Pages (7):    1 3 4 5 6 7
Admin   11-22-2013, 05:07 PM
#61

(08-25-2013, 11:54 AM)mutaallim Wrote:
Шайх, доктор Сулаймон ар-Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

Миср аҳлига насиҳат ва талабалар зиммасидаги вожибот

[audio]http://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_019_misr_ahliga_nasihat_va_talabalar_zimmasidagi_vojibot.mp3[/audio]
Юклаб олиш

Савол: Аллоҳ сизларга баракалар ато этсин, сизлардан ҳозирда Миср ўлкасида юз бераётган жараён атрофида талабаларга хоссатан ва мусулмонларга омматан насиҳат қилиш билан илтифот кўрсатишингизни хоҳлаймиз. Ҳозирги янги ҳукумат шаръий ҳукумат ҳисобланадими?
Жавоб: Аллоҳ азза ва жалладан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мусулмонларни ўлимдан сақлаб қолишини ва балони даф қилишини сўрайман.
Шак-шубҳа йўқки, ҳар бир соғлом илм ва тўғри фаҳм эгаси мусулмонлар ҳаётини сақлаб қоладиган ва ушбу улкан ёмонликни кетказадиган ҳар бир ишдан шодланади. Шак-шубҳа йўқки, мен: Миср аҳлига ҳаётни сақлаб қолишликка ҳаракат қилишлари ҳамда барча жиҳатдан қатл ва қон тўкилишига олиб борадиган ишларни тўхтатиб қолишликлари вожибдир, деб айтаман. Қоннинг иши-(сарҳисоби) улкандир. “Мусулмон модомики ҳаром қонга етмас экан-(бевосита қўл урмас экан) мудом тоатга тез, солиҳ бўлади. Агар бевоситда қўл урса (тоатдан) узилади”. (Албоний “Соҳиҳ Аби Дауд” (4270)).
Аҳли сунна вал жамоа наздида қарор топган (асос) шуки: қилич билан енгиб чиққан ҳукмдор, агар ҳукмга ғолиб келса ва омма наздида иш унинг қўлида қарор топса, батаҳқиқ, у шаръий ҳукмдорга айланади.
Шунинг учун айтамизки, эй биродарлар! Аҳли сунна вал жамоа дарҳақиқат, ушбу нарса ҳаром дейди. Бироқ унинг кетидан келадиган самарасини таъйин қиладилар. Аҳли сунна вал жамоа енгиб чиқишни жоиз демайди. Бирор киши учун келиб, куч билан ҳукмни олишини жоиз демайди. Бу ҳаром. Бироқ бу юз берса бошқарув ҳосил бўса, ушбу ғолиб келганга бошқарув собит бўлади.
Аллоҳдан умматни суннат ила зиё олган мўътабар ҳукмдор ва уламолардан иборат ҳукмдорлар билан ризқлантиришини сўраймиз. Аллоҳдан уларни ҳаётни сақлаб қоладиган ва ёмонликни кетказадиган сабабларни сарф этишга муваффақ қилишини сўраймиз.
Талабалрга васият шуки, инсон авваламбор ўзини унга тегишли бўлмаган нарсага тиқмаслигидир. Сенга тегишли бўлмаган нарсага бурнингни тиқма. Аллоҳдан ушбу ишни юклаган кишига тавфиқ ва ҳидоят сўрайман.
Иккинчидан: Зулмдан сақлан. Бирор кишига зулм қилма. Чунки зулмнинг оқибати хатарлидир.
Учинчидан: Сен яхши ҳолатда эканингни бил. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айт. Диёрингдаги ҳукмдоринг ва уламоларинг билан яхшилик устида ҳамкорлик қил. Ўлкангдаги мавжуд бўлган яхшиликни сақла. Агар насиҳат қилишга лойиқ бўлганлардан бўлсанг, бас, яхшиликни рўёбга чиқарадиган ва ёмонликни тўсадиган шаръий, саҳиҳ, соғлом, тўғри йўллар билан насиҳат қил.
Сўнг: Биродарларга замонавий (ахборот) воситаларида намойиш этилаётган бирор хайр йўқ бўлган сўзларни тарқатмасликни насиҳат қиламан. Ҳудди ҳозирда “Твиттер” деб аталаётган ушбу (нарса)ни кўриб турганимиз каби. Унда ушбу ҳодисалар ҳақидаги ботил сўзни айтадиган одамларнинг овозларидан парчалар келади. Айрим кимсалар яхши ният билан ушбу сўзни тарқатади. Унинг мақсади ушбу (иш)нинг қабиҳлигини намойиш қилиш. Бироқ ҳақиқатда эса у уни тарқатади ва кўплаб одамларга шубҳалар етади. Бунга ўхшашини мен жоиз деб билмайман. Ва ушбу ишларнинг ҳақиқатини билиб олиши учун тушуниб, билиб олишини яхши билган кишига хабардор қилишида зарар йўқ деб биламан. Аммо буни оммага тарқатиб, ушбу сўзни нашр қилишига келсак, бу ана шу ёмон сўзни тарқатишликдир. Кўрасизки, айрим одамлар, ёмон ва ботил сўзга нисбатан тутган мавқифлари сабабли (Бирлашган Араб) Амирликларидаги ҳукмдорлар ёки Саудиядаги ҳукмдорлар ҳақида гапиради. Айрим кимсалар буни умумий босқичда нашр қиладилар. Биз эса: бу жоиз эмас. Чунки бунинг кетидан ушбу ботил ва ушбу фасодни тарқатишлик келади, деб айтамиз. Аммо ишнинг ҳақиқатини билиш учун биладиган ва тушунадиган одамга жўнатишига келсак, менга бунинг зарари йўқ бўлиб кўриняпти, валлоҳу аълам.
