалган асрларда, иккинчи, учинчи аср ва ундан кейин шу замонимизгача бир қанча асарлар ёзилди.
Шубҳаларни аритиш икки йўлга кўра бўлади:
Биринчи йўл: Ақлий йўл.
Иккинчи йўл: Шаръий, самъий-(Қуръон ва суннат ҳужжатларига оид) йўл.
Биринчиси бўлмиш ақлий йўлга келсак, бу гоҳида шубҳа тарқатаётганларнинг шубҳаларини ботилга чиқарадиган соф ақлий ҳужжатларни келтириш билан бўлади. Гоҳида эса баҳслшувчининг ҳужжатини заифлаштирадиган урфий мисолларни келтириш билан бўлади. Бу ва буниси ҳам Қуръонда мавжуд.
Иккинчи қисм: Шаръий, самъий-( Қуръон ва суннат ҳужжатларига оид) йўл: Баҳслашувчи тарқатаётган шубҳалар шаръий далиллар воситасида ҳужжатларни қойим қилиш билан аритилди. Китоб ва суннатда илмий масалаларда, хусусан тавҳид борсида, далилларни қойим қилишлик бошқасидан беҳожат қилади. Бироқ талаба гоҳида баъзи ақлий далилларга эҳтиёж сезади. Шунинг учун Қуръонда кўплаб оятларда тавҳид борасида ақлий далилларни қойим қилиш бор. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: “Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳлар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди”. (Анбиё: 22). Ва У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа ҳақ) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар». (Аллоҳ) улар айтган нарсадан пок ва ниҳоят даражада юксақдир”. (Исро: 42-43). Бу, ақлий ҳужжат ва далиллар жумласидан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлида: “Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга илоҳлар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди”, агар Аллоҳ азза ва жалла билан бирга ҳақ йўлга кўра ибодат қилинадиган илоҳ бўлганида, албатта, осмонлар ва ер фасодга юз тутишига очиқ-ойдин далил бор. Чунки бу ўз истагани олиб келиши ва бошқаси ҳам ўзи хоҳлаганини олиб келиши чорасиз. Бунинг маъноси шуки, ушбу коинот ҳаргиз ана шу интизомда бўлмайди. (Бири бошқасига) ғолиб келиши шарт. Шунинг учун У субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа ҳақ) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар»”. (Исро: 42). Яъни, иш тўғри-(устивор) бўлгунча кураш бўлиши чорасиздир. Агар кураш йўқ бўлар экан ҳамда ушбу борлиқ ва коинот бир тарзда ва бир иродага кўра юраётган экан, бу ақлий, очиқ-ойдин, аниқ далил ҳақ маъбуд ягона ва у Аллоҳ азза ва жалла эканига далолат қилади.
Имом раҳимаҳуллоҳ ушбу рисолани мана бу сўзлари билан бошладилар: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”. Уламолар наздида қарор топган қоида шуки, “жар” ва “мажрур” фел ёки масдар-(ўзак) ва шунга ўхшаш унинг (фелнинг) маъносига боғлиқ бўлиши шарт. Илм аҳли орасида ушбу “ب” (“Ба” ҳарфидаги) боғлиқликни: Аллоҳнинг исми билан бошлайман ёки бошлашим, деган кишининг сўзи каби тақдир қилган-(белгилаган)лари бор. Бу, жамийки ҳолатларни ўз ичига олади. Яъни, хоҳ таом ёки ичимлик ичиш ёки илм ва бундан бошқалар билан бошлаган бўлиши баробардир.
Баъзи илм аҳли эса шундай деди: бу боғлиқлик ушбу сўзни айтувчининг ҳолатига муносиб бўлган нарсага тақдир қилиниши лозим. Агар таомни бошловчи уни айтса сўзининг тақдири шундай бўлади: Аллоҳнинг номи билан ейман. Агар ичимлик ичишни бошловчи уни айтса сўзининг тақдири бундай бўлади: Аллоҳнинг номи билан ичаман. Агар ёзишни бошловчи уни айтса унинг маъноси: Аллоҳнинг номи билан ёзаман, бўлади. Агар илм ёки таълим олиш ёҳуд таълим беришни бошловчи уни айтса, унинг маъноси: Аллоҳнинг номи билан таълим бераман ёки таълим оламан, бўлади.
Ушбу иккинчи қавл зоҳирроқ, яхшироқ ва кучлироқ. Чунки у ҳар бир ҳолатни ўзига муносиб сўз билан хослашлик бўляпти.
Демак, сўзнинг тақдири: Аллоҳнинг номи билан ёзаман ёки Аллоҳнинг номи билан таълим бераман ёҳуд Аллоҳнинг номи билан мухтасар (асар) қиламан-(ёзаман), бўлади.
“Бисмиллаҳ” (“Аллоҳнинг номи билан”). Ушбу “Билан” ёрдам сўраш ва тавассул маъносини берувчи “Билан”дир. Гўёки у шундай дегандек: Аллоҳ азза ва жалланинг барча исмлари билан ёрдам сўраган ва восита қилган ҳолда ёзаман. У кишининг бу ўриндаги ушбу “Аллоҳнинг номи билан” қавли муайян исмни чегаралашсиз бўлиб, барча исмларни ўз ичига олади. Бу эса у киши томондан Қуръоннинг Фотиҳасига иқтидо қилиш учундир. Чунки Қуръон “Басмала” (“Бисмиллаҳ”ни айтиш) сўнг “Ҳамдала” (“Алҳамдулиллаҳ”ни айтиш) билан бошланди.
Шунинг учун уламолар ўз китобларида китобларнинг энг шарафли ва энг буюги бўлмиш Қуръонга, ўз китобларини “Басмала” сўнг “Ҳамдала” билан бошлашларида Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига иқтидо қиладилар.
Дарҳақиқат, “Басмала” билан бошлаш ҳақида ҳадислар ривоят қилинган. Бироқ улар жуда заиф. Шунингдек, “Ҳамдала” билан бошлаш ҳақида ҳам. Бироқ уларнинг санадида заифлик бор. Мисол учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Муҳим бўлган ҳар бир сўз ёки иш Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан очилмаса, бас, унинг орти кесик ёки тўмтоқ”, дедилар. (Ушбу ҳадис бир-бирига яқин лафзлар билан ворид бўлди. Булар орасида санади Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етадигани ва етмайдигани бор. Абу Довуд (4840), Насоий “Кубро” (6/127), Ибн Можа (1894), Аҳмад “Муснад” (2/359), Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (1/173, 174), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (5/339), Дорақутний (1/229), Байҳақий “Кубро” (3/208) ва “Шуъаб ал-Иймон” (4/90) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Яъни, баракаси ноқис. Бу, ушбу бобда бошқа (ривоятлардан) кучлироғи. Бироқ санадларида заифлик бор. Мақсад шуки, бу борадаги асос китобларнинг энг буюги бўлмиш Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига эргашиш ва ўрнак олишдир.
У кишининг “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” сўзларидаги “Басмала”ни ана шундай тўла кўринишда қўллаган биринчи киши мактубларида (шундай ёзган) Сулаймон алайҳиссаломдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам авваллари “Бисмика Аллоҳумма” (“Эй Аллоҳ! Сенинг номинг билан”) деб ёзардилар. Ушбу оят нозил бўлгач: “Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман…»”. (Намл: 30). “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” деб ёздилар. (Абдурраззоқ ўз “Тафсир”ида (3/81), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (7/261), Ибн Саъд “Табақот ал-Кубро” (1/264) Шаъбийдан, Абу Довуд ўз “Маросиллар”ида (90) Абу Моликдан ривоят қилдилар. “Дур ал-Мансур” (6/354)га қаранг).
“Бисмиллаҳ” (“Аллоҳнинг номи билан”), яъни, Аллоҳнинг “Ар-Роҳман ва ар-Роҳим” исмларини восита қилиб (Ундан) ёрдам сўраган ҳолда ёзаман. Ар-Раҳмон ва ар-Раҳим барча нарсадан кенг бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмат сифатини ўз ичига олувчи Унинг гўзал исмларидан. Аллоҳни ушбу ўринда ана шу икки исм билан сифатлаш нафсни барча нарсадан кенг бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматига киришга ишора қилишдир. Қарор топган қоидалардан бири шуки, илм раҳмат ва ўзари меҳр асосига қурилган. Шаръий илм Аллоҳ азза ва жалланинг хос раҳмати бўлиб, уни бандаларидан хоҳлаганига беради. “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” билан бошлаш илм китобларига тамоман муносиб. Юқорида баён қилинганлар ихтилофли ишлар сирасидан.
Сўнг шундай дедилар: “Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин”. Бу бошланиш имом, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ва кўплаб илм аҳлининг китобларида кўп учрайди. Дарҳақиқат уламолар шундай деди: Бу ерда шу фойда борки, ушбу илм, яъни шаръий илм ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган. Одамларга улашадиганингиз энг улкан раҳмат, улар ўртасида илмни тарқатишингиз. Шунинг учун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламларга раҳмат қилиб юборилгандилар. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик”. (Анбиё: 107). Шариатнинг бари ақида, ҳукмлар, хабар, буйруқ ва қайтариқлар раҳматдир. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юбориш раҳмат. Шариатнинг бари раҳмат. Эътиқод қилиш вожиб бўладиган хабарларнинг бари бандага раҳмат. Чунки хабарга эътиқод қилмаса, батаҳқиқ, яқинда адашади ва ҳалок бўлади. Одамларни ҳалокатдан қутқариш уларга раҳм қилишдир. Кимда-ким буйруқ ва қайтариққа эргашмаса, унга амр қилинган нарсани қилмаса ва қайтарилган ишдан қайтмаса, батаҳқиқ, у ўзини барбод қилиш, мақталмайдиган нарса-(оқибат) ва ўз жонига зулм қилишда ҳаракат қилибди. Уни ундан халос қилиш эса раҳмат. Демак, илм ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган. Муаллим илмни бошқа ишлар билан бирга раҳмат ўлароқ тарқатади. Мутааллим илмни, ушбу илм тарқатилиши билан унга меҳрибонлик кўрсатилган ҳолда қабул қилиб олади. Шунинг учун уламолар айтадиларки: Барча ровийлар аввалги бор ўргатадиган ҳадис бўлиши учун илм аҳлидан бир тоифа ихтиёр қилган ҳадис: “Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинглар. Осмондаги Зот сизларга раҳм қилади”. (Абу Довуд (4941), Термизий (1924) саҳиҳ деди, имом Аҳмад “Муснад” (2/160) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Бу, ҳадис ривоят қилиш ҳамда “Мусалсал бил Авлавия” ҳадисининг иснодига аҳамият берувчилар наздида маъруф бўлган ҳадис. Чунки ровийларнинг ҳар бири бу ҳақда: Бу мен эшитган биринчи ҳадис дейди. Яъни, шайхидан (эшитган). Шайх шогирдига ўқитадиган ҳадислар ичидаги биринчи ҳадис: “Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади” ҳадисидир.
Илм аҳлидан бир тоифа, шулардан Заҳабий ва бошқалар ушбу ҳадиснинг ровийлар ўртасида аввалги ўргатиладиган ҳадис бўлиб қолишининг сабаби шуки, ушбу илм – ҳадис илми, суннат илми, блки шариат илмининг бари ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган, дея зикр қилдилар. Муаллим авваламбор ушбу ҳадисни таълим беради: “Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади”. Шогирдга улашадиган аввалги нарса, унга раҳм ва ўзаро меҳрни таълим беришликдир. Чунки илм фақат ўзаро меҳр вужудга келгандагина бўлади. Махлуқотларга раҳмли бўлмаган кимсага келсак, бас, илм унинг қалбида барқарор бўлмайди. Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига раҳмлироқ бўлганда (илм ҳам) кўпроқ қарор топади. Қалбида раҳмат зиёдалашгани сари дилидаги лимнинг собитқадамлиги ҳам зиёдалашади. Чунки раҳм қилиш буюрилгандир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ердагиларга раҳм қилинглар”. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Агар улар қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида, ўзлари учун яхшироқ ва иймонларини мустаҳкам қилгувчироқ иш бўлур эди”. (Нисо: 66). Илмни мустаҳкамланиши (оятдаги) мустаҳкам қилиниш жумласидандир. Бу, шайх раҳимаҳуллоҳнинг мусулмонларга меҳрлариданки, у киши уларнинг ҳаққига ушбу дуо билан дуо қиляптилар.
“Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин, тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир”. Тавҳид якка, ёлғиз қилишнинг ўзаги. Дарҳақиқат, тавҳид лафзи суннатда келган. “Якка, ёлғиз қилмоқ” лафзи ҳам келган. Ушбу лафзга Шайхул Ислом Ибн Таймия ва у кишининг издошлари аҳамият қаратган дея даъво қилган кимсага хилоф ўлароқ бу сўзнинг ўзаги суннатда келган. Бу қўпол хато. Чунки бу сўз суннатда кўплаб ҳадисларда келган. Дарҳақиқат, саҳиҳ ҳадисда келишича: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳажда “Лаббайка”ни) тавҳид билан айтардилар”. (Муслим (1218) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят). Муслим ва бошқаларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари собит бўлган: “Ислом беш нарса устига қурилган. Аллоҳни яккалашликка…”. (Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Яна маъруф бўлган Жаброил алайҳиссалом ҳадисларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ислом – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик беришинг…”. (Муслим (8) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят). Бошқа ривоятда: “Ислом – Аллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани ширк келтирмаслигинг”. (Бухорий (50, 4777), Муслим (9, 10) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид билан ҳажда “Лаббайка” дердилар. Яъни, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дердилар. У киши ҳажда тавҳид билан “Лаббайка” айтардилар. Яъни, “Лаббайка Аллоҳумма Лаббайк. Лаббайка ла Шарийка лак” (“Сенинг амринга ижобат қилдим. Эй Аллоҳ, Сенинг амринга ижобат қилдим. Сенинг амринга ижобат қилдим, Сенинг шеригинг йўқ”), дердилар. Чунки ширкни инкор қилиш ва ягоналикни Аллоҳ азза ва жаллага исбот қилиш – тавҳиддир.
Мақсад шуки, ушбу “Тавҳид” сўзи суннатда, кўплаб ҳадисларда келган. Шунингдек, “Яккалади” лафзи ҳам. У истеъмол қилинган ва машҳур сўз. Муоз (розияллоҳу анҳу)нинг маъруф бўлган ҳадислари лафзида ҳам: “Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб гувоҳлик бериш бўлсин”. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларидаги китоблардан бирини “Тавҳид китоби” деб атадилар.
Бундан мақсад шуки, ушбу сўз суннатда кўп эканини баён қилиш. У гарчи Қуръонда ворид бўлмаган эса-да, бироқ суннатда келган. Аҳли суннадан бўлган илм аҳли унга таяндилар, уни ёдга олдилар ва бу борада китоблар тасниф этдилар. Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзга аҳамият қаратишлари, у диннинг аслига аҳамият қаратишдир. Жоҳиллиги сабаб уни янги пайдо бўлган сўз дея даъво қилган кимсага хилоф ўлароқ у янги чиққан сўз эмас.
“Тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир”. Тавҳид бир қанча таърифлар билан билинади. Луғат нуқтаи назаридан: яккалаш, яъни, бирор нарсани ёлғиз қилиш. Ибодатга У Зотга юзланувчи яккалади, яъни, ҳақиқий маъбудни ёлғизлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ тавҳидга бу ўринда ушбу сўзлари билан таъриф бердилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлашликдир”. Аллоҳни ёлғизлашлик, яъни, ибодат билан юзланиш ёлғиз Аллоҳ учун бўлиши. У бу борада фарз. Аллоҳдан ўзга ва Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бирор ҳақ илоҳ (исбот) қилинмайди.
“Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлашликдир”. “Субҳан” маълум бўлганидек поклашлик. “Ибодатда”. Ушбу ибодат нима у? Ибодат луғатда: хоҳиш, интилиш, қўрқиш, яхши гумон қилиш ва шунга ўхшаш қалб амалларидан бўлган муҳаббат билан бўйсуниш ва хокисор бўлишликдир. Асли хокисор бўлиш. Бир нарсани хокисор қилди, яъни, уни эгилган, хор қилди ёки уни машаққатсиз, кибрланмайдиган қилди. Бу одамлар ҳақида эди. Йўл ҳақида ҳам бўлади-(қўлланади). Қул ҳам қул деб номланиши шу жумладандир. Чунки уни ўз хўжайинига кибрланмайдиган, бўйсинувчан қилди. Йўл борасида ҳам: текисланган дейилади. Чунки у юриш учун хорланди-(депсалди).
mutaallim   06-05-2015, 05:47 PM
#4
Шариатдаги ибодатга келсак, уламолар уни бир қанча таърифотлар билан таърифлашди. Бу ўринда шулардан учтасини танлаймиз:
Биринчи: Ибодат шартиатда уни қилишлик талаб қилинган ва бунинг учун савоб бериладиган амал. Буни Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ таҳорат ҳақида гапирганларида ёдга олдилар. Агар шариатда бирор нарсани қилиш талаб қилинса ва у бундан олдин талаб қилинмаган бўлса ҳамда ушбу иш учун савоб берилса, бас, бу иш ибодатдир.
Иккинчи таъриф: Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ “Убудия” рисолаларининг аввалида зикр қилган умумий таъриф: “Ибодат Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган ботиний ва зоҳирий сўз ва амалларнинг барини жамловчи номдир”. (“Ал-Убудия” (23)).
Учинчи таъриф: Уламолардан бир тоифси, шулар жумласидан усулчилар айтишдики, ибодат: “Ақл талабисиз ва урф-одат тусини олмай амр қилинган ҳар бир иш”.
Бундан хулоса қиламизки, ибодат бундан олдин бўлмаган, шариат олиб келган нарса. Бунинг маъноси у бундан олдин қилинмаган ва юз бермаган дегани эмас. Бироқ унга амр қилинган бўлиши жиҳатидан (мавжуд бўлмаган). Дарҳақиқат, шариат арабларда мавжуд бўлган бир қанча нарсаларга буюрди. Бироқ улар уни бу борадаги хос шариат амрисиз қилиб келардилар. Балки уни шундай отамерос қилиб олгандилар. Шариат унга буюриб, бунинг учун савоб бергач, у Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар жумласидан бўлди. Ҳамда ақлий талаб ва урд-одат тусига кирмай амр қилинган ишлар сирасидан бўлди. Балки шариат амр қилган (ишлар)дан бўлди. Натижада шунчаки урф-одат бўлишдан чиқди.
Ибодатнинг таърифи ҳақидаги ушбу уч сўз (ўзаро) қўшилади ва ихтилоф қилмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлашнинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шариат ўлароқ буюрган ҳар бир зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллар билан ёлғизланишидир. Бунинг остига ихлос, интилиш, қўрқув, хавф, таваккул, тавба-тазарру, муҳаббат, умид ва қалбнинг паноҳ сўрашига ўхшаш қалб амаллари киради…
Бунинг остига яна ёрдам сўраш, ўтиниб ёрдам сўраш, ёмғир сўраш ва бундан бошқалардан иборат дуо ва унинг турлари каби зоҳирий ишлар киради. Бунинг остига жонлиқ сўйиш, назр, намоз, закот, дуо, ҳаж, умра, қариндошлик ришталарини боғлаш ва бундан бошқалар ҳам дохил бўлади. Демак, ибодат шунинг барини ўз ичига оладиган атама. Намоз ўқувчи фақат Аллоҳ учун намоз ўқигани каби ҳуддий шундай махлуқ қодир бўлмаган ишларда фақат Аллоҳдан ўтиниб ёрдам сўрайди. Ибодатнинг (бошқа) кўринишларида ҳам ҳудди шундай.
“У”, яъни, тавҳид. “Аллоҳ бандаларига юборган элчиларнинг дини”. Элчиларнинг бари тавҳид билан юборилдилар. У, Аллоҳни ибодатда ёлғизлашдир. Пайғамбарларни юборишнинг асли ҳалол ва ҳаром каби тавҳиддан ўзга амалларни баён қилиш учун бўлмаган. Балки улар Аллоҳ азза ва жаллани тавҳиди учун юборилган. Чунки Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалаш инс ва жинни яратишдан талаб қилинган ҳикматдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт: 56). Яъни, (ибодатда) яккалашликлари учунгина. Демак, уларни яратишдаги талаб қилинган ҳикмат, улар Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалашликларидир. Шунинг учун элчилар юборилган.
Бу тавҳид бандалардан олинган аҳд-паймон ила улар фитратлантирилган нарсадир. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан (яъни пушти камарларидан то қиёмат кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг!”. (Аъроф: 172). Улардан олинган бу (аҳд-паймон), у тавҳид ва у фитратдир. Одамларнинг барчасидан ушбу аҳд олинган. У Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалаш. Бироқ улардан олинган бу аҳд-паймон оталарининг белида эканликларида бўлди. Уни билиб, унга гувоҳ бўлдилар. Сўнг ана шу тавҳид, яъни, фитрат асосида чиқдилар. Одамларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалаган ҳолда чиқдилар-(туғилдилар). Бироқ шайтонлар уларни динларидан адаштириб юборди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳлигига иттифоқ қилинган ҳадисда айтганлари каби: “Ҳар бир чақалоқ фитрат асосида туғилади. Ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёҳуд мажусий қиладилар-(қилиб тарбиялайдилар). Ҳудди чорва ҳайвонлари тўла-тўкис жонивор туғгани каби. То сизлар уни кесгунингизгача унда ноқислик сезасизларми?”. (Бухорий (1358), Муслим (2658) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Яъни, ҳайвон соғлом ҳолда туғилади. Шундан кейин унинг эгалари қулоғи ёки баданидан бирор нарса кесадилар. Демак, чақалоқ тавҳид жиҳатидан камолотда туғилади. Яъни, фитратда. Сўнг ушбу фитрат ўзгаради.
Маълумки ушбу аввалги аҳд-паймон зикр қилинмайди. Бироқ ушбу аҳд-паймон ҳужжатини қойим қилиш далиллари коинот ва тирик жонларда мавжуд. Элчилар шуни тан олдириш ва одамлар унинг асосида дунёга келишган ушбу аслга қайтариш учун келдилар. У ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалашлик. Сўнг пайғамбардан пайғамбарга турлича бўлган айрим шариатлар қўшилган.
