Иймоннинг олти рукни борасида саҳиҳ эътиқод
19-савол: Иймоннинг олти рукни нима?
1) Аллоҳга иймон келтириш;
2) Фаришталарига;
3) Китобларига;
4) Элчиларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга иймон келтириш;
Аллоҳга иймон келтириш
20-савол: Аллоҳ таолога иймон келтиришлик нималарни ўз ичига олади?
Рубубият, улуҳият ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳидга иқрор бўлишни ўз ичига олади.
Тавҳиднинг уч тури
Рубубият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод
1-савол: Рубубият тавҳиди борасида эътиқодимиз нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи яратиш, мулк ва бошқарувда ягонадир дея эътиқод қилади.
2-савол: Бунинг далили нима?
Аллоҳ таоло деди:
«Албатта, Роббингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. У кечани (қоронғуликни)
кундузга ўрар (ва кеча кундузни)
шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди)
. Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Роббиси — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Аллоҳ азза ва жалла деди:
«Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур, У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни хадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).
3-савол: Мушриклар рубубият тавҳидида келиша олишмаганми?
Одамлардан бирор киши, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин бу тавҳид борасида келиша олмай қолган эмас.
Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деб айтганидек:
«Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар. Сиз «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин», денг. Йўқ, уларнинг кўплари (ана ўша Аллоҳгагина ибодат қилиш зарур эканини)
билмаслар» (Луқмон: 25).
4-савол: Агар мушриклар рубубият тавҳидига иймон келтирган эканлар, унда нима учун Аллоҳдан ўзга олиҳаларга топиндилар?
Мушриклар олиҳалари Аллоҳга восита қилинади ҳамда улар Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи қилиб олинади дея эътиқод қилардилар. Аллоҳ таоло айтганидек:
«(Эй инсонлар)
, огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир)
. У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо»)
қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга)
фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)
. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида)
улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди:
«(Шунча)
олиҳаларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
5-савол: Ушбу тавҳид қалбларда қарор топган экан, унда нима учун Аллоҳ уни Қуръони Каримда қайдлаб ўтди?
Аллоҳ таоло ушбу тавҳидни исбот қилиш, таъкидлаш ва уни улуҳиятдаги тавҳидни вожиб эканига далил қилиш учун қайдлаб ўтди. Зеро рубубият тавҳиди фақат Аллоҳга ибодат қилинишини талаб этади. Аллоҳ таоло деди:
«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз» (Бақара: 21).
6-савол: Рубубиятда ширкнинг ботил эканига ақлий далил нима?
Аллоҳ таоло рубубиятда ширкнинг ботил экани ва агар иш шундай бўлганда осмонлар ва ер барбод бўлишини баён қилди. Бу, ақлий топқирлик билан ҳам идрок қилингандир.
Аллоҳ таоло деди:
«Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон ҳақ илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон бузилиб кетган бўлур эди)
. Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир» (Мўминун: 91).
Исм ва сифатлардаги тавҳид борасида саҳиҳ эътиқод
7-савол: Аҳли сунна вал жамоанинг исм в сифатлардаги эътиқоди нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳга, У Ўзига исбот қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилган гўзал исмлар ва олий сифатларни исбот қиладилар. Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисни ҳатлаб ўтмайдилар.
Бунинг лафзларини исбот қиладилар. Ҳамда Қуръон нозил бўлган (тил) бўлмиш араб тилидаги унинг маъносини биладилар. Кайфиятни эса Аллоҳ таолога ҳавола қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло бу билан хосланиб, инсониятдан бирор кишини ундан хабардор қилмади.
8-савол: Ким уни лозим тутса исм ва сифатлар бобида оғишишдан саломат бўладиган шаръий, собит асослар нима?
1 - Аллоҳ Ўзига исбот қилган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилганларини зиёда ёки нуқсонликсиз исбот қилишлик.
2 - Аллоҳ таолони Ўз сифатларида махлуқотларга ўхшаш эканидан пок тутиш.
Аллоҳ таоло деди:
«Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11).
3 - Унинг сифатлари кайфиятини идрок қилишга уринмаслик.
