Муваҳҳид   05-06-2010, 05:06 PM
#1
Буюк тўрт имомларнинг ақидалари
Мухаммад бин Абдуррахман ал-Хумеййис

Мундарижа

Сўз боши

Биринчи:

Бу тўрт имомнинг иймон масаласидан ташқари барча ислом асослари борасидаги ақидалари бир эканини етказиш.

Иккинчи:
Имом Абу Ҳанифа ақидалари
I. Имом Абу Ҳанифанинг тавҳид ҳақида сўзлари
II. Имом Абу Ҳанифанинг Тақдир ҳақида сўзлари
III. Имом Абу Ҳанифанинг Иймон ҳақида сўзлари
IV. Имом Абу Ҳанифанинг Саҳобалар ҳақидаги сўзлари
V. Имом Абу Ҳанифанинг калом билан шуғулланишни харом қилганлари ва динда бахсларга берилишдан қайтарганлари


Учинчи
Имом Анас ибни Моликнинг ақидалари
I. Имом Моликнинг тавҳид ҳақида сўзлари
II. Имом Моликнинг Тақдир ҳақида сўзлари
III. Имом Моликнинг Иймон ҳақида сўзлари
IV. Имом Моликнинг Саҳобалар ҳақидаги сўзлари
V. Имом Моликнинг калом билан шуғулланишни харом қилганлари ва динда бахсларга берилишдан қайтарганлари

Тўртинчи
Имом аш-Шофеийнинг ақидалари
I. Имом аш-Шофеийнингтавҳид ҳақида сўзлари
II. Имом аш-Шофеийнинг Тақдир ҳақида сўзлари
III. Имом аш-Шофеийнинг Иймон ҳақида сўзлари
IV. Имом аш-Шофеийнинг Саҳобалар ҳақидаги сўзлари
V. Имом аш-Шофеийнинг калом билан шуғулланишни харом қилганлари ва динда бахсларга берилишдан қайтарганлари


Бешинчи
Имом Ахмад ибн Ханбалнинг ақидалари
I. Имом Ахмаднинг тавҳид ҳақида сўзлари
II. Имом Ахмаднинг Тақдир ҳақида сўзлари
III. Имом Ахмаднинг Иймон ҳақида сўзлари
IV. Имом Ахмаднинг Саҳобалар ҳақидаги сўзлари
V. Имом Ахмаднинг калом билан шуғулланишни харом қилганлари ва динда бахсларга берилишдан қайтарганлари

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар руйхати
This post was last modified: 05-25-2010, 03:16 PM by Муваҳҳид.
Муваҳҳид   05-06-2010, 05:43 PM
#2
Сўз боши

Албатта ҳамду сано Аллоҳга хос! Биз Унга ҳамд айтамиз, ёрдам беришини, гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз ва Унга тавба қиламиз. У зотдан бизни нафсларимизнинг ёмонлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва кимни адаштирса, уни ҳеч ким ҳидоят қила олмас.
Якка Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У шериксиздир, деб гувоҳлик бераман. Ва албатта Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.
يَاأَيها الذين آمَنُوا اتقُوا اللهَ حَق تُقَا ته ولاتموتن إلا وأنتم مُسلمُون
« Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» .
ياأيها الناسُ اتقوا ربكم الذى خلقكم من نفس واحدة وخلق منها زوجها وبث منهما رجالاً كثيراً وَ نساءً واتقوا الله الذى تساءلُونَ به والأ رحام إن الله كان عليكم رقيباً
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» .
يَا أ يها الذين آمنوا اتقوا الله وقولوا قَولاً سَديداً يُصلح لَكُم أَعما لكم وَ يَغفر لَكُم ذُ نُوبَكُم وَ مَن يُطع الله وَ رَسُولَهُ فَقَد فَازَ فَوزاً عَظيماً
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» .