Бундан мақсад шуки, барча пайғамбарларнинг дини тавҳид. Расул – шариат ваҳий қилинган ва у ўзига мухолиф бўлган қавмга уни етказишликка буюрилган киши. Аммо улар унга мувофиқ бўлсалар, бас, бу набийлардан бири бўлади. Ҳудди Бану Исроилнинг пайғамбарлари каби ва шунга ўхшаш. Тавҳид борасида уларга мухолиф бўлган қавмга юборилган Расуллар тавҳидга буюриб, унга даъват қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Аъроф сурасида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб ва Мусо алайҳимуссалом зикр қилинганда, уларнинг бари Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалашга даъват қилдилар: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ Илоҳ йўқдир”. (Аъроф: 59). Шундай бўлар экан, батаҳқиқ, даъват ушбу асосга (қаратилган) бўлади. Аллоҳни (ибодатда) яккалашга (қаратилган) бўлади. Чунки бу билан қалб ва амаллар салоҳиятли бўлади.
“У, Аллоҳ бандаларига юборган элчиларнинг дини”. Элчилар унга ижмо қилган ва ҳар бири у билан юбоилган дин нима? У Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккалаш. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлаш. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилган ҳар бир киши барча элчиларга мухолиф эканини биламиз. Кимки қайси бир ибодат турлари билан бўлсин Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилса, бас, у Аллоҳни (ибодатда) яккаламабди. Балки у мушрик ва барча пайғамбарларни ёлғонга чиқарувчидир. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди”. (Шуъаро: 105). Кимда-ким Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккаламаса, дарҳақиқат, элчиларнинг барини ёлғонга чиқарибди. Чунки элчиларнинг бари тавҳидга буюрган. Агар мушрик ширк келтирса, бас, мен Мусо алайҳиссалом дини ёки Ийсо алайҳиссаломнинг динидаман деб ҳужжатлашмасин.
Биз айтамизки: У барча пайғамбарларни ёлғонга чиқарувчи. Ҳамда жамийки пайғамбарлар динидан чиқувчи кимса.
“Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом”. Нуҳ алайҳиссалом элчиларнинг аввалгиси. У киши пайғамбарларнинг улул азм жумласидан. Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла ер юзида қолувчиларни у кишининг зурриётидан қилди. Одам алайҳиссаломга келсак, у сўзлашилган Набий, Расул эмас. Баъзи ҳадисларда келишича у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одам сўзлашилган Набий”. (Аҳмад “Муснад” (5/178, 179), Тоялисий (1/65) Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят. Аҳмад “Муснад” (5/265), Табароний “Кабир” (8/217) Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят). Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирган қавмга пайғамбар қилиб юборилдилар. Уларнинг ширки солиҳ зотлар борасида эди. (Муаллиф) раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ у кишини ўз қавмларига … солиҳ зотлар борасида ҳаддан ошган кезлари пайғамбар қилиб юборди”. Ғулув – ҳаддан ошиш. Бирор нарсада ғулув кетди – у ҳақда чегарадан ўтди. Башарни илоҳлаштириш ҳаддан ошишдир. Ўша солиҳ зотларнинг аввалгилари Вад. У, ер юзида ширк келтирилган аввалги киши. Вафот этганда суратини чиздилар. Қуйида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида келади.
Нуҳ алайҳиссалом қавми Одам алайҳиссалом зурриётининг йўлидан борди. Одам алайҳиссалом зурриёти эса то ўша Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср каби солиҳ зотлар келгунча тавҳид асосида эди. Улар солиҳ кишилар эди. Дарҳақиқат, одамлар орасида дунёга рағбат ва охиратни эслашдан узоқлашиш кенг тарқалди. Шунда улар ибодат қилиш учун руҳланишни хоҳласалар ўша солиҳ зотларнинг қабрига бориб, унинг олдида йиғлардилар. Натижада ибодатга шижоатланиб қайтардилар. Шайтон келиб, уларнинг қабри олдида сўзга кириб: Сизларга Вад ва Сувоъни эслатиб турадиган суратлар чизиб берайми?-деди. Уларга ўша зотларнинг сиймосида суратлар ясаб берди. У (сурат)ларни ўша солиҳ зотларнинг қабрларига бут ва санам қилиб қўйдилар.
Ишнинг бошида уларга ибодат қилмасдилар. Бироқ уларнинг сиймоларига қараб, уларни ёдга олардилар. Нуҳ алайҳиссалом қавмининг умри узун бўлган. Шундан кейин шайтон улар олдига келиб: Эсга олиш учун ҳар бирингизнинг уйида (ўша солиҳ зотларнинг) ҳар бирини суратидан қилиб олмайсизларми?-деди. Сўнг уларни бундан кейин сафарда ўзлари билан бирга олиб юришгача олиб борди ваҳаказо. Ёдга олиш ва ибодатга ундаш учун ушбу иш улар ўртасида кенг тарқалди.
Бу авлоднинг аввали мушрик бўлмаган эди. Бироқ кейинчалик илм кетди. Жоҳиллар: Ота-боболаримиз ушбу суратларни улар олиҳа ёки улар улуғланган бўлгани учунгина илиб-(осиб) олгандилар, деди. Натижада уларга восита талабида юзландилар. Ва: Уларнинг Аллоҳ ҳузурида ўз ўрни бор. Чунки улар солиҳ зотлар. Шундай экан уларни хоҳлаган нарсамизда восита қиламиз, дедилар.
Шундай қилиб Нуҳ алайҳиссалом қавмининг ширки Одам болаларининг солиҳ зотлар руҳларини восита қилиш жиҳатидан бўлди. Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда уларни шундай дея зикр қилди: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ: 23). Уламолар: Ушбу оятда Вад биринчи, Сувоъ иккинчи, Яғус учинчи эканига далил бор, дедилар. Бу ерда яна ушбу олиҳалар улар наздида ўзаро бир-биридан афзал бўлганига огоҳлантириш бор. Чунки аввалги учтада “لا” (“Ла”) ҳарфи билан келди. Охирида эса “لا” (“Ла”) ҳарфисиз келди. Бу эса муфассирлардан бир тоифа зикр қилганидек ушбу лафз ифода этишига кўра улар наздида ўзаро бир-биридан афзал экани ва бу ўзаро афзаллик ушбу олиҳадан кўзланган фойда ва шу фойда билан юзланиш билан бўлган. Бу, ҳозирги замонда ҳам, шайх раҳимаҳуллоҳ замонида ҳам, ширкиётлар кенг тарқалган замонда ҳам мавжуд эди. Қабр ва авлиёларга ибодат қилувчилар улар (авлиёлар) ўртасини баробар қилмайдилар. Баъзиларини “Қутб”, баъзиларини “Автод”, баъзиларини эса “Ғовс” қилиб оладилар ваҳаказо. (Сўфъийларнинг ўз авлиёларига нисбат берадиган истилоҳий даражалари, тарж).
Демак, ўзаро афзаллик руҳонийлик жиҳатидан, восита қилиш жиҳатидан Нуҳ алайҳиссалом замонида мавжуд бўлган. Дарҳақиқат, ишнинг бошида улар солиҳ зотлар деган эътиқод бўлган. Уларнинг сиймолари ибодатда тетиклаштириш-(фаоллик уйғотиш) учун ясаб олинганидан иборат аввалги иш унутилгач бироз замон ўтибгина қабрларини бут қилиб олиш билан ибодат қилинган. Шунинг учун Бухорий “Тафсир китоби”да Нуҳ сурасининг тафсирида шундай дея зикр қилдилар: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”, (Нуҳ: 23) ҳақидаги боб”. Ва маъруф бўлган ҳадис – Ибн Журайж Атодан, (у киши) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ушбу оят ҳақида шундай деб айтган ҳадисни зикр қилдилар: “Нуҳ қавмида бўлган бутлар кейинчалик араблар орасида бўлди: Вадга келсак, у “Давматул Жандал” (деган жойда) Калб (қабиласи)ники эди. Сувоъга келсак, у Ҳузайл (қабиласи)ники эди. Яғусга келсак, у Мурод (қабиласи)ники сўнг Сабаъдаги Жавф (деган жойда) Бану Ғутайф (қабиласи)ники бўлди. Яъуққа келсак, у Ҳамадон (қабиласи)ники эди. Наср эса Зул Калаъ уруғига тегишли Ҳимяр (қабиласи)ники эди. Нуҳ қавмидаги солиҳ кишиларнинг исмлари. Улар ҳалок бўлгач шайтон қавмлари олдига келиб, суҳбат қурадиган ўринларига сиймоларини илиб-(осиб) қўйишни буюрди. Ва уларни улар (ўша солиҳ зотлар) номи билан атадилар. Ана ўша (авлод) ҳалок бўлмагунча уларга ибодат қилинмади. Илм кетгач уларга ибодат қилинди”. (Бухорий (4920)).
Бугунги кунда қарши чиқувчиларнинг кўпини шундай деяётганларини топамиз: Ушбу номлар солиҳ кишиларники экани фақат Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан (ривоят қилинган) ушбу ҳадисдагина келди.
Ушбу ҳадисни Ибн Журайж Атодан, (у эса) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди. Ибн Журайж ўзининг маъруф бўлган тафсирига эга. У ўз тафсирида бу Ато, у Ато ал-Хуросоний эканини очиқ зикр қилган. Шунингдек, Абдурраззоқ ўз тафсирида, дарҳақиқат у кейинчалик босмадан чиқди, уни ёдга олиб, шундай деди: Ибн Журайж Ато ал-Хуросонийдан, (у эса) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди. “Жарҳ ва Таъдил” уламолари: Ато ал-Хуросоний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан эшитмаган. Шунинг учун: ушбу ривоят заиф, саҳиҳ эмас, гарчи уни Бухорий ривоят қилса-да, дедилар.
Бунга жавоб шундай: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо улар солиҳ кишиларнинг исмлари эканини зикр қилдилар. Бухорий раҳимаҳуллоҳ бу ривоятни ушбу оят тафсирида асос қилдилар. Уни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумогача боғланган исноди билан ривоят қилдилар. Ато эса Бухорийда нисбатсиз келиши, у Бухорий наздида Ато ал-Хуросоний деган маънода эмас. Ибн Журайжнинг Атодан ривоятларини, улардан хусусан тафсирда Ато ал-Хуросонийдан (ривоят қилингани) бор дея ажратиш, у Алий ибн Мадиний томонидан бўлганини бунга далил қилдилар. Алий ибн Мадиний эса (ҳадиснинг) “иллатлари” борасида имом экани маъруф. У кишининг “Иллатлар” ҳақида китоби бор. У кишининг бу борадаги китоблари машҳур. Бухорий раҳимаҳуллоҳ эса у кишининг шогирди. Унга Алий ибн Мадиний ушбу ривоятни иллати бор деб айтишлари махфий эмас. Мен шуни афзал деб биламан. Чунки қабрга ибодат қилиш ёки солиҳ зотларни восита қилишга даъват қилувчилар: бу, мушрикларнинг ширки эмас, дейдилар. Ва: Бу борадаги таянадиганингиз Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ривоятлари. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ривоятлари эса заиф. Гарчи уни Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган бўлса-да, дейдилар. Бу эса ушбу шубҳага раддиядир. (Ҳофиз Ибн Ҳажарнинг “Фатҳ” (8/667-668)даги сўзларига қаранг). Айтамизки: Бухорий деди: “Ибн Журайждан ривоят. (У) деди: Ато Ибн Аббосдан шундай деди”. Ибн Журайж “Тадлис” билан маъруф бўлган кишилардан. “Рижол” илмида қарор топган қоида шуки, Ибн Журайж агар: “Ато деди”, деса унинг сўзи эшитган эканига йўйилади. (Абул Валид ал-Божий “Таъдил ва Тажриҳ” (2/904)). У Ато ибн Абу Рабоҳдан эшитган, Ато ал-Хуросонийдан эмас. Бунга ушу ривоят Бухорийда Ибн Журайждан, (у) Ато ибн Абу Рабоҳдан, (у) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан (ривоят қилганини) далил сифатида келтирамиз. Унинг исноди ғоятда саҳиҳликда боғлангандир.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу масалага киришганларида шундай дедилар: У мени наздимда Ато ал-Хуросонийдан ва Ато ибн Абу Рабоҳдан ҳам. (“Фатҳул Борий (8/668)). Чунки Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз “Саҳиҳ”ида ҳадисни (санади) боғланган бўлсагина ривоят қилишни шарт қилган. Ва унга Ибн Журайж Ато ал-Хуросонийдан (санаддаги) узилиш билан ривоят қилгани ҳамда Ато ал-Хуросонийнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривояти (санади) узилган экани махфий бўлмаган. (“Жарҳ ва Таъдил (6/334), “Таҳзиб ат-Таҳзиб” (7/190)). Чунки Бухорий илмда машҳур кишилардан. Ушбу таржимада у Ато ал-Хуросоний деб гумон қилинадиган икки ҳадиснигина ривоят қилдилар. Уни исноди боғланган ҳолда ривоят қилдилар. Ким унинг саҳиҳлигида тортишса, Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг уни саҳиҳ деб ҳукм қилишларида тортишибди. Бу биринчи иш.
Иккинчи: Ривоятдаги Ато, у Ато ибн Абу Рабоҳдир. Гарчи Абдурраззоқнинг тафсири ва Ибн Журайжнинг тафсирида у Ато ал-Хуросоний экани очиқ ривоят қилинган бўлса-да. (Абдурраззоқ “Тафсир” (3/320)). Дарҳақиқат, Ибн Журайж бундан ҳам, ундан ҳам эшитган. Яъни, гоҳида Ато ибн Абу Рабоҳдан олган. Ва гоҳида Ато ал-Хуросонийдан олган. Шундай эҳтимол бор. Бухорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни саҳиҳ деб ҳукм қилишларида у кишини хатокорга чиқариш эса ворид бўлмаган.
Учинчи: Ушбу иллатни зикр қилганлар ҳадис ҳофизларининг мутақаддимларидан эмас. Балки улар кейингилар. Ҳадис аҳлининг мутақаддимлари ушбу фанни билувчироқдир. Чунки уларнинг (ҳадис) иллатларини тушунишлари улардан кейингиларнинг тушунчаларидан улканроқ.
Шундан хулоса қиламизки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ривоятлари, ана шу бобдаги асосдир. Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср солиҳ кишиларнинг номлари бўлиб, араблар орасида бўлган. Уларга ишнинг бошида ибодат қилинмаган. Балки шайтон улар олдига келиб, уларга суратларни тамсил қилган-(гавдалантирган). “Илм йўқолгач”. Бир ривоятда: “Илм унутилгач уларга ибодат қилинган”. Яъни, тавҳид унутилиб, илм ўчирилганда ушбу ишнинг ҳақиқатини билмайдиган одамлар уни мерос қилиб олиб, натижада уларга ибодат қилинди.
Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Насрлар араблар орасида маъруф бўлиб кетгани ҳам шунга далолат қилади. Ушбу санамларни зикр қилиш ҳақида араблардан сақланиб қолган шерий байтлар ҳам машҳур. Аллоҳ азза ва жалла уни Нуҳ қавми ҳақида зикр қилди. Буни яна араблар орасида ушбу олиҳаларнинг қули дея исм қўйишлари ҳам қўллаб-қувватлайди. Улар ичида исми Абдувад (Ваднинг бандаси), Абдуяғус (Яғуснинг бандаси), Абдунаср (Насрнинг бандаси) ваҳаказолар (билан номланганлар бўлган). Уларнинг бандаси деб номлашлик, улар араблар орасида мавжуд бўлганига далолат қилади. Ва улар Қуръон матни билан Нуҳ қавмида мавжуд бўлган. Шундай бўлган экан, ушбу ривоят Қуръон зоҳирига мувофиқ ҳамда сақланиб қолган арабларнинг маъруф воқелигига ҳам мувофиқ. Ким унга таъна етказса, батаҳқиқ, у ушбу масалани тўла қамраб олмагани жиҳатидандир. Дарҳақиқат, юқорида уларга ибодат қилиш руҳлар жиҳатидан бўлгани баён қилинди. Бу оламдаги ширкнинг бари учинчиси бўлмаган икки турдан бирига қайтади:
Биринчи тур: Одамларнинг, солиҳ кишиларнинг руҳларига
Иккинчи тур: Юлдузларнинг руҳларига қайтади.
Солиҳ кишиларнинг руҳлари билан ширк келтириш Нуҳ алайҳиссалом қавмида бўлди.
Юлдузларнинг руҳлари билан ширк келтириш эса Иброҳим алайҳиссалом қавмларида бўлди. (“Мажмуъ Фатово” (1/157, 17/461), “Мифтаҳ Дар ас-Саъада” (2/205)). Юлдузнинг руҳи борми?
Жавоб: Йўқ. Бироқ улар ҳар бир юлдузга сурат ва санам қилиб, унга юлдуз сиймосини бердилар. Шундай бўлгач, юлдузларнинг руҳи унга тушади-да унга келиб, талаб қилинган нарсаларни қабул қилади деб даъво қилардилар. Шунда ҳожатлар юлдузларга кўтариларди. Иброҳим (алайҳиссалом)нинг қавми бўлмиш Соибаларнинг ширки юлдузлар жиҳатидан бўлди. Улар юлдузлар оламни ҳаракатга келтиради ва ҳар бир юлдуз ушбу оламда ўз таъсирига эга деб эътиқод қилардилар. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Шундай қилиб Иброҳимга (ўзи учун ҳужжат қилиб олиши) ва аниқ ишонувчилардан бўлиб қолиши учун осмонлар ва ер мамлакатларини кўрсатурмиз. Бас, қачонки уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб…”. (Анъом: 75-76). Демак, уларнинг ширки юлдузлар жиҳатидан эди. Нима учун юлдузлар билан ширк келтирдилар? Чунки улар ушбу юлдузларнинг бутларини қўйганларида шайтонлар келиб, бут ва санам суратида сўзлади. Улар сўзлагач улардан нарсалар талаб қилдилар. Шунда бу улар учун рўёбга чиқди. Натижада юлдузлар ушбу олам ҳодисотларини ҳаракатга келтирувчи экан дея гумон қилдилар. Демак, бундан хулоса қиламизки, ширк шайтонлар томонидан икки жиҳатда юз берган:
Солиҳ кишиларнинг тилида сўзлаган шайтонлар. Яъни, у солиҳ кишининг руҳи бўлиб сўзлаган. Шунда ундан (ҳожатлар) талаб қилинган ва у ижобат қилиб, (маълум) нарсаларни амалга оширган.
Юлдузларнинг тилида сўзлаган шайтонлар, унинг соҳиблари даъво қилганидек.
Ҳар бир ширк ушбу икки турнинг биридан ажралиб-(бўлиниб) чиққан. Ё юқори оламдагилар билан ширк келтириш (яъни, юлдузлар), ёки пас оламдагилар билан ширк келтириш (яъни, солиҳ кишилар).
Ишнинг ҳақиқати шуки, шайтонлар буни сўзлаган вақт, улардан (ҳожатлар) талаб қилинган кезда ибодат қилинди. Батаҳқиқ, маъбуд-(ибодат қилинган) жин тоифасидан бўлган, инсон тоифасидан эмас.
mutaallim   06-05-2015, 05:54 PM
#5
“Элчиларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У киши ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)ларини синдирдилар”. У киши ўз қўллари билан ёки (синдириш учун) жўнатган кишилар қўли билан синдирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ йили Маккага кирганларида Байтул (Ҳаром)нинг атрофида уч юз олтмишта бут бор эди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги новда билан шундай дея уларни синдирардилар: “Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»”. (Исро: 81). (Бухорий (2478), Муслим (1781) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Санамлар орасида Исоф ва Ноила ҳам бор эди. Улар Каъбанинг ёнида мавжуд бўлган. Улардан яна Ҳубал бўлиб, Ҳубал Каъбанинг ичидаги санамлардан бўлган. Чунки Каъбанинг ичида сурат ва санамлар бўлган. Унинг яқинида яна, яъни Каъбанинг четида, санамлар бўлган. У ерда яна тавоф қилинадиган жойдан йироқда санамлар бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг барини синдирдилар.
Бу борадаги ажиб нарсалардан бири шуки, тарихчилар бир овоздан-(келишган ҳолда) айтишича Исоф эркак, Ноила эса аёл киши бўлиб, Исоф Ноилага ошиқи-маъшуқ бўлиб қолган экан. Ва у иккилари ҳаж қилиш учун келганлар. У (Исоф) унга (Ноилага) одамлар ғафлатда бўлганларидагина бирга бўлишга имкон топган экан. У унга Каъба ичида яқинлашган, Аллоҳ сақласин! Тарихчилар айтишича: Шунда улар Каъба ичидаги икки тошни суратга айлантиришган. Одамлар уларга қараганда Каъбадаги бу Исоф ва Ноиланинг сурати эканини билишган. Шунда улар бузуқ иш қилишгани маълум бўлган. Одамлар Ҳарамда маъсият қилган кимсанинг ҳолатидан қолганлар ибрат олсин ва бу ундан узоқ бўлишида етукроқ (панд-насиҳат) бўлсин дея икки тошни Каъбанинг ташқарисига чиқариб ташлашган. Замонлар келиб Исоф ва Ноилага ибодат қилинди. Ҳубал Каъбанинг ичкарисида бўлган. У Каъбанинг ичидаги энг улкан санам ва сурат бўлган ваҳаказо.
Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Насрга келсак, булар Каъба атрофидаги санамлардан бўлмаган. Балки араблар ўртасида айри ҳолда-(алоҳида-алоҳида) тарқалган эди.
“У киши ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)ларини синдирдилар”. Яъни, жўнатган кишиларнинг қўли билан. Ислом кенг тарқалганда ҳар бир қавмда ушбу бут ёки ана шу санам мавжуд эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан саҳобалари уни синдирди. “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амрлари билан”, деган сўзимиз ушбу санамга хос буйруқ эмас. Бироқ бут ва санамларни синдиришга умумий буйруқдир.
Уларнинг санамларидан яна маъруф бўлганидек Лот, Уззо ва Манотдир.
