Admin   10-04-2009, 08:42 AM
#1
Илмнинг фазилати

«Инсон золим ва жоҳил ҳолда яратилгандир. Ундаги асос: илмсизлик ва кўнгли тусаган ёмонликка мойил бўлишдир. Демак, унинг жаҳолатини аритадиган муфассал илмга доим эҳтиёж сезади. Яхши ва ёмон кўришида, рози-ризолик ва ғазабида, бажариш ва тарк этишида, бериш ёки маън қилишида ҳамда айтаётган ва қилаётган барча нарсасида зулмни рад этадиган адолатга муҳтождир. Агар Аллоҳ унга муфассал илму адолатни марҳамат қилмас экан, бас, унда тўғри йўлдан чиқишига сабаб бўладиган жоҳиллик ва зулм мавжуддир». Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ. («Қоида фий Анваъил Истифтаҳи фиссолаҳ» (40)).
Ушбу муфассал илмга келсак, «Дарҳақиқат, илмнинг фазилати, уни қўлга киритишликка тарғиб, ундан насибадор бўлиб, таълим беришликка тиришишлик борасида кўплаб оят ва мутавотир хабар ҳамда асарлар ворид бўлиб, очиқ-ойдин далиллар бир-бирига ўхшаш ва мувофиқ келди. Мен шуларнинг бир қисмини эслаб ўтаман». Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ. («Муқоддима Ал-Мажмуъ» (1/40)). Шулардан:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди» (Нисо: 113).
Шайхулислом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ» (1/52)да шундай дедилар: «Аллоҳ субҳанаҳу Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган неъмат ва фазилатларини бирма-бир санади. Уларнинг энг олийси дея у кишига Китоб ва ҳикматни ато этгани ҳамда у кишига билмаган нарсаларини таълим берганини айтди».
2) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мўминлар) Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол қилинганини сўрайдилар. Айтинг: «Сизлар учун барча покиза нарсалар ва яна сизларнинг таълимингизни олган жониворларнинг – Аллоҳ сизларга билдирган нарсалардан билдириб қўлга ўргатган жониворларнинг (тутиб келтирган овлари) ҳалол қилинди. Бас, улар сизлар учун ушлаб келтирган нарсаларни еяверинглар ва (уларни овга қўйиб юбораётганларингда) Аллоҳнинг номини зикр қилинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир» (Моида: 4).
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ» (1/55)да шундай дедилар: «Аллоҳ субҳанаҳу жоҳил-(ўргатилмаган) итнинг овини ейишлик ҳаром бўладиган ўлакса деди ва ўргатилган итнинг овини мубоҳ қилди. Бу илмнинг шарафли эканидандирки, фақат олим-(ўргатилган) итнинг ови мубоҳ бўлади. Жоҳил итга келсак, унинг овини ейишлик ҳалол бўлмайди. Бу эса илмнинг шарафи ва фазлига далолат қилади. Агар илм ва таълимнинг имтиёзи ва шарафи бўлмаганида эди, ўргатилган ва жоҳил итнинг ови баробар бўлиб қоларди».
Пайғамбар суннатидаги ҳужжатлардан:
1) Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»лари (71-рақам, «Фатҳул Борий» (1/164))да ва имом Муслим ўз «Саҳиҳ»лари (Нававий 7/128)да Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ-(теран тушунувчан) қилиб қўяди. Албатта мен тақсимлаб берувчиман. Аллоҳ эса ато этувчидир. Ушбу уммат Аллоҳнинг амрида мудом қоим бўлиб бораверади. Аллоҳнинг амри келгунча уларга қарши чиққанлар уларга зарар беролмайди».
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ» (1/60)да шундай дедилар: «Бу далолат қиладики, Аллоҳ кимни динда билимдон қилмаган экан унга яхшиликни ирода қилмабди. Худди Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса уни динда билимдон қилиб қўйганидек. У Зот кимни динида билимдон қилган экан, батаҳқиқ, унга яхшиликни ирода қилибди, агар фиқҳ-(билим)дан амални лозим тутувчи илм ирода қилинган бўлса.
