Фазилатли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафизаҳуллоҳнинг Сурия борасидаги насиҳатлари
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_022_shayx_abdulloh_buxoriyning_suriya_borasidagi_nasihati.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]
Савол: Ҳа, ушбу савол йўлловчи ҳам Сурия уруши ва унинг ҳукми ҳақида сўраяпти? Аллоҳ сизларга барака ато этсин!
Жавоб: Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ушбу муҳим масала, Сурия масаласи ва унинг аҳли бошига тушган балоларга боғлиқ нарсалар ҳақида айтадиганимиз
Биринчидан: Ҳар бир мусулмон ва муваҳҳидга Аллоҳга ер юзининг барча ўлкаларидаги мусулмон биродарлари ҳаққига дуо қилиши вожиб бўлади, деб айтамиз. Шулардан хоссатан Сурия ўлкасига ҳам. Намозларида, холи қолганида ва (дуо) ижобат қилинадиган вақтларда Аллоҳ жалла ва аълага дуо қилади. (Дуо) ижобат қилинадиган вақтларга риоя қилиб, Аллоҳга улар бошига тушган зарарни аритиши, улар устига тушган офатни кўтариши, бизлардан ва улардан ёмонлик ва фитналарни даф қилиши, уларнинг катталари, кичиклари, аёллари ва ёшларига раҳм қилиши ҳамда У жалла ва аъла барча ердаги заиф-(бечора)ларга ёрдам беришини (сўраб) дуо қилади. Шак-шубҳасиз уларнинг бошига тушган иш – улкан ишдир. Улар билан юз бераётган қирғин, вайроналик, талон-тарож катта ва жуда улкан ишдир. Буюк арш Рабби Улуғ Аллоҳдан Ўзининг фазл-у марҳамати, куч ва иззати билан улар бошига тушган офат ва зарарни кўтаришини ҳамда барча ердаги аҳли суннадан иборат заиф-(бечора)ларга ёрдам беришини сўраймиз. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватлидир. Бу, биринчи иш.
Иккинчи иш: Сурия ўлкасида юз берган айрим одамларнинг аввал бошда ўша золим, фожир, мустабид ҳукмдорга қарши чиқиш, унга қарши оёққа туришлари ва баъзилари қўлига қурол олишидан иборат воқеалар юз берганда одамлар савол билан келди. Ўша ўлка аҳлидан бўлган ҳақ аҳли ва ҳақ изловчилар энди нима қиламиз дея савол бердилар? Аҳли сунна ва соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламолари фитна ортидан ҳансираб тилини осилтириб юрадиган ва у (фитна) изидан юрадиган таъмагирлардан юз бергани каби сермулозамат ва шахсий фойдани кўзламай жавоб беришди. Уламолар бундай қилманглар, қурол кўтарманглар ва фитнадан узоқ бўлинглар дея ҳақ ва нубувват нури билан фатво берди. Ана у гуноҳкор, жиноятчининг мусулмонлик ҳурмати бўлгани учун эмас, йўқ. Суннат уламоларидан (аввал) ўтганлари унинг отаси ва унинг ҳукми ҳақида гапириб ўтишган. Аҳли суннанинг кофир экани аниқ ишонч ва Аллоҳ томондан бўлган ҳужжат билан собит бўлган кофир ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик борасидаги шартларидан, (демак) уламолар (бир қанча) шартларни ёдга олишган. Ҳатто ҳукмдор (ислом) миллатидан чиқарадиган куфрга (қўл урган) кофир бўлса-да. Шу (шартлр) зимнида: очиқ куфрни кўришлигимиздир. Куфрни кўришимиз ва у очиқ бўлишлиги. Ва бу борада бизда Аллоҳ томондан ҳужжат бўлиши. Ҳамда унга қарши бош кўтарилаётган бу (ҳукмдор)га қарши бош кўтариб чиқишлик, унинг (ўз ўрнида) қолишидан кўра қаттиқ-(оғир)роқ оқибатлар ва каттароқ вайроналикни олиб келмаслигидир. Агар уни йўқ қилиш улканроқ зарарга олиб борса уламолар ижмоси билан унга қарши қурол кўтаришлик жоиз бўлмайди. Ҳамда бу ўринда (куч)-қудрат бўлишлиги. (Бош кўтариб чиқиш) шартларидан бири, (уни) йўқ қилишга (куч)-қудрат бўлишлигидир. Агар уни йўқ қилишга қудрат бўлмаса бу ҳам жоиз бўлмайди. Уламолар сизларга қурол кўтаришингиз жоиз бўлмайди дея фатво беришди. Аҳли ҳаво ва аҳли бидъат ҳамда (одамларнинг) қони ҳисобига кун кўрадиган ва савдо қиладиганлардан иборат ҳудбинлар туриб: (Анавиларга) қаранглар, фалончини мудофа қиляпти, дейишди. Аҳли сунна уламолари ушбу фожир, гуноҳкорни