Аллоҳ таоло деди:
«Улар эса У зотни била олмаслар» (Тоҳа: 110).
9-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Аршга кўтарилишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳнинг аршга кўтарилиши ҳақиқий кўтарилиш эканини исбот қилишлик. Унинг маъносини биламиз, кайфиятини эса билмаймиз.
Маъноси: Олий бўлиш ва кўтарилишлик.
Араб тилида шундай ворид бўлган ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу маънога иттифоқ қилган.
Кайфиятига келсак: Бу кўтарилишликни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина билади.
10-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Эшитишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир» (Нисо: 58).
Шу ва шунга ўхшаш оятлардан: Аллоҳга эшитишлик сифатини исбот қилишлик истифода қилинади.
Эшитишлик араб тилида: овозларни идрок қилишдир.
Демак, Аллоҳ таолога овозларни идрок қиладиган ҳамда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш бўлмаган эшитишликни исбот қиламиз. Бунинг кайфиятини эса Аллоҳ таолога ҳавола қиламиз. «Қандай эшитади?», демаймиз. Бу борада гап-сўзга киришмаймиз. Зеро, Аллоҳ табарока ва таоло бизни бундан хабардор қилмади. Балки У жалла ва аъла унинг илмини яширди.
Улуҳият тавҳиди борасида саҳиҳ эътиқод
11-савол: Аҳли суннанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси нима?
Аҳли сунна вал жамоанинг улуҳият тавҳиди борасида ақидаси: Аллоҳ таолони убудият билан яккалашликларидир. Аллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга ибодат қилмайдилар. Балки Аллоҳ таоло вожиб ёки мустаҳаб тарзида буюрган жамийки тоатларни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга сарф қиладилар. Фақат Аллоҳга сажда қиладилар, эски уйни фақат Аллоҳ учун тавоф қиладилар, Аллоҳ учунгина жонлиқ сўядилар, Аллоҳ учунгина назр қиладилар, Аллоҳнинг номи билангина қасам ичадилар, Аллоҳгагина таваккул қиладилар, Аллоҳгагина дуо қиладилар. Ана шу улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло деди:
«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!» (Нисо: 36).
Аллоҳ таоло деди:
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).
«Ибодат қилишлари учунгина»: (ибодатда) яккалашликлари учунгина маъносидадир.
12-савол: Улуҳият тавҳидининг зидди нима?
Унинг зидди Аллоҳга ширк келтиришликдир, Аллоҳ бизни ундан сақласин. У, Аллоҳга маъсият қилинадиган гуноҳларнинг энг улкани.
Аллоҳ таоло деди:
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг)
шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани)
шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48).
Аллоҳ таоло ширк, амални ҳабата-(беҳуда) қилувчи ва ислом миллатидан чиқарувчи дея баён қилди. Аллоҳ таоло деди:
«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).
13-савол: Мушрик ким?
Кимда-ким ибодат турларидан бирор турни Аллоҳдан ўзгасига сарф қилса, бас, у мушрик, кофирдир.
14-савол: Аллоҳ таологагина сарф қилинадиган ибодатга мисоллардан бири «Дуо»дир. Бунга далил нима?
Дуо, Аллоҳ таоло буюрган ибодатдир. Кимки ёлғиз Аллоҳга дуо қилса, бас, у муваҳҳиддир. Кимда-ким Аллоҳдан бошқасига дуо қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди.
Аллоҳ таоло деди:
«Ва Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!» (Юнус: 106).
«Сунан»да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан шундай собит бўлган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дуо – ибодатдир» - дедилар
(Абу Довуд «Сунна» (1479), Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Сунан Аби Дауд» (1479)да саҳиҳ деди).
15-савол: Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида рубубият тавҳидида келишмовчилик юз бермаганини билдик. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида улуҳият тавҳидида келишмовчилик юз берганми?
Ҳа. Пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида келишмовчилик юз берган, уни баён қилиш ва унга даъват қилиш учун пайғамбарлар жўнатилган ҳамда уни қайдлаб ўтиш, ёритиб бериш ва унга ҳужжат келтиришлик учун китоблар нозил қилинган (тавҳид тури), у улуҳият тавҳидидир.