Шайхнинг: “Ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)лари” дея ифодалашлари, ана шу мақсад қилинганидир. Чунки улар сурат-(сиймо) ясадилар. Улар сурат ясашлари уни мақсад қилиш учунми ёки у ўз соҳибига элтиши учунми? Маълумки, мушриклар суратларни (айнан сурат) бўлгани учун қасд қилмаганлар. Балки санам (айнан санам) бўлгани учун қасд қилинган. Санам уларнинг наздида ўз эгасининг руҳига васила бўлган. Бут эса шу ерга тушадиган ёки бирор нарсага тушадиган руҳга восита бўлган. Демак, уларнинг мақсади “Малаъул Аъло”га кўтариладиган руҳлар бўлган. У уларнинг талаблари, ҳожатлари ва истакларини Аллоҳ азза ва жаллага етказган. Натижада Аллоҳ азза ва жалла ушбу василани ижобат қилади. Ана шу, мушриклар ширкининг хулосаси.
Мана шу ширк билан ширк келтирган анавилар ибодатдан йироқ кимсалар бўлмаган. Балки шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда зикр қилганларидек: “Аллоҳ у кишини ибодат … қиладиган одамларга пайғамбар қилиб юборди”. Ҳа, жоҳилият аҳли ибодат қилардилар. Улар орасида рўза аҳли, намоз аҳли, дуо аҳли, ҳаж аҳли, закот аҳли, садақа аҳли, қариндошлик ришталарини боғлайдиганлар, жонлиқ сўядиганлар, тавоф, ибодат учун узлатга чиқиш, эътикоф, катта таҳорат-(ғусл) ва шунга ўхшашлар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиганлар бўлган. Улар Аллоҳ азза ва жалла ёлғиз Яратувчи ва рубубиятнинг айрим маъноларинигина эътироф этадиган бўлмаганлар. Балки шу билан бирга ибодат қилардилар. Уларда намоз, закот, ҳаж, рўза бўлган. Шайх буни шундан кейин ушбу сўзлари билан зикр қилдилар: “Ҳаж қиладиган, садақа берадиган”.
Таҳоратга келсак, дарҳақиқат, арабларнинг динлари ҳақида асар ёзганлар зикр қилишича, арабларда нопокликдан таҳорат олиш бўлган. Улар жунубликдан покланганлар. Агар киши жунуб бўлса, яъни, уруғ тўкса, батаҳқиқ, у ибодат ўринларидан узоқлашган. Шунинг учун жунуб деб аташган. Яъни, йироқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Ва бегона қўшнига”. (Нисо: 36). Яъни, узоқ (қўшнига). Уруғ тўккан кишини жунуб деб номлаганлар. Чунки улар уни то поклангунча Каъба ва ибодат ўринларидан узоқ бўлишга буюрганлар. Жунубликдан покланиши эса кенг тарқалган, маъруф бўлган. Кичик нопокликдан покланишга келсак, бу улардан озчилик тоифада бўлган. Ҳатто аёллар ҳайздан ғусл қилганлар. Бу, бир неча ҳолат ва бир неча байтларда улар ҳақида маъруфдир. Шулардан бири, эри билан сафарда бўлган аёлнинг қиссаси. Уларда озгина сув бўлган. Сафарда унинг ҳайзи тўхтагач ғусл қилишни хоҳлайди. Сувни олиб, ғусл қилади. Сув оз бўлиб, жасадининг барча ерига етмайди. Сувсиз чанқаган ҳолда қоладилар. Айтишларича улар шу билан ҳалок бўладилар. Натижада улар бу ҳақда зарбул масал бўлиб қоладилар.
Араблар поклик масаласига аҳамият қаратганлар. Жунубнинг покланиши, ҳайзнинг покланиши. Бу тур улар томондан шу билан ибодат қилиш бўлган. Рўза ҳам шундай. Улардан рўза тутадиганлар бўлган. Рўзалари турлича. Улар орасида бир кун рўза тутадиганлари бўлган. Жоҳилият аҳли Ашуро куни рўза тутгани каби. “Саҳиҳ”да келганидек: “Қурайш жоҳилиятда Ашуро куни рўза тутарди”. (Бухорий (1893), Муслим (1125) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Уларнинг рўзаси тонгдан қуёш ботгунгача ёки қуёш чиққандан ботгунигача бўлар эди. Улар орасида бундан кўпроқ рўза тутадиганлари ҳам бўлган. Буларнинг бари ўзларидан олдинги саҳиҳ динлардан мерос қилиб олганларидир.
Улардан яна намоз ўқийдиганлари бўлган. Намози рукуъ, зикр ва дуо бўлиб, улар уни намоз деб атаганлар. Бу улар наздида маъруф. Бироқ ушбу кўриниш ва сажда уларда бўлмаган. Шунингдек, улар ибодат мақсадида эътикоф ўтирардилар. Умар розияллоҳу анҳунинг маъруф ҳадисларида (ворид бўлганидек): “У киши: “Эй Расулуллоҳ! Мен жоҳилиятда Масжид ал-Ҳаромда бир кеча эътикоф ўтиришни назр қилганман”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва салллам) эса: “Назринга вафо қил!”, дедилар”. (Бухорий (2042), Муслим (1656) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят). Улардан бир тоифа ибодат ниятида фикр юритиб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилган ҳолда узлатга чиқарди-(холий қоларди). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро (ғори)га келиб, у ерда ибодат қилардилар. У, бир неча кечаларда ибодат қилиш эди. Бунинг учун озиқа олардилар. (Бухорий (3), Муслим (160) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят).
Ибодат қилиш, яъни, одамлардан узлатга чиқиш ва бу билан ибодатни (мақсад) қилиш. Холий қолиш-(хилват) улар наздида маъруф бўлган.
Шунингдек, садақа. Шайх бу ўринда айтганларидек: “Садақа берадиган”. Уларда садақа бериш кўп бўлган. Хадича розияллоҳу анҳо олдиларига Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро (ғори)да ваҳий тўсатдан-(кутилмаганда) бўлганда келган вақтларида, Ҳадича розияллоҳу анҳо у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юз берган воқеани айтиб берганлридан кейин шундай дедилар: “Йўқ, Алоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Батаҳқиқ, сиз қариндошлик ришталарини боғлайсиз. Заифнинг (қўлидан) тутасиз. Йўқсилни таъминлайсиз. Меҳмонни иззат-икром қиласиз. Ҳақ томонга ёрдам берасиз”. (Бухорий (3), Муслим (161) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Қариндошлик алоқаларини боғлаш ва садақа бериш, улар наздида закот деб ҳам аталади, кўп ҳолатларда мавжуд бўлган.
Шунингдек, улар Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилувчилар бўлган. Аллоҳни турли зикрлар билан ёдга олганлар. Бу, уларнинг шер ва китобларида сақланиб қолган. Буни тўла қамраб олиш ушбу шарҳга ўхшашида қийин кечади. Бироқ улардан ёдга олиб ўтганимдек баъзи китобларни эслаб ўтамиз. Мисол учун: Алусийнинг “Булуғ ал-Арб”, Алий ал-Жаримнинг “Адян ал-Араб”, “Тарих ал-Араб ал-Муфассал қобл ал-Ислам”. Ва бундан бошқа арабларнинг дин, покланиш, намоз, закот ва ҳажларини шарҳлаган китоблар.
Ҳаж ва умрага келсак, Байтул Ҳаромни ҳаж қилишлари, уни улуғлашлари ва умра қилишлари маъруф ва машҳур.
Бундан мақсад шуки, араблар ибодатдан узоқ бўлмаган. Улар Иброҳим алайҳиссалом динларидан мерос қилиб олган бир қанча нарсалар билан ибодат қилардилар. Баъзи нарсалар эса Мусо алайҳиссалом динларидан эди. Дарҳақиқат, улар Аллоҳ азза ва жалланинг рубубияти, Аллоҳ Яратувчи, ягона ризқ берувчи, тирилтирувчи ва ўлдирувчи эканини тан олардилар. “Аллоҳ хоҳлагани бўлади” (“Ма шаа Аллоҳ”) дердилар. Аллоҳга иймон келтирардилар. Бироқ шунга қарамай мусулмон бўлмадилар. Балки Аллоҳ уларга, уларни Аллоҳни (ибодатда) яккалашга даъват қиладиган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди.
Унда ҳолат қандай бўлди? Ҳолат шундайки, биз уларнинг ширкда бўлганларига назар ташлашимиз лозим. Улар нима сабабли мушрик бўлгандилар? Дарҳақиқат, улар рубубиятда муваҳҳид эди. Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи, тирилтирувчи, ўлдирувчи ва шунга ўхшашларни тан олардилар. Бу уларни мусулмон қилиб қўйдими? Шунингдек, уларда садақа бериш, дуо ва Аллоҳни зикр қилиш бор эди. Бу уларни мусулмон қилиб қўйдими? Балки уларни мусулмон бўлишдан тўсган нарса – улар Аллоҳга ибодат қилардилар ва Унга қўшиб бошқасига ҳам ибодат қилардилар. Аллоҳни ибодатда ёлғизламадилар. Бутларга қурбат ҳосил қилардилар. Ана ўша бутлар орасида солиҳ кишиларнинг сурат-(сиймос)и бор эди. Бундан улкан ҳужжат ва ушбу китобга муҳим муқаддима ҳосил бўлди. У ҳам бўлса, нубувват замонидаги мушрик ибодатдан тамоман узоқ бўлмаган. Балки унда ибодат ва солиҳликдан бир тур-(нав) бўлган. Одамлар орасида хайр, садақа ва зикр эгалари бўлган ваҳаказо. Бироқ у мушрик бўлиб қолаверган. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла билан бирга Ундан ўзгасига ҳам ибодат қилган.
Демак, иш шундай бўлар экан, батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар билан жанг қилишлари ва уларни кофир деб ҳукм қилишлари, улар Аллоҳ азза ва жалла билан ўша ботил олиҳаларни шерик қилиб, Аллоҳга ҳам, уларга ҳам ибодат қилганлари учун эди.
Шу ўринда муҳим бир савол келади: У олиҳаларга қандай ибодат қилдилар? Лот, Уззо, Манот, Ҳубал, Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ, Наср, Исоф ва Ноилаларни яратади дея даъво қилдиларми?
Жавоб: Йўқ. Улар мустақил ҳолда ризқ беради деб даъво қилдиларми? Жавоб: Йўқ. Аллоҳ азза ва жалла деди: “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар”. (Юнус: 31). Мужодала қилмай: ризқ берадиган, тирилтирадиган ва ўлдирадиган Аллоҳдир, дердилар.
Ушбу ботил олиҳалардан уларга ризқ беришини сўраганларида, улар мустақил равишда ризққа эгалик қилади деб эътиқод қилардиларми? Жавоб: Йўқ. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бизга улрдан: Осмон ва заминдан сизларга ким ризқ беради деб сўралса, улар: Бизга Аллоҳ ризқ беради, деб айтишларини хабар берди. Унда нима учун мушрикларга айланишди?
Жавоб: Чунки улар ушбу олиҳаларни ризқ талаб қилишда восита ҳамда ризқ талаб қилишда шафоатчи қилиб олгандилар.
Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ кейинида шундай дедилар: “Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар”. Ушбу воситачиликнинг бир қанча жиҳатлари бор:
Биринчи жиҳати: юзланиш жиҳатидир. Яъни, уларга ибодат билан қурбат ҳосил қилишдан бир нав.
Иккинчи жиҳати: Ҳожатлар кўтарилиши учун Аллоҳ ҳузуридаги уларнинг ўрни.
Келажакда ушбу китобда унинг тафсилоти келади.
“Бироқ улар айрим махлуқотларни … қилиб олгандилар”. Ушбу айрим махлуқотлар нима? Бунинг ҳам тафсилоти қуйида келади, иншааАллоҳ.
“Ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита”. “Восита” лафзи шайх раҳимаҳуллоҳ томонларидан нозик (суратда қўлланилди). У Қуръонда келган (сўз)га мувофиқ. Аллоҳ азза ва жалла деди: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). “Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат … ибодат қилурмиз”. Яъни, уларда (рубубият) иллатларидан бирор иллат бўлгани учун уларга ибодат қилмаймиз. Улар илоҳ сифатларидан бўлган нарсалар билан сифатланганлари учун ҳам эмас. Бироқ уларга, улар бизни Аллоҳ яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз. Ризқ бериш, тирилтириш ёки ўлдириш ёҳуд яхшиликни мўл қилиб бериш уларнинг сифатларидан эмас. Балки уларга (Аллоҳга) яқинлашиш учун ибодат қиламиз. Ана шу уларни Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида шафоатчи қилиб олишларининг маъноси.
Агар масала мушриклар ўз бут ва санамларида шайтоний руҳ жиҳатидан эътиқод қилишга чекланиб, ҳожатлар Аллоҳ азза ва жаллага кўтарилиши учун уларга юзланиш жиҳатидан бўлган экан, улар у олиҳалардан мустақил равишда талаб қилмаганлар. Балки шафоат талаб қилиш уларнинг истак ва хоҳишлари бўлган. Ҳар бир кишининг уйида бут ёки санам бўлиб, у унга (бутга) ибодат билан юзланса ушбу сурат-(сиймо) эгасининг руҳи унга тушиб, талабни қабул қилади ва уни “Малаъул Аъло”даги ўз ўрнига кўтаради деб даъво қилардилар. Яъни, уйда сурат-(сиймо) мавжуд бўлишининг фойдаси, у (сурат) эгасининг руҳи унга тушиб, талабни қабул қилиши бўлган. Улар арабларнинг наздида шунчаки санамлар бўлмаган. Чунки улар қуруқ тошга ибодат қилиш (тубанлиги)дан ақллироқдир. Бироқ улар у билан бирга руҳи бўлган тошга ибодат қилганлар. Бу яна уларга руҳ тушади деган даъво билан ёғоч, хурмо ёки тош ёҳуд ундан бошқаларга юзланишлари нуқтаи назаридан ақл юрғизишларини ҳақоратлашга айланди. У ақлларидаги ҳақорат-(тубанлик). Бироқ сирли суҳбат қилиш ва улардан воситачилик талаб қилиш учун унга руҳ тушмайдиган қуруқ тошга эътиқод қўйишдан хосроқдир.
Демак, имом раҳимаҳуллоҳнинг бу ўриндаги сўзлари: “Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар”. Бу айни сифатнинг ҳақиқатидир.
“Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз, уларнинг У Зот ҳузуридаги шафоатларини истаймиз, дердилар”. Нима истайдилар?
Жавоб: Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни истайдилар. Улар мулҳид-(атеист) эмас. Балки тилларида Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш бор эди. Уларда садақа ва ибодат мавжуд эди. Бироқ бу билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни хоҳлаганлар.
Бундан ибодат қилувчининг ибодати, намози, рўзаси ва закоти унга мушрик деб ҳукм қилишдан тўсади деб гумон қиладиган тоифанинг жоҳиллигини биласиз. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги мушриклар Иброҳим алайҳиссалом динларидан қолган (ибодат)лар асосида эди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Албатта мен гўзал хулқларни камолотига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим”. (Табароний “Кабир” (120), Байҳақий “Шуъаб ал-Иймон” (6/231), Абу аш-Шайх “Ал-Карам ва ал-Жувд” (33), Ибн Абдул Бар “Тамҳид” (24/335) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят, “Мажмаъ аз-Заваид” (2/841)га қаранг). Улар ўзаро чиройли муомалада эдилар ваҳаказо. Бироқ муваҳҳид бўлмаганлар. Демак, бутунлай эътиборга молик жиҳати тавҳиддадир. Улар ҳаж қилиш ёки қилмасликлари, умра қилиш ёки қилмасликлари, садақа бериш ёки бермасликлари, Аллоҳни зикр қилиш ёки зикр қилмасликларида эмас. Бу, ҳужжат эмас. Шунинг учун ҳозирги замонда тавҳиддан жоҳил қолиш кенг тарқалган кезда кўпчилик, сўз очиб, тилида Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш мавжуд бўлса ёки “Алҳамдулиллаҳ” ёҳуд “Аллоҳу Акбар” ёкида “МашааАллоҳ” ё Аллоҳни тилида зикр қилса, садақа берса, масжидда ҳозир бўлса ёки Қуръон ўқиса, гарчи Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилса-да у мусулмон деб даъво қилишларини топасиз. Бу, мақсад қилинган нарса эмас. Балки ушбу шариатлар тавҳиддан кейин келади. Агар тавҳид ўз соҳибининг қалбида қойим бўлмаса, бас, ушбу шариатлар мақбул бўлмайди.
“Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз, уларнинг У Зот ҳузуридаги шафоатларини истаймиз, дердилар. Мисол учун: Фаришталар, Ийсо ва Марям ҳамда улардан бошқа солиҳ зотлар”. Бу ҳақда шафоат масаласидаги изланишда муфассал сўз келади.
Шундай бўлар экан, демак, талабага жоҳилиятдаги арабларнинг динлари қандай бўлганини билишда атрофлича киришиши таъйин бўлади. Чунки бу, тавҳиднинг қиймати равшанлашадиган муҳим илмлардандир. Муфассирларнинг тафсирлари, арабларнинг ҳолати, мушрикларнинг ширки ва шунга ўхшашлар ҳақидаги сўзларига қарайсиз. Шунингдек, юқорида зикр қилинган китоблар, юқорида зикр қилинган ҳолатлар ворид бўлган ҳадис китобларига (қарайсиз). Муслим Абу Зар розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдин жоҳилиятда намоз ўқиганликларини ривоят қилган ҳадис каби: “Эй биродаримнинг ўғли! Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўлиқишимдан уч йил олдин намоз ўқирдим”. (Муслим (2473)).
Ушбу масалалар мустаҳкамловчи бўлиб, қуйида келадиган масалалар борасида шубҳа тарқатувчиларнинг шубҳалари келганда талаба наздида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар қилиб юборилишлари ҳамда улар билан жанг қилган, уларни кофир деб ҳукм қилган, улардан на фарзни ва на нафлни қабул қилмаган уларга пайғамбар қилиб юборилган мушрикларнинг дини билан у кишининг динини ажратиб оладиган фурқон бўлади. Бу борада атрофлича киришинг ва у ҳақда изланинг. Чунки у мустаҳкамловчи бўлиб, тавҳид душманлари тарқатаётгн кўплаб шубҳаларга раддия беришда ундан фойдаланасиз.
mutaallim   06-06-2015, 10:47 PM
#6
Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни уларнинг динларини, Иброҳим алайҳиссаломнинг динини янгилаш, ушбу қурбат ҳосил қилиш ва бу эътиқод соф Аллоҳ таолонинг ҳаққи экани, бундан бирор нарса Ундан ўзгаси учун ярамаслигини хабар бериш учун юборди. На муқарраб фариштага ва на юборилган элчига, улардан бошқаларни-ку қўя туринг. Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг олиб борган ана ўша мушриклар Аллоҳ, У шериги йўқ, ёлғиз Яратувчи, фақат У ризқ берувчи, тирилтириб ўлдирадиган фақат У, ишни бошқарадиган фақатгина У, етти осмоннинг бари ва улар ичидагилар ҳамда етти ер ва унинг ичидагилар, шуларнинг бари Унинг бандалари, Унинг бошқарув ва итоати остида дея тан олардилар.
Шарҳ:
Бу, ушбу улкан рисола бўлмиш “Шубҳаларни аритиш”нинг бошида ўтган сўзларга боғлиқ. Дарҳақиқат, араб мушриклари турли ибодатлар билан ибодат қилганликлари, ҳаж ва бошқада улкан садақа турлари билан садақа қилганликлари, улар яна жунубликдан ғусл қилганликлари, аёл киши ҳайздан поклангани, қандайдир йўл-(кўриниш)га биноан баъзи намозларни ўқиганликлари, қийин дамларда ва баъзан хурсандчиликда Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилганликлари, умуман ибодатсиз бўлмаганлари, балки уларда ибодат ва Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилиш мавжуд бўлгани, бироқ улар У Зотга қўшиб, Ундан ўзгасига ибодат қилиб, Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ёки У билан бирга олиҳалар тутган ҳолда Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирганликлари, натижада айрим ибодат турлари билан уларга юзланганликлари ва Лотни (илоҳ) қилиб олганлари ҳақида мусанниф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини баёни юқорида ўтди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек: “Лот ҳожиларга талқон қилиб берадиган киши эди”. (Бухорий (4859) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан “Мавқуф” (Санади у киши розияллоҳу анҳумода тўхтаган)). У (Лот)нинг солиҳлигини кўрдилар. Вафот этгач унинг қабри устида эътикоф ўтирдилар. Ёки у катта тош бўлиб, бу киши унинг олдида ибодат қиларди. Шунда улар ушбу макон муборак деб билдилар ва унинг олдида ибодат қилиб, уни улуғлаб, ундан барака талаб қилдилар. (Ибн Касир тафсири (4/254), “Фатҳул Борий (8/612), “Дуррул Мансур (7/653)). Шунингдек, Уззо ва Манот ҳамда бошқа бут ва санамлар: Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср. Ва бундан бошқа мушрикларнинг ибодат ва юзланишларига боғлиқ бўлган турли олиҳалар.
Шайх раҳимаҳуллоҳ юқорида тавҳид: Аллоҳни ибодатда ёлғизлаш, элчиларнинг биринчиси Нуҳ алайҳиссалоту вассалам, охиргилари эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканини қайд этиб ўтдилар. Улар қолган элчилар билан одамларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюриб, Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш билан боғланишни ботилга чиқарган ҳолда тавҳидни олиб келдилар. Шундан кейин мушриклар ширкининг ҳақиқатини зикр қилиб, шундай дедилар: “Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар. Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз, уларнинг У Зот ҳузуридаги шафоатларини истаймиз, дердилар”.
Унинг сифатлари ҳамда мушрикларнинг ширки икки турга кўра бўлгани юқорида баён қилинди:
Биринчи тур: даъволарига кўра юлдузларнинг руҳлари билан ширк келтириш.
Иккинчи тур: даъволарига кўра солиҳларнинг руҳи унга тушадиган бут, санам ва қабрлар билан ширк келтириш. Уларнинг руҳи ўликларнинг руҳи билан боғланади ва уларга фойда ёки зиён келтиради деб даъво қилардилар.