нима ҳам қилишарди? Балки улар пок, соф шариат назари билан мусулмон ва бечораларнинг қони тўкилмаслигини хоҳлашди холос. Иш эса қуюшқондан чиқиб кетди, мана ўзларингиз кўришингиз мумкин. Бу уч йил ҳам ўтди. Бу жиноятчи ҳар куни жоятини ошириб боряпти. Юзлаб, минглаб, ўн минглар кишиларни қирғин қилди. Шунингдек гўдаклар, шаҳарлар ва банда-(одам)ларга нисбатан ҳам шундай қилди. Хонадонларни ҳонавайрон қилди. Ҳолбуки у ҳануз ўз курсисида. Уни йўқ қилишдан умид қилинган нарса рўёбга чиқмади. Унга қарши жанг қилиш ортидан келган фасод, у ўз ўрнида бўлган фасоддан бир неча баробар кўп бўлиб кетди. Йўқ, балки ифлос, нажас рофизалар билан қайта оёққа турди ва ёрдам олди. Улар келиб нима бошладилар? Ботил йўлга кўра унга ботил устида кўмак бердилар. Аллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз. Анави ҳаққа хилоф чиқувчи, (одамларнинг) қони билан савдо қилувчи фавқулоттагиларнинг сўзи суннат уламоларига зиён келтирмади. Ҳудди Ироқда (одамларнинг) қони билан савдо қилганлари каби. Ироқдан бошқа Аллоҳнинг ўлкаларида ҳам қон билан савдо қилдилар. На исломга ёрдам беришди, на душманларни синдиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пок шариатлари борасида одамлар ичида Аллоҳнинг динидан энг жоҳил ва Аллоҳнинг шариатига энг кўп ёлғон гапирадиган кимсалар сўз очмайди. Юз берган ишлар рўй берганда ва кўриб турганингиздек иш қуюшқондан чиқиб кетганда баъзи одамлар кириб, қурол кўтаришни бошлади. Шундай қурол кўтардилар, ўзаро жанг қилдилар, даф қилдилар ва ўзаро урушдилар. Сафларига ким кирса кирди. У ер, бу ердан одамлар келди, байроқлар кўтарилди. Бир неча байроқ, бир неча жамоат, бир неча бўлинма-(отряд). Ҳар бири Лайлога етишдим дея овоз солади, қичқиради ва даъво қилади. Лайло эса бу нарсани тан олмайди. Номаълум, нотўғри, носоғлом байроқлар. Шубҳали, бидъий ва бидъатчи байроқлар. Ана шундай. Энди нима нарса учун жангга кирасиз ва қайси байроқ остида урушасиз? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи саллам Муслим ва ундан бошқаларнинг “Саҳиҳ”ида (ворид бўлганидек):
“Ким номаълум байроқ остида жанг қилиб ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлибди”, дейдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган ҳадисда:
“Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортида (туриб) жанг қилинади”, дедилар. Бу ўринда ҳукмдор ҳамда хиралик ва шовқин-(ғалаён) бўлмаган ҳақ ва тўғри байроқ бўлиши чорасиздир. Ҳа, тўғри (байроқ) ҳамда (битим) тузилган тўғри ҳукмдор. Ҳа (шундай). У киши алайҳиссалоту вассалам дедилар:
“Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортидан (туриб) жанг қилинади”. У уларга ҳимоя бўлиши (лозим). Демак, ҳукмдор бўлиши шарт. Мен, сен ва фалончи келди, холос сен ҳукмдор (бўлиб кетавермайсан). Бу ўйин, шариатни бузиш ва Аллоҳнинг динини беҳуда қилишликдир. Иш бундай ҳал қилинмайди. Шунга кўра кўплар ушбу танг аҳвол сабаб савдосини юргизиб олди. Аҳли ҳаво кўп ҳолда интернет ва бошқа воситалар орқали ғалаён уруғини сепдилар. Чунки фитна бор-да. Фитна нима дегани? Фитна олов каби ўтин ва ёқилғига эҳтиёж сезади. Бу фитналарнинг ёқилғиси ким, агар улар ўчиб қолса? Бу фитнанинг ёқилғиси уммат ёшларидан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Улар ҳақни изладилар. Бироқ уларни қўлидан тутиб, тўғриликка-(ҳаққа олиб чиқадиган) кишига йўл топа олмадилар. Анави қон билан савдо қиладиганлар қўлида тижоратга айландилар. Улар сабаб олов (янада) аланга олиши учун уларни ушбу фитналар ўчоғига улоқтирдилар. Сиз билан жаннат ўртасида фақат шу ўринга киришингиз қолди холос, фақат шундай қилишингиз қолди холос дея уларга чалғитиб кўрсатишади. Гўёки жаннат уларнинг қўлида. (Гўёки) жаннат дарвозасининг калити уларда.