Ҳақиқатда ушбу ҳодисаларда васатия ва мўътадиллик дея даъво қилаётган кимсалрдан ажабланасан киши. Ҳозирда сўзлари очиқ такфир ёки (шунга) ишора ва мусулмонларни ҳақорт қилиш билан суғорилганини кўрасан. Илмни даъво қилаётган кимсадан –кимлигини очиқ айтмайман- (Бирлашган Араб) Амирликлари ҳукмдорларини ёки Амирлик аҳлини ёҳуд Амирлик полициясини ёкида Саудия ҳукмдорларини ҳақорат қилаётганини кўрасан. Сўзларида бундай (ҳақорат)лар кўп. Батаҳқиқ, у ботил ҳамда одамларнинг аслида ким эканини очиқлайдиган ва уларнинг ҳақиқатларини баён қиладиган улкан ёмонликдандир. Мўътадиллик ва ўрта йўлни даъво қилган қанчалар –яъни- ушбу ҳодисалрда тилни тийишни назарда тутганлар, ушбу (ҳодиса)ларда, у одамларнинг мусулмонлар обрўсига (тил текказишда) энг журъатлиси экани кўриниб қолди. Нима учун?! Чунки улар унинг ҳавосига хилоф чиқдилар, саҳиҳ шаръий қарашдан эмас.
Қандай бўлганда ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ушбу балони йўқ қилишини, Миср аҳлини омонлик ва ҳотиржамлик билан ризқлантиришини, оқил кишиларни ушбу фитна зарарларини даф қилишда ҳамкорлик қилишда мадад беришини ҳамда ҳукмдорларимизни яхшиликни бир маромга келтириш ва ёмонликни узоқ қилишда ҳиссаларини қўшишга муваффақ айламоғини сўраймиз. Валлоҳу аълам.
13 Шаввол 1434 ҳ.й қоғозга туширилди
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34599
mutaallim   02-05-2014, 03:20 PM
#62
Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Умар ибн Салим Базмул ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_021_qizlar_jihod_uchun_suriyaga_chiqyaptilar.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Голландиядан савол йўлловчи аёл айтади: Охирги вақтларда ёшлар ўртасида Сурияга жиҳод учун чиқишга чақириқ масаласи кўтарилди. Чиқувчилар орасида ўн беш, ўн олти, ўн етти ёшлардаги қизлар ҳам бор. Яширинча, оталари бехабар ҳолда чиқяптилар. Агар, бу ёшлар нима учун Сурияга чиқяптилар деган савол туғилса, шундай деяптилар: У вожиб ҳижрат. Ва улар Ҳалаб минтақасини эгаллаб олганликлари ҳамда у ерда Аллоҳнинг шариатини барпо қилаётганларини даъво қиладилар. Ўшаларга, бу даъволари бўйича нима насиҳатингиз бор?
Жавоб: Уларниг даъволари рўбарўсидаги насиҳатим шуки:
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилсинлар!
Бу бобда илм аҳлига мурожат қилсинлар! Чунки илм аҳли: Сурияда шаръий жиҳод қоим эмаслигини баён қилишди. Батаҳқиқ, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий жиҳодда бир қанча шартлар лозимлигини баён қилдилар:
Биринчи шарт: Ҳукмдор билан биргаликда бўлишлиги. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслим “Саҳиҳ”ида ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: “Ҳукмдор – унинг воситасида ҳимояланадиган, унинг ортида (туриб) жанг қилинадиган қалқондир”. Сурияга жанг учун чиққан анавилар эса, ҳукмдорнинг изни билан чиқмайдилар. Мусулмонларнинг бирликларини бўладилар. Ана шу чиқишлари билан ислом ва мусулмонларга чапланадиган бир қанча муаммоларни юзага келтирадилар. Саволда зикр қилинганларнинг чиқиши ушбу шартга хилофдир.
Шаръий жиҳод шартларининг иккинчиси: Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун очиқ-ойдин байроқ бўлишлиги. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: “Кимда залолат-(фитна) туғи остида жанг қилиб, қатл қилинса жоҳилият ўлимидек вафот этибди”. Маълумки Суриядаги жиҳодда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ йўқ. У ерда насроний, илмоний ва байналминалчилар жанг қиляптилар. У ерда такфирчилардан иборат исломни даъво қиладиганлар жанг олиб боряпти. У ерда турли фикр ва залолат эгалари жанг қиляпти. Уларнинг жангларини бари ўз туғлари остида. Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ остида эмас.
Агар ўшалардан бири: Биз Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жанг қиляпмиз!-деса,
Жавоб шуки: Аллоҳнинг калимасини шаръий сифатга биноан олий қилишлик, шаръий ҳукмдор ортида бўлишлиги шартдир. Сизларда эса унинг ортидан (туриб) жанг қиладиган шаръий ҳукмдорингиз йўқ.
Агар айтишсаки: Бизни жамоатга амир этиб сайлаган ўз амиримиз бор. Бас, у шаръий ҳукмдоримиздир!