Аммо баъд:


Мен Абу Ҳанифанинг(роҳматуллоҳи алайҳ) қарашлари билан "Дин асослари" (усуль ад-дин) мавзусида докторлик диссертациясида кўпгина изланишлар олиб бордим.
Диссертациямнинг сўз бошисида бошқа 3 имом Молик, ашғШофеий ва Ахмаднинг ақидалари борасида қисқача тўхталиб ўтаман.
Баъзи муҳтарам уламолар менга тўрт имомнинг ақидаларини тўла тугаллаш учун бу уч имом ақидаларини алоҳида ўрганишни илтимос қилишганди. Шуннинг учун ман сўз бошига имом Абу Ҳанифанинг тавҳид, қадар, иймон, саҳобалар ва фалсафа(калом) ҳақидаги қарашларини қисқача баён қилишга жазм қилдим.
Мен Аллоҳдан бу ишимни ихлос билан ва фақатгина унинг роъзилигини истаб қилишимни ва бизни унинг Каломи билан иш юритишга ва унинг расули солллаллоҳу алайҳи вассаллам йўлларидан юрадиганлан қилишни сўрайман. Албатда Аллоҳ ҳамманинг дилидагини билади ва унинг ўзи бизга кифоядир, аҳир у энг яхши Хомийдир.

Мухаммад бин Абдуррахман аль-Хумеййис
Муваҳҳид   05-07-2010, 10:16 AM
#3
**************
Таржимоннинг изоҳи
Калом - бу диний-фалсафий бир оқимки, уларнинг намояндалари ақлий-фалсафий маъноларга жуда кўп эътибор беришади . Ўз қарашларини Қуръон ва суннатдан кўра ақлий далиллар асосида қуришади.
Ақлий фикр, мулоҳаза, далиллар шубҳа туғдирмайди деб бу қарашларини оқлайдилар. Қурьон ва суннатдаги далилларни ислом душманлари билан бахсда иштатиб бўлмайди, шунинг учун ақлий далилларга мурожаат қилиш лозим дейдилар. Аммо бу ёндашув саҳобаларнинг амалига тескаридир, чунки улар ҳоҳлаган ақлий мулохаза ва фикрлардан кўра Қуръон ва суннатни устун қўяр эдилар.
Мутакаллимларнинг бу услублари саҳобаларнинг манҳажларига тўғри келмагани учун саҳобаларни дин асосларини чуқур билмаган, улар дин ҳимояси, Аллоҳнинг йўлидаги жанглар билан машғул бўлган дейишади.
Мутакаллим(Калом билан шуғулланадиган)лар ўз йўлларини саҳобаларнинг йўлидан кўра анча чуқур ва мукаммалроқ деб билишади. Бу билан улар саҳобаларнинг дин асосларидаги илмларини чала, бу йўлдаги харакатлари эса тўлиқ бўлмаганликда айблашади.
Бундай ёндашув, саҳобаларнинг йўлини энг тўғри, энг мукаммал йўл деб тушунадиган суннат аҳлининг "Ахли сунна ва жамоа"нинг ёндашувига, қарашига зиддир. Ахли Суннат тарафдорлари ва бу йўлда бирлашадиган жамоа саҳобаларнинг қарашлари тўғри ва ҳақиқат деб билишади. Саҳобаларнинг қарашига, манҳажига мос бўлмаган тарафлар эса адашган деб билишади.
Юқоридагиларда мутакаллимларнинг Ахли Суннат вал Жамоатга тегишли эканини такидлаши хато ва адолатсиздир.
This post was last modified: 05-07-2010, 10:17 AM by Муваҳҳид.
Муваҳҳид   05-25-2010, 03:14 PM
#4
Биринчи:
Бу тўрт имомнинг иймон масаласидан ташқари барча ислом асослари борасидаги ақидалари бир эканини етказиш.

Абу Ҳанифа, Молик, аш-Шифоий ва Аҳмад - бу тўрт имомнинг ақидалари Қурьон ва суннатга мосдир. Уларнинг ақидалари саҳобаларнинг ва уларнинг йўлини ихлос ва худди шундай ушлаган кишиларнинг қарашлари билан бирдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин бу имомлар орасида дин асослари бўйича ҳеч қандай иҳтилоф йўқдир. Аллоҳга ва Қурьон Аллоҳнинг сўзи(каломи) ва у яратилмаганига(мақлуқ эмас) бўлган иймонлари бир бўлган. Бу имомларнинг тушунчалари бўйича иймон бу тил билан айтиш, қалб билан тасдиқлашдир. Уларнинг бари каломни асос қилган греклар фалсафаси таъсиридаги жаҳмийлар ва бошқа гуруҳ, жамоатлардан бўлган калом аҳлини рад этган.

