rinat80_09   07-24-2013, 04:18 AM
#1
Ассаламу алейкум!

Quote:Шайхул Ислом шундай дедилар: Ота-она ва ҳар қанча юқорига кетса ҳам ҳамда фарзанд ва ҳар қанча қуйига кетса ҳам, агар камбағал бўлсалар ва у уларга нафақа ажратишдан ожиз бўлса, (уларга) закот бериши жоиз бўлади. Ва айтилдики: закотга ҳақли бўлишлик фақирлик, мискинлик ва (закот йиғишда) қатнашиш каби сифат билан қайдлаб қўйилган. Ушбу сифатга мос келган ҳар бир киши закотга ҳақлилардандир. Ким уни (закотга ҳақлилар сафидан) чиқаришни даъво қилса, бас, унга далил (келтиришлик) вожиб бўлади. Бу масалада эса далил йўқ. Шунинг учун рожиҳ, саҳиҳ қавл шуки, модомики у сабабли гарданидаги вожибни дафъ қилмас экан ўз асли ва фаръига закот бериши жоиз бўлади. Агар зиммасида уларга нафақа ажратишлик вожиб бўлса, бас, уларга закот беришлик жоиз бўлмайди. Чунки бу ўзидан нафақа ажратишликни бекор қилганини назарда тутади.
Шунга кўра, унинг бобоси ва отаси бўлиб, иккиси ҳам фақир бўлса, бироқ отасига нафақа ажратишга моли етиб, унга нафақа берса, шу ўринда отасига закот бериши жоиз бўлмайди.
Бобосига эса нафақа ажратишга моли етмаса ва у фақир бўлса, унга ундан (закотдан) бериши жоиз бўлади.
Бошқа мисол: Унинг онаси ва бувиси бор. У онасига нафақа ажратади. Бироқ моли бувисига нафақа ажратишга етмайди. Шунда унга закот бериши жоиз бўлади.

бу ерда "Нафака ажратишлик" деганда нимани тушунамиз?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   08-09-2013, 07:47 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

36 – Оилага нафақа қилишлик ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло деди: “Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. (Бақара: 233). Аллоҳ таоло деди: “Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз) дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур)”. (Талоқ: 7). Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Албатта Парвардигорим бандаларидан Ўзи хохлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир”. (Сабаъ: 39).

Шарҳ

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ: “Оилага нафақа қилишлик ҳақидаги боб”, дедилар.
Оила – аёл, қариндош ва қулдан иборат инсон ғамхўрлик қиладиганлардир. Дарҳақиқат, юқорида аёлнинг ҳақлари ўтди. Қараиндошларга келсак, бас, улар ўз ҳақларига эга. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ,…ларингизга яхшилик қилингиз!”. (Нисо: 36).
Қариндош, унга нафақа қилинишда ўз ҳаққига эга. Яъни, унга таом, ичимлик, кийим ва ўзига етарли даражада бошпанадан иборатларни сарф этишингиз. Аллоҳ таоло айтгнидек: “Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. Отага ўз фарзандлари, аёллари ва боласини эмизаётган аёлга нафақа қилишлиги вожиб бўлади. Гарчи у (боласини эмизаётган аёл) унинг қарамоғида бўлмаса ҳам. Чунки У Зот шундай деди: “Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. Эмизишлик сабабли. Агар у (эмизаётган аёл) ўз қарамоғида бўлса, бас, у аёллик жиҳатидан ўз нафақасига эга.
Аллоҳ таолонинг: “Отанинг зиммасидадир”, қавли бобо ва ундан юқориси каби қуйи ва юқори отани ўз ичига олади. Демак, унга (отага) фарзандларининг фарзандларига нафақа қилиши вожиб бўлади, ҳар қанча қуйи бўлсалар ҳам. Бироқ бунинг учун бир қанча шартлат шарт қилинади:
Биринчи шарт: нафақа ажратувчи нафақага қодир бўлиши. Агар ожиз бўлса, батаҳқиқ, унга нафақа қилиши вожиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз) дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур). Аллоҳ танглик-камбағаллиқдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур”. (Талоқ: 7).
Иккинчи шарт: унга инфоқ қилинаётган киши ўзини таъминлашдан ожиз бўлиши. Агар ўзини таъминлашга қодир бўлса, ўзи(ни таъминлаши) авлодир. Ва бирор кишига унга нафақа қилиши вожиб бўлмайди. Чунки у беҳожатдир. Агар беҳожат бўлса, батаҳқиқ, унга нафақа қилинишга ҳақли бўлмайди.
Учинчи шарт: нафақа қилувчи нафақа қилинаётганга ворис бўлиши. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Меросхўр — ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор”. (Бақара: 233). Агар меросхўр бўлмайдиган қариндош бўлса, бас, унга нафақа қилиш вожиб бўлмайди.
Ушбу уч шарт тўлса бўлса, батаҳқиқ, қариндош ўз қариндошига таом, ичимлик, либос, бошпана ва никоҳдан иборат муҳтож бўлганларини нафақа қилиши вожиб бўлади. Агар айримлари қолиб, айрим нарсаларга қодир бўлса, меросхўр қариндошга ноқис бўлганни комил қилишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли умум(далолат)ига кўра: “Меросхўр — ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор”. (Бақара: 233).
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/pr...8182.shtml
Admin   12-13-2013, 11:33 PM
#3
Дилмурод Абу Муҳаммад