Уларнинг маъбудларига мисол келтириб, шундай дедилар: “Мисол учун: Фаришталар, Ийсо ва Марям”. Фаришталарга келсак: араб ва араблардан бошқа бир тоифа: фаришталар ҳақида улар Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қиладилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло улар айтаётганидан ниҳоятда пок ва олийда. Айтадиларки: Фаришталарнинг руҳи атрофга тарқалган. Агар фаришталардан талаб қилинса ижобат қилади. Уларда фаришталарнинг юлдузларга қилиб олганлари каби ёки ўлик ва солиҳ кишилар учун ясаб олганлари каби бут ва санамлари бўлмаган. Балки улар наздида фаришталарнинг руҳи атрофга тарқалган. Ушбу руҳга боғланиш унга нидо қилиш ва унга ибодат қилиш билан бўлган. Шунда улар фаришталарга нидо қилган вақт жин ижобат қилган. Жин, Аллоҳ унга қодир қилган нарсада уларга ёрдам берган. Улар эса бу, фаришталар томонидан деб ўйлаганлар. Аллоҳ азза ва жалла деди: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Фаришталарга ибодат қилишнинг ҳақиқати, у жинларга ибодат қилиш бўлган. Аллоҳ азза ва жалла деди: “(Мушриклар, Аллоҳ) билан жинлар (яъни фаришталар) ўртасида насаб (яъни ота-болалик бор, деб гумон) қилдилар. Ҳолбуки жинлар-фаришталар эса, (мушрикларнинг Аллоҳ азобига) ҳозир қилингувчи эканликларини аниқ билдилар”. (Соффат: 158). Бу ўринда Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “(Мушриклар, Аллоҳ) билан жинлар (яъни фаришталар) ўртасида насаб (яъни ота-болалик бор, деб гумон) қилдилар”, борасида икки хил изоҳ мавжуд:
Биринчи: Бу ўринда жинлар фаришталар бўлиши. Насаб, фаришталар Аллоҳ азза ва жалланинг қизлари экани. Фаришталар жин деб аталишининг боиси, уларнинг сифатларида яшириниш бўлгани учун.
Иккинчи: Бу ўринда жин, жинларнинг ўзи экани. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Жин ва инсонлардан бўлган”. (Нос: 6). Жинларни: “Жиннаҳ” дейилади. Чунки улар яширинган. Демак, мушриклар Аллоҳ азза ва жалла билан жинлар ўртасида насл-насаб бор деган сўзларининг ҳақиқати шуки, улар Аллоҳ билан фаришталар ўртасида насл-насаб бор деганларидир.
Ҳақиқатда уларни бу нарсага жинлар туширди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар”. (Сабаъ: 41). Бу шунга далолат қиладики, фаришталарга ибодат қилиш мавжуд ва фаришталарга эътиқод қўйиш, улар пок руҳ экани учун бўлган. Улардан ўтиниб ёрдам сўрадилар ва улардан (ҳожатларини) талаб қилдилар. Шунда жинлар уларга ёрдам берди. Натижада фаришталарга боғланишлари улканлашди. Фаришталар Аллоҳ азза ва жалланинг қизлари дея эътиқод қўйишлари улканлашди.
Бундан мақсад шуки, мушрикларнинг фаришталар билан ширк келтиришларининг сабаби, у пок руҳларга боғланиш эканини билишингиздир. Фаришталар билиттифоқ пок руҳ. Бу барча халқлар наздида. Улар ушбу пок руҳларни Аллоҳ азза ва жаллага васила қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга ибодат қилишнинг ҳақиқати жинларга ибодат қилиш бўлганини баён қилди. Чунки улар фаришталарга боғланиб, улардан ўтиниб ёрдам сўраганларида, бу ҳақиқатда фаришталар эмас, балки жинлар бўлган. Чунки жинлар уларни шу тариқа йўлдан оздирган. Аллоҳ азза ва жаллани қавлида келганидек: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор,…», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Яъни, Сени улуғлигинг ва буюклигинга лойиқ бўлмайдиган барча нарсадан поклаймиз. Сени, Сенга қўшиб ибодат қилинишимиздан поклаймиз. Ҳамда Сен азза ва жаллани ўзинг лойиқ бўлгудек улуғлаймиз. “Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас”. (Сабаъ: 41). Улардан пок-(безор) эканликларини эълон қилдилар. Сўнг фаришталар деди: “Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар”. Ана шу ҳақиқатдир.
Солиҳ кишилар ёки маййитларга боғланиб олганларнинг ҳолатига боқсангиз, уларда мушриклар фаришталарга ибодат қилишлари ёки Лот ёҳуд Вад, Сувоъ ва бундан бошқа бутларига ибодат қилишларидаги шубҳалари жинсидан бўлган шубҳалари бор. Бунинг сабаби, улар ушбу маййитга хитоб қиладилар. Унга хитоб қилганларида, уларга ё сурат-(кўриниш)да зоҳир бўлади ёки уни билган-(таниган) овозларини эшитадилр. Унинг овозини эшитишгач, бу, ушбу одамзотнинг ёрдами деб ўйлайдилар ёки уларга хитоб қилувчи фаришта ёҳуд уларга ижобат қилувчи фариштадир дея гумон қиладилар. Натижада ушбу руҳга боғланишлари улкан бўлади. Ҳақиқатда бу жин томонидан бўлди. Чунки жиндан бўлган шайтонларнинг отаси иблис озгинасидан ташқари Одам зурриётини(нг барини) йўлдан оздиришга аҳд қилган. Аллоҳ азза ва жалла иблиснинг сўзи ҳақида хабар бериб шундай деди: “Мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар”. (Исро: 62). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)”. (Ҳижр: 40). Ширкдан халос бўлган ва амалларини Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилган ихлос аҳлини истисно қилди.
Демак, ширкнинг ҳақиқати бир-бирига ўхшаш. Фаришталар борасида ширк келтириш билан ўлик ва юлдузнинг руҳлари билан ширк келтириш ўртасида фарқ йўқ. Ҳақиқати бир. У ҳам бўлса одамзот томонидан ғойиб руҳларга боғланиш. Ушбу ғойиб руҳлар борасидаги шубҳа, шайтонлар сўзга кирган вақт улкан бўлди. Жинлар сўзлашиш ҳамда одамзот суратига кириш қудратига эга. Ҳудди иблис наждлик киши суратида мушриклар олдига келганидек. (Табарий ўз тафсирида (9/227), Ибн Абу Ҳотим ўз тафсирида (5/1686) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Одамзот овоз эшитиб, уни одам товуши деб ўйлайди. У эса одам овозига тақлид қиладиган-(ўхшатадиган) жиндир. Маълумки, шунга ўхшаш ғойиб ишларга киши боғланиб қолса ўзини йўлдан оздиришга тушади. Чунки у ҳақиқатини билмайдиган нарсага боғланди. Барча шариат эгалари ҳамда солиҳ, соғлом ақл эгалари наздида қарор топган, маълум нарса шуки, маййитнинг руҳи одам боласига хитоб қилмайди. Ҳатто руҳларни ҳозир қилиш-(келтириш) ва шунга ўхшаш деб аташаётганларидаги шу асрда ҳам. Балки бу руҳларни ҳозир қилувчи ушбу сеҳргарга хизмат қиладиган жиндан бўлган шайтонлар томонидан бўлади. Балки унга, у уларга хизмат қилиб, уларга ибодат қилганидан кейин хизмат қиладилар. У хоҳлаган суратда гавдаланадилар ва у истаган овозни эшиттирадилар. Маълумки, жинларнинг умри инсоннинг умридан ниҳоятда узун. Балки улар орасида ўлим Одам боласига нисбатан оз. Шунинг учун жинлардан бир жамоа араблардан бирига шундай деди ва уларнинг овозини эшитди:
Дарҳақиқат, бизлардан ейиш ила афзал қилиндингиз. Бироқ бу ўз ортидан сизларга касаллик олиб келади.
(“Девон ал-Мутанаббий” (2/185)).
Яъни, одамнинг ҳақиқати жиннинг ҳақиқатидан ўзга. Жин оловдан яратилган. Одам боласи эса бизга васф қилинган нарсадан яратилган. Жин, одам боласи қодир бўлмайдиган нарсаларни қилиш қудратига эга. Демак, фаришта, солиҳ кишилар ва ўликларга боғланишлари ўзлари эшитган нарсалардан кейин бўлган. Уларга ижобат қилинган нарсалардан кейин бўлган. Ўликдан ўтиниб ёрдам сўраганлар ва у уларга ёрдам беради деб ўйлаганлар. Фаришталардан ўтиниб ёрдам сўраганлар ва улар Аллоҳ азза ва жаллагина қодир бўладиган ишларда уларга ёрдам беради деб ўйлаганлар. Ҳақиқатда эса уларга ато қилаётган ва уларга ёрдам бераётган жинлар бўлган. Бу, Аллоҳ азза ва жалланинг изнидан кейин уларни ширк ва улардаги улкан балога тушириш учундир.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ китобларининг кўплаб ўрнида шундай дедилар: “Жинлардан бўлган шайтонлар гоҳида одамзот суратида гавдаланган. Ҳатто улар тирик ва ўликлар суратида гавдаланган”. У киши раҳимаҳуллоҳ яна шундай дедилар: “Гоҳида у (жин) ундан ўтиниб ёрдам сўралаётган киши суратида намоён бўлади. Шунда у (ёрдам сўраётган) буни, ёрдам сўралувчи кишининг каромати деб ўйлайди. Балки у, Аллоҳга ширк келтирган вақт унга кириб, уни йўлдан урган шайтондир. Ҳудди шайтон санам, тутқаноқ тутган ва бундан бошқаларда сўзлагани каби. Бунга ўхшаши бизнинг замонимиз ва бошқа (замон)да кўп воқеъ бўлган. Бу борада мен ёки мендан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўраган қавм ҳақида васф қилиш чўзилиб кетадиган нарсаларни биламан. Зикр қилишларича, бир шахс менинг ёки мендан ўзганинг суратида келиб, уларнинг ҳожатларини ўтабди. Улар эса буни мендан ёки мендан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўрашнинг баракасидан деб ўйлабдилар. Балки у, уларни адаштирган ва йўлдан урган шайтондир”. У киши раҳимаҳуллоҳнинг сўзи тугади. (“Мажмуъ Фатава” (1/350) ва “Жаваб ас-Саҳиҳ лиман Баддала Дин ал-Масиҳ” (2/324)).
Бу ҳам кўпчиликда юз беради. Фалончи Дамашқда ёки Мисрда ёҳуд Бағдодда ёкида Мадинада кўринганини даъво қиладилар. Айни шу вақтни ўзида Маккада ҳаж ёки умра қилгани кўринган. Саҳиҳ ақл эгалари наздида қатъан маълум бўлган нарсалардан бири шуки, бир жисм бир вақтни ўзида икки бир-биридан узоқ маконда бўлмайди. Ким уни шу ўринда кўрганини ва бошқалар ҳам уни у ерда кўрганини айтса, бас, у ростгўй. Ҳудди уларни Мадина аҳли кўрган ва бир вақтни ўзида уларни Макка аҳли ҳам кўрган. Булар ҳам ростгўй, улар ҳам ростгўй. Бироқ жин инсон суратида гавдалангани жиҳатидан иштибоҳ келди. Ким кўрганини хабар берса, бас, у ростгўй. Бироқ одамзот бир вақтни ўзида икки бир-биридан йироқ маконда бўлиши мумкин эмас. Лекин жин одамларни йўлдан оздириш учун унинг суратида гавдаланади.
Демак, раҳнамо ва бошловчилари Аллоҳ азза ва жаллага шундай деб айтган жиндан бўлган шайтонлар ширк бобидан кирадилар: “Албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар”. (Исро: 62). Жиндан бўлган шайтонларнинг вазифалари ушбу иш борасида уларни балога гирифтор қилишдир. Дарҳақиқат, “Саҳиҳ Муслим”да Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Огоҳ бўлинг! Раббим менга бугун таълим берганларидан билмаганларингизни сизларга таълим беришимни амр қилди. Мен бандамга берган молнинг бари ҳалол. Албатта, Мен бандаларимнинг барчасини тўғри-(ширкни қўйиб, тавҳидга мойил) ҳолда яратдим. Улар олдига шайтонлар келиб, динларидан буриб юборди…”. (Муслим (2865) Иёз ибн Ҳимор ал-Мужашаъий розияллоҳу анҳудан ривоят).
У киши раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Ийсо ва Марям”. Яъни, Ийсо ва Марям алайҳимассаломга ўхшаш. Ийсо ва унинг онаси Марям алайҳимассалом борасида ширк юз берди. Улар Аллоҳ азза ва жалла билан бирга илоҳ қилиб олинди. Аллоҳ субҳанаҳау ва ва таоло деди: “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен нафсимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг Нафсингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан. Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса, Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг Қудратли, Ҳикматлидирсан»”. (Моида: 116-118). Бу, Ийсо алайҳиссалом томонидан пок-(безор) эканини эълон қилиш ва Аллоҳ азза ва жалла томонидан у киши банда эканини исбот қилиш ҳамда у киши Аллоҳ азза ва жалла билан бирга илоҳ қилиб олинганини исбот қилишдир. Пайғамбар ва элчилардан бир тоифасининг издошлари йўлдан озиб, уларни ҳаддан ошиш ва мақташда муболағага йўл қўйиш жиҳатидан олиҳа қилиб олдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Насоролар Ибн Марямни мақташда муболағага йўл қўйганлари каби мени мақташда муболағага йўл қўйманглар. Балки мен бандаман. Бас: Аллоҳнинг бандаси ва Расули, денглар”. (Бухорий (3445) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Дарҳақиқат, Ийсо алайҳиссалом ўз издошларига шундай деди: “Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72). Пайғамбар ва элчилар ушбу ширкдан эҳтиёт бўлишга чорлар ва ундан қайтарарди. Балки рисолатлари ушбу буюк иш борасида эди. Қалбни Аллоҳга ихлос қилиши ва ёлғиз Аллоҳга юзланиши илоҳий рисолатларнинг мағзидир. У пайғамбар ва элчиларни юборишнинг асоси. Ийсо ва Марям алайҳимассалом Аллоҳ азза ва жалладан ўзга илоҳ қилиб олинди. Ийсо алайҳиссалом қандай илоҳ қилиб олинди?
Жавоб: Улуҳият рубубиятдан ўзга. У киши алайҳиссалом ўтиниб ёрдам сўралиши, у кишидан (ҳожатлар) талаб қилиниши, сўралиши ва дуо қилиниши билан маъбуд қилиб олинди. Аллоҳ азза ва жалла насороларни Ийсони илоҳ ва у кишини Аллоҳнинг ўғли ёки учтанинг учинчиси қилиб олганлари сабабли кофир деб атади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “«Аллоҳ - Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар”. (Моида: 72). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “«Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар”. (Моида: 73). Бунинг бари улар Масиҳ ва у кишининг онасини илоҳ қилиб олганликлари учун. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом ер эдилар. (Эй Муҳаммад), оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларни кўринг!”. (Моида: 75). Қуръонда бу борада оятлар кўп.
Ушбу умматда юз берган нарса шуки, Ийсо, у кишининг йўлидан озган ўз издошлари наздида қандай қилиб илоҳга айланганига боқмадилар? Ийсони илоҳ қилиб олиш, бутларни илоҳ қилиб олиш жинсидан ва ушбу умматдаги солиҳ кишиларни илоҳ қилиб олиш жинсидандир. Абдулқодир Жийлонийни илоҳ ёки маъбуд қилиб олганлар ушбу шубҳа жинсидан. Айдрусни илоҳ ёки маъбуд қилиб олганлар, у ушбу ибодатлар жинсидан.
mutaallim   06-06-2015, 11:06 PM
#7
Шунингдек, Бадавий ёки Ҳусайн ёҳуд Зайнаб ёкида Сакина ё улардан бошқаларни илоҳ қилиб олганлар ўшаларнинг ширки жинсидан. Чунки улар руҳга боғланиб олдилар. Ҳамда улар Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида улкан мақомга эга деб эътиқод қилдилар. Улар учун баъзи ўтиниб ёрдам сўрашларида жинлар томонидан истаган нарсалари ҳосил бўлди. Натижада ушбу умматдаги ширк борасидаги шубҳа, мушриклардаги шубҳанинг жинсидан бўлди. Кейингилар ҳам аввалгилар адашган нарсада адашдилар. Қуръон бошидан охиригача ана шунга раддия бериш, мушрикларнинг залолати ҳамда Аллоҳ азза ва жалла рози бўлиб, яхши кўрадиган нарсадан йироқ эканликларини баён қилиш ҳақида.
“Ҳамда улардан бошқа солиҳ зотлар”. Кўплаб солиҳ кишиларга ибодат қилинди. Солиҳ кишиларга ибодат қилиш, солиҳ зотларнинг пок руҳлари Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида олий мақомга эга ва Аллоҳ азза ва жалла уларнинг талабини рад этмайди (дея эътиқод қилиш) жиҳатидан бўлди. Аллоҳнинг ҳузуридаги солиҳ кишининг мақоми ердаги подшоҳлар олдидаги (уларга) яқин (киши)ларнинг мақоми жинсидан деб ўйладилар. Подшоҳлар олдида (уларга) яқин бўлган, улар ҳурмат қиладиган ва уларга ундан фойда бўлган киши (бирор истакни бажаришда) воситачилик қилса унинг талабини ижобат қиладилар. Чунки улар унинг ўзлари билан боғланиб-(алоқада) қолишини хоҳлайдилар. Чунки улар учун у кишида фойда бор. Мушрикларнинг солиҳ кишилар ҳақидаги эътиқоди ана шу эътиқод жинсидандир. Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан бандалар, подшоҳлар ҳузуридаги вазир ва (уларга) яқин (киши)лар жинсидан деб ўйлаб, буни ана у (билан баробар) қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла буни ушбу қавли билан ботилга чиқарди: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар). То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Сабаъ: 22-23). Аллоҳ азза ва жалла Исро сурасида шундай деди: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар. Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 56-57). Демак, солиҳ кишилар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридан раҳмат умид қилурлар ва азобдан қўрқурлар. Аллоҳ азза ва жалла барча мулкнинг Подшоси.
Демак, солиҳлар билан ширк келтирган кишиларнинг ширк келтиришидаги шубҳа руҳларга боғланиш ва ушбу руҳлар муқарраб деб гумон қилиш жиҳатидандир. Улар Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб бўлса, батаҳқиқ, улардан (ҳожат) сўралганда, улар Аллоҳ азза ва жалладан сўрайди. Шунда Аллоҳ уларнинг талабини ижобат қилади ва уни рад қилмайди. Шунинг учун бундай дейиш бидъий дуолар жумласидан: Сендан пайғамбаринг ҳурмати ёки фалончи валий ҳурмати ёҳуд Бадр аҳлининг Сенинг ҳузурингдаги обрўси ила менга шундай-шундай ато этишингни сўрайман. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сўрагани рад этилмайдиган бирор кишининг ҳаққи йўқ. Ҳатто пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг сўровлари ва ҳаётларида қилган дуолари рад этилиши мумкин. Аллоҳ азза ва жалла Иброҳим алайҳиссаломнинг дуосини рад этди. Нуҳ алайҳиссалом шундай деган вақтда дуосини рад этди: “Албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир”. (Ҳуд: 45). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай деганларида дуоларини рад этди: “Раббимдан уч нарсани сўрадим. Менга иккитасини берди ва биттасини маън этди”. (Муслим (2890) Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва шунга ўхшаш.
Пайғамбарларнинг ҳаётда дуолари ижобат қилиниши умид қилинади. Улар дуоси ижобат қилинадиганларнинг энг улкани. Бироқ бирор кишининг Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида талаб қилганда сўрови рад этилмайдиган ўрни йўқ. Бу, қабр ва солиҳ кишилар ҳамда турли руҳларга богъланган ҳар бир кимсанинг йўлига хилофдир.
“Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни уларнинг динларини, Иброҳим алайҳиссаломнинг динини янгилаш … учун юборди”. Араб мушриклари рисолатдан бир асар-(из) устида эдилар. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин бирор Расулсиз бўлмаганлар. Балки улар орасида Иброҳим алайҳиссалом рисолати бор эди. Шунинг учун улар орасида, юқорида баён қилинганидек, Иброҳим динидан қолган фитрат ишлари мавжуд эди. Жунубликдан ғусл қилиш, аёл ҳайздан ғусл қилиши, садақалар, баъзи дуо, намозлар ва шунга ўхшашлар каби.
Шайх раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари: “Уларнинг динларини, Иброҳим алайҳиссаломнинг динини янгилаш … учун”. Уни Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидан олдилар: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди. У (Аллоҳнинг) неъматларига шукр қилгувчи эди. (Шу сабабдан Аллоҳ) уни (пайғамбарликка) танлаб, Тўғри йўлга ҳидоят қилди. Биз унга бу дунёда чиройли (обрў-эътибор) ато этдик (зеро, барча динларнинг аҳллари Иброҳим алайҳис-саломнинг номларини ҳурмат билан тилга оладилар). Албатта, у охиратда ҳам солиҳ — яқинларимиздандир. Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик”. (Наҳл: 120-123). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам арабларга боболари Иброҳим алайҳиссалом динини янгилаб бердилар. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Ота-боболари (бирон пайғамбар орқали охират азобидан) огоҳлантирилмасдан, ғофил бўлиб қолган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун”. (Ёсин: 6). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “(Бирон пайғамбар орқали охират азобидан) огоҳлантирилмасдан”. Бу ерда ушбу оятнинг икки ҳил тафсири бор (Қуртубий тафсири (6/15), “Задул Масир” (7/3), Шавконий “Фатҳул Қодир” (4/360)):
Биринчи тур: Ота-боболари огоҳлантирилган қавмни огоҳлантиришингиз учун. Улар ота-боболари огоҳлантирилган нарса-(эслатма)дан ғофилдирлар.
Иккинчи тур: Ота-боболари огоҳлантирилмаган қавмни огоҳлантиришингиз учун. Бу ерда ота-боболардан мурод яқин (ўтмишдаги) ота-боболар. Чунки улар Иброҳимнинг дини ва миллатидан ғофил қолдилар, озчилик араблар мустасно. Ҳунафолар деб аталадиган озчилик Иброҳим миллатининг кўпига эргашдилар. Демак, бу ерда қаттиқ танқид қилиш лафзи араб мушрикларининг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин рисолати бўлган. Бу очиқ-ойдин ва у сабаб уларга ҳужжат қойим бўлган. Уларда Каъбанинг мавжуд экани ҳамда улар Иброҳим алайҳиссалом наслидан эканига иқрор бўлишлари, Исмоил ва Иброҳим алайҳимассаломларнинг рисолатлари билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга динларини янгилаб бердилар.