Ибн Таймийни Аллоҳ раҳмат қилсин шундай деган эди: “Аллоҳнинг бандаларидаги раҳматини қарангки, бу уммат уламоларининг бари тўғри сўз булган, худди машҳур 4 имом ва бошқа(уламо)лар каби... Улар Қуръон, иймон ва Аллоҳнинг сифатлари борасидаги жахмийлардан бўлган калом аҳли қарашларидан қайтарар эдилар. Бу имомларнинг ҳар бири аввалги авлодлар(салаф)дан бўлган солиҳ кишилар ақидаларида бўлган. Уларнинг бари Аллоҳни кейинги ҳаётда кўриш мумкин бўлиши, Қуръон Аллоҳнинг каломи экани у яратилмагани ва иймоннинг шартларига тил билан айтиш ва қалб билан тасдиқлаш киришига бир ҳил ишонар эдилар. «Китаб ал-Иман», 350-351 вароқ. «ал-Мухамадиййа» нашриоти. Мухаммада ал-Харраснинг сўзлари ва иқтибослари.
Яна Ибн Таймий айтгандики: “Барча машҳур имомлар Аллоҳнинг сифатларини тасдиқлар эдилар ва айтар эдиларки “Албатда Қуръон Аллоҳнинг сўзидир ва у маҳлуқ эмасдир”. Улар яна айтадиларки: “Албатда кейинги ҳаётимизда биз Аллоҳни кўрамиз”. Бу саҳобаларнинг ва уларга эргашланларнинг мазҳабидир, ҳоҳ пайғамбарлар авлоди бўлсин ҳоҳ бошқалар бўлсин. Худди шундай мазхабда кўпчилик мусулмонлар имомлари бўлган Масалан: Молик ибн Анас, ас-Саврий, ал-Лайс бин Саъда, ал-Авзойи, Абу ҳанифа, аш-Шофеий ва Аҳмад..”.( «Минхадж ас-Сунна» ( 2/106).)
Имом Шофеийнинг ақидалари ҳақида шайхул Ислом Ибн Таймийдан сўрашганда: “Имом Шофеийнинг Аллоҳ у кишидан роъзи бўлсин ақидалари бу уматнинг аввалгилари билан бир эди, масалан, Молик, ас-Саврий, ал-Авзоий, ибн ал-Мубарак, Ахмад бин Ханбал, Исхоқ бин Рахавайх буларнинг ақидалари одамларга намуна бўлган Фудайл бин Ийада, Абу Сулаймон Ад-Дароний, Саҳлбин Аблуллоҳ ат-Тустари каби шайх ақидаси билан бир эди”. Бу имомлар ва улар каби олимлар орасида дин асослари бўйича ҳеч қандай ихтилоф йўқ эди. Булар орасида Абу Ҳанифа Аллоҳ у кишидан роъзи бўлсин ҳам киради, чунки у кишининг Тавҳид, тақдир ва шу кабилар борасидаги тушунчалари юқорида келтирилган имомларнинг тушунчалари билан бир эди, юқорида келтирилган имомларнинг ақидалари эса саҳобаларнинг ва уларга эргашганларнинг ақидаси билан бир эди. Саҳобаларнинг ва уларга эргашганларнинг ақидалари эса Қурьон ва суннатдан эди”.( «Маджму ал-Фатава» ( 5/256).
Айнан шуни улуғ уламолардан бири Сиддиқ Хасан Хан айтган эди: “Бизнинг мазхаб - бу мусулмонларнинг аввалгилари салафи солиҳларнинг мазхабидир”. Биз Аллоҳнинг исм ва сифатларини, ташбиҳсиз(бировга, нарсага ва ҳ.к. ўхшатмасдан), таътилсиз(маъносини ўзгартирмасдан) қабул қиламиз. Бу Молик, Шофеий, Саврий, ибн Муборак, Ахмад ...ларнинг мазхабидир. Албатда улар орасида диннинг асослари бўйича ҳеч қандай ихтилоф бўлмаган. Худди шу гапни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайх ҳақларида айтишимиз мумкин. У кишининг ҳам ақидалари бошқа имомлар ақидалари билан мос бўлгани ва Қурьон ва суннатга мос экани исботланган. ( «Катф ас-Самар», 47-48 варақлар. )

