rinat80_09   05-18-2014, 11:01 PM
#1
Ассаламу алейкум!

1) Сунъий уруғлантиришни никоҳдаги эр хотин орасида бўлса, рухсат эканлигини ўқигандим. Шариатда бу масалага кандай хукм чикарилган!

2) Суррогат онадан фойдаланса бўладими? Мўмина аёлларга суррагат оналик мумкинми? Яъни никоҳдаги эрдан уруғ хужайра, аёлидан эса тухум хужайра олиб найча (пробирка) да 2-6 кун сақланилади. Уруғланиш бўлса, кейин бўлажак ҳомилани бегона аёл бачадонига шприц ёрдамида имплантация (экиш) қилинади.
(Суррогатное материнство) бу масалага шариатда рухсат бор ми? ва агар рухсат булса бола кимга нисбатланади!??

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-19-2014, 07:53 PM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Шаръан эр-хотин бўлмаган шахслар иштирок этган сунъий уруғлантиришга қўл уриш жоиз бўлмаган ишдир. Чунки Исломда аёл кишининг бачадонига бегона эркак уруғини жойлаштириш ҳаром. Рувайфеъ ибн Собит ал-Ансорийдан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган ҳеч бир инсонга ўз сувини бошқанинг экинига қуйиши ҳалол бўлмайди” (Ибн Ҳиббон ривояти. Албоний саҳиҳ санаган).
Бироқ агарда сунъий уруғлантириш шаръий эр-хотин орасида амалга оширилса, уламолар баъзи ҳолатларни эътиборга олган ҳолда, ушбу ишнинг баъзи кўринишларини зарурат юзасидан қўллашликка рухсат бердилар.
Сунъий уруғлантириш масаласи Исломий Фиқҳ Кенгашида муҳокама қилинган ва қуйидаги хулоса баён қилинган:
Биринчидан: Қуйидаги беш услуб шаръан ҳаромдир. Улар ёки ўз-ўзидан ҳаром, ёки ушбу услубни қўллашлик олиб келадиган оқибати сабабидан ҳаром, масалан, наслнинг аралашуви, бола онаси ким эканини билмаслик, ёки шариатга хилоф бўлган бошқа сабаблар.
1. Эри бўлмаган эркакдан олинган уруғ ва унинг хотини бўлмаган аёлдан олинган тухумҳужайра орасида уруғлантириш амалга оширилса, сўнг эмбрион хотини бачадонига жойлаштирилса.
2. Эри бўлмаган эркакдан олинган уруғ ва хотинидан олинган тухумҳужайра орасида уруғлантириш амалга оширилса, сўнг эмбрион хотини бачадонига жойлаштирилса.
3. Эр-хотиннинг уруғ ва тухумҳужайраси орасида уруғлантириш танадан ташқарида амалга оширилса, сўнг ихтиёрий равишда эмбрионни кўтариб юришга талабгор бўлган аёл бачадонига жойлаштирилса.
4. Эри бўлмаган эркакдан олинган уруғ ва унинг хотини бўлмаган аёлдан олинган тухумҳужайра орасида ташқарида уруғлантириш амалга оширилса, сўнг эмбрион хотини бачадонига жойлаштирилса.
5. Эр-хотиннинг уруғ ва тухумҳужайраси орасида уруғлантириш танадан ташқарида амалга оширилса, сўнг эмбрион (эрнинг) бошқа хотини бачадонига жойлаштирилса.
Иккинчидан: Барча эҳтиёт чоралари эътиборга олингани собит бўлганда, олтинчи ва еттинчи услубни зарурат ҳолатида энг охирги чора сифатида қўллашликнинг зарари йўқ. Ушбу икки услуб қуйидагилар:
6. Эрнинг уруғи ва хотиннинг тухумҳужайраси олинса, уруғланиш ташқарида амалга оширилса, сўнг эмбрион хотин бачадонига жойлаштирилса.
7. Эрдан уруғи олинса ва ички уруғлантириш билан хотиннинг (бачадон) бўйинчасидаги керакли ўринга ёки бачадонига жойлаштирилса. (Иқтибос тугади).
Ушбу амалиётда эътибор талаб қилинадиган бошқа танбеҳларга қуйидагилар киради:
• Аёл киши аврати бўлган танасининг энг махфий қисмлари яланғочланиши;
• Лабораторияда хатога қўл урилиш эҳтимоли (масалан анализ намуналари алишиб қолиши ва ҳоказо);
• Шифохонадаги баъзи ноинсоф одамлар уларга кўрсатилган ишончни суистеъмол қилишлари ва операция натижаси ижобий бўлиши ҳамда катта молиявий фойдани қўлга киритиш учун онгли равишда уруғ ёки тухумҳужайрани алмаштириб қўйишлари эҳтимоли мавжудлиги.
Шунинг учун биз ушбу ишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлишимиз даркор! (ал-Мажмаъ ал-Фиқҳий 34).
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳга савол берилди: Агар аёл фарзанд бўлмайдиган бепушт киши билан турмуш қурган бўлса, эмлаш ёки найча деб аталадиганга ўхшаш восита билан унга (аёлга) бошқа бир кишининг уруғини кўчириш жоиз бўладими? Иш аксинча бўлса ҳукм нима? Агар эркакдан фарзанд бўлса, бироқ аёлнинг ўзи бепушт бўлса, шунда эрининг уруғини эмбрион ўсиш муддатигача тамоман аёлнинг бачадонига ўхшаш муҳитда сақлаш жоиз бўладими? Бу дунёдаги баъзи касалхоналарда амалга оширилган ва бу услуб муваффаққиятли чиққан. Ушбу икки ҳолатда шаръий ҳукм нима?
Шайх жавоб берди: Биринчи ҳолатга келсак, агар эр бепушт бўлса, аёли бошқа бир шахснинг уруғини олса, туғиш учун уни бачадонига эмлатса, батаҳқиқ, бу ҳаром амал бўлиб, ҳалол бўлмайди. Дарҳақиқат, ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ворид бўлган: “Эр кишига ўз суви билан ўзганинг экинзорини суғориши ҳалол бўлмайди”. Насаблар қўшилиб кетиши хавфи нуқтаи назаридан аёлнинг идда вақтида никоҳ қуриши ҳаром бўлар экан, батаҳқиқ, бу авлороқ ва эҳтиётлироқ бобдандир. Аёл кишига ҳар қандай ҳолатда ҳам эрининг уруғидан ўзга бир уруғ билан ўзини уруғлантириши жоиз бўлмайди. Агар бунга қўл урса, батаҳқиқ, фарзандлар унинг (аёлнинг) фарзандлари. Эрининг фарзандлари эмас. Чунки улар унинг пуштидан эмас экан унга қўшилмайдилар-(нисбат берилмайдилар).
Иккинчи ҳолатга келсак, аёл киши фарзанд кўролмайдиган бўлса, эрининг уруғи то ўсгунча бирор нарсага эмлаб турилади. Шундан сўнг аёлнинг бачадонига эмланади. Батаҳқиқ, бунда монелик йўқ. Агар бу амалиёт муваффаққиятли ўтган бўлса. Докторлар бу илмга эга. Чунки бу, киши (аёлнинг) таносил аъзосидан ташқарига (уруғ) тўккан, шундан сўнг (аёлнинг) таносил аъзоси ундан уруғлантирилгандан нарига ўтмайди. Эр унинг эри, уруғ эса эрининг уруғи. Бу борада ҳараж-(танглик) йўқ. Дарҳақиқат, фуқаҳолар шунга ўхшаш ҳолат борасида айтиб ўтганлар.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_6535.shtml
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   05-20-2014, 05:07 PM
#3
Ассаламу алейкум!