Агар ундан қуруқ-(амалсиз) илмни ўзи ирода қилинган бўлса, бас, бу кимки динда билимдон бўлса, батаҳқиқ, унга яхшилик ирода қилинганига далолат қилмайди. Ана шу дамда фиқҳ-(билим) яхшилик ирода қилинишлик шарти бўлади. Аввалги (қовлга) кўра эса (яхшиликни) вожиб қилувчи бўлади, валлоҳу аълам»
.
Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ «Шарҳ Соҳиҳи Муслим» (7/128)да шундай дедилар: «Ушбу (ҳадис)да илмнинг ва динда билимдон бўлишликнинг фазилати, унга тарғиб ва у Аллоҳ таолодан тақво қилишга бошловчи экани (айтилди)».
2) Имом Бухорий «Саҳиҳ» (82-рақам, «Фатҳ» (1/180)да ва имом Муслим «Саҳиҳ» (2391-рақам)да Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: «Уйқуда эканман менга бир қадаҳда сут берилди. Чанқоқ босилгани тирноқларимга чиққанини кўргунимча ичдим. Сўнг мендан ортганини Умар ибн Хаттобга бердим». «Уни нима деб таъвил қилдингиз, эй Росулуллоҳ?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Илм», дедилар.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий» (7/46)да шундай дедилар: «Бундай таъбир қилишликнинг услуби сут ва илмнинг кўплаб манфаатларда муштарак ҳамда иккиси салоҳият сабаби эканлиги жиҳатидандир. Сут баданий озуқа бўлса, илм маънавий озуқадир».
Салаф солиҳ розияллоҳу анҳумларнинг асарларидан:
1) Имом Бухорий «Саҳиҳ» (Фароиз Китоби, Фароиз илмини ўргатишлик боби (12-боб, «Фатҳ» (2/4))да дедилар, Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Гумон қилувчилардан олдин таълим олиб қолинглар».
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ушбу сўзни изоҳлаб шундай дедилар: «Яъни, гумон билан гапирадиганлар».
Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ имом Бухорий сўзлари сўнгидан шундай дедилар: «Маъноси шуки: бирор шаръий асоссиз илм борасида ўз нафс ва гумонларига ўхшаши билан гапирадиган қавм келишидан олдин илмни ҳаққирост амалга оширадиган, парҳезкор аҳли кетиб қолишидан олдин олинглар» («Мажмуъ» (1/42)).
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Уқба розияллоҳу анҳунинг асарлари маъноси борасида бошқа важҳни ёдга олдилар. Шулардан: «Ундан ирода қилингани: илм йўқолиб кетиши ва илмга асосланмай ўз гумони тақозо этганга кўра сўзлайдиганлар чиқишидан олдин, дейилди».
2) Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Илмда бирор нарса-(янгилик) пайдо қилган ҳар бир киши, албатта, қиёмат куни у ҳақида сўралади. Агар суннатга мувофиқ келса саломат қолади. Акс ҳолда у ҳалокатдир» («Жамиъ Баянил Илм» (2/1085)).
3) Солиҳ ибн Миҳрон аш-Шайбоний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ҳар бир саноат-(касб) соҳиби ўз саноатида ишлашга фақат асбоб билан қодир бўлади. Исломнинг асбоби илмдир» («Тобақотул Муҳаддисин Биасбаҳан» (2/216)).
Қани энди зийрак мўмин ушбу фазилатга эришиш ва унинг аҳли карвонига қўшилиш учун жидду-жаҳд енгини шимарсин! «Илм талабидаги энг олий ҳиммат: Китобу Суннат илмини талаб қилишлик, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айни муродни фаҳмлашлик ва нозил қилинган ҳад-ҳудудларни ўрганишликдир.