Кейинги ўринларда бу 4 имомларнинг сўзлари келтирилади. Уларнинг сўзлари ислом асослари бўйича ақидаларини ва каломга бўлган муносабатларини кўрсатади.
This post was last modified: 05-25-2010, 03:15 PM by Муваҳҳид.
Муваҳҳид   05-26-2010, 04:18 PM
#5
Абу Ҳанифанинг ақидалари
Тавҳид ҳақида Абу Ҳанифанинг сўзлари

Биринчи: Абу Ҳанифанинг тавҳид борасидаги ақидалари, Аллоҳга якин бўлишликнинг шаръий йўллари(тавассул аш-шаръий) ва мутакаллимларнинг Аллоҳга яқин бўлиш йўлининг хатоси(тавассул ал-бидъий). (Тавассул – бирон нарсага яқинлашиш (қурбат ҳосил қилиш) ва унга боғланиш маъносидадир.)

1. Абу Ҳанифа айтадилар: “Кимки Аллоҳга мурожаат қилмоқчи бўлсаса, фақатгина унинг ўзига тўғридан тўғри мурожаат қилиши мумкин. Аллоҳ таоло ўзига тавуссулни қуйидагича қилиш мумкинлигини айтади: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (мурожаат қилинглар, ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар.” ( "Аъроф",180 оят. «ад-Дурр ал-Мухтар», 6/396-397.)

2. Абу Ҳанифа айтдилар: “ “Мен сендан, шу одамга атаганинг ҳаққи” ёки “расул ва набиийларингга(пайғамбарларингга) атаганинг ҳаққи ”, ёки “Байтул Харом ҳаққи” деб сўрагандан киши амали жирканчдир” («Шарх ал-Акида ат-Таховиййя», 234бет; «Итхаф ас-Сада ал-Муттақин», 2/285; тақриз ал-Кари к «ал-Фикх ал-Акбар», 198 бет.)

3. Абу Ҳанифа айтдилар: “Кимки Аллоҳга мурожаат қилмоқчи бўлса, фақатгина унинг ўзига тўғридан тўғри мурожаат қилсин. “Арши Курсийинг ҳаққи” ёки “Бандаларингга атаганинг ҳаққи ” деб сўрайдиганлардан жирканаман” (Имом Абу Ҳанифа ва Мухаммад бин ал-Хасан кишиларнинг “Эй Аллоҳ! Албатда мен сендан сани арши курсийнг ҳаққи сўрайман” дейишларидан қайтарар эдилар, чунки бунда рухсат берувчи шарьий матн йўқдир(ан-насс). )

Иккинчи: Абу Ҳанифанинг Аллоҳнинг исми ва сифатлари борасидаги сўзлари ва жахмийларга берган раддиялари.
(Жахмийлар ўзларини мусулмон қаторига қўшаётган аммо Аллоҳнинг исми ва сифатларига мутакаллимларнинг қарашлари билан ёндашадиган мутакаллимларнинг бир гуруҳидир. Уларнинг мактаби асосчиси Абу Муҳриз деб танилган ал-Жахм бин Сафвондир.Уни ишлари алломаларнинг 102 ҳ.й.да ўзига қаратди. У одамларнинг ихтиёрини бутунлай инкор қилар эди, биринчилардан бўлим Қурьоннинг нозил бўлиши ва Аллоҳнинг сифатларида мутакаллимлик қарашларини тарқатганлардан. Жаҳмийларнинг енг ҳавфли қарашларидан бири бу Аллоҳнинг сифатларини бутунлай инкор қилишларидир. Улар Аллоҳнинг исмларини ҳам инкор қилади дейишимиз мумкин чунки бу исмларнинг ўзларича бошқа маъно берадилар. Яна Жаҳмийлар одамда ихтиёр, ҳоҳиш йўқ ва ўзи ҳаракат қила олмайди дер эдилар. Яна улар иймонни тил билан айтиш, қалб ва амал билан тасдиқлаш деб ҳисобламас эдилар). Жаҳмийлар айтадиларки иймон бу Аллоҳ ҳақида бирон илмга эга бўлмоқ, иймонсиз эса у ҳақда илмга эга бўлмаслик. Улар Агар одам Аллоҳни таниб, кейин ундан юз ўгирса ҳам мусулмон бўлиб қолади деб ҳисоблайдилар. Ва яна улар ҳаммада пайғамбарлардан тортиб оддий мусулмонларгача иймон бир ҳил бўлади дейдилар. Жаҳмийлар қиёмат кунида бўладиган кўпгина ҳодисаларни ҳам инкор этадилар. Улар жаннат ва жаҳаннам орасидаги сирот кўпригига, тарозига, Аллоҳни кўриш мумкин бўлишига, қабр азобига ишонмайдилар, жаннат ва джаҳаннат йўқ бўлади дейдилар. Аллохнинг каломини рад этиб, Қурьонни маҳлуқ дейдилар. Аллоҳнинг само юқорисида эканни инкор қилиб, пантеистларнинг Аллоҳ маҳлуқлар орасида деган ақидасини такрорлайдилар. Жаҳмийларнинг қарашларини жуда кўп танилган олимлар раб этган, уларни орасида Ахмад ибн Хаббал, Ибн Қутейбу, Доримий, Ибн Таймияларни кўрсатиш мумкин.)