1) Агар эркак кишининг иккинчи хотини хам булса, биринчи хотини билан эрининг тухум хужайраланини олиб Эрнинг никохидаги иккинчи ёки учинчи хотини бачадонига куйиб ривожлантирса рухсат бор ми? хадисда Рувайфеъ ибн Собит ал-Ансорийдан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган ҳеч бир инсонга ўз сувини бошқанинг экинига қуйиши ҳалол бўлмайди” (Ибн Ҳиббон ривояти. Албоний саҳиҳ санаган). "бошканинг экинига" деганида умумий хол тушинилидаи ми, ёки никохидаги иккинчи хотини бундан мустасно ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-20-2014, 07:44 PM
#4
(05-20-2014, 05:07 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(05-20-2014, 05:07 PM)beruni2008 Wrote: 1) Агар эркак кишининг иккинчи хотини хам булса, биринчи хотини билан эрининг тухум хужайраланини олиб Эрнинг никохидаги иккинчи ёки учинчи хотини бачадонига куйиб ривожлантирса рухсат бор ми? хадисда Рувайфеъ ибн Собит ал-Ансорийдан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган ҳеч бир инсонга ўз сувини бошқанинг экинига қуйиши ҳалол бўлмайди” (Ибн Ҳиббон ривояти. Албоний саҳиҳ санаган). "бошканинг экинига" деганида умумий хол тушинилидаи ми, ёки никохидаги иккинчи хотини бундан мустасно ми?
Биродар, бу саволингизга юқорида жавоб берилди:
(05-19-2014, 07:53 PM)Муслим Wrote: Биринчидан: Қуйидаги беш услуб шаръан ҳаромдир. Улар ёки ўз-ўзидан ҳаром, ёки ушбу услубни қўллашлик олиб келадиган оқибати сабабидан ҳаром, масалан, наслнинг аралашуви, бола онаси ким эканини билмаслик, ёки шариатга хилоф бўлган бошқа сабаблар.
...
5. Эр-хотиннинг уруғ ва тухумҳужайраси орасида уруғлантириш танадан ташқарида амалга оширилса, сўнг эмбрион (эрнинг) бошқа хотини бачадонига жойлаштирилса.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.