Шундай деб айтилади: Сизлар янглиштиряпсизлар. Зеро сизлар амир этиб сайлаган ушбу амирга, сизлар уни устингизга амир қилиб сайлашингизни ўзи билан унинг қўл остида мусулмонлар жамоати бирлашган шаръий ҳукмдор деб айтилмайди.
Учинчи шарт: Жиҳодга тўла ҳозирлик кўрилиши. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур”. (Анфол: 60). Ўша ўринларга жанг учун бораётган анавилар қайси шаръий тайёргарлик ва жанг учун қайси тадоригни кўрдилар?
Қурол кўтаришни билмайдилар.
Жангга оид режаларни билмайдилар.
Жиҳод ва ер юзида жанг қилиш ишларига боғлиқ нарсаларни билмайдилар.
Жанг қилишни хоҳлаётган ерлари табиатини билмайдилар.
Ушбу ишларнинг барини билмайдилар.
Ушбу ўринларда жанг қилиш учун қайси тайёргарликни адо этдилар?!
Шак-шубҳа йўқки, улар ушбу шартларга хилоф чиқишлари билан, батаҳқиқ, Аллоҳнинг шариатида ворид бўлмаган қилмишни қилдилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай дедилар: “Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир”. Демак, уларнинг бу амали ўзларига мардуддир.
Уларга: Ниятимиз Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш ва Аллоҳнинг калимасини оилй қилиш, деб айтишлари фойда бермайди. Чунки солиҳ ният Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлган амалга чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, у ўз соҳибига фойда келтирмайди. Амал то Аллоҳ учун холис ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг шариатига эргашган бўлмагунича қабул қилинмайди. Шунинг учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир”-дедилар.
Тўртинчи шарт: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик ёшдаги эркакларни жангдан қайтарардилар. Чунки улар балоғат ёшига етмаган эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Уҳудда жанг қилишни хоҳлаганларида қайтарганлари сингари. Ҳамда жанг қилишни хоҳлаган кезлари у кишидан бошқа ёш саҳобаларни қайтарганлари каби. Ҳолбуки улар эркаклар эди. Энди ёш аёллар ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки, уларнинг ҳаққида ҳукм таъкидлироқдир. Чунки улар учун жангга чиқишлик аслида нолойиқ. Аёллар гарданида жиҳод қилишлик йўқ. Балки уларнинг жиҳоди ҳаждир.
Сўнг саволда зикр қилинганлар жумласидан, улар: Биз жанг учун чиқяпмиз. Чунки бу, ҳижрат бобидандир. Ҳижрат эса гарданимизга вожибдир, дейдилар.
Айтаманки: Куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишлик (ҳукми) вожиб ва мустаҳаб ўртасида айланади. У, унга қодир бўлган, куфр юртида қолса дини ҳақида қўрқадиган ҳамда динини зоҳир қилишга қодир бўлмаган кишига вожибдир. Ва у (ҳижрат) динини зоҳир қилишга қодир ҳамда куфр юртида қолишликда ўзи учун фитна бўлишидан қўрқмайдиган кишига мустаҳабдир. Ана шу ҳолатда унга: Сенга куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишинг мустаҳаб бўлади, деймиз.
Биринчи ҳолатда эса: Динингни зоҳир қилишга қодир бўлмайдиган, ўзинг ва дининг ҳақида фитнага тушишдан ҳотиржам бўлмайдиган ушбу юртдан ҳижрат қилиш сенга вожиб бўлади. Чунки сен у ердан чиқиш ва ҳижрат қилишга қодирсан, деймиз.
Ҳижрат – куфр юртидан ислом ўлкасига кўчишлик. Савол: Суриядаги ҳозирги ҳолат уни ислом ўлкасига айлантирадими?
Аниқ-равшан ва таъкидлангани шуки, у ердаги давлат нусайрий ёки жаъфарий мазҳабига асосланган. Иккинчидан, у (давлат) шундай маслакларга асосланганки, илм аҳли уларни куфрий маслаклар дея ҳукм қилишган. У ислом ва мусулмонларга қарши курашади. Шояд сизлар ушбу юртдаги ислом ва мусулмонларга тиркалаётган кўплаб ваҳшийликларни эшитаётгандирсизлар. У ерга жанг учун боришлик қандай қилиб куфр юртидам ислом ўлкасига ҳижрат қилишни рўёбга чиқариш бобидан бўлсин?!
Шубҳасиз бу ажойибу ғаройиб иш. Куч ва қувват фақат Аллоҳ билан.
Ушбу ёш йигит-қиз ва бошқаларга шунга ўхшаш ишларни қилмасликлари, умр ва ҳаётларини беҳуда зое қилмасликка огоҳ бўлишлари, тоатни бажариш ва шариатга мувофиқ бўлишни хоҳлаётган суратда маъсиятга қўл уриш ва шариатга хилоф бўлишдан огоҳ бўлишлари вожиб бўлади. Чунки бу, шайтон ва залолат аҳлининг алдовларидандир. Аллоҳдан биз ва сизларни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам.
Эй Аллоҳ, Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўллагин.