4. Абу Ҳанифа айтадилар: “Аллоҳ таолони одамларнинг сифатлари билан баён қилиб бўлмайди. Унинг ғазаби ва раҳмати унинг сифатларидир, улар борасида “у қандай?”(кайфиятини сўраш) деб савол бериш мумкин эмасдир. Бу суннат тарафдорларининг ва уни атрофида бирлашадиганларнинг(Ахли Сунна вал Жамоа) қарашидир. Аллоҳнинг ғазаби ҳам келади раҳмати ҳам келади ва “Уни ғазаби - бу унинг жазоси” “Унинг раҳмати эса- бу унинг мукофоти” дейиш мумкин ЭМАСдир. Биз Аллоҳни у ўзини қандай сифатлаган бўлса шундай сифатлаймиз Ахад(Якка), Сомад(ҳеч нимага муҳтож эмас), лам ялид ва лам юлад ва лам якуллаҳу куфуван аҳад(У туғмаган ва туғилмаган ва унга ўҳшаш ҳеч бир нарса йўқдир), Хайй(Тирик), Қадр(Ҳамма нарсага қодир), Самиъ(Ҳамма нарсани эшитувчи), Басир(Ҳамма нарсани кўрувчи), Аълим(Ҳамма нарсани билувчи). Унинг қўли бор, аммо унинг қўли бирор маҳлуқнинг қўлига ўхшамас, ва унинг жамоли бирор мавжудод, маҳлуқнинг жамолига ўхшамас”. («ал-Фиқҳ ал-Абсат», 56бет).
Муваҳҳид   09-19-2010, 07:18 PM
#6
5. Абу Ҳанифа айтадилар: “Аллоҳ таоло, унинг қўли(йад), юзи ва нафси борлигини қуръонда эслатиб ўтди. Аллоҳ таоло томонидан эслатилган қўли(йад), юзи ва нафси унинг сифатларига киради. Бу сифатларга “(улар)қандай?” деб савол берилмайдиган сифатларга киради. Бундан ташқари, унинг қўлини - бу унинг қудрати ёки раҳмати дейилмайди, чунки бундай дейиш билан Аллоҳнинг сифатларини инкор қилган бўламиз, бу эса қодарий ва мутазилилаларнинг (тушунча)ақидасидир. (ал-Фиқҳул Акбар 302 бет)

6. Абу Ҳанифа айтадилар: “Ҳеч кимнинг Аллоҳнинг кўриниши, тузилиши ҳақида гапиришга ҳаққи йўқ, уни, унинг ўзи қандай сифатлаган бўлса худди шундай сифатлаш лозим. У ҳақда ўз райи асосида гапириш мумкин эмас. Ботун олам роббис бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.” «Шарх ал-Ақида ат-Таховийя» (2/427). Доктор Туркийнинг тадқиқоти “Джалал ал-Айнайн”(368бет)

7. Абу Ҳанифадан Аллоҳнинг (ан-нузул)яқин осмонга тушиши ҳақида сўрашганда. Ул зот: “Аллоҳ шундай тушадики, бунга қандай? саволи берилмайди” – деб жавоб бердилар. «Ақида ас-Салаф Асхаб ал-Хадис» (42бет) Байхақий «ал-Асма ва Сифат» - 456. Албонийнинг «ал-Ақидатут-Таховия»га шарҳи – 245, Мулла Алийул-Қорийнинг «ал-Фиқхул Акбар»га шарҳи – 60 да ривоят қилганлар. ). Ал-Кавсарий бу ҳақда гапирмаганлар.

