Меҳмон   10-15-2009, 08:43 AM
#1
Assalamu alaykum!
Qizil kiyim ayollar uchun emish, faqat uydami yoki ko'chaga hammi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-15-2009, 09:19 PM
#2
(10-15-2009, 08:43 AM)lolo Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам!
(10-15-2009, 08:43 AM)lolo Wrote: Qizil kiyim ayollar uchun emish, faqat uydami yoki ko'chaga hammi?
Бу ўринда шуни қайд этмоқ лозимки, агар аёл кишининг устки либоси оқ ё қора рангдан бошқа бўлса, зийнатли дейилмайди. Баъзилар тушунчаси мана шундай. (Оқ ва қорадан бошқа рангли устки кийимлар ҳам шариатда жоиз.) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борадаги ҳадислари (маъноси): “Аёлларнинг атири шуки, ундаги ранг кўрилади, ҳиди эса сезилмайди”. Яна Қосим ривоятида: “Оиша эҳромли бўлганида сариқ кийим кияр эдилар”, дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа аёллари ҳам сариқ ва қизил кийим кийганликлари тўғрисидаги ривоятларни ҳам Албоний раҳимаҳуллоҳ келтирадилар.

Китоб ва Суннатдаги муслима аёлнинг ҳижоби
Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   10-16-2009, 10:19 AM
#3
Assalamu alaykum.
Аслида қип қизил қийм қийиш ман этилган десак хато бўлади. Чунки на Қурьонда на Суннатда бу борада бирор хужжат йўқ.
Юқоридаги хужжатда эса охирида уни заифлиги баён этилган.
Шариатда бир машхур қоида бор. Динда бўлмаган ишларда масалан ейиш, ичиш, кийиниш ва х.к.ларда ман этилмаган ҳар бир амалга рухсат бор.
Бунга хужжат: РОсулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассаллам: “Аллоҳ китобда рухсат этган ҳар бир нарса, амалга рухсат бор, ва нимани ман этган бўлса у ман этилгандир. Бирор нима деилмаган амал ёхуд нарса эса, булар ҳам рухсат этилгандир. Аллоҳдан буни қабул қилинглар, албатда Аллоҳ хеч нимани унутмайди”, кейин эса “Сенинг роббинг эсдан чиқармайди” оятини ўқидилар.(аль-Ха¬ким 2/375, аль-Баззар 123. Сахихлигини имом Баззор, имом Доруқутий, имом Абу Бакр ибн Арабиъ, имом Нахувий, Ибни Касир ва Албонийлар айтишган)
Шайх Албоний: “Қизил киймни ман этган бирорта саҳиҳ ҳадис йуқ”. (“Силсилатул-худа яннур”265 га қаранг)
Ал-Баро ибн Язид: “Бир куни мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни қизил кийимда кўрдим, ва бунчалик гўзал, чиройлисини бошқа кўрмадим”(Бухорий, Муслим)
Бухорийда"Қизил кийимда намоз ўқимоқнинг ҳукми" бобида эса мана бу ҳадис келтирилган(қисқартирдим)
Авн ибн Абу Жуҳайфа оталаридан эшитганларини бундай деб ривоят қилган эканлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чармдан қилинган қизил чодирда кўрдим. .....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил ҳулла (изор, ридо – лунги ва елкага ташлайдиган мато) кийиб чиқдилар, изорларини бир оз шимариб олгандилар. Расулуллоҳ ҳассаларини пана қилиб одамлар билан икки ракъат намоз ўқидилар. ...(Бухорий)
Жобир разияллоҳу анҳу: "Заъфар билан бўялган кийимдан хушбўй ҳид келади, демайман, Оиша онамиз аёлларнинг тақинчоқлар тақмоғи, қора ва қизил кийим ҳамда хуфф (енгил оёқ кийими) киймоғининг зарари йўқдир, деб ҳисоблаганлар. (Бухорий)

Бу масала борасида жуда кўп хужжатларни кўриш мумкин. Балким кейинчалик алоҳида мавзу очармиз.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
islamic   02-03-2013, 11:48 PM
#4
(10-16-2009, 10:19 AM)Abdulloh Salafiy Wrote: Ал-Баро ибн Язид: “Бир куни мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни қизил кийимда кўрдим, ва бунчалик гўзал, чиройлисини бошқа кўрмадим”(Бухорий, Муслим)

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар. Батаҳқиқ, мен У зотни қизил сарпода кўрдим. Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Биз «сарпо» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳуллатун» деб келган. Уларда икки бўлак кийимдан иборат кийимни «ҳуллатун» дейилади. Ажнабийларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини костюм дейилгани каби. Биздаги «сарпо» сўзи асли форсча бўлиб, сар-бош, по-оёқ, иккиси қўшилиб, бошдан-оёқ маъносини билдиради. Шунинг учун, айнан ушбу бирикмани ихтиёр қилдик.
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари васф қилинмоқда.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар».
Яъни, бўйлари паст ҳам эмас, ўта баланд ҳам эмас эди.
2. «Батаҳқиқ, мен У зотни қизил сарпода кўрдим».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошдан-оёқ қизил рангдаги кийим кийган ҳолатлари ҳам бўлган.
3. «Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қизил сарпо кийиб турганларидаги гўзал ҳолатга ўхшаш ҳолатни умримда ҳеч кўрмаганман.

сиз келтирган таржимада "сарпо" қолиб кетибти
This post was last modified: 02-05-2013, 11:24 AM by islamic.
islamic   02-05-2013, 11:29 AM
#5
(10-16-2009, 10:19 AM)Abdulloh Salafiy Wrote: Шайх Албоний: “Қизил киймни ман этган бирорта саҳиҳ ҳадис йуқ”. (“Силсилатул-худа яннур”265 га қаранг)
Шайх Албонийга келсак:


عن ابن عباس قال : ” نُهِيتُ عن الثوب الأحمر ، وخاتم الذهب ، وأن أقرأ وأنا راكع ” رواه النسائي، وقال الإمام الألباني: صحيح الإسناد).

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят. У киши дедилар: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”. (Насоий ривояти саҳиҳ). Албоний: саҳиҳ деб ҳисоблаган, бунга нима дейсиз ?
abu mus'ab   08-15-2013, 01:17 AM
#6
Birodarla biladiganla bösa shu temadigi savolga javobni oxiriga yetkazilsa yaxwi bölardi.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Admin   09-27-2013, 08:30 PM
#7
Назратуллоҳ Абу Марямнинг юқоридаги саволга жавоби:

Эркак киши қизил кийим кийиши ҳукми

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/nazratulloh_qizil_kiyim_kiyish_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Admin   10-30-2013, 11:18 PM
#8
Дилмурод Абу Муҳаммад

Қизил кийим кийиш жоизлиги ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/dilmurod_qizil_kiyim_kiyish_joizligi_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш
islamic   11-07-2013, 12:10 PM
#9
(09-27-2013, 08:30 PM)Admin Wrote: Назратуллоҳ Абу Марямнинг юқоридаги саволга жавоби:

Эркак киши қизил кийим кийиши ҳукми

(10-30-2013, 11:18 PM)Admin Wrote: Дилмурод Абу Муҳаммад

Қизил кийим кийиш жоизлиги ҳақида

ассаламу алайкум

шу айтган гапларни ҳужатини келтирсангиз.

ман ҳам мумкин эмаслигини аудио записдан келтиришим мумкин, амма илмий жиҳатдан сўз кетмоқда.
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.