mutaallim   07-05-2014, 04:21 AM
#63
Фазилатли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафизаҳуллоҳнинг Сурия борасидаги насиҳатлари


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_022_shayx_abdulloh_buxoriyning_suriya_borasidagi_nasihati.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ҳа, ушбу савол йўлловчи ҳам Сурия уруши ва унинг ҳукми ҳақида сўраяпти? Аллоҳ сизларга барака ато этсин!
Жавоб: Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ушбу муҳим масала, Сурия масаласи ва унинг аҳли бошига тушган балоларга боғлиқ нарсалар ҳақида айтадиганимиз
Биринчидан: Ҳар бир мусулмон ва муваҳҳидга Аллоҳга ер юзининг барча ўлкаларидаги мусулмон биродарлари ҳаққига дуо қилиши вожиб бўлади, деб айтамиз. Шулардан хоссатан Сурия ўлкасига ҳам. Намозларида, холи қолганида ва (дуо) ижобат қилинадиган вақтларда Аллоҳ жалла ва аълага дуо қилади. (Дуо) ижобат қилинадиган вақтларга риоя қилиб, Аллоҳга улар бошига тушган зарарни аритиши, улар устига тушган офатни кўтариши, бизлардан ва улардан ёмонлик ва фитналарни даф қилиши, уларнинг катталари, кичиклари, аёллари ва ёшларига раҳм қилиши ҳамда У жалла ва аъла барча ердаги заиф-(бечора)ларга ёрдам беришини (сўраб) дуо қилади. Шак-шубҳасиз уларнинг бошига тушган иш – улкан ишдир. Улар билан юз бераётган қирғин, вайроналик, талон-тарож катта ва жуда улкан ишдир. Буюк арш Рабби Улуғ Аллоҳдан Ўзининг фазл-у марҳамати, куч ва иззати билан улар бошига тушган офат ва зарарни кўтаришини ҳамда барча ердаги аҳли суннадан иборат заиф-(бечора)ларга ёрдам беришини сўраймиз. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватлидир. Бу, биринчи иш.
Иккинчи иш: Сурия ўлкасида юз берган айрим одамларнинг аввал бошда ўша золим, фожир, мустабид ҳукмдорга қарши чиқиш, унга қарши оёққа туришлари ва баъзилари қўлига қурол олишидан иборат воқеалар юз берганда одамлар савол билан келди. Ўша ўлка аҳлидан бўлган ҳақ аҳли ва ҳақ изловчилар энди нима қиламиз дея савол бердилар? Аҳли сунна ва соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламолари фитна ортидан ҳансираб тилини осилтириб юрадиган ва у (фитна) изидан юрадиган таъмагирлардан юз бергани каби сермулозамат ва шахсий фойдани кўзламай жавоб беришди. Уламолар бундай қилманглар, қурол кўтарманглар ва фитнадан узоқ бўлинглар дея ҳақ ва нубувват нури билан фатво берди. Ана у гуноҳкор, жиноятчининг мусулмонлик ҳурмати бўлгани учун эмас, йўқ. Суннат уламоларидан (аввал) ўтганлари унинг отаси ва унинг ҳукми ҳақида гапириб ўтишган. Аҳли суннанинг кофир экани аниқ ишонч ва Аллоҳ томондан бўлган ҳужжат билан собит бўлган кофир ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик борасидаги шартларидан, (демак) уламолар (бир қанча) шартларни ёдга олишган. Ҳатто ҳукмдор (ислом) миллатидан чиқарадиган куфрга (қўл урган) кофир бўлса-да. Шу (шартлр) зимнида: очиқ куфрни кўришлигимиздир. Куфрни кўришимиз ва у очиқ бўлишлиги. Ва бу борада бизда Аллоҳ томондан ҳужжат бўлиши. Ҳамда унга қарши бош кўтарилаётган бу (ҳукмдор)га қарши бош кўтариб чиқишлик, унинг (ўз ўрнида) қолишидан кўра қаттиқ-(оғир)роқ оқибатлар ва каттароқ вайроналикни олиб келмаслигидир. Агар уни йўқ қилиш улканроқ зарарга олиб борса уламолар ижмоси билан унга қарши қурол кўтаришлик жоиз бўлмайди. Ҳамда бу ўринда (куч)-қудрат бўлишлиги. (Бош кўтариб чиқиш) шартларидан бири, (уни) йўқ қилишга (куч)-қудрат бўлишлигидир. Агар уни йўқ қилишга қудрат бўлмаса бу ҳам жоиз бўлмайди. Уламолар сизларга қурол кўтаришингиз жоиз бўлмайди дея фатво беришди. Аҳли ҳаво ва аҳли бидъат ҳамда (одамларнинг) қони ҳисобига кун кўрадиган ва савдо қиладиганлардан иборат ҳудбинлар туриб: (Анавиларга) қаранглар, фалончини мудофа қиляпти, дейишди. Аҳли сунна уламолари ушбу фожир, гуноҳкорни нима ҳам қилишарди? Балки улар пок, соф шариат назари билан мусулмон ва бечораларнинг қони тўкилмаслигини хоҳлашди холос. Иш эса қуюшқондан чиқиб кетди, мана ўзларингиз кўришингиз мумкин. Бу уч йил ҳам ўтди. Бу жиноятчи ҳар куни жоятини ошириб боряпти. Юзлаб, минглаб, ўн минглар кишиларни қирғин қилди. Шунингдек гўдаклар, шаҳарлар ва банда-(одам)ларга нисбатан ҳам шундай қилди. Хонадонларни ҳонавайрон қилди. Ҳолбуки у ҳануз ўз курсисида. Уни йўқ қилишдан умид қилинган нарса рўёбга чиқмади. Унга қарши жанг қилиш ортидан келган фасод, у ўз ўрнида бўлган фасоддан бир неча баробар кўп бўлиб кетди. Йўқ, балки ифлос, нажас рофизалар билан қайта оёққа турди ва ёрдам олди. Улар келиб нима бошладилар? Ботил йўлга кўра унга ботил устида кўмак бердилар. Аллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз. Анави ҳаққа хилоф чиқувчи, (одамларнинг) қони билан савдо қилувчи фавқулоттагиларнинг сўзи суннат уламоларига зиён келтирмади. Ҳудди Ироқда (одамларнинг) қони билан савдо қилганлари каби. Ироқдан бошқа Аллоҳнинг ўлкаларида ҳам қон билан савдо қилдилар. На исломга ёрдам