abu Huzayfa   06-05-2012, 07:23 PM
#1


"Мусулмонни кофирликда айблашликни (такфир) шариатдаги ҳукми"

Шайх Муқбил ибн Ҳади ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ


Савол: Мусулмонларни кофирликда айблаётганнинг ҳукми нима?

Шайх:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Агар бир киши ўз биродарига: «Эй кофир» деса, иккаласидан бири шу (куфр) билан қайтади». Ва биз айтамизки, у одам энг камида катта гуноҳларнинг бирини қилди. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   06-14-2014, 06:12 PM
#2
Такфирнинг ҳукми

66-савол: Такфир-(куфрга ҳукм қилиш)нинг ҳукми нима?
Такфир Аллоҳнинг ҳаққидир. Аллоҳ ва Расули уни куфрга ҳукм қилган ёки мусулмонлар унинг кофир эканига ижмо қилган кишигагина куфр ҳукми берилади.
Кимда-ким бирор кишига, Улуғ Китоб ёки саҳиҳ суннат ёҳуд ижмо далилидан иборат очиқ ҳужжат қоим бўлган куфрдан ўзгаси ила куфрга ҳукм қилса, бас, у қаттиқ жазо ва таъзирини бериб қўйишликка мустаҳиқдир. Зеро «Ким мўминни куфрда айбласа, бас, у, уни ўлдириши кабидир». Бухорий Собит ибн Доҳҳак (розияллоҳу анҳу)дан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.