8. Абу Ҳанифа айтадилар: “Аллоҳга юқорига қараб мурожаат қилинади, пастга қараб эмас, Чунки «қуйи» Аллоҳнинг Рубубият ва Улуҳият сифатларида кирмайди”. Абу Ҳанифа «ал-Фиқхул Абсат» – 51 бет.

9. Абу Ҳанифа айтадилар: “Унинг ғазаби ҳам раҳмати ҳам келади. Ва “Унинг ғазаби – бу унинг жазоси, унинг раҳмати- бу унинг мукофоти” деб бўлмайди. «ал-Фиқҳул Абсат», 56бет.

10. Абу Ҳанифа айтадилар: “У ўзининг бирор маҳлуқига ўҳшамайди ва унинг бирор маҳлуқи унга ўҳшамайди. У ўзининг исми ва сифатларига доим эга эди ва бу эгалиги доимийдир”. (ал-Фиқҳул Акбар 301 бет)

11. Абу Ҳанифа айтадилар: “Унинг сифатлари маҳлуқларининг сифатидан фарқ қилади. Унинг илми(билиши) бизнинг илми(билиши)мизга ўҳшамайди. Унинг қудрати бизнинг қудратимизга ўҳшамайди. У кўради, аммо биз каби эмас. У эшитади, аммо биз каби эмас. У гапиради, аммо биз каби эмас.” (ал-Фиқҳул Акбар 302 бет)

12. Абу Ҳанифа айтадилар: “Аллоҳ таолони маҳлуқларнинг сифати билан сифатлаб бўлмайди”. «ал-Фиқҳул Абсат», 56бет

13. Абу Ҳанифа айтадилар: “Кимки Аллоҳни одамнинг сифати билан сифатласа кофир бўлибти”. Таҳовий ақидаси Албоний шарҳи билан 25бет.

16. Абу Ҳанифа айтадилар: “Роббим само юқорисидами ё ердами билмайман, деган одам кофир бўлибти. Худди шу гап “Аллоҳ Аршнинг устига истива қилган(кўтарилган), лекин Аршни само юқорисидами ё Ердами билмайман” деган кишига ҳам тегишли.
«ал-Фиқхул Абсат» - 46, ҳудди шу гап Ибни Таймиййи «Маджмуъул Фатава» (5жуз/48), ибн ал-Қоййум «Ижтимаул Жуюшил Исламия» - 139, ибни Қудома «Улувв» - 116, ибни Абил Изз «Шарҳул Ақидатут-Таховия» - 301да ривоят қилганлар

17. Бир аёл Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан: “Ибодат қилаётган илоҳинг қаерда?– деб сўради. Ул зот: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало ерда эмас, осмон юқорисидадир» – дедилар. Шунда бошқа бир одам: “Хўп, Аллоҳ таъалонинг «У сизлар билан биргадир» – деган сўзига нима дейсан?”– деди. Ул зот: «Бу сени бир одамга мактуб ёзиб, олдида бўлмасанг ҳам, мен сен билан биргаман, дейишинг кабидир» – деб жавоб бердилар.
Байхақий «Ал-Асма ва Сифат» – 429 да келтирган.


18. Абу Ҳанифа айтадилар: “Аллоҳнинг қўли уларнинг қўли устидадир, аммо унинг қўли маҳлуқларининг қўли каби эмасдир” «ал-Фиқҳул Абсат», 56бет.

19. Абу Ҳанифа айтадилар: “ Албатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало ерда эмас, само юқорисидадир. . Шунда бир одам: “Хўп, Аллоҳ таъалонинг «У сизлар билан биргадир» – деган сўзига нима дейсан?”– деди. Ул зот: «Бу сени бир одамга мактуб ёзиб, олдида бўлмасанг ҳам, мен сен билан биргаман, дейишинг кабидир» – деб жавоб бердилар. «Ал-Асма ва Сифат» – 2/170.