беришди, на душманларни синдиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пок шариатлари борасида одамлар ичида Аллоҳнинг динидан энг жоҳил ва Аллоҳнинг шариатига энг кўп ёлғон гапирадиган кимсалар сўз очмайди. Юз берган ишлар рўй берганда ва кўриб турганингиздек иш қуюшқондан чиқиб кетганда баъзи одамлар кириб, қурол кўтаришни бошлади. Шундай қурол кўтардилар, ўзаро жанг қилдилар, даф қилдилар ва ўзаро урушдилар. Сафларига ким кирса кирди. У ер, бу ердан одамлар келди, байроқлар кўтарилди. Бир неча байроқ, бир неча жамоат, бир неча бўлинма-(отряд). Ҳар бири Лайлога етишдим дея овоз солади, қичқиради ва даъво қилади. Лайло эса бу нарсани тан олмайди. Номаълум, нотўғри, носоғлом байроқлар. Шубҳали, бидъий ва бидъатчи байроқлар. Ана шундай. Энди нима нарса учун жангга кирасиз ва қайси байроқ остида урушасиз? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи саллам Муслим ва ундан бошқаларнинг “Саҳиҳ”ида (ворид бўлганидек): “Ким номаълум байроқ остида жанг қилиб ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлибди”, дейдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган ҳадисда: “Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортида (туриб) жанг қилинади”, дедилар. Бу ўринда ҳукмдор ҳамда хиралик ва шовқин-(ғалаён) бўлмаган ҳақ ва тўғри байроқ бўлиши чорасиздир. Ҳа, тўғри (байроқ) ҳамда (битим) тузилган тўғри ҳукмдор. Ҳа (шундай). У киши алайҳиссалоту вассалам дедилар: “Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортидан (туриб) жанг қилинади”. У уларга ҳимоя бўлиши (лозим). Демак, ҳукмдор бўлиши шарт. Мен, сен ва фалончи келди, холос сен ҳукмдор (бўлиб кетавермайсан). Бу ўйин, шариатни бузиш ва Аллоҳнинг динини беҳуда қилишликдир. Иш бундай ҳал қилинмайди. Шунга кўра кўплар ушбу танг аҳвол сабаб савдосини юргизиб олди. Аҳли ҳаво кўп ҳолда интернет ва бошқа воситалар орқали ғалаён уруғини сепдилар. Чунки фитна бор-да. Фитна нима дегани? Фитна олов каби ўтин ва ёқилғига эҳтиёж сезади. Бу фитналарнинг ёқилғиси ким, агар улар ўчиб қолса? Бу фитнанинг ёқилғиси уммат ёшларидан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Улар ҳақни изладилар. Бироқ уларни қўлидан тутиб, тўғриликка-(ҳаққа олиб чиқадиган) кишига йўл топа олмадилар. Анави қон билан савдо қиладиганлар қўлида тижоратга айландилар. Улар сабаб олов (янада) аланга олиши учун уларни ушбу фитналар ўчоғига улоқтирдилар. Сиз билан жаннат ўртасида фақат шу ўринга киришингиз қолди холос, фақат шундай қилишингиз қолди холос дея уларга чалғитиб кўрсатишади. Гўёки жаннат уларнинг қўлида. (Гўёки) жаннат дарвозасининг калити уларда. “Уларнинг бу «гувоҳ»ликлари албатта (номаи аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”. (Зухруф: 19). Бу таҳликали дамлар, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин, айтиб ўтганимдек кўпчилик у сабабли тижорат қилади, одамлар орасида ғалаён уруғини сепишади, уларни чалғитишади ҳамда суннат уламоларини бадном қилишади. Уларни ҳалок қилувчи гуноҳларга қўл урди дея айблашади. Айримларига эса кофир деб ҳукм қилишади. Баъзиларини зиндиқ бўлди дейишади. Кўпчиликнинг қонини ҳалол санайдилар, Аллоҳ сақласин. Эй биродарлар! Бахтли – ўзгадан панд-насиҳат олган кишидир. Аллоҳ нажотни китобот қилганлардан кўпи ўша юртлардан қайтиб келди. Дахшат(ли воқеалар)ни ривоят қиляпти-(айтиб беряпти). Сизлар тенги йигитни сотиб юборишар экан. Ёш йигит-а, сени сотиб олиб, сотиб юборишади. Сени савдо-сотиқ қилишади, бу томондан кирдингми ёки у томонданми (фарқи йўқ). Ҳудди Ироқда қилганлари каби. Айрим ёшлар жиҳод ва уруш номи билан борганларида уларни шундай сотиб юборишган экан. Ё нажас рофизаларга ёки улардан бошқа дин душманларига. Хуллас ўлжага айланишган. Кўплаб юртларда шундай қиладилар. Дахшатли (ҳолатларни) ривоят қиладилар. Сўнг Раббингизга қасам, менга айтингларчи: Ушбу бўлинмалар томонидан кўтарилган ана шу туғлар, ахир улар ўртасида жанг-у жадал йўқми? Ахир улар ўрталарида уруш бўлиб, ўзаро қирпичоқ эмасларми? Ўтган ҳафтагача улар ИШИД ва “Нусра”га қрши урушиб келардилар. Яна билмайман (кимларга қарши жанг қилишарди). Ҳаққа қарши чиқадиган ва ҳақ аҳли билан ихтилоф қиладиганлар танг ҳолатни излаб юрадилар. Аллоҳдан бундан паноҳ сўраймиз. Бу уни ўлдиради, униси бунисини ўлдиради. Бу эса иккинчисини ўлдиради. Ҳаммаси жиҳод номи остида. Кеча айтганимдек, ушбу шарафли номни ҳам расвосини чиқаришди. Ушбу шарафли ном расво қилинди. Ушбу шарафли, тоза, пок ибодат Аллоҳнинг динидан жоҳил бўлган кўпчиликнинг қилмиши сабаб расво қилинди. Ё билиб туриб, баъзилари дарҳақиқат, билади. Бироқ ўзининг ҳаво-(бидъати) билан ҳукм қилади. Ёки билимсизлик билан бўлади, Аллоҳ сақласин. Ёки ҳар иккиси ҳам. Фитналар юз берди, ёмонлиги ортди ва ёвузлиги кўплаб юртларга кириб борди. Шу жумладан эҳтимол бу юртларга ҳам. Шунинг учун уламолар, бир жамоа уламолар, аллома шайх Солиҳ ал-Фавзон ва у кишидан бошқа суннат уламолари, шайх Абдулмуҳсин Аббод – шайхимиз шайх Абдулмуҳсин, шайхимиз шайх Убайд ва улардан бошқа уламолар каби суннат ва ҳақ олимлари ушбу уруш фитна уруши деб эътибор қилинади, демак, ундан четлашишлик вожиб бўлади ва Аллоҳ жалла ва аъладан улар бошига тушган зарар ва балони кўтаришлиги сўралади дея фатво бердилар. Анавилар эса нима қилди? Молларни олиб, еб-ичадилар, улар билан тижорат қиладилар. Чодирлардаги миллионлаб қочқинлар эса очлик ва бетобликдан ўлмоқдалар. Нима сабабли ўлмоқдалар? Тиланчилик ва бошқа нарсалар қилиб ўлиб кетмоқдалар. Гўдаклар, аёллар, эркаклар, қариялар. Айниқса кўплаб аёллар, уларнинг кўпи маҳрамсиз, оиласиз қолди. Ким сабабчи? Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ана шу, биз ҳозиргача Аллоҳга дин-диёнат ва эътиқод қилганимиздир. Шунга кўра у юртларга бориш жоиз эмас. Балки айтиб ўтганимиздек Аллоҳга, улар бошига тушган зарарни аритиши сўраб дуо қилинади. Агар бирор нарса қилмоқчи бўлсанг, агар молингдан садақа қилишни хоҳласанг, ҳа (марҳамат), ўлкадаги расмий (шу билан) шуғулланаётган доираларга (бер). Йўл ва масжид эшикларида туриб олиб: тўплаяпмиз, тўплаяпмиз деяётган анавиларга эмас. (Уларга) берма, бирор кишига берма. Агар жуда бермоқчи бўлсанг қочқин, мискин, йўқсил ва ана у чодирлардаги бошига офат тушганларга бер. Давлат қарор қабул қилиши ва ўша ердаги бошига мусибат тушган мусулмонларга ёрдам беришни хоҳласа, у ерда давлатни ўзи бошқарадиган расмий доира бўлиши шарт. (Мол) топширишни хоҳласанг, уларга топшир. У ер, бу ерда тўғри келган кишига асло берма. Анавиларнинг кўпи молни олиб, у билан тижорат қиладилар, савдо қиладилар. Ушбу моллар омонатдор бўлмаган ва холи қўлларга бориб тушади. У билан ислом аҳлига қарши уруш қиладилар. Ислом аҳлини кофир деб ҳукм қиладилар. Ҳа (шундай).
Шу ўринда қўшимча қиламан, Аллоҳ сизларга баракалар ёғдирсин! Шуни билингларки, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу, ўша юрт аҳли бошига тушган фалокат. Фалокат-(оламшумул иш)ларнинг ўз ҳукмлари, ўзининг эгалари ва уламолари бўлади. Бирор фалокат тушганда, бу борада илмда мустаҳкам, соф-(ҳақиқий) аҳли сунна уламоларига мурожат қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: “Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар”. (Нисо: 83). “Сунан” эгалари ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Яқин келажакда алдамчи йиллар бўлади. Унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади. Ростгўй ёлғончига чиқарилади. Омонатдор хоинга чиқарилади ва хиёнатчига омонат топширилади. Улар орасида Рувайбиза сўзлайди”.Эй Расулуллоҳ! Рувайбиза ким?”, дейилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рувайбиза – қадр-қиймати бўлмаган, омманинг иши ҳақида сўзлайдиган кишидир”, дедилар. Қадр-қиймати бўлмаган, яъни, на илм ва на амалда қадр-қийматга эга. Илм борасида шашварга ҳам эга эмас. Илм, илм аҳли ва илмдаги барқарорликдан йироқда. Омманинг ишлари ҳақида сўзлайди. Яъни, одамлар бошига тушиб, барчаларини қамраб олган (ишлар). Ҳалол, ҳаром ва жоиз дейди, маън қилади. Ана шундай, натижада одамлар ушбу бостириб келаётган иш борасида сўзлаган ана шу қадр-қийматсиз киши сабабли фитнага тушадилар. Демак, офат тушганда-(оламшумул иш юз берганда), бу борада уламоларга мурожат қилиниши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Умар розияллоҳу анҳу офат юз берганда, Расул алайҳиссалоту вассаламнинг халифалари бўла туриб, шу сабабли бир жамоа саҳобаларни, саҳобаларнинг уламолари ва Бадр аҳлини, улар билан машварат қилиш, уларнинг раъйларига назар ташлаш, уламолар машваратидан нур ҳосил қилиш ҳамда илм аҳли билан бамаслаҳат иш кўриш учун жамлардилар. Ҳолбуки у киши тўғри йўлдаги халифа, (Аллоҳ томонидан) тўғри раъй соҳиби қилингандирлар, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Мен яна у юрт аҳлига нисбатан ҳамда ўз ўрнида ва уйида қолганларга айтадиганим шуки, у, айтиб ўтганимиздек четлашади. Агар унга тажовуз қилинса, бас, жони ва номусини ҳимоя қилсин. Кимнинг ёмонлиги фақат қатл билан даф бўлса уни ўлдиради. Номуси ва жонини ҳимоя қилади. Аммо (жамоатларга) шерик бўлиб, (майдонга) тушишига келсак, юқорида ўтганидек иш биз зикр қилгнимиздекдир. Бироқ унга тажовуз қилинса, унга уйида ёки номусига тажовуз қилинса, бас, мудофа қилсин. У ёмонларнинг ёвузлиги фақат қатл билан даф бўлса қатл қилади. Хоҳ Башшарнинг армияси ёки ушбу суқулиб кирган жамоатлар ва қалбаки туғлардан бўлсин. Ҳатто ўшалар ҳам тажовуз қиладилар. Ҳатто ўшалар ҳам ўлдирадилар, қон тўкадилар. “Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур”. (Фотир: 43). Аллоҳ сақласин!
mutaallim   07-07-2014, 08:59 AM
#64
Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ва Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Сурия борасида ҳамда жиҳодга бориш учун ҳукмдорнинг рухсати шарт экани ҳақида