“Уларнинг бу «гувоҳ»ликлари албатта (номаи аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”. (Зухруф: 19). Бу таҳликали дамлар, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин, айтиб ўтганимдек кўпчилик у сабабли тижорат қилади, одамлар орасида ғалаён уруғини сепишади, уларни чалғитишади ҳамда суннат уламоларини бадном қилишади. Уларни ҳалок қилувчи гуноҳларга қўл урди дея айблашади. Айримларига эса кофир деб ҳукм қилишади. Баъзиларини зиндиқ бўлди дейишади. Кўпчиликнинг қонини ҳалол санайдилар, Аллоҳ сақласин. Эй биродарлар! Бахтли – ўзгадан панд-насиҳат олган кишидир. Аллоҳ нажотни китобот қилганлардан кўпи ўша юртлардан қайтиб келди. Дахшат(ли воқеалар)ни ривоят қиляпти-(айтиб беряпти). Сизлар тенги йигитни сотиб юборишар экан. Ёш йигит-а, сени сотиб олиб, сотиб юборишади. Сени савдо-сотиқ қилишади, бу томондан кирдингми ёки у томонданми (фарқи йўқ). Ҳудди Ироқда қилганлари каби. Айрим ёшлар жиҳод ва уруш номи билан борганларида уларни шундай сотиб юборишган экан. Ё нажас рофизаларга ёки улардан бошқа дин душманларига. Хуллас ўлжага айланишган. Кўплаб юртларда шундай қиладилар. Дахшатли (ҳолатларни) ривоят қиладилар. Сўнг Раббингизга қасам, менга айтингларчи: Ушбу бўлинмалар томонидан кўтарилган ана шу туғлар, ахир улар ўртасида жанг-у жадал йўқми? Ахир улар ўрталарида уруш бўлиб, ўзаро қирпичоқ эмасларми? Ўтган ҳафтагача улар ИШИД ва “Нусра”га қрши урушиб келардилар. Яна билмайман (кимларга қарши жанг қилишарди). Ҳаққа қарши чиқадиган ва ҳақ аҳли билан ихтилоф қиладиганлар танг ҳолатни излаб юрадилар. Аллоҳдан бундан паноҳ сўраймиз. Бу уни ўлдиради, униси бунисини ўлдиради. Бу эса иккинчисини ўлдиради. Ҳаммаси жиҳод номи остида. Кеча айтганимдек, ушбу шарафли номни ҳам расвосини чиқаришди. Ушбу шарафли ном расво қилинди. Ушбу шарафли, тоза, пок ибодат Аллоҳнинг динидан жоҳил бўлган кўпчиликнинг қилмиши сабаб расво қилинди. Ё билиб туриб, баъзилари дарҳақиқат, билади. Бироқ ўзининг ҳаво-(бидъати) билан ҳукм қилади. Ёки билимсизлик билан бўлади, Аллоҳ сақласин. Ёки ҳар иккиси ҳам. Фитналар юз берди, ёмонлиги ортди ва ёвузлиги кўплаб юртларга кириб борди. Шу жумладан эҳтимол бу юртларга ҳам. Шунинг учун уламолар, бир жамоа уламолар, аллома шайх Солиҳ ал-Фавзон ва у кишидан бошқа суннат уламолари, шайх Абдулмуҳсин Аббод – шайхимиз шайх Абдулмуҳсин, шайхимиз шайх Убайд ва улардан бошқа уламолар каби суннат ва ҳақ олимлари ушбу уруш фитна уруши деб эътибор қилинади, демак, ундан четлашишлик вожиб бўлади ва Аллоҳ жалла ва аъладан улар бошига тушган зарар ва балони кўтаришлиги сўралади дея фатво бердилар. Анавилар эса нима қилди? Молларни олиб, еб-ичадилар, улар билан тижорат қиладилар. Чодирлардаги миллионлаб қочқинлар эса очлик ва бетобликдан ўлмоқдалар. Нима сабабли ўлмоқдалар? Тиланчилик ва бошқа нарсалар қилиб ўлиб кетмоқдалар. Гўдаклар, аёллар, эркаклар, қариялар. Айниқса кўплаб аёллар, уларнинг кўпи маҳрамсиз, оиласиз қолди. Ким сабабчи? Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ана шу, биз ҳозиргача Аллоҳга дин-диёнат ва эътиқод қилганимиздир. Шунга кўра у юртларга бориш жоиз эмас. Балки айтиб ўтганимиздек Аллоҳга, улар бошига тушган зарарни аритиши сўраб дуо қилинади. Агар бирор нарса қилмоқчи бўлсанг, агар молингдан садақа қилишни хоҳласанг, ҳа (марҳамат), ўлкадаги расмий (шу билан) шуғулланаётган доираларга (бер). Йўл ва масжид эшикларида туриб олиб: тўплаяпмиз, тўплаяпмиз деяётган анавиларга эмас. (Уларга) берма, бирор кишига берма. Агар жуда бермоқчи бўлсанг қочқин, мискин, йўқсил ва ана у чодирлардаги бошига офат тушганларга бер. Давлат қарор қабул қилиши ва ўша ердаги бошига мусибат тушган мусулмонларга ёрдам беришни хоҳласа, у ерда давлатни ўзи бошқарадиган расмий доира бўлиши шарт. (Мол) топширишни хоҳласанг, уларга топшир. У ер, бу ерда тўғри келган кишига асло берма. Анавиларнинг кўпи молни олиб, у билан тижорат қиладилар, савдо қиладилар. Ушбу моллар омонатдор бўлмаган ва холи қўлларга бориб тушади. У билан ислом аҳлига қарши уруш қиладилар. Ислом аҳлини кофир деб ҳукм қиладилар. Ҳа (шундай).
Шу ўринда қўшимча қиламан, Аллоҳ сизларга баракалар ёғдирсин! Шуни билингларки, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу, ўша юрт аҳли бошига тушган фалокат. Фалокат-(оламшумул иш)ларнинг ўз ҳукмлари, ўзининг эгалари ва уламолари бўлади. Бирор фалокат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламоларига мурожат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди:
“Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар”. (Нисо: 83). “Сунан” эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди”. “
Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?”, дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир”, дедилар. Қадр-қиймати бўлмаган, яъни, на илм ва на амалда қадр-қийматга эга. Илм борасида шашварга ҳам эга эмас. Илм, илм аҳли ва илмдаги барқарорликдан йироқда. Омманинг ишлари ҳақида сўзлайди. Яъни, одамлар бошига тушиб, барчаларини қамраб олган (ишлар). Ҳалол, ҳаром ва жоиз дейди, маън қилади. Ана шундай, натижада одамлар ушбу бостириб келаётган иш борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар. Демак, офат тушганда-(оламшумул иш юз берганда), бу борада уламоларга мурожат қилиниши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Мен яна у юрт аҳлига нисбатан ҳамда ўз ўрнида ва уйида қолганларга айтадиганим шуки, у, айтиб ўтганимиздек четлашади. Агар унга тажовуз қилинса, бас, жони ва номусини ҳимоя қилсин. Кимнинг ёмонлиги фақат қатл билан даф бўлса уни ўлдиради. Номуси ва жонини ҳимоя қилади. Аммо (жамоатларга) шерик бўлиб, (майдонга) тушишига келсак, юқорида ўтганидек иш биз зикр қилгнимиздекдир. Бироқ унга тажовуз қилинса, унга уйида ёки номусига тажовуз қилинса, бас, мудофа қилсин. У ёмонларнинг ёвузлиги фақат қатл билан даф бўлса қатл қилади. Хоҳ Башшарнинг армияси ёки ушбу суқулиб кирган жамоатлар ва қалбаки туғлардан бўлсин. Ҳатто ўшалар ҳам тажовуз қиладилар. Ҳатто ўшалар ҳам ўлдирадилар, қон тўкадилар.
“Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур”. (Фотир: 43). Аллоҳ сақласин!