“Боболари Иброҳимнинг дини”. Иброҳим алайҳиссаломнинг дини тавҳид ва Аллоҳ азза ва жаллага бўйсуниш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 26-28). “Ўз ортида қолгувчи”. Исҳоқ алайҳиссаломнинг наслидан ва Исмоил алайҳиссаломнинг наслидан ҳам. Улар араблардир. “Қайтишлари учун”. Яъни, ушбу сўзга. Иброҳим алайҳиссаломнинг дини тавҳид, ширкдан пок-(безор) бўлиш, амал ва динни Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилиш. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган нарса ҳам шудир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик”. (Наҳл: 123). У субҳанаҳу ва таоло деди: “Ана ўша (юқорида мазкур бўлган зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг!”. (Анъом: 90). Бундан мақсад шуки, арабларга ҳужжат қойим бўлган. Иброҳим алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориш билан иш уларга баён қилинган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга боболари Иброҳимнинг динини янгилаб берувчи қилиб юборилдилар. Бироқ шариат турлича. Иброҳим алайҳиссалом умумий ислом динини олиб келдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса хос исломни олиб келдилар.
“Ушбу қурбат ҳосил қилиш ва бу эътиқод соф Аллоҳ таолонинг ҳаққи экани, бундан бирор нарса Ундан ўзгаси учун ярамаслигини”. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам руҳ, солиҳ киши, пайғамбар ва фаришталарга қурбат ҳосил қилиш, улардан шафоат сўраш, бу қурбат ҳосил қилиш ва ўша руҳлар фойда беради ёки зарар беради ёҳуд улар бошқарувдан бирор нарсага эгалик қилади дея эътиқод қилиш, бу: “Соф Аллоҳ таолонинг ҳаққи”, дедилар. Соф Аллоҳнинг ҳаққи икки масалага қайтади:
Биринчи масала: Қурбат ҳосил қилиш.
Иккинчи масала: Эътиқод қилиш.
Чунки бу ўринда эътиқод қилади-ю, қурбат ҳосил қилмайдиганлар бор. Ва қурбат ҳосил қиладиган ва эътиқод ҳам қиладиган бор. Икки масаланинг ҳар бири соф Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққи. Бундан шуни англаймизки, ким уни қилмаса-да ширкка эътиқод қўйса, батаҳқиқ, у уни қилган каби мушрикдир. Чунки ушбу руҳлар -мисол учун- фойда беради ёки зарар беради ёҳуд Аллоҳ азза ва жаллагина қодир бўладиган ишларда бирортасига ёрдам беради деб эътиқод қилиш, бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққида бўлиши вожиб бўлади. Бирор киши ҳақида, у бошқарувдан бирор нарсага эгалик қилади ва шафоатга молик деб эътиқод қилинмайди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Айтинг: Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Шафоат Аллоҳ азза ва жалланинг мулки. У билан иззат-икром кўрсатадиган Зот У. Уни ўзи рози бўлган кишига берадиган У азза ва жалладир.
“На муқарраб фариштага ва на юборилган эълчига, улардан бошқаларни-ку қўя туринг”. Ибодат ёлғиз Аллоҳга хос, қурбат ҳосил қилиш ёлғиз Аллоҳга хос, Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда Аллоҳдангина ўтиниб ёрдам сўраш, ўлик, руҳ ва ғойиб кишилардан ўтиниб ёрдам сўрамаслик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари. Шунингдек, қайси бир ибодат тури билан бўлмасин фақат Аллоҳга ибодат қилинади. Қалблар фақат ёлғиз Аллоҳга боғланади. Жоҳилият иши Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига боғланиш билан ботил бўлди.
“Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг олиб борган ана ўша мушриклар Аллоҳ, У шериги йўқ, ёлғиз Яратувчи, фақат У ризқ берувчи, тирилтириб ўлдирадиган фақат У, ишни бошқарадиган фақатгина У, етти осмоннинг бари ва улар ичидагилар ҳамда етти ер ва унинг ичидагилар, шуларнинг бари Унинг бандалари, Унинг бошқарув ва итоати остида дея тан олардилар”. Маълумки, мушриклар Аллоҳ азза ва жалланинг рубубиятига иқрор бўлардилар. Яъни, рубубият маъноларининг кўпини Аллоҳ азза ва жаллага исбот қилардилар. Агар араблардан, жоҳилият аҳли ёки улардан бошқа мушрикдан ким тирилтиради деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ, дейди. Ким ўлдиради?-деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ дейди. Ким ишни бошқаради?-деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ, дейди. Ким ёрдам юборади?-деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ, дейди. Ким ҳимояга олади ва ўзи ҳимояга олинмайди?-деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ, дейди. Ким касалликдан офият беради?-деб сўрасангиз тезда: Аллоҳ, дейди.
Демак, ушбу ишлар ҳақиқий жиҳатдан фақат Аллоҳ азза ва жаллага хос. Мушриклар шундай эътиқод қилардилар. Ана шу эътиқод ҳамда садақа беришлари, дуо қилишлари, Аллоҳга турли қурбатлар билан қурбат ҳосил қилишлари, жунубликдан ғусл қилишлари, аёл киши ҳайздан ғусл қилиши, қариндошлик ришталарини боғлашлари ва бу билан ўрталарида фахр туйишларига қарамай, шунга қарамай мўмин ҳам, мусулмон ҳам бўлмадилар. Нима учун? Чунки улар бу борада синовга учрамадилар. Балки Аллоҳ азза ва жалланинг ёлғиз ўзи маъбуд бўлиш билан синовга тутилдилар. Улар Аллоҳ билан бирга Ундан ўзгасига ибодат қилардилар. Кимда-ким Аллоҳ билан бирга Ундан ўзгасига ҳам ибодат қилса унга на намози ва на рўзаси фойда беради. Унга Аллоҳнинг рубубиятига иқрор бўлиши фойда бермайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларнинг энг мукаррами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида шундай деди: “Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!”. (Зумар: 65). Аллоҳ азза ва жалла билан бандалари ўртасида насл-насаб ва илтифот (таниш-билишчилик) йўқ. У билан бандалари ўртасида ҳомийлик йўқ. Балки У азза ва жалла ёлғиз ўзи ибодатга лойиқ бўлган ал-Қаҳҳор, ал-Жаббордир субҳанаҳу ва таоло. Агар Унга махлуқотларнинг энг мукаррами ширк келтирса, албатта, амали ҳабата бўлади ва албатта зиён кўрувчилардан бўлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйи кимса ҳақида нима фикрдасиз?
Шак-шубҳа йўқки, агар улар ширк келтирсалар, албатта, қилган амаллари ҳабата бўлади. Ва албатта қилиб ўтган ишлари ботил бўлади. Аллоҳ азза ва жалла мушриклар ҳақида шундай деди: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз”. (Фурқон: 23). Уларнинг амаллари, тоат-ибодатлари ва турли яхшиликлари бор эди. Бироқ Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккаламаганларида, яъни, Ундан ўзгсини қўйиб, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилмаганларида, ўша руҳларга юзланганларида, ишнинг барини Аллоҳ азза ва жаллага хос қилмаганларида, батаҳқиқ, мушрикларга айландилар ва бу уларга фойда бермади. Қонлари ва молларини сақлаб қолмади. Балки мушрик, пайғамбарларнинг барини ёлғонга чиқарувчи бўлдилар.
Бу ҳақиқатда улкан масала. Одамларнинг кўпида иш шу даражагача етиб бордики, Аллоҳдан ёрдам сўраймиз, агар “Ла ҳавла вала қувват илла биллаҳ” (“Куч ва қувват фақат Аллоҳнинг ёрдами билан”) деяётган кишини эшитсалар ёки “Машааллоҳ” (“Аллоҳ хоҳлагани бўлади”) деяётган кишини эшитсалар ёҳуд “Алҳамдулиллаҳ” (“Барча мақтовлар Аллоҳга хос”) деяётган кишини эшитсалар уни мўмин деб атайдилар. Бироқ у аслида нотўғри иш устида бўлса-да. Балки айтаётганларидек Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидни кўрсалар: уни майдонда мушрик ва кофирлар билан жанг қилаётганини кўришибди, ундан улкан солиҳ амалларни кўришибди, дейдилар. Унинг ишига ана шу эътибор билан боқадилар. Уни ниҳоятда улуғлаб, имом ва иқтидо қилинадиган кишилар жумласидан қилиб қўядилар. Гоҳида ишнинг ҳақиқатида эса у Аллоҳ азза ва жаллага мушрик бўлиши мумкин. Ё ўша солиҳ кишиларга эътиқод қўйиш ёки тоғутга куфр келтирмаслик ёҳуд турли қурбатлар билан ўликларга юзланиш ила ҳақиқатда ширк келтириш билан ақида жиҳатидан (юз беради).
Бу ердаги ушбу масала ҳозирги замонда ва ҳар бир замонда ғарибдир. Ҳозирги замонда тавҳид масалалари кўпчилик наздида мунозара ўрнига айланиб қолган. Ширк фақат Холиқ азза ва жалланинг бор эканини инкор қилиш бўлиб қолган. Бир тоифа наздида кофир: Аллоҳнинг бор эканига иймон келтирмайдиган мулҳид-(атеист) бўлиб қолган. Насоролардан бир тоифаси мўминлардан дейилди. Соиба-(юлдузга ибодат қиладиган)лар мўминлардан дейилди. Чунки улар ўзларининг йўлларига биноан Аллоҳга ибодат қилармишлар. Бошқалар эса самовий динларни бирлаштириш ҳақида гап очади. Бошқалар самовий динларни бирлаштириш ҳақида сўз очаётганларга раддия беради. Бироқ улар мушрикнинг ширки, уни солиҳ кишиларга боғлангани, мавзолей ва қабрлар олдида юз бераётган Аллоҳдан ўзга ибодат турлари ёки йўлдан озганлар қўл урган инсон томонидан тузилган қонунларни ҳоким қилиш ва улар билан ҳукм юритиш жоиз деб эътиқод қилишга қарадилар ва буни ислом динидан чиқарувчи (амал) сафига киритмадилар. Бу эса ҳозирги замондаги ҳақиқий ғарибликдир, валлоҳул мустаъан.
Шунинг учун талабаларга ушбу ишда кўзларини каттароқ очишлари вожиб бўлади. Бу, муайян шахсларга ҳукм қилиш деган маънони англатмайди. Муайян кишига ҳукм қилиш фиқҳий масала бўлиб, бу борада ўз эгаларига мурожаат қилинади. Фатвога эҳтиёж сезади. Бироқ тавҳидга эътиқодингиз, ширкни ким қилишидан қатъий назар мардуд экани, ким бўлсин мушрикнинг даражаси ботилга чиқиши ҳақидаги эътиқодингиз (ҳақида айтмоқчимиз). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур”. (Зумар: 65). Бугунги кунда баъзи мушрикларнинг ҳолати ҳақида шундай деяётган кишини топасиз: ширклари зарар бермайди. Бу ишлар ҳақида сўз очма. Уларни шундай-шундай олий мақомлари бор. Аллоҳ азза ва жалла эса ўз пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида шундай деяпти: “Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!”. (Зумар: 65). Анавилар эса: Ана у солиҳ амали борлар ширк келтирганда, бу ширк уларга зарар бермайди. Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш ҳамда Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига эътиқод қўйишлари уларга зиён келтирмайди. Бу шак-шубҳасиз муваҳҳиддан ушбу ишга катта аҳамият қаратишига эҳтиёж сезади.
mutaallim   06-08-2015, 05:20 PM
#8
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган ўша мушриклар бунга гувоҳлик берганларига далил истасанг, бас, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқи: “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»”. (Юнус: 31). Ва ушбу қавли: “(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Агар билгувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?» Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?!» Айтинг: «Етти осмоннинг ҳожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?» Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Ахир қўрқмайсизларми?!» Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), "Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир?» Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас қандай алданмоқдадирсизлар?!»”. (Мўминун: 84-89). Ва бундан бошқа оятлар. Агар улар бунга иқрор эканликлари ва бу уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъват қилган тавҳид остига дохил қилмаганига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, улар инкор этган тавҳид, у замонамиз мушриклари “Эътиқод” деб атайдиган ибодат тавҳиди экани ва улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога эрта-ю кеч дуо қилганликларини биласиз.
Шарҳ:
Шайх раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ азза ва жалла мушриклар наздида рубубиятда якка эканига далилларни, яъни, рубубият тавҳидидаги эътиқодларини зикр қилганларидан кейин Аллоҳни рубубиятда яккаловчига бу тавҳиди, Аллоҳ илоҳиётда яккалагандагина фойда бериши ҳақида Қуръондан далиллар келтирдилар. Ҳамда Аллоҳни ўзининг феллари билан яккалашлик, Аллоҳ азза ва жаллани банданинг фели билан яккалаган киши учунгина фойда келтиришини исбот қилдилар. Агар Аллоҳни ўзингизнинг фелларингиз билан яккаласангиз, Аллоҳ азза ва жаллани ўз фелларингиз билан яккалаганингиз сизга манфаат беради. Яъни, Аллоҳни улуҳиятда яккаловчига рубубият тавҳиди фойда беради ва улкан бўлади. Чунки рубубият тавҳиди катта таъсирга эга. У, вожиботлардан бир вожиб. Чунки у тавҳид турларининг бири. Бироқ ким Аллоҳни рубубиятда яккаласа-ю, Уни ибодатда яккаламаса, бу унга манфаат бермайди. Гарчи бу борада ажойиб илм ва ғаройиб тафсилотлар билан сўзласа-да. То шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, Ундан ўзгасига ибодат қилиш ботил эканига эътиқод қўйиб, Аллоҳга иймон келтириб, жин ва бир неча турлари билан тоғутга куфр келтирмагунча (бунинг унга манфаати йўқ).
Шундан кейин дедилар: “Агар улар бунга иқрор эканликлари …га ишонч ҳосил қилган бўлсангиз”. Юқорида ўтган оятлардаги рубубият тавҳидига иқрор бўлишларига ишора қилиняпти. Дарҳақиқат, мушрикларнинг рубубиятга иқрор бўлишларининг баёни юқорида ўтди. Улар бу борада турлича бўлганлар:
Улар орасида унинг (рубубиятнинг) кўплаб маъноларига иқрор бўлганлари бор.
Улардан унинг аксарига иқрор бўлганлари бор.
Улар орасида Аллоҳ азза ва жалланинг рубубияти турлари ва У ўз Зотида ягона эканига иқрор бўлганлари бор.
Мушрикларнинг рубубият тавҳидига иқрор бўлишлари турлича бўлиб, барчалари бир даражада эмас. Бироқ уларни, Аллоҳ азза ва жалла элчилар юборган қавмлар Яратувчи бор экани, ушбу коинотни бошқарадиган, фалакларни ҳаракатга келтирадиган, бандаларнинг фойдасини жорий қиладиган Холиқ, Раззоқ Раб бор эканини инкор қилувчи бўлмаганликлари жамлайди. Бирор киши буни инкор қилмаган. Шаҳристоний баъзи китобларида айтгани каби бир тоифа бундан мустасно. Уларга бу сўз нисбат берилиши тўғри эмас. Чунки улар айри ҳолдаги алоҳида шахслар бўлган. Элчилар юборилган ҳар бир қавм Аллоҳ азза ва жалла ушбу махлуқотларни яратган, фалак ва самони яратган, ерни ератган, сувларни оқизган, инсон ва ҳайвонни яратган, ризқни тақсимлаган, Унга таваккул қилган киши муваффаққиятсизликка учрамайдиган, ҳимояга оладиган ва ўзи ҳимояга олинмайдиган, раҳматини очса уни ушлаб қолувчи йўқ бўлган, барча нарсанинг мулки Унинг Қўлида бўлган, ишни бошқарадиган, тирилтириб ўлдирадиган, касаллик ва соғлиқ берадиган, У азза ва жалла хоҳлаганидек камбағал ва бой қиладиган Аллоҳ азза ва жалладир дея иқрор бўлардилар.
Ана шу иқрор бўлиш кишини Аллоҳнинг динига дохил қилмайди. Яъни, уни тавҳид остига дохил қилмайди. Шунинг учун ушбу масалага боғлиқ шубҳа ҳар замонда улкан бўлган. Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ аритишни хоҳлаган шубҳа, у ҳам бўлса кишининг: Аллоҳнинг бор экани, коинотни бошқарадиган У Зот эканига иқрор бўладиган, “Машааллоҳ”, дейдиган, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”, дейдиган, гоҳида дуо қилиб, намоз ўқиб, садақа берадиган ва бундан бошқа юқорида баён қилинган ибодат турларини (адо этадиган) кишига қандай ширк ҳукми берилади?-деган шубҳасини таҳқиқ қилиш. Улар кофир бўлишига сабаб нима? Уларни мушрик қилган нарса нима? Улар ширк келтиришига сабаб нима? Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам издошлари бўлмаганининг сабаби нима? Ана шуни таҳқиқ қилиш лозим. Агар улар рубубият маъноларига иқрор бўлгани, Аллоҳ азза ва жаллани У субҳанаҳу ва таоло лойиқ бўладиган айрим нарсаларда улуғлаганларига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, бу қалбингизда қарор топган бўлса ва ишонч билан билиб олган бўлсангиз, демак, бу иқрор уларни Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидига киритмаганини билишингиз шартдир. Шунинг учун бу ерда дедилар: “Агар улар бунга иқрор эканликлари …га ишонч ҳосил қилган бўлсангиз”. Яъни, юқорида изоҳ қилинганлар. Ана шу иқрор “Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъват қилган тавҳид остига дохил қилмагани…”. Улар инкор этган нарса нима эканини излашингиз ва билишингиз лозим. Нима сабаб мушрикка айланишди? Агар ҳолатларини чуқур ўйлаб кўрсангиз, улар Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш сабаб мушрикка айланишганини топасиз.
Демак, ишлар икки қисмга айланди:
Биринчи қисм: Раб азза ва жалланинг феллари. Яъни, Уни ўзининг феллари билан яккалаш кифоя қилмайди. Чунки мушриклар Аллоҳ азза ва жаллани ўзининг феллари билан яккалардилар. Яъни, Аллоҳнинг ҳар бир фелини, камолот ва ҳақиқатга кўра унда Унинг шериги йўқ эканини билардилар.
Иккинчи қисм: Бандаларнинг феллари. Ана шу жиҳатдан улар мушрикка айландилар.
Элчилар даъват қилган тавҳидда вожиб бўлгани эса Аллоҳ азза ва жалла фелнинг иккала тури билан яккаланишидир: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг феллари ва бандаларнинг феллари. Балки одамларнинг элчилар сабаб синовга учрашлари бандалар Раббилари азза ва жаллани ўз феллари билан яккалашлик жиҳатидан бўлди, У субҳанаҳу ва таолонинг феъллари билан эмас. Шу билан билдикки, улар иқрор бўлган тавҳид, у рубубият тавҳидидир. Бироқ улар инкор этган тавҳид нима эканини билишимиз шарт. Имом раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Улар инкор этган тавҳид … ибодат тавҳиди экани …ни биласиз”. Мушриклар инкор қилгани, у ибодат тавҳиди. Нима учун? Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”-денглар”, деганларида улар: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?!”. (Сод: 5)-дедилар. Қарор топган, маъруф нарсалардан бири шуки, луғатда илоҳнинг маъноси маъбуддир. (“Лисан ал-Араб” (13/469), “Қомус ал-Муҳит” (1603), “Мухтар ас-Сиҳоҳ” (9)). Демак, илоҳ – маъбуд. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Ибодатни шундай изоҳланишига Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли далолат қилади: “Алиф, Лом, Ро. (Ушбу Китоб) сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун, Ҳикматли ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир Китобдир”. (Ҳуд: 1-2). Бу, Аллоҳ азза ва жалланинг барча пайғамбар ва жамийки одамларга амридир. “Сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун” - “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ” билан баробар. Демак, илоҳ ўз-ўзидан маъбудга далолат қилади. Илоҳиёт ибодатдир. “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яъни, “Сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун”. Мушриклар луғатни тушунардилар. Нубувват замонидаги сўзнинг маъноларини тушунардилар. У киши уларга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”-денглар, деб уларни “Ла илаҳа иллаллоҳ”га даъват қилганларида, бунинг маъноси барча олиҳаларни ташлашлари эканини билдилар. Чунки улар ўз фелларидан бир тури билан ана шу олиҳаларнинг бирортасига юзланардилар. Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида деди: “Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар”. (Соффат: 35-36). Бу билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутардилар. Улар ҳақида яна шундай деди: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?!”. (Сод: 5). Раблар эса рубубият маъносида: яратиш, ризқ бериш, тирилтириш ва ўлдириш. Улар (мушриклар) уларни (ўз олиҳаларини) турли Раблар қилиб олмагандилар. Бироқ Раб ўзаро бир-бирини лозим тутиш далолатига кўра марбуб-(тарбия қилинувчи) маъносида. Шунда у аввалги маънода бўлади, яъни, маъбуд. (Имом, мужаддид, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Раб ва илоҳ Аллоҳ таборака ва таолонинг сифатларидан. Ўзаро бир-бирини лозим тутувчи, синоним эмас. Раб мулк ва неъматлар билан тарбия қилишдан. Илоҳ эса ибодат қилишдан. У, ибодат қилиш билан фойдани келтириш ва зарарни даф қилиш учун қасд қилишликдир. Араблар илоҳга Раб дея қўллашган. Маъбудотларини Раблар деб аташган. Шунинг учун, яъни, Аллоҳни Раб дея илоҳ маъносида атаганлари учун”. “Дурар ас-Сания фий ал-Ажвиба ан-Наждия” (3/12)га қаранг). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлига ўхшаш: “Тарқоқ турли-туман «илоҳлар» яхшироқми”. (Юсуф: 39). Ва У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли: “Улар … ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини … Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31).