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_023_suriya_jihodi_va_unga_borishga_hukmdorning_ruxsati.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Суриядаги жиҳод, албатта, бу унинг саволи, жиҳод деб эътибор қилинадими ва жиҳодга бориш учун ҳукмдорнинг рухсати шарт эканига далил нима?
Жавоб: Бунинг жавобини воқеълик(дан излайлик). У, нима самара берди? Ҳозирда у нима самара берди? Унинг натижалари нима (бўлди)? Бу, бир жиҳатдан.
Иккинчи жиҳати: Жиҳод ҳукмдорнинг ваколатларидан эканига далил шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг ҳукмдоридирлар ва жиҳодни бошқарган, унга амр қилган, уни тартибга солган, унга изн берган – у кишидир. Ҳатто кичик (ёшли бола) балоғатга етганда у Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб келинарди. У жиҳод қилиш учун изн сўрарди. Агар унга изн берсалар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жиҳодга кирарди. Агар уни қайтарсалар (солалллоҳу лайҳи ва саллам), жиҳодга яроқли бўлгунча сабр қиларди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрардилар. Ҳар бир киши қурол кўтариб, (жиҳодга) кириб кетавермасди. Шунингдек, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазотга буюрардилар ва узрлиларга (жиҳоддан қолиш учун) рухсат берардилар. Хоҳ ростгўй бўлсинлар ёки мунофиқлар каби ёлғончи бўлсинлар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узрларини баён қилишарди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изн берардилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан рухсат сўрардилар. Ким жиҳод қилишни хоҳласа, унга кириш учун Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрарди. Ким узр сабабли ортда қолишни хоҳласа Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўрарди. Демак, бу шак-шубҳасиз ҳукмдорнинг ваколатидандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: “Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса…”. (Тавба: 38). “Дейилса”. “Дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!”. (Тавба: 38). (Жиҳодга) чиқинглар деб ким айтади? У ҳукмдордир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жиҳодга) сафарбар қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар сафарбар қилинсанглар, бас, чиқинглар”. Ким сафарбар қилади? У, мусулмонларнинг ҳукмдоридир. Барча замон ва маконда. Ҳа (шундай).
mutaallim   08-01-2014, 08:22 PM
#65
Саудия муфтийси Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх:
Ёшларимизни Суриядаги жиҳодга ундаётганлар бундан тийилишлари лозим

