abdulqodir83   03-31-2010, 08:53 PM
#1
Савол: Банкдан кредит олса буладими? Айримлар олса булади дейишяпти сабаби "ДАР УЛ-КУФР" деган иборани хужжат килиб. Агар олиш мумкин булса, нима бунга хужжат була олади?
Меҳмон   04-02-2010, 12:13 AM
#2
Кредитнинг ўзбекча маъноси қарз дегани. Ислом динида олинган қарзни маълум келишилган вақтдан кейин айни миқдорда қайтариб беришга «қарз ҳасана» дейилади. Ошиғи билан қайтариб беришга келишилган қарзга эса рибо-судхўрлик дейилади. Сиз саволингизда сўраган қарз иккинчи турга киради. Бу Аллоҳ таъоло ҳаром қилган амаллардан. Унинг далили:
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз (яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз)» (Бақара: 278).
«Эй мўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқингиз! (Шунда) шояд нажот топгайсиз» (Оли Имрон: 130).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Еттита ҳалок қилувчи амаллардан сақланинглар!” Улар қайсилар? – деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ман қилган, ноҳақ одам ўлдириш, рибо ейиш...” – дедилар.
Яна бир ҳадисларида: «Аллоҳ рибо еювчи, едирувчи, гувоҳлари ва уни ёзиб қўювчиларни лаънатлади» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шуларга кўра банкдан кредит олиш ҳаром! Кимки тақво қилса, тирикчиликнинг ҳалол йўлига ҳаракат қилса, Аллоҳ унга енгилликларни беради. Бу Қуръон оятларининг маъносидир.

Ҳукумат хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин унинг молини ноҳақ йўл билан олиб бўлмайди. Бунинг далили: “Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг” Нисо сурасининг 105-оятининг тафсирида имом Қуртубий: «Бу сурада сўз етимларнинг, умуман одамларнинг молларини сақлаш ҳақида бормоқда, бундан маълум бўладики кофирнинг моли ҳам мусулмоннинг моли каби эҳтиёт қилинади, магарам Аллоҳ рухсат берган ўринларда олса бўлаверади» — дейдилар. Мубоҳ ўринлардан бири масалан, ғанимат. Агар мусулмон бўлса унинг молини ноҳақ йўллар билан олиб бўлмаслиги авлороқдир. Чунки, унда мусулмонларнинг ҳаққи ҳам бор, бу билан улар мусулмонларга ҳам зарар етказадилар.
Бақара сурасининг 188-оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: «Мол –дунёларингизни ораларингизда ноҳақ - ҳаром йўллар билан емангиз! (яъни бир-бирингизни ҳақкингизни еманг)» бу оятнинг тафсирида имом Шавконий шундай дейдилар: «Бу оятнинг маъноси ислом умматининг ҳаммасини ва молларнинг ҳам ҳаммасини ўз ичига олади, ислом олишга рухсат бермаган ҳар қандай йўл билан олинган мол ҳаром ва ботил йўл билан олингандир». Ботил: босиб-тортиб олиш, ўғирлаш, қимор ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда «Молинглар, қонинглар ва обрўйинглар бир бирингларга ҳаромдир» дейилган (Муттафақун алайҳи).

Қайси ерлар Дорул Ислом ёки Дорул куфр эканини Шайхулислом қуйидагича тушунтирадилар: “Бирор ерни Дорул куфр, Дорул Ислом ёки Дорул Фасиқийн дея таърифлаш ўзгармас нарса эмас. Йўқ, чунки ерни бундай таърифлашлик унинг аҳолисига боғлиқдир. Мўминлар ва тақводорлар яшайдиган ҳар қандай ер, ўша вақт мобайнида Аллоҳнинг валийлари ери (яъни Дорул Ислом) ҳисобланади. Кофирлар яшайдиган ер ҳам худди шундай, ўша вақт мобайнида Дорул Куфр ҳисобланади. Ҳар қандай ерки, унда фосиқлар истиқомат қилса, ўша вақт мобайнида Дорул Фасиқийн ҳисобланади. Агар бирор ерни аҳолисини бошқа аҳоли алмаштирса, у ер ўша аҳолининг ери ҳисобланади. Бу худди масжидни ароқ сотадиган жойга, фоҳишахонага, фисқ ва зулм жойига ёки Аллоҳдан ўзгаларга ибодат қилинадиган черковга ўзгартирилганга ўхшайди. Бундай ҳолатда масжид, уни тўлдирган аҳолининг ўзгаргани сабабли, ўз мавқеини йўқотади. Ва аксинча, ҳар қандай ароқ дўкони, фоҳишахона ёки шу каби муассасалар Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган масжидга айлантирилганда ўзининг бўлиб ўтган ўзгаришларга биноан ўз мавқеини ўзгартиради” («Мажмуъул фатава» 18/281).
Валлоҳу аълам ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
abu Huzayfa   11-02-2011, 07:57 PM
#3
assalamu alaykum ua rohmatulloh!
ayrim masjid hatiblari shunday fatvo berishyabdilarki, huddiki kofirga foiz ostida pul yoki biron narsa bersa bo'ladi, ua u kofirdan olingan foiz halol! shuning asosi bormi?
barak Allohu fikum!

assalamu alaykum!
admindan iltimos bu mavzuni nomini to'g'rilab qo'ysangiz, Кофирдан рибо олиш халолми?, mana shunday qilib. jazak Allohu hoyron!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abdulloh Salafiy   02-12-2012, 11:16 PM
#4
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ!
Молиявий муомалотлар кофир ва мусулмон кишилар учун ажратилгани ҳақида бирор хабар йўқ.
Аллоҳ таоло «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз» (Бақара: 278, 279). деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳ рибо еювчи, едирувчи, гувоҳлари ва уни ёзиб қўювчиларни лаънатлади» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бундан ташқари Рибонинг ҳар қандай тури харомлиги ҳақида биродаримиз http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=773 ушбу мавзуда келтирганлар.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
abu Huzayfa   02-13-2012, 05:47 AM
#5
barak Allohu fikum!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   06-12-2012, 09:17 PM
#6
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ "Шарҳ Китаб ал-Кабаир"да айтадилар:
"... дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз" (Бақара: 279).
Яна биз Аллоҳнинг: "агар сиз кофир билан алоқа қилаётган бўлсангиз бундан мустасно, фоизни олаверинглар" деган сўзини топмадик.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
0600   03-14-2016, 11:39 AM
#7
ASSALAMU ALAYKUM va RAHMATULLOHI va BARAKATUH. Men oilam bilan Europada yashaymiz iltimos menga bir masalada yordam bersangiz. Bu erda uy olish uchun kridit yani riboga ruhsat bor deyishadi shu to'g'rimi va kreditti hukmi qanaqa haqiqatan ham kufur yurtda kridit olsa buladimi.
JAZAKA ALLAHUMA HOYRON.
Дилмурод Абу Муҳаммад   11-30-2018, 08:41 AM
#8
Кофирдан рибога қарз олса бўладими?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/kofirdan_riboga_qarz_olsa_boladimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.