Талабаларнинг энг тубан ҳимматлари шоз, рўй бермаган ва воқеликда учрамайдиган масалалар кетига тушишга чекланишлик ёки ҳиммати ихтилофни билиш ва одамларнинг сўзини текшириш бўлишидир. Унинг ушбу сўзлар ичида саҳиҳини билишликка ҳиммати йўқ. Буларнинг бирортаси ўз илми билан фойда кўргани оз бўлади»
. Ушбу сатрлар имом Ибнул Қоййимнинг фойдали китоблари бўлмиш «Фаваид» (60)да битилгандир.
Агар бирор киши фойдали илмнинг ҳақиқати ҳақида сўрамоқчи бўлса, жавоб имом Ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ фойдали китоблари бўлмиш «Фадлу илмиссалафи аъла илмилхолафи» (45) («Салафларнинг илмини халафларнинг илмидан афзаллиги»)да айтган сўзларидир: «Ушбу барча илмларнинг орасидаги фойдали илм: Китобу суннат ҳужжатларини аниқлаб олиб, унинг маъноларини тушунишлик, бу борада саҳоба, тобеъин ва уларга эргашувчилардан (ворид бўлган) асарларига боғланишликдир. Қуръон ва ҳадис маънолари, у зотлардан ҳалол ва ҳаром, зуҳд, қалб ҳолатлари, маърифат ва бундан бошқалари борасида ворид бўлган сўзларга боғланишлик. Биринчидан унинг саҳиҳи ва касали-(заифи)ни ажратиб олишликда тиришишлик, сўнг иккинчидан унинг маъноларига воқиф бўлиб, тушуниб етишликда тиришишликдир. Ана шу ақл юргизган киши учун етарлилик ва фойдали илмга аҳамият қаратиб, шуғулланаман деган кишига шуғулланадиган ишдир. Кимда-ким бунга воқиф бўлиб, бу борада мақсадни Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис қилса ва Ундан бу борада ёрдам сўраса унга ёрдам бериб, ҳидоятга йўллаб, тавфиқ бериб, тўғриликка бошлаб, фаҳм ато этиб, илҳом бағш этади. Ана шу дамда ушбу илм ўзининг хос самарасини беради. У – Аллоҳ таоло айтганидек «Хошя»-(қўрқувдир): «Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28). Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ва бошқалар шундай деди: Аллоҳдан қўрқишлик учун илм кифоядир. Қалби Аллоҳдан банд бўлишлик учун жоҳиллик етарлидир...».
Ушбу бобдаги муҳим ва ёрқин сўзлардан бири имом, шайхулислом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидир. У киши қимматли китоблари бўлмиш «Рисола» (44-45-46-рақам, 19-саҳифа)да шундай дедилар: «Одамлар илмда бир неча табақада бўлиб, уларнинг илмдаги мавқелари билимлари даражаси миқдорига қарабдир.
Талабаларга билимни ошириб боришда ғоятда тиришишлари, барча илмдан тўсувчи нарсаларга сабр қилишлик, илмни хоҳ ҳужжат, хоҳ истинбот нуқтаи назаридан қамраб олишда ниятни Аллоҳ учун холис қилишлик, ундаги ёрдамда Аллоҳга рағбат қилишлик вожибдир. Чунки Унинг ёрдамисиз бирор бир яхшилик қўлга киритилмайди.
Кимда-ким ҳужжат ёки далил келтириш нуқтаи назаридан Аллоҳнинг Китобидаги ҳукмлар илмига эришса ва Аллоҳ уни билган нарсасида сўз ва амалга муваффақ айласа, дин ва дунёдаги фазилат ила бахтга эришиб, ундан шубҳалар ариб, қалбида ҳикмат нури чарақлаб, динда имомлик ўрнини эгаллабди»
.

Admin   12-27-2014, 07:29 PM
#2
Admin   02-22-2015, 12:12 AM
#3
Admin   03-09-2015, 01:28 AM
#4
Admin   03-09-2015, 01:33 AM
#5
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.