20. Абу Ҳанифа айтадилар: “Айнан шу киши, мутакаллим эди ва бу Мусо алайҳиссаломнинг сўзи эмасди” (ал-Фиқҳул Акбар 302 бет)

21. Абу Ҳанифа айтадилар: “У ўзининг каломи билан сўзлайди. Калом эса унинг машҳур сифатидир”. (ал-Фиқҳул Акбар 301 бет)

22. Абу Ҳанифа айтадилар: “У сўзлайди, аммо унинг нутқи бизники каби эмасдир. (ал-Фиқҳул Акбар 301 бет)

23. Абу Ҳанифа айтадилар: “Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг каломини эшитган эди, бу ҳақда Аллоҳ таъоло” Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди”(Нисо 164) деди. Айнан Аллоҳ таъоло сўзлаган эди ва бу Мусо алайҳиссаломнинг сўзи эмасди. (ал-Фиқҳул Акбар 302 бет)

24. Абу Ҳанифа айтадилар: “Қурьон бу қалбларда муҳрланган, тил билан ўқиладиган, мусҳафларга ёзилган ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламга юборилган бўлган Аллоҳнинг каломидир. (ал-Фиқҳул Акбар 301 бет)

25. Абу Ҳанифа айтадилар: “Қуръон (яратилмаган) маҳлуқ эмас”.(ал-Фиқҳул Акбар 301 бет)
This post was last modified: 09-19-2010, 08:10 PM by Муваҳҳид.
Муваҳҳид   09-19-2010, 08:12 PM
#7
II. Имом Абу Ҳанифанинг Тақдир ҳақида сўзлари
...
Abu Solih   04-29-2011, 09:30 PM
#8
(05-25-2010, 03:14 PM)Abu Dovud Wrote: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин бу имомлар орасида дин асослари бўйича ҳеч қандай иҳтилоф йўқдир. Аллоҳга ва Қурьон Аллоҳнинг сўзи(каломи) ва у яратилмаганига(мақлуқ эмас) бўлган иймонлари бир бўлган. Бу имомларнинг тушунчалари бўйича иймон бу тил билан айтиш, қалб билан тасдиқлашдир.

Ассалам алайкум.
Имом Абу Ҳанифадан ташқари 3 мазҳаб имомларниниг ва улардан бошқа Имомларимизниг иймон ҳақидаги таърифлари бу: "Қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва бадан аъзолари билан амал қилиш. Иймон Аллоҳга тоат билан зиёда бўлади, маъсият билан камаяди." Имом аш-Шофе’и айтадилар: «Саҳобалар ва тобеъинлар орасида ва биз учратганлар орасидаги ижмоъ шундай эди: иймон - бу сўз, амал ва эътиқоддан иборат!» (Ал-Умм. Нийяту фис сола)
Ҳанафий мазҳабида эса Имом Таҳовийни Ақида китобларида келганидек: "Иймон тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлашдир." яна : "Иймон (барча учун) бир нарсадир ва мўминлар иймоннинг аслида баробардирлар. " дейилади.
Шунинг учун уламолар Абу Ҳанифани ва уларнинг устозлари Ҳаммад ибн Абу Сулаймонни ва у кишига эргашганларни "Муржиъатул фуқаҳо" деб аташган. Чунки уларнинг иймон ҳақидаги таърифлари муржиъаларнинг таърифлари кабидир.
Ибн Таймия айтадилар: "Кимки зарурий иймон, вожиботлардан бирортасини қилмай туриб, ҳосил бўлади, амалларни иймоннинг бир жузи ёки иймонданмас дейишлик фақат лафзий ихтилоф, деса очиқдан-очиқ хато қилади. Бу Муржиъаларининг бидъатидир." (Мажмуъал Фатава 7-ж. 621-б.)
Admin   04-30-2011, 05:34 PM
#9
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Abu Solih биродаримиз айтганларидек, ҳақиқатдан иймон масаласида ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа мазҳаб уламоларига хилоф қилишди ва бу масалада ҳақдан йироқлашишди.
Салаф солиҳ иймонга қандай таъриф беришгани ҳақида мана бу манзилдан қисқача маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=474
Ушбу манзилда шайх Абдулазиз Рожиҳийнинг муржиатул фуқаҳолар эътиқоди борасида қисқача айтиб ўтган фатволари ҳам бор.
Муваҳҳид   05-01-2011, 04:59 PM
#10
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродарлар ушбу китобни тўлагича таржима қилмаганим учун узр сўрайман. Китоб давомида сизлар айтиб ўтган маълумотлар келтирилган эди, иншаАллоҳ давомини таржима қилсам ёки қилинса ўқишингиз мумкин бўлади.
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.