Демак, мушриклар Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилишлари сабабли мушрикка айландилар. Юқорида Аллоҳдан ўзгасига қилинган ушбу ибодат пок руҳларга эътиқод қўйиш жиҳатидан бўлганини баён қилдик. Фаришталарга эътиқод қўйдилар. Чунки фаришталар хайрли руҳлар. Пайғамбарларга эътиқод қўйдилар. Чунки пайғамбарлар пок руҳлардир. Солиҳ кишиларга эътиқод қўйдилар. Чунки улар пок руҳ. Ушбу олиҳаларга хайрли руҳ, соф ва пок руҳ ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага яқин эканликлари жиҳатидан эътиқод қўйдилар. Демак, мушриклар ширкининг сабаби руҳларга эътиқод қўйишда бўлди. Ана шу, ушбу масалани ботилга чиқариш учун келган элчиларнинг жамийки рисолатларида Аллоҳга ширк келтиришнинг ҳақиқатидир. У, руҳларнинг таъсири бор, руҳлар башарда йўқ хусусиятларга эга, балки олиҳанинг хусусияти жиҳатидан дейдиган кимсанинг баёни. Ана шу ширкнинг айни ўзидир.
Нуҳ алайҳиссалом солиҳ кишиларнинг руҳига эътиқод қўядиган қавмга пайғамбар қилиб юборилдилар. Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида ушбу қавлида хабар берганидек: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ: 23). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Улар солиҳ кишиларнинг исмлари”, дедилар.
Ана шу қарор топган бўлса ва сизнинг наздингизда очиқ-ойдин ҳақиқатга айланган бўлса, чунки ҳар бир пайғамбар ва ҳар бир элчининг даъватида мушриклар нима сабабдан мушрикка айланганини билишингиз энг улкан масаладир, ширк нима эканининг ҳақиқатини билиб олибсиз. Агар ширкнинг ҳақиқатини билиб олган бўлсангиз, бу ширк қайси ном билан аталмасин, бас, у ҳақиқатни ўзгартирмайди. Чунки нарсалар ўз ҳақиқати ва маънолари билан билинади, лафз-(номланиш)и билан эмас.
Кейинги замондаги ўтган асрлардаги мушриклар номларни ўзгартиришди. Ибодатдаги ширкни эътиқод деб атадилар. Шайх бу ўринда зикр қилганларидек: “У замонамиз мушриклари “Эътиқод” деб атайдиган”. Яъни, ибодат тавҳидини замонамиз мушриклари эътиқод деб атайдилар. Ҳудди валийга эътиқод қўйганларидаги сўзлари каби. Бу сўзни кўплаб ўлкаларда ҳозиргача эшитасиз. Ушбу сўзлари: Унинг руҳи бор, унда сир бор. Руҳни сир деб ҳам атайдилар. Мисол учун “Аллоҳ руҳини муқаддас-(пок) қилсин” (дейиш) ўрнига “Аллоҳ сирини муқаддас-(пок) қилсин” (дейишга) алмаштирдилар. Руҳ ва сир ўртасида қандай фарқ бор?
Сир улар наздида унга эътиқод қўйиладиган ва у ёрдам берадиган руҳни айни ўзи. Натижада унда сир-асрорлардан бир сир бўлди.
Ширкни эътиқод деб номлаш, ўтиниб ёрдам сўрашни тавассул деб аташ, ном ва лафзларнинг ҳақиқатини ўзгартириш, бу нарса ва маъноларнинг ҳақиқатини ўзгартириш дегани эмас. Чунки эътиборга молик жиҳати маъноларда, лафзларда эмас. Маст қилувчи ичимликни агар ўз номидан бошқаси билан номланса, ҳудди руҳий шароб деб номлангани каби, у ҳаром қилинган маст қилувчи ичимлик бўлиб қолаверади. Гарчи энг чиройли, нафсга энг яқин номлар билан номланса-да. Гарчи рибо-(судхўрлик) фойда ёки касб-кор ёҳуд эркин рақобат дея номлангани каби “лойиқ бўлгудек” номлар билан номланса-да, унинг ҳақиқати рибонинг ҳақиқати ва у риболигича қолади. Демак, шариатда эътиборга молик жиҳати маънода, лафзда эмас. Дарҳақиқат, ҳадисда ворид бўлишича: “Батаҳқиқ, умматимдан бўлган одамлар маст қилувчи ичимликни ўзининг номидан ўзга номлар билан номлаган ҳолда ичадилар”. (Абу Довуд (3688), Ибн Можа (4020), Имом Аҳмад “Муснад” (5/342), Ибн Ҳиббон (15/160), Табароний “Кабир” (3419), Байҳақий “Кубро” (8/295) Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят). Лафз ҳақиқатни ўзгартирмайди.
Мушриклар имом, ислоҳотчи, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ замонида номларни ўзгартирган эдилар. Ва бу кўпчилик илм аҳлига чигал бўлиб қолди. Ахир бу, жоҳилият аҳли унинг сабабидан мушрикка айланган ширк экани қандай бўлсин? Бунинг сабаби номларни ўзгартиришликдир. Агар: Улар Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўрардилар, десангиз улар: Бу тавассул, солиҳ кишиларни васила қилиш жоиз, дейдилар. У фиқҳ китобларида зикр қилинганидек. Бироқ бу тавассул бир нарса, сизлар тажовуз қилган ҳолда тавассул деб номлаганингиз бу ўтиниб ёрдам сўрашдир. Унинг ҳақиқати бошқа нарса. Агар: Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш мушриклар ўша бут ва санамларга қурбонлик қилиш билан қурбат ҳосил қилиши жинсидан бўлган катта ширк, десангиз улар: Бу, маййит учун жонлиқ сўйиш эмас, балки у Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш. Бироқ маййит Аллоҳни ҳузурида шафоат қилиш учун ушбу маййитнинг номи билан бўлди. Асл мақсад эса Аллоҳ азза ва жалладир, дейдилар. Демак, номларни ўзгартирдилар-у эътиқоднинг ҳақиқати шундайлигича қолди.
Шунинг учун шайх бу ўринда дедилар: “У замонамиз мушриклари “Эътиқод” деб атайдиган…”. Эътиқод – қурбат ҳосил қилувчи қурбат ҳосил қилинаётган Зотга қалбининг боғланиши. Агар мусулмоннинг қалби зиённи аритиш ёки фойдани келтириш ёҳуд ибодат турларининг бирор тури билан унга юзланиш билан маййитга боғланса, бу у томондан миллатдан чиқарувчи ширкка айланади. Гарчи у намоз ўқиб, рўза тутувчи бўлса-да.
Демак, тавҳид ва ширкнинг ҳақиқати “Шубҳаларни аритиш”нинг муқаддимаси каби аниқ-равшан бўлиши шарт. Мушриклар нима сабабли мушрикка айланди?
Жавоб: Руҳларга эътиқод қўйиш жиҳатидан.
Муваҳҳид ва пайғамбарларнинг алайҳимуссалом издошлари нима сабаб муваҳҳид ва мусулмонларга айланишди?
Жавоб: Ўзгасини қўйиб, ягона Аллоҳга боғланганликлари ва эътиқод қўйганликлари ҳамда ҳақиқати руҳларга боғланиш бўлган махлуқот, ўлик, бут ва санамларга боғланишни ташлаганликлари жиҳатидан.
Юқорида баён қилиндики, мушрик бирор маънога эга бўлмаган тош ёки дарахт ёҳуд ёғочга боғланар даражада ақлини йўқотган бўлмаган. Балки у ушбу нарсаларга, уларга руҳлар тушиши жиҳатидан у хос хусусиятга эга экани сабабли боғланганди. Ё солиҳ кишиларнинг руҳи ёки юлдузларнинг руҳи ёҳуд турли эътиқодга биноан фаришталарнинг руҳи. Натижада ушбу эътиқодлари сабабли мушрикка айландилар. Хоҳ бу эътиқод ўз-ўзи билан ишнинг ҳақиқатига мувофиқ бўлсин ёки мувофиқ бўлмасин баробардир.
Бунга мисол: Ҳозирда Мисрда Ҳусайннинг қабри олдида юз бераётган ишлар. Маълумки, тарихчилар наздида Ҳусайннинг боши Мисрга олиб борилмаган. Балки унинг бошини Шомга олиб боришган. Мисрга Ҳусайннинг боши етиб бормаган. (Ибнул Жавзий “Мунтазом” (5/344)да айтади: “Ибн Абу ад-Дунё улар Язиднинг омборида Ҳусайннинг бошини топиб, уни кафанлаб, Дамашқда Фародис дарвозаси олдида дафн қилдилар дея зикр қилди”. Ибн Касир “Ал-Бидоя ва ан-Ниҳоя” (8/192)да шундай деди: “…Дарҳақиқат, уламолар ундан кейин Ҳусайннинг боши ҳақида Ибн Зиёд уни Шомга, Язид ҳузурига элтдими ёки йўқ дея икки қавлга кўра ихтилоф қилдилар. Улардан зоҳирроғи шуки, у уни (Ҳусайннинг бошини) унга (Зайдга) элтган. Дарҳақиқат, бу борада кўплаб асарлар ворид бўлган. Валлоҳу аълам”.) У ерда қабр ва дафн ўрни бўлиб, ким ушбу қабрга боғланса Ҳусайнга боғланган бўлади. Гарчи дафн қилинган аслида Ҳусайн бўлмаса-да. Натижада мушрикка айланади. Гарчи эътиқоди ҳақиқатга мувофиқ келмаса-да. Чунки унинг қалби ушбу ўринда Аллоҳ азза ва жалладан бошқасига боғланди. Демак, ширк ва махлуққа эътиқод қўйишнинг негизи, у (махлуқ) айрим илоҳлик хусусиятларига эга, у Аллоҳнинг изни ва розилигисиз У азза ва жалланинг ҳузурида шафоат қилишга эга (дея эътиқод қилишдир). Аллоҳ азза ва жалла унга бирор талабни рад этмайди, унинг номи билан айтилган сўзларни эшитади, ундан ўтиниб ёрдам сўраганларга ёрдам беради, одамлар ичида унга кўпроқ қурбат ҳосил қилгани ўзгалар ичида одамларнинг (унга) энг яқини бўлади-да, у уни шафоат қилади ҳамда талаб ва ҳожатларини ато этади дея унга хос хусусият исбот қилардилар.
Демак, ушбу китобга киришдан олдин бу бобдаги муҳим нарса, шайх ушбу рисолада ана шу муҳим муқаддима билан кириш сўзи қилганлари: авваламбор мушриклар ширкининг ҳақиқатини билишингиз. Уларнинг ибодатининг ҳақиқатини билишингиз. Улар Аллоҳга турли ибодатлар билан ибодат қилиганлари ва ибодатдан холий бўлмаганларини билишингиздир. Юқорида китобнинг бошида баён қилинганидек, улар намоз ўқирдилар, садақа берардилар, ҳаж қилардилар ва яхшилик (қилиш) билан ўзаро ўрталарида фахр туярдилар. Бироқ муваҳҳид бўлмадилар. Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига эътиқод қўйиш, ўша олиҳаларга турли қурбат ва ибодатлар билан қурбат ҳосил қилиш жиҳатидан мушрикка айландилар. Олиҳаларга эътиқод қўйишлари руҳларга эътиқод қўйиш, ўша олиҳаларнинг номларига эътиқод қўйиш, ушбу номларни пок руҳлар сиймосида гавдалантириш ва улар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида олий мақомга эга (дея эътиқод қилиш) жиҳатидан эди.
Шундай бўлар экан, демак, кимда-ким Аллоҳ азза ва жаллага катта ширкнинг қай бир тури билан бўлса-да ширк келтирса, батаҳқиқ, унинг амали ҳабата бўлади. Гарчи намоз ўқиб, рўза тутувчи бўлса-да. Аллоҳ азза ва жалла ўз пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтгани каби: “Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур…”. (Зумар: 65). Ҳолбуки у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. У кишидан қуйи бўлганлар ҳақида нима дейсиз?
Шайх раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Улар инкор этган тавҳид … ибодат тавҳиди экани …ни биласиз”. Яъни, Аллоҳгагина ибодат қилиниши, Аллоҳгагина юзланиш, Аллоҳгагина дуо қилиниши, Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда Аллоҳдангина ўтиниб ёрдам сўралиши ва бошқа ибодат турлари.
“У замонамиз мушриклари “Эътиқод” деб атайдиган ибодат тавҳиди экани ва улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога эрта-ю кеч дуо қилганликларини биласиз”. Мушриклар Аллоҳга дуо қилмаганларми? Улар Аллоҳга дуо қилиб, Унга қурбат ҳосил қилганлар. Шунга қарамай улар мушрикдирлар. Нима учун?
Чунки улар Аллоҳга дуо қилдилар ва Унга қўшиб Ундан ўзгасига ҳам дуо қилдилар. Аллоҳ учун жонлиқ сўйдилар ва шу билан бирга Ундан ўзгаси учун ҳам жонлиқ сўйдилар. Аллоҳ учун назр атадилар ва шу билан бирга Ундан ўзгаси учун ҳам назр атадилар. Аллоҳдан ўтиниб ёрдам сўрадилар ва шу билан бирга фаришта, жин, солиҳ кишилар, пайғамбар ва бундан бошқаларнинг руҳларидан ҳам ўтиниб ёрдам сўрадилар. Ана шу ерда шериклик бўлди. Аллоҳга ибодатлар қилдилар, ўша руҳларга ҳам ибодат турларидан бўлган нарсани қилдилар.
mutaallim   06-09-2015, 02:41 PM
#9
Сўнг улар орасида салоҳиятли ва Аллоҳ таолога яқин бўлганлари учун фаришталарга дуо қиладиганлари бор эди. Уларни шафоат қилишлари учун. Ёки Лот каби солиҳ киши ёки Ийсо каби пайғамбарга дуо қилардилар.
Шарҳ:
Мушриклар орасида фаришталарга дуо қиладиганлари бор эди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда”. (Сабаъ: 40). Улар ҳақиқатда фаришталарга ибодат қилармидилар? Фаришталар Аллоҳ азза ва жалла ушбу қавлида хабар берган сўз билан жавоб қилдилар: “(Фаришталар): «Пок Парвардигор,…», дерлар”. Яъни, Сен билан бирга ҳақ маъбуд бўлишидан Сени поклаймиз. Ибодатга лойиқ эканимиздан Сени поклаймиз. Одамлар томонидан дуо ва ибодатда фаришталарни Аллоҳ билан бирга шерик қилиш юз берган ушбу зулмдан Сени поклаймиз. “(Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Саба: 41).
Уларнинг эътиқодларидаги ҳақиқат шуки, улар фаришталардан сўрардилар, фаришталарни васила қилардилар ва фаришталардан ўтиниб ёрдам сўрардилар. Бироқ ишни ҳақиқатида эса улар жинлардан ўтиниб ёрдам сўраб, жинларга ибодат қилгандилар. Чунки жин келиб, ушбу бут ёки қабр ёҳуд санам олдида сўзга кирарди. Улар эса бу, уларга хитоб қилаётган ва улар унга хитоб қилаётган, уларга ижобат қилаётган ва ундан сўраётганлари фаришталар деб ўйлардилар. Ҳақиқатда эса улар жинлардан бўлган шайтонлардир. Чунки жинларнинг вазифаси одамларни йўлдан оздиришдир. Иблис Раббимиз азза ва жаллага айтганидек: “Қасамки, агар Сен мени Қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар”. (Исро: 62). Бошқа оятда шундай деди: “Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)”. (Ҳижр: 40). Бу эса иблиснинг тўрига тушишдан истисно қилинганлар Аллоҳнинг мухлис бандалари эканига далолат қилади. Улар Аллоҳ азза ва жаллага динларини холис қилган, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога мухлис бўлганлардир. Аллоҳ азза ва жалла ҳам уларни ибодат ва юзланишдаги ширкдан қутқарди.
“Улар орасида салоҳиятли ва Аллоҳ таолога яқин бўлганлари учун фаришталарга дуо қиладиганлари бор эди”. Бу, муҳим муқаддималардир. Яъни, нима учун фаришталарга ибодат қилдилар? Одамлар фаришталарни кўрганми? Фаришталарни кўришмаган. Фаришталарни танимаган ҳолда уларга эътиқод қўйдиларми? Йўқ. Балки фаришталарга эътиқод қўйганларини боиси, чунки улар фаришталарни Аллоҳ буюрган нарсада осийлик қилмайдиган, хатога қўл урмайдиган, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида муқарраб пок, солиҳ руҳлар эканини билишарди.
Демак, мушрикларнинг фаришталар билан боғлиқ ширки икки шубҳа жиҳатидан бўлди:
Биринчи шубҳа: Улар маъсият қилмайдиган пок, солиҳ руҳлар. Шунинг учун инсондан, осийлик қиладиган хатокорлардан юқорироқ бўлдилар. Агар маъсият қилувчи Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни хоҳласа нафси заифлик қиларди. Ва у ўз маъсияти билан Аллоҳ азза ва жаллага етишга қодир бўлмайман деган ўйда пок руҳлар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қиларди.
Иккинчи шубҳа: Фаришталарни Аллоҳ азза ва жаллага яқин экани сабабли.
Агар чуқур ўйлаб кўрсангиз, ушбу ҳақиқат ҳолатлар ва боғланадиган нарсалар ўзгаришига қарамай ҳар бир замонда мушрикларда мавжуддир. Агар насронийлардан Марямга нима учун дуо қилганлари, нима учун Марям алайҳассаломдан ўтиниб ёрдам сўрашлари, нима учун Масиҳ алайҳиссалом каби пайғамбарлардан ўтиниб ёрдам сўрашлари, нима учун ўлик ва тирик патриархларидан ўтиниб ёрдам сўрашлари, нима учун ушбу суратларни, солиҳ кишилар ёки Марям ва Ийсо алайҳимассаломларнинг суратларини чизиб, уни канисаларига қўйганлари ҳақида сўрасангиз, шунингдек, яҳудлардан нима учун айрим инсонларга ибодат қилиб, уларнинг руҳларига боғланганликлари, нима учун Нуҳ алайҳиссалом қавми ўша руҳларга ибодат қилгани, нима учун Иброҳим алайҳиссалом қавми ўша бут ва санамларга ибодат қилгани, шунингдек, араб жоҳилиятидаги ва шу замонимизгача бўлган мушриклар ҳақида сўрасангиз, бу шубҳани айни фаришталар борасидаги шубҳа эканини топасиз:
Биринчидан: Пок руҳлар.
Иккинчидан: Аллоҳ азза ва жаллага яқин эканлари.
Ким ибодатда Аллоҳ азза ва жаллага шерик қилиб, унга ибодат турларининг бирортаси билан юзланишни истаса, биз унга фаришталар ҳақлироқ деймиз. Фаришталар олиҳа бўлишга ҳақлироқ. Чунки фаришталар билиттифоқ пок руҳдир. Улар билиттифоқ Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида муқарраб. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Парвардигорларига ҳамду-сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва У зотга иймон келтирурлар, ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин”. (Ғофир: 7). Аллоҳ азза ва жалла бизга фаришталар ҳақида, улар Аллоҳ буюрган нарсада Унга осийлик қилмайдиган, Унинг ҳузурида муқарраб, иймон келтирган кишилар учун мағфират сўрайдиган солиҳ бандалар эканини хабар берди. Демак, фаришталардан сўраш улардан бошқалардан сўрашга нисбатан авлороқ. Чунки руҳлари пок эканига иттифоқ қилинган. Салоҳиятли эканликларига иттифоқ қилинган. Аллоҳ азза ва жаллага яқин эканликларига иттифоқ қилинган. Аллоҳнинг ҳузурида иймон келтирган кишилар учун мағфират сўрашлари билиттифоқдир.
Агар шу икки нарса тўғри бўлса, бунинг маъноси шуки, фаришталар билан ширк келтириш жоиз. Агар солиҳ кишиларнинг руҳига боғланиш, улар Аллоҳга яқин эканликлари учун уларга баъзи ибодатлар қилинишига эътиқод қўйиш, бунинг маъноси шуки, фаришталардан сўраш ва фаришталар билан ширк келтириш жоиз. Аллоҳ азза ва жалла бизга Қуръонда фаришталарга қиёмат кунида шундай дейишини хабар берди: “Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?”. (Сабаъ: 40). Шунда фаришталар айтадики: “(Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 41). Кимда-ким авлиё ёки солиҳ кишилардан ўтиниб ёрдам сўрашни жоиз деса, унга шундай денг: ахир фаришталар пок, солиҳ руҳ эмасми? Фаришталар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида муқарраб эмасми? Агар: Ҳа, ҳудди шундай, деса унга айтингки: Унда нима учун фаришталардан ўтиниб ёрдам сўраш жоиз деб айтмайсиз? Нима учун (ҳожатлар) талаб қилинишга фаришталар ҳақлироқ деб айтмайсизлар? Чунки ўлик, солиҳ киши, элчи ва пайғамбарларга юзланишдаги сабаб фаришталарда мавжуд.
Араблар ва улардан олдингилар ибодат масалаларида зеҳнлари кучли бўлгани, унга (ибодатга) ошиққанлари учун ушбу масалани ажратмай битта қилгандилар. Фаришталарга ибодат қилдилар, солиҳ кишиларга ибодат қилдилар, пайғамбарларга ибодат қилдилар. Чунки улар ўртасидаги муштараклик мавжуд. У ҳам бўлса улар солиҳ, пок руҳлар ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида муқарраб. Бироқ ушбу уммат мушриклари фаришталарга ибодат қилмадилар. Балки ўзлари даъво қилган солиҳ кишилар ёки ҳақиқатда солиҳ кишиларга ибодат қилдилар. Шу билан биламизки, ҳар замонда мушриклар ширкининг ҳақиқати ушбу икки шубҳага қайтади:
Биринчи шубҳа: Ўтиниб ёрдам сўралувчининг солиҳ экани шубҳаси. Яъни, маъбуднинг салоҳиятли экани.
Иккинчи шубҳа: Аллоҳ азза ва жаллага яқинлиги.
Бу ўринда шундай дедилар: “Салоҳиятли ва Аллоҳ таолога яқин бўлганлари учун... Уларни шафоат қилишлари учун”. Ана шу, ғоя ва ана шу, сабабдир. Нима учун фаришталар илоҳлаштирилди? Юқорида зикр қилинган икки сабаб боис. Фаришталардан сўрашдан ғоя нима? Фаришталарга ибодат қилишдан ғоя нима?
