Еттинчи дарс
Оламларнинг Рабби Аллоҳнинг пайғамбарлари борасида саҳиҳ эътиқод
40-савол: Пайғамбарларга иймон келтиришлик қандай бўлади?
1- Аллоҳ таоло дарҳақиқат, ҳар бир умматга, уларни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтиришга даъват қиладиган бир пайғамбар жўнатди.
2- Уларнинг бари ростгўй, тасдиқланган, хушфеъл, тўғри, олийжаноб, итоаткор, тақводор, омонатдор, ҳидоятга етакловчи, тўғри йўлга йўлланган. Улар Аллоҳнинг барча рисолатларини етказишди.
3- Аллоҳ Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассаломни халил-(дўст) тутди. Мусо (алайҳиссалом) билан ҳақиқатда сўзлашди. Идрис (алайҳиссалом)ни олий ўринга кўтарди. Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Расули, Марямга ташлаган сўзи ва Ундан бўлган руҳдир.
4- Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилди. Айримларининг даражасини айримлариникидан юқори қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат куни одам боласининг саййидидир, фахрланиш йўқ.
5- Уларнинг аввалгию охиргиларининг даъватлари диннинг аслида иттифоқ қилган. У ҳам бўлса Аллоҳ таолони улуҳияти, рубубияти ҳамда исм ва сифатларида яккалашликдир.
Аллоҳ таоло деди:
"Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир". (Оли Имрон: 19).
41-савол: Расул ва Анбиёларнинг адади қанча?
Расулларнинг адади: уч юз ўн бешта.
Набийларнинг адади: бир юз йигирма тўрт мингтадир.
Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Умома ва Абу Зар розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисларида собит бўлган.
42-савол: Расул ва Набий ўртасидаги фарқ нима?
Расул ва Набий ўртасидаги фарқ: Набийга Аллоҳ хабар эндиради. Ва у, Аллоҳ унга билдирган хабарларини билдиради. Шу билан бирга Аллоҳнинг амрига хилоф чиққанларга Аллоҳ томонидан бўлган рисолатни етказиш учун жўнатилса, бас, у Расулдир.
Аммо ўзидан олдинги шариатга амал қиладиган ва бирор кишига Аллоҳ томонидан рисолатни етказишликка юборилмаган бўлса, бас, у Набийдир, Расул эмас.
43-савол: Қуръони Каримда зикр қилинган Расул ва Набийларнинг исмлари нима?
Аллоҳ таоло улардан бир жумласини бизга зикр қилди. Одам, Нуҳ, Идрис, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Лут, Шуъайб, Юнус, Мусо, Ҳорун, Илёс, Закариё, Яҳё, Ал-Ясаъ, Зул Кифл, Довуд, Сулаймон, Айюб, ҳамда Асбот-(Юсуф алайҳиссаломнинг акалари)дан бир қанчаси, Ийсо ва Муҳаммад каби, барчаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Аллоҳ таоло деди:
"Айрим пайғамбарлар ҳақида сизга илгари ҳикоя қилдик, айрим пайғамбарларни эса сизга ҳикоя қилганимиз йўқ. Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди". (Нисо: 164).
Демак, уларнинг барчаларига, Аллоҳ тафсилот билан айтганлари борасида муфассал суратда, Аллоҳ субҳанаҳу умумий айтганлари борасида умумий суратда иймон келтирамиз.
44-савол: Элчилар улуҳият хусусиятларидан бирор нарсага эгами?
Расул ва Набийларнинг бари инсон, махлуқдирлар, улар рубубият хусусиятларидан бирор нарсага эга эмас дея иймон келтирамиз.
Аллоҳ таоло деди:
"(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)»". (Каҳф: 110).
Аллоҳ таоло деди:
"Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огохлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос»". (Аъроф: 188).
Улар Аллоҳнинг бандалари жумласидан бўлиб, Аллоҳ уларни рисолат билан мукаррам айлади ҳамда уларни энг олий ўрин ва уларга олқиш айтиш оқимида убудият ила васф қилди.
45-савол: Пайғамбарларнинг сўнггиси ким?
Аллоҳ таоло рисолатларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатлари билан якунлади. У Зот у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни инс ва жинсга пайғамбар қилиб юборди. Аллоҳ таоло айтганидек:
"Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман". (Аъроф: 158).
Аллоҳ таоло деди:
"(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик". (Анбиё: 107).
Аллоҳ таоло деди:
"(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар билмаслар". (Сабаъ: 28).
46-савол: Расуллар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватлари билан хушхабар берганми?
Ҳа. Дарҳақиқат, Расуллар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатлари хушхабарини берган.
Аллоҳ таоло деди:
"Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди. Бас қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: «Бу очиқ сеҳр», дедилар". (Соф: 6).
"Саҳиҳ Муслим"да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу умматдан бирор киши, яҳудий ёки насроний мен ҳақимда эшитса сўнг мен билан жўнатилган нарса-(дин)га иймон келтирмай вафот этса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади". (Муслим (153)).
47-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларини ёлғонга чиқарган кимсанинг ҳукми нима?
Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларини ёлғонга чиқарса, дарҳақиқат, элчиларнинг барига куфр келтирибди. Ҳатто унга иймон келтирган ва унга эргашувчи эканини даъво қилаётган Расулига ҳам (куфр келтирибди).
Аллоҳ таоло деди:
"Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди". (Шуъаро: 105). У Зот уларни, элчиларнинг барини ёлғончи қилганлар деди. Ҳолбуки Нуҳдан олдин Расул ўтмаган.
48-савол: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин нубувват даъвосини қилган кимсанинг ҳукми нима?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбар йўқ эканига иймон келтирамиз. Кимда-ким у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин пайғамбарлик даъвосини қилса куфр келтирибди. Аллоҳ таоло шундай деди:
"Балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир". (Аҳзоб: 40).
"Саҳиҳ Муслим"да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Пайғамбарлардан олти (хислат) билан афзал қилиндим: Менга пурмаъно сўзлашлик ато этилди. (Душманларим қалбига тушадиган) қўрқинч ила нусратландим. Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Ер мен учун масжид ва пок қилинди. Махлуқотларнинг барига пайғамбар қилиб жўнатилдим. Мен билан пайғамбарларга якун ясалди". (Муслим (523)).
49-савол: Набий ва Расуллардан бирортасининг рисолатини ёлғонга чиқарган кимсанинг ҳукми нима?
Кимда-ким Набий ва Расуллардан бирортасининг рисолатини ёлғонга чиқарса, дарҳақиқат, куфр келтирибди.
Аллоҳ таоло деди:
"Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз. Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ) муносиб мукофотларини ато этажак. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир". (Нисо: 150-152).