Оилага оид турли мавзулар

Эркак кишининг оиласига қиладиган нафақа миқдори


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/oilaga_oid_turli_mavzular/erkak_kishining_oilasiga_qiladigan_nafaqa_miqdori.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Инсон   01-28-2014, 03:02 PM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1. Аёллар ҳам нафақа беришга қодир бўлса, уларга ҳам вожиб бўладими? Бир оилада ўғил фарзанд камбағал, қиз фарзанд бой. Шу ҳолатларда қиз фарзанд ота-онасига, акасига нафақа қилиши вожибми?
2. Аёлнинг ўз мулки йўғу, лекин эри бой бўлсачи?

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Муслим   05-01-2014, 12:39 PM
#5
(01-28-2014, 03:02 PM)Инсон Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(01-28-2014, 03:02 PM)Инсон Wrote: 1. Аёллар ҳам нафақа беришга қодир бўлса, уларга ҳам вожиб бўладими? Бир оилада ўғил фарзанд камбағал, қиз фарзанд бой. Шу ҳолатларда қиз фарзанд ота-онасига, акасига нафақа қилиши вожибми?
Фарзанд, эркак ёки аёл бўлсин, агар бой бўлса ва ота-онаси камбағал бўлса, уларни нафақа билан таъминлаши вожиб бўлади. Уларга нафақа ажратиши вожиб эканига Қуръон, Суннат ва уламолар ижмоъси далолат қилади.
Аллоҳ таоло айтади: «Роббингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди» (Исро: 23).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кишининг энг покиза емиши касби ортидан топган (ризқ)идир. Фарзанди ҳам кишининг касбидандир» (Абу Довуд 3528. Албоний «Саҳиҳ Аби Давуд»да саҳиҳ деди).
وقال ابن المنذر : أجمع أهل العلم على أن نفقة الوالدين الفقيرين الذين لا كسب لهما ولا مال واجبة في مال الولد . انتهى .
Ибнул Мунзир роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кирими ёки бойлиги йўқ фақир ота-онага нафақа ажратишлик бой фарзанд учун вожиб эканига илм аҳли ижмоъ қилишди».
(01-28-2014, 03:02 PM)Инсон Wrote: 2. Аёлнинг ўз мулки йўғу, лекин эри бой бўлсачи?
Эр юқорида шайх санаб ўтган учинчи шартга тўғри келмайди.
Валлоҳу аълам

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   09-21-2016, 11:22 PM
#6
Аёлга нафақа қилиш

[audio]http://www.af.org.sa/sites/default/files/59.mp3[/audio]
Савол: Аёлга вожиб бўлган нафақа қандай бўлади. Мисол учун ҳар ҳафта муайян маблағ тўлаш биланми?
Жавоб: У ва хотини иккилари келишган нарсага биноан бўлади. Агар бирор нарсага келишсалар ва рози бўлсалар ҳечқиси йўқ.

Ҳурматли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
http://www.af.org.sa/ar/node/5298
Таржимон: mutaallim

Quote:
النفقة على الزوجة.

السؤال: كيف تكون النفقةُ الواجبة على الزوجة هل هي بدفعِ مبلغٍ مُعين كل أسبوع مثلًا ؟
الجواب: حسب ما يَصطلحان عليهِ هو وزوجته فإذا اصطلحا على شيء وترضيا فلا بأس .
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.