Жавоб: Ғоя – фаришта Аллоҳ ҳузурида ушбу сўровчини шафоат қилиши. Бундан тушунамизки, ўша фаришталардан сўраш, фаришта тўғридан-тўғри ато қилади ва у ато қилиш ҳамда амалга оширишда мустақил деган эътиқоддан бўлмаган-(келиб чиқмаган). Балки фаришта солиҳ ва муқарраб бўлгани учун Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, яқинлиги ва обрўси сабаб Аллоҳ азза ва жалла унинг талабини рад этмайди деб эътиқод қилинган.
Агар шу қарор топган бўлса, бас, биламизки ўша руҳ, ўлик ва фаришталардан сўровчи, улар сўровчига мустақил суратда фойда беради деб эътиқод қилиши ширк шартидан эмас. Ҳудди қабр ва бутларга ибодат қилувчи ҳозирги аср мушрикларининг аксари даъво қилгани каби. Улар ўликлардан улар мустақил равишда фойда беради деб эътиқод қилганлари учун сўрамайдилар. Айтадиларки: Улар бизни шафоат қилиши учун Аллоҳнинг ҳузуридаги ўрнилари сабаб улардан сўраймиз.
Агар ушбу иш ҳозирги асрдагилар, шайхнинг асри ва бир неча замонлардан бери воқеъ бўлар экан, демак, араблар фаришталар билан ширк келтирган. Мушриклар фақат шафоат учун фаришталар билан ширк келтирган. Шунга қарамай Аллоҳ азза ва жалла деди: “Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?”. (Сабаъ: 40). Ғоя билан гоҳида киши маъзур деб кўрилса-да, бироқ васила ширк билан бўлди. Аллоҳ азза ва жалланинг Розилигига умид қилиш пок ғоя. Бандаларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг Розилигига умид қилади. Бироқ Аллоҳ азза ва жалланинг Розилигини талаб қилиш шаръий восита билан бўлиши лозим. Фаришта ва солиҳ кишиларга ибодат қилиш билан Аллоҳ азза ва жалланинг Розилиги ҳосил бўлмайди. Гарчи ибодат қиладиган киши: Мен уларга фақат Аллоҳ мени афв қилиши учун ибодат қилдим. Аслида Аллоҳ азза ва жалла афв қилади. Булар фақат восита, деса-да.
Ахир ана шу сабабли ширк аҳлига ширк ҳукми берилди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Демак, ғоя сўралаётган сўровчини Аллоҳга яқин қилишидир. Аввалги замондаги мушрикнинг ғояси сўралаётган нарсага ибодат қилиш мақсади билан ибодат қилиши бўлмаган, бу мавжуд эмас. Санамга айнан санам бўлгани учун ибодат қилмаган. Фариштагага, айнан унинг зотига ибодат қилмаган. Балки фариштанинг унга раҳми келиб, ҳожатларини Аллоҳга кўтариши учун қурбатлар билан яқинлик ҳосил қилган. Ўликнинг руҳи унга шафқат қилиши учун ўликка қурбатлар билан яқинлик ҳосил қилган. Кўпроқ қурбат ҳосил қилгани сари унга яқин бўлади ва у унинг ҳожатларини Аллоҳ азза ва жаллага кўтаради.
Демак, мушрикларнинг Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилишларидаги ғоялари Аллоҳ азза ва жаллага етишишдир. Бу эса ушбу замон аҳлида мавжуд ғояни айни ўзи. Айтадиларки: Биз ушбу юзланишлар билан юзланишимиз, бу ўлик ёки руҳлар мустақил равишда нарсаларга эгалик қилади деб эътиқод қилганимиз учун эмас, йўқ асло. Балки улар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида воситачилик қилиши учун. Улар пок руҳ, Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб. Бу эса аввалгилар ширкининг айни ўзи. У, ширкдан қайтариб, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюриб пайғамбар жўнатилган ҳар бир умматда юз берган ширк келтиришнинг айни ўзи.
Ҳақиқатларни тушунишингиз жуда муҳим. Чунки суратни ўзгартириш, ишни чигаллаштириш ҳамда нарсаларни ўзининг номидан бошқаси билан аташ шариатда ҳақиқатларни ўзгартирмайди. Чигаллик фақат нарсалар ўзининг номидан ўзгаси билан номланиш ила лафзлар жиҳатидангина келди.
Шундан кейин бошқа мисолда дедилар: “Ёки Лот каби солиҳ киши …га дуо қилардилар”. Аллоҳ азза ва жалла деди: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм: 19-20). “Лот” Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек талқон қилиб, ҳожиларни таомлантирадиган солиҳ киши бўлган. У ўтириб, катта тош олдида уни тақсимларди. Вафот этганда қабрини ана шу жойга қўйдилар. У солиҳ бўлгани учун тепасида навбатма-навбат турадиган бўлдилар. У ҳаётини салоҳият ва одамларга фойда улашишда ўтказгани учун Ундан ўтиниб ёрдам сўрардилар ва (ҳожатларини) сўрадилар. Унга эътиқод қўйдилар. Унинг руҳи пок, дунёдаги амаллари солиҳ деб даъво қилганлари учун араблар ушбу Лот билан ширк келтирди. Айтдиларки: У Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида муқарраб. Шундай бўлар экан, бас, жонлиқ сўйиш ва назр қилиш ила қурбатлар билан унга яқинлик ҳосил қиламиз. Ҳожатларни Аллоҳ азза ва жаллага кўтариши учун ундан ўтиниб ёрдам сўраймиз ва унг дуо қиламиз.
Ана шу мушриклар турли олиҳа, ўлик, пайғамбар, Ҳусайн, Зайнаб, Бадавий, Айдрус, Абдулқодир ҳамда набий ва солиҳлардан иборат турли ўликлар билан ширк келтиришларининг айни ўзи. Солиҳлик ва Аллоҳ азза ва жаллага яқин деган шунҳа сабабли уларнинг барига Аллоҳ билан бирга ибодат қилинди.
“Ёки Ийсо каби пайғамбарга”. Шайх раҳимаҳуллоҳ учта мисол келтирдилар:
Биринчи мисол: Фаришталардан сўраш, уларга дуо қилиш, ўтиниб ёрдам сўраш, улар воситасида ҳожат-(истак)ларни келтириш, уларга боғланиш, бандалар истаган нарсани уларнинг йўли, яъни, восита бўлишлари орқали кўтариш билан улардан ўтиниб ёрдам сўраш ёки илоҳлаштириш.
Иккинчи мисол: Лот каби солиҳ кишилар
Учинчи мисол: Ийсо алайҳиссалом каби пайғамбарлар. Ийсо алайҳиссалом сўраладиган, у кишидан талаб қилинадиган, ўтиниб ёрдам сўраладиган ва у киши орқали ҳожат-(истак)лар келтириладиган илоҳ қилиб олинди.
Насоролар Ийсо алайҳиссалом борасида турличадир:
Ё у киши ҳожатларни Аллоҳ азза ва жаллага кўтаради ва Аллоҳ азза ва жалла у кишининг талабини рад этмайди. У насоролардан бир тоифанинг эътиқоди бўлганидек.
Ёки у илоҳ бўлиб кўринади. Ёки: уч ўзак-(илдиз)нинг бири деб айтганларидек. Яъни, илоҳнинг сифати ва суратларидан бири баъзи ҳолатларда бирлашади. Айтишларича Лоҳут-(илоҳ) Носут-(инсон)да ана шу суратда бўлади. Илоҳнинг инсонга тушиш сурати насоролардан бўлган бир тоифа наздида Ийсо алайҳиссаломда гавдаланади.
Насоролар ё у илоҳнинг баъзиси ёки у Аллоҳнинг ҳузурида ягона муқарраб деган асосда Ийсо алайҳиссаломдан ўтиниб ёрдам сўрайдилар ва (истакларини) сўрайдилар. Аллоҳнинг ҳузуридаги ўрни яқин бўлгани учун у кишидан сўралади.
Ушбу уч мисолни чуқур ўйлаб кўриб, тадаббур қилиб, фаришталарга юзланганлар нима учун ширк келтиргани, солиҳ киши бўлган Лотга юзланганлар нима сабаб ва қандай ширк келтиргани, Ийсо алайҳиссаломга юзланганлар нима сабаб ширк келтирганини тушуниб олсангиз ширкнинг ҳақиқтини биласиз. Мана бу кишининг сўзи сизга чигаллик туғдирмайди: “Бугунги кунда қилинаётган ишлар ширк эмас. Балки ким уни миллатдан чиқарувчи катта ширк деб атаса, бу муташаддид ёки имом, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ва у кишининг даъвати ҳамда бу борада у кишига эргашганлар томонидан қаттиқ олишликдир”. Чунки нарсаларнинг ҳақиқати сизга ишлар(нинг моҳияти) ҳақида сўзлаб беради.
“Ёки Ийсо каби пайғамбарга”. Унинг далили Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор…”. (Моида: 116). Ийсо алайҳиссаломнинг ушбу қавли билан: “Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши ушбу ширк сабабли жанг қилганлари ва уларни ибодатни ягона Аллоҳга холис қилишга даъват қилганларини билдингиз. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Аллоҳ таоло деди: “Ҳақиқий дуо-илтижо фақат Унга қилинур. Ундан ўзга (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган бутлар у мушрикларнинг биронта дуосини мустажоб қилмас”. (Раъд: 14).
Шарҳ:
Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш ва араблар билан жанг қилдилар? Чуни улар мушрик эди. Нима сабабли мушрик бўлдилар? Юқорида зикр қилганимиздек Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш сабабли. Улар Аллоҳдан ўзгасига ана шу ўзгани мақсад қилиб ибодат қилганмидилар ёки восита ва тавассул учунми? Қуръон матни билан восита ва тавассул учун эди. “Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз”. (Зумар: 3). Солиҳ киши ёки пайғамбарларга мустақил равишда юзланишни мақсад қилиб юзланмаганлар. Балки Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилиш учун бўлган. Ҳар бир киши Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни хоҳлайди. Ва бу яқинлик ҳосил қилиш восита йўли орқали бўлади. Ана шу восита сабабли ўлик, ғойиб кишилар ва фаришталарга турли ибодатлар билан юзланганларида мушрикка айландилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши ушбу ширк сабабли жанг қилганлари …ни билдингиз”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилдилар, қонлари ва молларини ҳалол санадилар. Уларга қарши жанг қилган киши урушда ўлса шаҳид ва муваҳҳид дедилар. Анавиларни эса мушрик дедилар. Улардан ўлдирилганларга дўзахий деб гувоҳлик бердилар. Мусулмонлардан ўлдирилганларни агар жанги Аллоҳ учун бўлса жаннатий деб гувоҳлик бердилар ваҳаказо.
Шунинг учун шайх, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ бир рисолаларида шундай дедилар: “Мендаги тавҳидни (турли) юрт уламоларига кўндаланг қилдим. Барча ўлкалардаги уламолардан деб айтиладиганлар мени тавҳид ва ширкни инкор этишда тасдиқлашди. Такфир-(кофир деб ҳукм қилиш) ва жанг қилишга раддия бердилар”. (Имом, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг асарлари тўплами. Шахсий рисолалар қисми (3/14, 112)). Ушбу икки масала биз юқорида айтганларимизнинг муқаррар чорасидир. Яъни, улар мушрик экани собит бўлса, демак, мушриклар ҳукми келиб чиқишидан ўзга чора йўқ. Агар бунга қудрат бўлса уларга қарши жанг қилиниши лозим. Уларга қарши жанг қилинганда ажралиш бўлиши шарт. Улар муваҳҳидлар ва ана улар мушриклар. Бу ўринда тавҳидни тарқатиш ва ширкни ботилга чиқариш ҳамда ихлос ва шериксиз, ёлғиз Унга ибодат қилишдан иборат Аллоҳ азза ва жалла яхши кўриб, рози бўладиган нарсага иқрор бўлиш мавжуд бўлиши-(юзага чиқиши) лозим.
У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Такфир-(кофир деб ҳукм қилиш) ва жанг қилишга раддия бердилар”. Чунки нарсаларнинг ҳақиқати борасида одамларнинг таъсиридан халос бўлиш чуқур илм ва одамларга боғлиқлик-(муҳаббат) ва уларнинг шубҳаларидан қутулишга эҳтиёж сезади.
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу рисолада шубҳаларни аритиш, тавҳид Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққи, ҳозирги замонда одамлар эътиқод ва руҳларга боғланиш ҳамда ўликка эътиқод қўйиб уни саййид-(хўжа) деб атаб қўл ураётган ишлари ва шунга ўхшашлар айни ширк экани, бунинг кетидан биринчидан кофир деб ҳукм қилиш, сўнг улар кофир ва мушриклар бўлгани учун уларга қарши жанг қилишдан иборат ҳукмлар келиб чиқишини баён қилишни хоҳладилар. Аллоҳ азза ва жалла шайх ва ушбу замоннинг аввалидаги ушбу даъват имомлари қалбини кенг қилди. Ҳатто алҳамдулиллоҳким ушбу муборак даъват ҳамда қилич ва тиғ билан унга ёрдам берадиган, уни қўллаб-қувватлайдиганларни бирлаштириш сабаб тавҳид даъвати атрофга тарқалди. У киши имом, мужоҳид Муҳаммад ибн Саъуд раҳимаҳуллоҳ, шунингдек у кишидан кейин фарзандларидир. Ушбу даъват бу борада қилич Қуръонга таянгани боис ҳозирги кунгача одамлар орасида боқийдир. Бундан ўзга чора йўқ. Даъват фақат уни ҳимоя қиладиган куч билан атрофга тарқалиши мумкин. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг даъватлари ва илми кенг эди. Тавҳидга даъват қилдилар. Асарлар ёздилар. Бироқ у кишини ҳимоя қиладиган қилич бўлмади. Зиндонга ташландилар ва одамлар орасида тавҳидни тарқатишга имкон топмадилар. Бироқ имом, ислоҳотчи Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳни Аллоҳ азза ва жалла муборак Оли Саъуд хонадонидан бўлган ҳукмдорлар билан қўллаб-қувватлади. Ушбу даъватни одамлар орасида тарқатдилар ва у ҳозирги замонгача боқий.
Ушбу даъватга қарши чиққан одамлар: Бу даъват одамларга қарши уруш қилди, дейдилр. Ҳудди Нажд тарихи китобларида топганингиздек. Айтадиларки: Мусулмонлар мушрикларга қарши жанг қилди. Одамлар ушбу даъват издошларини мусулмонлар деб қандай номлансин ва бошқалар ахир қандай мушрик деб номлансин дея катта санайдилар. Биз: Бу муқаррар, деймиз. Чунки Аллоҳнинг тавҳидида илтифот-(сермулозаматлик) йўқ. Балки у ҳақ ва ботилдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос”. (Юнус: 32). Ер юзида тавҳид ва ширк аҳкомлари натижаси ўлароқ ҳукмлар келиб чиқиши лозим. Ширк мавжуд экан, бунга боғлиқ ҳукмлар мавжуд бўлиши чорасиз. У ҳам бўлса: Улар мушрик ва кофир деб сифатланишларидир. Диннинг бари Аллоҳ азза ва жалла учун бўлгунига қадар қудрат бўлиши билан уларга қарши жанг қилиш лозим.
Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Ва уларни ибодатни ягона Аллоҳга холис қилишга даъват қилганларини билдингиз”. Яъни, тавҳидга, Аллоҳгагина ибодат қилинишга, ибодат турларидан бирор нарсада ягона Аллоҳ азза ва жаллагагина юзланишларига.
Ушбу рисола тавҳид ҳақиқатини баён қилиш ҳамда тавҳид масалаларида ушбу даъват хусуматгўйлари ташлаётган ҳар бир шубҳани артитиш ва ушбу иш ҳақ бўлиб, унда чигаллик йўқ эканини баён қилиш учун ёзилган. Ким тавҳидни ҳақиқий маънода ўрганса қалби ушбу ишга бағоя таскин топади. Қалбида Аллоҳ азза ва жаллани улуғлаш ва ушбу иш борасида ҳар қандай ботилга чиқарувчига раддия беришга қодир бўлар даражада тавҳид даъватини улуғлаш пайдо бўлади.
Шунинг учун ушбу даъват издошларидан бўлган авомлардан бири зикр қилинишича, айрим шубҳага солувчилар унга: “Сизлар шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга мутаассиб-(кўр-кўрона эргашувчи)сизлар. Чунки у Нажддан”, деди. Ушбу саводсиз киши ана шу сўзни илагари сурган кимсага: “Агар шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб қабридан чиқиб: Мен сизларни даъват қилган ва сизларга эслатган нарса тўғри эмас, деса биз унинг сўзини қабул қилмаймиз. Ва тавҳидда давом этаверамиз”, деди.
Чунки улар уни тақлид қилган ҳолда олмадилар. Балки очиқ-ойдин ҳужжат билан олдилар. Мисол учун салаф издошларидан бўлган муваҳҳид йўлдан озса сўнг шундн кейин мушрик ёки бидъатчи тоифага қўшилиб кетса, муваҳҳид ундаги (аввалги йўлидаги) ҳақ борасида шак-шубҳа қиладими?
Жавоб: Йўқ. Нима учун? Чунки у ҳақни Китоб ва суннат ҳамда ушбу уммат салафларини фелидаги ҳужжат билан билди. Бу умматдаги уламолар насороларнинг уламолари каби айтган гапи шундай мутлақ қабул қилинаверадиган эмас. Балки улар Китоб ва суннат ҳужжатларини тушуниш учун қурол. Мустақил эмас. Агар олим бир сўзни айтиб, унда ҳақни баён қилса уммат ундан буни қабул қилади. Уммат бирор кишининг залолатига иқрор бўлмайди. Агар йўлдан озувчи залолатга оғса, алҳамдулиллоҳким уммат унинг залолатини баён қилади. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимдан бир тоифа мудом ҳақ устида ғолиб бўлади. Уларга ёрдамсиз қўйиб кетганлар зиён етказмайди. То Аллоҳнинг амри келгунча улар шундай бўлиб қолади”. (Бухорий (3641) Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят. Муслим (1920) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят, Муслимнинг лафзи. Дарҳақиқат, уни Жобир, Муғийра ибн Шуъба ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳумлардан бир-бирига яқин лафзлар билан ривоят қилди).
Талаба давомий суратда ушбу муқаддимага мурожаат қилиши муҳимдир. Чунки унда ушбу рисоладаги нарса-(мавзу) баён қилинган.
mutaallim   06-12-2015, 09:13 PM
#10
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуонинг бари Аллоҳ учун, жонлиқ сўйишнинг бари Аллоҳ учун, назрнинг бари Аллоҳ учун, ўтиниб ёрдам сўрашнинг бари Аллоҳ учун ва жамийки ибодат турлари Аллоҳ учун бўлсин дея уларга қарши жанг қилганларига ишонч ҳосил қилдингиз. Ва рубубият тавҳидига иқрор бўлишлари уларни исломга дохил қилмагани ҳамда шафоат қилишлари ва бу билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни истаган ҳолда фаришта ёки пайғамбар ёҳуд авлиёларни мақсад қилишлари, ана шу уларнинг қон ва молларини ҳалол қилган нарса эканини билдингиз. Ана шу дамда элчилар даъват қилган ва мушриклар иқрор бўлишдан бош тортган тавҳидни билиб олдингиз.
Шарҳ:
Ушбу китоб (тавҳид) даъвати душманлари имом (Муҳаммаб ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ)га қарши илагри сураётган сўзларига ҳужжат сифатида келтираётган шубҳаларини баён қилиш учун ёзилган. Юқорида баён қилиндики, ушбу ҳужжатлашишлар ва мушриклардаги бу илм ботил ҳужжат ва фойдасиз илмдир. Чунки Аллоҳ азза ва жалла уларнинг мужодалалари ўзларига қарши эканини баён қилди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Аллоҳ (дини) ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг (одамларни йўлдан оздириш учун) талашиб-тортишадиган кимсаларнинг ҳужжатлари (яъни талашиб-тортишишлари) Парвардигор наздида ботил-беҳудадир”. (Шўро: 16). Гарчи уни ҳужжат деб номласалар-да ёки у уларнинг наздида далил деб аталса-да. Батаҳқиқ, у ботил ҳужжат ва сўзларига қараш биланоқ мардуд бўлган далиллардир. Тасаввурларидаги бузуқлик ёки Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига боғланишдаги фасод билангина улар учун тўғри бўлиб (кўринган) далиллар. Шунингдек, пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассаламларнинг динини сизга баён қилиб берадиган йўлларнинг энг олийси Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдинги жоҳилият аҳлининг ҳолатини билишингиз экани юқорида баён қилинди. Жоҳилият аҳлининг ҳолати маълум, аниқ. Қуръонда келган сўзлари, феллари, эътиқодлари ҳамда ҳолатларининг васфи уни билишлик йўлидир. У ерда уларнинг ҳолати қайд этиб ўтилган.
Шунингдек, уларнинг ҳолати ва ботил ақидаларини билиш йўлларидан бири араб шерлари билан танишиб чиқишликдир. Чунки у ерда уларнинг ҳолати бор. Яна шу йўллардан бири, арабларнинг қиссаси ҳамда муаррихлар улардан нақл қилган тарих. Китоб ва суннатда жоҳилият аҳлидан иборат мушрикларнинг ҳолати борасида қарор топган, очиқ-ойдин иш ҳамда муаарихлар аниқ-тиниқ баён қилган нарсалардан бири шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга пайғамбар қилиб жўнатилган кимсалар Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилардилар, намоз ўқирдилар, садақа берардилар, Байтул (Ҳаромни) ҳаж ва умра қилардилар. Улар баъзи нажосатлардан покланардилар. Жунубликдам ғусл қилардилар. Ушбу рисоланинг аввалида шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавлларида, шарҳнинг бошида бу муфассал баён қилинганидек: “Элчиларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У киши ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)ларини синдирдилар. Аллоҳ у кишини ибодат ва ҳаж қиладиган, садақа берадиган ва Аллоҳни зикр қиладиган одамларга пайғамбар қилиб юборди. Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар. Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз … дердилар”.