Саудия мамлакатининг бош муфтийси ҳурматли шайх Абдулазиз Оли Шайх ёшларни Сурияда жиҳодга ундаётган шахс ва доираларга нисбатан қаттиқ ёндашиб, Аллоҳдан қўрқишлари, улар қўл урган иш хато эканини билишлари лозимлигини айтдилар. Ҳазратлари “Риёз” (рўзномаси)га баёнотда, бунга нолойиқ бўлган ҳолда ёшларга жон-жаҳдлари билан йўл-йўриқ кўрсатаётган анавиларга ёшларимизни у ерга боришга ундашдан тийилишлари вожиб дедилар. Саудия мамлакати бош муфтийси шайх Абдулазиз Оли Шайх Ички Ишлар вазирлиги баёноти эълон қилган жамоат ва ҳаракатлар, баёнот ўз ичига олган “Ал-Қоида ҳаракати”, Араб Жазираси, Яман ва Ироқдаги ал-Қоида ташкилоти, ИШИД, “Жабҳа ан-Нусра”, Саудия мамлакати ичидаги “Ҳизбуллоҳ”, “Ихвон ал-Муслимин” жамоати, “Ҳусий” жамоати – бирор яхшилик йўқ бўлган жамоатлардир дея маълум қилдилар.

Риёз – Аҳмад ал-Аҳмад
Душанба 27 Ражаб 1435 ҳ. 26 май 2014 м – 16772 сони

Манба: http://www.alriyadh.com/938726
mutaallim   08-16-2014, 11:42 AM
#66
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ Суриядаги уруш ҳақида ҳудди ҳозир сўзлаётгандек

Мисол учун Сурияда юз берган охирги нарса-(воқеа)га келсак, биз Сурияда истиқомат қилувчиларданмиз. «Баъс» (партияси)га қарши Сурияда қўзғалон бошлангандан кейин, у («Баъс» партияси низоми) шак-шубҳасиз ғайри исломий ҳукм. Балки кофир ҳукмидир. Суриядаги мусулмонлар бу ерда яширинча ҳаракат қиладиган жамоат борлигини билишмасди. Агар уни эълон қилганларида охират ҳаётини хоҳлайдиганлардан иборат мусулмонлар уларга лаббай дея жавоб қилардилар. Натижа нима бўлди? Ўзларингизга маълум бўлганидек ушбу ҳаракатга нуқта қўйилди. Ёшлар, эркаклар, аёллар ва гўдаклардан иборат минглаб мусулмонларнинг қони тўкилди. Уйлар, балки масжидлар ичидаги бор одамлари билан бузиб ташланди. Нима учун? Чунки улар ислом давлатини барпо қилишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлларидан юрмадилар. Шунинг учун айтаманки, ушбу саволнинг қисқача жавоби, биз бугунги кунда амалга оширилиши ирода қилинаётган ҳар қандай инқилобий ҳаракатлар қилинишини икки сабабга кўра насиҳат қилмаймиз:
Биринчи сабаб: У Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилоф.
Иккинчи сабаб: Чунки бу инқилобга ўхшашлар дарҳақиқат, тажрибадан ўтди. Ва улар муваффаққият ва омад қозонмади. Ким ўзгадан ибрат олмаган бўлса, мана энди ибрат олсин! Бу, саволнинг жавоби эди.
mutaallim   09-09-2015, 11:47 PM
#67
Суриялик қочқинлар инқирози гуноҳига ким шерик бўлади?

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_027_suriyalik_qochqinlar_inqirozi_gunohiga_kim_sherik_boladi.mp3[/audio]
Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Айни дамда ўлик гўдакларнинг суратлари кенг тарқалди. Шунингдек, икки юздан зиёд сурияликни бир жойда ғарқ бўлганларини кўрдик. Инқилоб ва "Араб баҳори"га чақираётган гиж-гижловчи даъватчилар ҳам ана шу улкан гуноҳда шерик бўладими?
Жавоб: Ким мусулмонларни фирқа-фирқа бўлиб бўлинишга ҳамда финталарга чорласа, бас, у шунинг остига дохил бўлади. Ҳа (шундай).

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Admin   12-26-2015, 12:23 PM
#68
Дилмурод Абу Муҳаммад

Манҳажга оид турли мавзулар

Сурия мамлакатига жиҳодга боришлик масаласи


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/suriya_mamlakatiga_jihodga_borishlik_masalasi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Pages (7):    1 3 4 5 6 7
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.