Аллоҳ таоло айтганидек:
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)
дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан)
бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
16-савол: Пайғамбарлар ўз даъватларини тавҳиднинг қайси тури билан бошладилар? Рубубият тавҳидими ёки улуҳият тавҳидими?
Пайғамбарлар ўз қавмларини Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни улуҳият тавҳидидан бошладилар. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай дерди:
«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59, 65, 73, 85).
17-савол: Мушриклар ширк қилишларида бирор ҳужжатга эгамилар?
Мушриклар ўз ширкларида бирор таянчга эга эмаслар. На соғлом ақл ва на пайғамбарлардан бирор нақл бор.
Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ширкини ботилга чиқарадиган ақлий далилга огоҳлантириш бериб айтдики:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга)
айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз)
ҳақида хабар берингиз – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)
дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган)
бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни)
келтиринглар!»» (Аҳқоф: 4).
Бу, Аллоҳдан бошқа ҳар қандай нарсага қилинган ибодат ботил эканига ақлий, узил-кесил далилдир. Зеро улар бирор нарса яратмаган. Ҳамда уларни бирор нарса яратишда кўмаги бўлмаган. Балки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи бунда яккаю ягонадир. Унда нима учун уларга ибодат қилинади?!
18-савол: Ушбу тавҳиднинг ўрни қандай?
Юқорида ўтганлардан маълум бўлмоқдаки, ушбу тавҳид вожиботларнинг аввали, вазифаларнинг энг муҳимидир. Аллоҳ таоло бирор кишидан ундан ўзга динни қабул қилмайди.
Фаришталар борасида саҳиҳ эътиқод
21-савол: Фаришталарга қандай иймон келтирилади?
Уларнинг мавжуд экани ҳамда бизга зикр қилинган исм ва амалларини тасдиқлашлик билан бўлади.
Аллоҳ таоло деди:
«Пайғамбар ўзига Роббисидан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар)
. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): ...» (Бақара: 285).
«Саҳиҳ Муслим»да Жаброилнинг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон ҳақида савол бергани ворид бўлган. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Иймон - Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг. Ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоғингдир» - дедилар
(Муслим (8)).
22-савол: Қуръони Каримда зикр қилинган фаришталарнинг баъзи сифатларини ёдга олинг?
Аллоҳ таоло уларни Ўзининг Китобида ушбу қавли билан васф қилди:
«Осмонлар ва ердаги бор жонзот Уникидир. Унинг ҳузуридаги зотлар (яъни фаришталар)
Унга ибодат қилишдан орланиб-зорланмайдилар. Улар туну кун сусткашлик қилмасдан (Аллоҳни)
поклайдилар» (Анбиё: 19-20).
Аллоҳ таоло яна шундай деди:
«Улар (яъни мушриклар)
: «Раҳмоннинг (фаришталардан)
боласи бор», дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан)
мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки)
улуғ бандалардир. (Фаришталар)
У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар)
, Улар (Аллоҳнинг)
амри фармони билангина амал қилурлар» (Анбиё: 26-27).
23-савол: Фаришталар улуҳият хусусиятларидан бирор нарсага эгами?
Йўқ. Улар Аллоҳнинг бандалари. Аллоҳнинг улкан махлуқотларидан бири. Ибодатдан бирор нарсага лойиқ эмаслар.
Аллоҳ таоло деди:
«(Эсланг, Аллоҳ)
уларнинг (яъни мушрикларнинг)
барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар)
сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар)
: «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга)
иймон келтиргувчидирлар», дерлар» (Сабаъ: 40-41).
24-савол: Уларнинг хилқатлари сифати қандай?
«Саҳиҳ Муслим»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Фаришталар нурдан яратилди. Жинлар аланга-оловдан яратилди. Одам эса дарҳақиқат, сизларга васф қилинган нарсадан яратилди» (Муслим (2996), Аҳмад (6/153)).