Демак, ал-Малик, очиқ-ойдин Ҳақ бўлмиш Аллоҳгагина ибодат қилиниш ва Ундан ўзгасига дуо қилиш ботил экани ибодатдаги тўғрилик асосидир. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир”. (Ҳаж: 62). Мушриклар, уларнинг Яратувчи, ризқ берувчи Раббилари бор эканига иқрор бўлишлари, “Машааллоҳ”, “Ла ҳавла вала қувват илла биллаҳ” ва шунга ўхшаш сўзларни айтишлари, дуо қилишлари, садақа беришлари, ҳаж ва умра қилишлари, шуларнинг бари уларни мусулмон қилиб қўймади. Балки мушрик бўлдилар. Чунки улар Аллоҳ азза ва жаллани ибодатда яккаламадилар. Яъни, савобни умид қилиб ва азобдан қўриб қурбат ҳосил қиладиган феллари билан Аллоҳни ёлғизламадилар. Балки улар билан турли олиҳаларига юзландилар.
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга келиб, дин ва илоҳиёт тавҳидини уларга баён қилиб берганларида Аллоҳ азза ва жалланинг ибодатга лойиқ эканини инкор қилмадилар. Бироқ ана у олиҳалар ибодатдан бирор нарсага ҳақли эканини ботилга чиқаришни инкор этдилар. Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай деганидек: “Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар. Йўқ, (Муҳаммад алайҳис-салом асло шоири мажнун эмасдир, балки) у Ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди”. (Соффат: 35-37). Ва деди: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!”. (Сод: 5).
Демак, ушбу қоида Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ҳар қандай боғланиш борасида мушриклар ёки мушрикларнинг уламолари ҳужжат қилиб келтираётган ҳар қандай шубҳани рад этиш учун бўладиган энг улкан муқаддимадир. Чунки улар ўликларга ибодат қилаётган, жонлиқ сўйиш билан мавзолейларга “кўрк” бераётган, ўликларга назр атаётган ва шунга ўхшашларни, ана ўшалар мушриклар бўлишини улкан ва узоқ санадилар, балки кибр қилдилар. Агар уларга: нима учун?-десангиз, улар: чунки улар Аллоҳни зикр қиляптилар, намоз ўқияптилар. Улар бу билан Аллоҳ азза ва жаллани ирода қиляпти. Бироқ улар ўшаларни фақат восита қилдилар. Улардан мустақил (истакларни адо этишларини) ирода қилмадилар. Аслида улар ҳақиқатда ризқ берувчи Аллоҳ эканини биладилар. Бироқ ана у ўликлар воситадир, дейди.
Шайх раҳимаҳуллоҳ томонларидан ушбу муқаддима ва юқорида баён қилинганлар, мушриклар томонидан (айтилаётган) ушбу ҳужжатлар, у аввалда ҳам ўтган ҳужжатлар, улар Нуҳ қавмининг Нуҳ алайҳиссаломга қарши келтирган ҳужжатлари, улар пайғамбарларнинг қавмлари пайғамбарларга қарши келтирган ҳужжатлари, улар арабларнинг Қурайш (қабиласи) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши келтирган ҳужжатлари эканини баён қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Улар василани ирода қилганларини билсангиз, улар рубубият тавҳидига иқрор бўлганлари, Аллоҳгина Яратувчи, Аллоҳгина ризқ берувчи, Аллоҳ азза ва жаллагина тирилтириб, ўлдирувчи эканига иқрор бўлганлари, Аллоҳни зикр қилганлари, ибодат қилганлари, билганларича намоз ўқиганлари, ҳаж қилганлари ва Байтул Ҳаромни улуғлаганлари, гоҳида баъзилари томонидан бўйсуниш ва тавба-тазарру бўлгани, бироқ Аллоҳ азза ва жаллани ибодатда ёлғизламаганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилганларини билсангиз, демак, эътиборга молик жиҳати, “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимасини рўёбга чиқаришликда эканини (биласиз). Араб мушриклари ушбу сўзнинг маъносини билардилар. Шунинг учун Абу Толиб касал бўлганда унинг ҳузурига Қурайш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар. Абу Толиб ҳузурида бир кишилик (бўш) жой бўлиб, Абу Жаҳл у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни тўсиш учун (ўша ерга) турди. Ва Абу Толибга у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шикоят қилдилар. Шунда у: Эй инимнинг ўғли! Қавмингиздан нима истайсиз?-деди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен улардан, у сабабли араблар уларга бўйсунадиган ва ажамлар уларга жизя тўлайдиган биргина сўзни хоҳлайман”, дедилар. У: бир дона сўз?!-деди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир дона сўз”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй амаки! “Ла илаҳа иллаллоҳ” десинлар”, дедилар. Улар эса: Ягона илоҳ?! Буни охирги миллат-(дин)да эшитмадик. У фақат уйдирма, дедилар-да, уни айтмадилар. (Термизий (3232) “Ҳасан” даражасида деди. Насоий “Кубро” (5/235), (6/442), Аҳмад “Муснад” (1/227, 362), Абу Яъло “Муснад” (4/455), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (7/332), Ҳоким “Мустадрок” (2/469) саҳиҳ деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Чунки улар ушбу сўзни айтсалар ва унга гувоҳлик берсалар, у сўзда олиҳаларга боғланишнинг барини ботилга чиқариш мавжуддир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Бунинг маъноси шуки, Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарса, батаҳқиқ, одамлар томонидан Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққига тажовуз, зулм ва адолатсизлик билан ибодат қилинади.
Шунинг учун шайх ушбу муқаддимани зикр қилганларида шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуонинг бари Аллоҳ учун, жонлиқ сўйишнинг бари Аллоҳ учун, назрнинг бари Аллоҳ учун, ўтиниб ёрдам сўрашнинг бари Аллоҳ учун ва жамийки ибодат турлари Аллоҳ учун бўлсин дея уларга қарши жанг қилганларига ишонч ҳосил қилдингиз”. Бу, мисол келтириш жиҳатидандир. Назр, жонлиқ сўйиш ва ўтиниб ёрдам сўрашни мисол тариқасида келтирдилар. Чунки ушбу нарсаларда Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ушбу даъват имоми раҳимаҳуллоҳ замонида энг кўп тарқалган эди. Аслида эса мушрикларнинг ширки ва ибодатни Аллоҳ азза ва жаллдан ўзгасига сарф этиш турлари кўп. Уларни сўзнинг охиридаги у кишининг ушбу қавли жамлайди: “Ва жамийки ибодат турлари Аллоҳ учун бўлсин дея уларга қарши жанг қилганларига ишонч ҳосил қилдингиз. Ва рубубият тавҳидига иқрор бўлишлари уларни исломга дохил қилмагани …ни билдингиз”. Бу, уларнинг ҳужжатлари: Биз Аллоҳни яккаловчилармиз. Биз: Аллоҳдан бошқа ризқ берувчи бор, Аллоҳдан бошқа тирилтирувчи бор, демаймиз. Биз Аллоҳ ризқ беради, яратади ва ато этади, У оғир ҳолатдаги кишининг дуосини ижобат қилади деб иймон келтирамиз… ва бошқа ҳужжатлари. Бироқ улар восита-(васила)ларни ботилга чиқармадилар. Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасини ибодат билан қасд қилишни ботилга чиқармадилар. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф: 106). Салафлар ушбу оят тафсирида шундай деди: “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар” қавлининг маъноси: Аллоҳ яратиш, ризқ бериш, тирилтириш ва ўлдиришда ёлғиз дея Унга иймон келтираётганларнинг аксари, батаҳқиқ, ибодатда Унга ширк келтирувчилардир. Дарҳақиқат, иймон ва ширкни жамладилар. (Табарий тафсири (13/76), Бағавий тафсири (2/452), Абус Суъуд тафсири (4/309), Шавконий “Фатҳул Қодир” (3/59)).
Унга мушрик дея ҳукм қилинадиган мушрикнинг қалби Аллоҳга бўлган иймондан мутлақо холий экани тасаввур қилинмайди. Бу тасаввурга сиғмайди. Унда иймоннинг барча турини инкор этадиган кимса мушрик бўларди. Яъни, рубубиятни ва Аллоҳ азза ва жалланинг бор эканини инкор этадиган. Бу эса Қуръон мушрикларга қарши келтирган ҳужжат эмас. Балки Қуръонда Аллоҳ азза ва жалла ягона, Ундан ўзгасини қўйиб ёлғиз У ибодатга мустаҳиқ эканига ҳужжатлар қойим қилинган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин ва Унинг Ўзи (пайғамбарлик учун) танлаган бандаларига дуою-салом бўлсин». Аллоҳ яхшироқми ёки улар (Макка мушриклари Аллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!”. (Намл: 59). Ва Намл сурасидаги бошқа оятлар. Ҳар бир оятда: “Аллоҳ билан бирга яна бирон ҳақ илоҳ борми?! Йўқ, улар (Аллоҳга ўзгаларни) тенг биладиган қавмдирлар!”. (Намл: 60). “Аллоҳ билан бирга яна бирон ҳақ илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар!”. (Намл: 61). Ва бундан бошқалар.
Биз савол бериб айтамизки: Нима учун улар мушрикка айланди? Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Шафоат қилишлари ва бу билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни истаган ҳолда фаришта ёки пайғамбар ёҳуд авлиёларни мақсад қилишлари, ана шу уларнинг қон ва молларини ҳалол қилган нарса эканини билдингиз”. Яъни, мушриклар куфрининг сабаби ҳамда улар кофир, мушрик дея ҳукм қилинишининг сабаби, натижада қон ва моллари ҳалол бўлгани, у Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасини мақсад қилишларидир. Мисол учун: Фаришта, пайғамбар ва авлиёларни мақсад қилишлари.
Дарҳақиқат, улар ҳожат-(истак)лар талабида фаришталарни қасд қилардилар. Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида айтганидек: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Фаришталарга ибодат қилинди. Бироқ ҳақиқатда ибодат қилинганлар жинлар эди. Чунки улар фаришталардан талаб қилдилар. Уларнинг талабларини ижобат қилганлар эса жинлардир, улар ширкда қолишлари учун.
Шунингдек, пайғамбарлардан қабрларида (бўлсалар-да) сўралди, улардан ўтиниб ёрдам исталди, улар учун жонлиқ сўйилиб, назр аталди. Гоҳида сўраган кишининг сўрови ижобат қилинди. Сўровни ижобат қилиш жинлар томонидан бўлди. Мусибат-(синов) юз бериши учун гоҳида жинлардан бўлган шайтонлар ушбу сўровчига баъзи нарсаларни ҳозир қилди ёки унга айрим нарсаларни билдирди. Аксар ҳолатларда шундай. Аслида эса қарор топган нарса шуки, дуони ижобат қилиш рубубият маъноларидан, улуҳият маъноларидан эмас. (Ибнул Қаййим “Уддат ас-Собирин” (35) ҳамда “Иълам ал-Муваққиъин” (2/132-133)га қаранг). Чунки мушрик гоҳида Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилади ва Аллоҳ азза ва жалла унинг дуосини ижобат қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан кўрқиб) Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Аллоҳга) ширк келтирурлар!”. (Анкабут: 65). Дуони ижобат қилиш ризқ ато этиш жинсидан ҳамда ейиш, ичиш ва фарзандлар ато этиш жинсидан. Гоҳида кофир дуо қилади ва у ижобат қилинади. Чунки дуони ижобат қилиш мусулмонни ижобат қилишга хос эмас. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Иқтидо ас-Сирот ал-Мустақим” (412)да шундай дедилар: “Кимки У дуо қилувчининг дуосини дуо қилганда ижобат қилади дея аниқ ишонса ҳамда у мушрик ва фосиқ бўлиши мумкин… Балки У субҳанаҳу мўмин ва кофир, яхши ва фожирга ризқ беради”. Кичик ўзгартириш билан сўзи тугади). Балки ушбу Аллоҳнинг душмани иблис, дарҳақиқат, бош тортди ва кибр қилди ҳамда кофирлардан бўлди, Аллоҳдан уни қиёмат кунигача қолдиришни сўради. Шунда Аллоҳ унинг дуо ва сўровини ижобат қилиб, уни (тирик) қолдирди. Демак, гоҳида қабр олдида пайғамбарлардан биридан сўралса ёки авлиёлардан биридан сўралса ва сўрови ижобат қилинса ёки талаб қилгани ҳосил бўлса, бас, талаби ҳосил бўлишининг сабаби икки нарсадан биридир:
Биринчи: Жинлардан бўлган шайтонлар унга талаб қилганини ҳозир қилиши ёки бирор сабаб-(тўсиқ) мавжуд бўлиб, жинлар уни бартараф этган бўлиши. Яъни, жинлар томонидан бўлган сабаб туфайли. Ёки аёл киши жинлардан бўлган шайтонлар сабабли ҳомиладор бўлмайди ёҳуд жинлардан бўлган шайтонлар сабабли йўқ бўлган бирор нарса бўлиши ёкида шунга ўхшаш. Ё ушбу маййит сўзга киришини истайди ва шайтон унга сўзлайди. Ва шунга ўхшаш жинлар қодир бўладиган нарсалар.
Иккинчи: Қабр соҳибини восита қилган ҳолда сўраган бўлиши. Бироқ сўраш мобайнида қалбида чорасизлик ва қатъий-(кечиктириб бўлмайдиган) ҳожат қойим бўлади. Шунда Аллоҳ чорасизлиги учун унинг дуосини ижобат қилади. Аллоҳ азза ва жалла чорасиз кишини ижобат қилишни мутлақ айтди. (Яъни, мўминни ижобат қилиши ва кофирни ижобат қилмаслигини айтмади). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган зотми?!”. (Намл: 62). Демак, мушрик ночор ҳолатда бўлса ижобат қилинади. Гарчи саволида баъзи ширк бўлса-да. Чунки унга бу ерда чорасизлик томони ғолиб келди. Шунинг учун уламолар қабр олдида мушрикнинг сўрови ижобат қилинишидаги сир мушриклар айтганидек қабр эмас, балки ё жинлардан бўлган шайтонлар томонидан бошқа бир нарса бўлади ёки қалбда қойим бўлган бошқа бир иш бўлади дея тадқиқ қилдилар. Шулардан мисол учун: Чорасизлик, ҳожат тушиш, Аллоҳ азза ва жалланинг олдида синиқлик-(мутеълик). Гумон қилувчи дуонинг ижобат бўлиш сабаби қабрнинг баракаси сабабли деб ўйлайди. Балки у қалбда қойим бўлган музтарликдир. Чунки дуони ижобат қилиш рубубият маъноларидан. Рубубият эса кофир қолиб, фақат мусулмонга хос эмас. Ризқ ато этиш муваҳҳидларга хос эмас. Балки Аллоҳ азза ва жалла барчага ато этади. Аллоҳ азза ва жалла Иброҳим алайҳиссаломнинг сўровига жавоб беришда айтгани каби: “Кофирларини ҳам бир оз фойдалантириб, сўнгра дўзах азобига дучор қиламанки, бу энг ёмон оқибатдир”. (Бақара: 126).
“Фаришта ёки пайғамбар …ларни мақсад қилишлари”. Пайғамбарларни араблар ва турли миллат аҳлидан бўлган мушриклар қасд қилган. Мусога ибодат қилинди. Узайрга ибодат қилинди. Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб, Масиҳга ибодат қилинди. Уларни қасд қилиш восита ва у билан Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилиш сабабли эди. Натижада уларни мақсад қилган кимса, қони ва моли ҳалол мушрикка айланди. Улардан мустақил равишда сўрагани учун эмас. Бироқ уларни васила қилиб талаб этгани учун.
“Ёҳуд авлиёларни”. Авлиёлар билан ширк келтирилди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм: 19-20).
Ушбу фаришта, пайғамбар ва авлиёларни мақсад қилдилар. Нима истардилар? Улар мустақил равишда ижобат қилишни истаган ҳолда қасд қилдиларми? Ёки васила, яқинлик ва шафоат истаган ҳолда ибодат билан уларни мақсад қилдиларми? Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Шафоат қилишлари ва бу билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни истаган ҳолда”. Демак, аввалгиларнинг ширки васила қилиш жиҳатидандир: Нуҳ қавмининг ширки солиҳларни восита қилиш жиҳатидан бўлди. Иброҳим қавмининг ширки юлдузларнинг руҳи дея даъво қилган нарсаларини восита қилиш жиҳатидан бўлди. Арабларнинг ширкида эса бу ҳам, у ҳам мавжуд эди. Гарчи асосан солиҳ кишилар билан ширк келтирган бўлсалар-да.
“Ана шу уларнинг қон ва молларини ҳалол қилган нарса”. Рубубиятга иқрор эканликлари, ибодат қилишлари ҳамда уларда зикр ва шунга ўхшашлар бўлса-да, бироқ Аллоҳдан ўзгасини ибодат билан мақсад қилганларида, гарчи восита қилиш жиҳатидан бўлса-да, батаҳқиқ, бу уларнинг қон ва молларини ҳалол қилди. Чунки бизда аниқ муқаддима ва ишончли натижа бор:
Биринчи аниқ муқаддима: Улар фаришта, пайғамбар ва авлиёларни мақсад қилганлари. Бу, Қуръон ва арабларнинг ҳолатидан ишонч ҳосил қилингани.
Иккинчи муқаддима: Улар Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишни истаган ҳолда фаришта, пайғамбар, авлиё ва бундан бошқаларни мақсад қилишлари. Мустақил равишда (улардан) талаб қилишни хоҳламаганлар. Балки восита қилиш жиҳатидан талаб қилишни истардилар. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Дарҳақиқат, юқорида Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу: “Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз” қавли, уларнинг ибодатларидаги сабабни, ушбу сабаб ортидаги нарса ҳосил бўлиши учун чеклаш дея баён қилдик. У ҳам бўлса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишдир. Яъни, улар бутларнинг зотига юзланишмаган. Бироқ уларни Аллоҳ азза ва жаллага элтишлари учун эди. Ана шу икки ишончли муқаддимадир.
Натижа ҳам ишонч ҳосил қиларли: Уларнинг қон ва моллари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари учун, Аллоҳ азза ва жалла буни уларга ҳалол қилиб бергани боис ҳалол бўлди. Бу нарсаларни ҳалол қилинишидаги сабаб Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришлари.
Шундан кейин дедилар: “Ана шу дамда элчилар даъват қилган ва мушриклар иқрор бўлишдан бош тортган тавҳидни билиб олдингиз”. Ушбу натижа кимнинг қалбига чинакам ҳужжатлар ила кирса, дарҳақиқат, унга улкан улуш берилибди. Чунки шубҳа (аввал) бошдаёқ синдирилса, ундан кейингилари осонроқ бўлади. Демак, у намоз ўқигани ёки закот бергани ёҳуд ҳаж ва умра қилгани ёкида Аллоҳни зикр қилгани ё… ёки… экани учун мушрикнинг ширк келтиришини узоқ санаш ботил экани қарор топди.
Ширк деб ҳукм қилиш асоси аниқ-равшан. У ҳам бўлса ибодатни ёки ибодатдан бўлган бирор нарсани Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига сарф қилишликдир. Кимки унга қўл урса, бас, у амали ҳабата бўлган, мушрикдир. Гарчи махлуқотларнинг (даражаси) энг юқориси бўлса-да. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга деди: “Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»”. (Зумар: 65-66). Гарчи махлуқотларнинг саййиди бўлса-да. Чунки Холиқ азза ва жалланинг мақоми, Буюк Рабнинг мақоми буюкроқ, буюкроқ ва буюкроқдир. Унинг ҳаққи, ким бўлишидан қатъий назар инсон учун юз-хотир қилиш-(юзидан ўтолмаслик)дан олийроқдир. “Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин”. Яъни, ўзгасини қўйиб Уни яккалагин. “Ва шукр қилгувчилардан бўлгин!”. Ва бу оятдан бошқа шунга ўхшашлар. Агар бирор киши ибодатни ёки ибодатдан иборат бирор нарсани Аллоҳдан ўзгаси учун сарф этса, бас, у мушрик ва амали ҳабатадир. Гарчи юзида сажда асари бўлса-да. Чунки у ширк келтирди. Бу ўринда асос бирор нарса билан ширк келтирди ва бир нарса билан ибодат қилганини мувозанат қилиш эмас. Гарчи муваҳҳиднинг ҳолатида бўлганидек ёмон ишлар билан яхши ишлар ўртасини мувозанат қилиш қойим бўлса-да. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган мушрикларнинг ҳолатида мувозанат қилиш бўлмаган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикдан на фарзни ва на нафлни қабул қилганлар. Улардан фақат тавҳидни, ўзлари маъносини билган “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишларини қабул этганлар.
Демак, ушбу муқаддима билан китобдаги кейинги мавзуларга кириш осон бўлади. Тавҳид вазифа ва вожиботларнинг энг улкани. Аввалги ва охирги вожиб. Кимки ибодатдан бирор нарсани Аллоҳдан ўзгаси учун сарф этса, батаҳқиқ, унинг амали ҳабатадир. Гарчи амали кўп бўлса-да. Ана шу қалбга кирса, у сабабли қалбда иккиланиш бўлмайди. Мушриклар ҳужжат ўлароқ келтираётган ҳар қандай шубҳа ушбу муҳкамга қайтадиган бўлади. Шунинг учун шайх юқорида ўтган мушрикларнинг ҳолати васфи, ишончли муқаддима ва аниқ натижа, ана шулар мушриклардан бирортаси ҳадис ёки оятни ҳужжат қилиб келтирганда ёки уни ўзининг таъвилидан ўзга таъвилга бурганда муҳкамдир дея қайд этиб ўтдилар. Сиз ушбу муҳкамга мурожаат қилишингиз ва илми сиз учун иштибоҳли бўлган нарсани тарк этишингиз лозим бўлади. Чунки бу, иншааллоҳ қуйидаги ўринда келганидек яқиний-(ишончли)дир.
Ушбу муқаддима ғоя учун муҳим. У, саркашлик қилган, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирган, ширкни чиройли қилиб кўрсатган ёки тоғутга куфр келтирмаган кимсага қарши ҳар қандай ўринда ҳужжат қилиб келтиришингиз мумкин бўлган муҳкамнинг асосидир.
Pages (3): 1 2 3   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.