Уларнинг хилқатга оид сифатларидан бири шуки, уларнинг қанотлари бор. Улардан иккита, учта ва тўртта қанотлилари бор ва ҳаказо.
Аллоҳ таоло деди:
«Ҳамду-сано осмонлар ва ерни илк яратгувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида)
фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (воситачилар)
қилгувчи Аллоҳ учундир. У зот (яратган)
маҳлуқотида Ўзи хоҳлаган нарсани зиёда қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир» (Фотир: 1).
«Саҳиҳ ал-Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброилни олти юзта қаноти бор эканини кўрдилар» (Бухорий (3232), Муслим (174)).
25-савол: Фаришталар (турли) шаклу-шамоилга кириш қудратига эгами?
Ҳа. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларга гўзал жасад шаклига кириш қудратини берди. Жаброил алайҳиссалом Марямга расо инсон бўлиб гавдалангани каби. Иброҳим алайҳиссаломга, у кишининг ҳузурига муҳтарам меҳмонлар сифатида ташриф буюришган вақт гавдаланганликлари сингари. Ҳамда Лут алайҳиссаломга, у кишининг қавмларига азоб тушириш учун келган вақт гавдаланганликлари каби ва шунга ўхшаш.
26-савол: Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ушбу: «Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», деган сўзларига раддия берди. Шуни баён қилиб беринг?
Аллоҳ таоло деди:
«Энди (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Макка кофирларидан)
сўранг-чи, қизлар (яъни, уларнинг гумонича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмиш)
Роббингизники-ю, ўғиллар уларникимикан?! Ёки Биз фаришталарни улар гувоҳ бўлган ҳолларида қиз қилиб яратдикмикан?! Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли «Аллоҳнинг боласи (яъни қизлари)
бор» дерлар. Улар шак-шубҳасиз ёлғончидирлар. (Аллоҳ)
ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эмишми?! (Эй Макка аҳли)
, сизларга нима бўлди?! Қандай (ноҳақ-нораво)
ҳукм чиқармоқдасизлар-а?! Ахир эс-ҳушингизни йиғмайсизларми?! Ёки сизлар учун (Аллоҳ бола кўргани ҳақида)
бирон очиқ-равшан ҳужжат борми?! Бас агар ростгўй бўлсангизлар (мана шу даъволарингизни қувватловчи)
китобингизни келтиринглар-чи?!» (Соффат: 149-157).
27-савол: Жаброил алайҳиссалом ҳақида нималарни биласиз?
Жаброил алайҳиссалом ваҳийга вакил қилингандир.
Аллоҳ таоло деди:
«Ким Аллоҳга ва унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, албатта Аллоҳ (бундай)
кофирларга душмандир» (Бақара: 98).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абтоҳ (деган жой)да уни олти юзта қанотда кўрдилар. Дарҳақиқат, хилқатининг улканлигидан уфқни тўсиб қўйганди.
Quote:«Саҳиҳ Муслим»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, дарҳақиқат, у киши (Оиша розияллоҳу анҳо) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли ҳақида сўради: «Дарҳақиқат, у (Жаброилни) очиқ уфқда кўрди» (Таквир: 23). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта у Жаброилдир. Асл яратилган суратида ушбу икки мартадан бошқа кўрмадим. Уни осмондан тушган, хилқатининг улканлиги осмон билан ергача бўлган нарсани тўсган ҳолда кўрдим» - дедилар.
Сўнг яна Меърож кечаси кўрдилар. У киши уни (Жаброилни) фақат ушбу икки маротаба кўрдилар. Қолган вақтларда эса эркак киши суратида. Асосан Диҳя ал-Калбий (розияллоҳу анҳу) суратларида (кўрардилар).
28-савол: Микоил алайҳиссалом ҳақида нималарни биласиз?
Микоил ёмғир ва уни Аллоҳ амр қилган жойга тўкиш-(ёғдириш)га вакил қилинган.
Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброилга:
«Менга нима бўлдики Микоилни ҳеч кулган ҳолда кўрмадим?» - дедилар. Шунда у (Жаброил):
«Микоил дўзах яратилгандан бери кулмади» - деди
(Аҳмад «Муснад» (13376)).
29-савол: Исрофил алайҳиссалом ҳақида нималарни биласиз?
Исрофил Раббиси азза ва жалланинг амри билан сурни уч бора чалишга вакил қилингандир. Қўрқув-(даҳшат)га тушиш учун (сур) чалиниши, беҳуш бўлиш учун (сур) чалиниши ҳамда оламлар Рабби учун туришликка (сур) чалиниши. Уламолар ичида икки марта сур чалинади деганлар ҳам бор. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини далил қилдилар:
«Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар)
. Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди, қабрларидан)
туриб, (Аллоҳнинг амрига)
кўз тутарлар» (Зумар: 68).
Ушбу уч фариштани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намоздаги дуоларида ёдга олардилар:
«Эй Аллоҳ! Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Раббиси, осмонлар ва ерни илк яратувчи, ғайб ва шаҳодатни билувчи! Сен бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилаётган нарсаларида ҳукм чиқарасан. Мени ихтилоф қилинаётган нарсада Ўзингни изнинг ила ҳаққа ҳидоят қил! Албатта, Сен Ўзинг хоҳлаган кишини тўғри йўлга бошлайсан». Муслим ривояти
(Муслим (770), Аҳмад ҳам шунга ўхшашини ривоят қилди (6/156) ва Насоий (3/173)).
30-савол: Ўлим фариштаси ким? Унинг бундан бошқа исми борми?
Ўлим фариштаси жонларни олишга вакил қилингандир.
Аллоҳ таоло деди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Роббингизга қайтарилурсизлар»» (Сажда: 11).
Унинг «Азроил» деб аталиши ворид бўлмаган. Балки у ҳақда оятдагидек «Ўлим фариштаси» дея ворид бўлган.
31-савол: Ҳифзу ҳимоя қилиб борувчи фаришталар кимлар?
Улар одам болаларини барча ҳолатларда, муқимлик, сафар, уйқу ва уйғоқликда ҳимоя қилишга вакил қилинган фаришталардир.
Аллоҳ таоло деди:
«Унинг (яъни ҳар инсоннинг)
олдида ҳам, ортида хам таъқиб қилгувчи (фаришталар)
бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик — бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир» (Раъд: 11).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг ушбу:
«Таъқиб қилгувчи (фаришталар)
», қавли ҳақида шундай дедилар: «Уни олди ва ортидан сақлаб борадиган фаришталардир. Аллоҳнинг қадари келганда уни холий қўядилар».
32-савол: Улуғ котиб-(ёзиб борувчи)лар кимлар?
Улуғ котиблар - бандаларнинг яхши ва ёмон амалларини ёзиб борадиганлардир. Аллоҳ таоло деди:
«Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни)
ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)
лар бордир. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар» (Инфитор: 10-12).
33-савол: Фаришталарнинг адади кўп. Бунга далил нима?
Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Осмондаги Байтул Маъмурга ҳар куни етмиш минг фаришта киради (бир ривоятда намоз ўқийди). Сўнг охирги ҳолатларигача унга қайтмайдилар» - дея хабар бердилар
(Бухорий (3207), Муслим (164), Муслимнинг лафзи).
34-савол: Фаришталарнинг борлигини инкор қилган кимсанинг ҳукми нима?
Кимда-ким фаришталарнинг мавжуд эканини инкор қилса, дарҳақиқат, мусулмонларнинг ижмоси билан куфр келтирибди.
Аллоҳ таоло деди:
«Эй мўминлар, Аллоҳга, унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил бўлган Китобларига иймонингиз комил бўлсин. Кимки Аллоҳга, фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди» (Нисо: 136).
Нозил қилинган Китоблар борасида саҳиҳ эътиқод
35-савол: Нозил қилинган Китобларга қандай иймон келтирамиз?
1) Аллоҳ таоло дарҳақиқат, ҳар бир элчи билан бир китоб нозил қилди дея иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтганидек:
«Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).
2) Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига бўйинсунган ҳолда улар Аллоҳнинг ҳузуридан деб биламиз:
«Айтинг: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим»» (Шўро: 15).
3) Ушбу китоблар Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидан, бошқасининг каломидан эмас. Аллоҳ таоло уни Ўзи хоҳлаган тарзда истаганидек ҳақиқатда сўзлади дея иймон келтирамиз.
4) Китобларга иймон келтириш, унинг зимнидаги барча шариатларга иймон келтиришни ўз ичига олади. (Китоб) нозил қилинган халқларга ушбу (Китоб)га бўйинсуниш ва ундаги нарса билан ҳукм қилиш вожиб бўлади дея иймон келтирамиз.
5) Ушбу китоблар бир-бирини тасдиқлайди, ёлғонга чиқармайди.
6) Аввалги китоблар бир-бирини насх-(бекор) қилиши ҳақдир. Қуръон ўзидан олдинги самовий китобларни насх қилгани каби.
Аллоҳ таоло деди:
«Ўзидан олдинги китоб(ларни)
тасдиқлагувчи ва у (китоблар)
устида гувоҳ бўлган...» (Моида: 48).
Аллоҳ таоло деди:
«Ҳолбуки, у (Қуръон)
барча оламлар учун фақат бир (буюк)
эслатмадир!» (Қалам: 52).
7) Аллоҳнинг Китобларига иймон келтиришлик умумий айтган ўринларда умумий суратда, тафсилот киритган ўринларда тафсилий суратда бўлиши вожиб бўлади.
36-савол: Ваҳий турлари нима?
1) Ундан Аллоҳ тарафидан бевосита ҳижоб-(тўсиқ) ортидан эшитилгани бор. Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом) билан бевосита, ҳақиқатда сўзлашгани каби.
Аллоҳ таоло деди:
«Қачонки Мусо (ваъдалашган)
вақтимизда (Тур тоғига)
келиб, Роббиси унга (бевосита)
сўзлагач...» (Аъроф: 143).
2) Ундан: Аллоҳ таоло фаришталардан бўлган элчисига эшиттириб, уни Ўзи тарафидан инсонлардан бўлган элчисига етказишликка буюради.
Аллоҳ таоло деди:
«Бирон одам учун Аллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий-илҳом орқали, ё бирон парда-тўсиқ ортидан ёки бирон элчи-фаришта юбориб, ўша (фаришта Аллоҳнинг)
изни-ихтиёри билан ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши орқали (сўзлар)
. Албатта У Олий ва Ҳакимдир» (Шўро: 51).
37-савол: Қуръонда зикр қилинган Аллоҳнинг Китобларини номлари нима?
Аллоҳ Мусога нозил қилинган Тавротни, Ийсога нозил қилинган Инжилни, Довудга нозил қилинган Забурни, Муҳаммадга нозил қилинган Қуръонни номма-ном айтди ҳамда Иброҳим ва Мусо саҳифаларини зикр қилди, барчаларига саловат ва саломлар бўлсин. Демак, ушбу Китобларга тафсилий суратда иймон келтирамиз. У Зот кўплаб Китобларни умумий суратда зикр қилиб, улардан бирортасини номини айтмаганидек. Уларга ҳам умумий суратда иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди:
«Айтинг: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим»» (Шўро: 15).
38-савол: Аллоҳ таоло нозил қилган Китобларнинг охиргиси нима?
Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган Қуръони Каримдир. У самовий Китобларнинг охиргиси. Ундан кейин Китоб йўқ.
39-савол: Қуръони Каримнинг сифатлари нима?
1) У ўтган Китобларнинг барчасини бекор қилувчи, инс ва жин учун умумийдир.
2) Одамлар дин ва дунёларида муҳтож бўладиган барча нарсани ўз ичига олган.
Аллоҳ таоло деди:
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат)
Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
3) Ожиз қолдирувчи. Бирор киши унга ўхшашини олиб келишга қодир бўлмайди.
Аллоҳ таоло деди:
«Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар»» (Исро: 88).
4) Зиёда ва нуқсонлик (етиши)дан сақлангандир.
Аллоҳ таоло деди:
«Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни)
Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз» (Ҳижр: 9).