(10-17-2013, 06:40 PM)rinat80_09 Wrote: Ассаламу алейкум!
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
(10-17-2013, 06:40 PM)rinat80_09 Wrote: Агар курбонлик терисини сотмайдиган булса ва у теридан узи хам фойдалана олмаса фойдаланадиган одам хам булмаса (яъни хеч кимга керак эмас булиши мумкин шу шахарнинг одамларига) унда тери зоя булади ва исроф булиб колмайдими?
Терига эҳтиёжингиз бўлмаса, бировга ҳадя ёки садақа қилиб юборсангиз бўлади, шунда исроф бўлмайди. Терини сотишга келсак, бу жоиз эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким қурбонлигининг терисини сотса, бас, унинг қурбонлиги йўқ» (Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Шайх Албоний «Саҳиҳ ал-Жомеъ»да «Ҳасан» даражасида деди).
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: «Гўшт ёки ёғ ёҳуд мой ёкида тери ё ундан бошқа қурбонликдан бирор нарсани сотиш ҳаром бўлади. Чунки, у Аллоҳ учун чиқарган мол бўлиб, садақа каби унда қайтишлик-(қайтариб олишлик) жоиз эмас. Қассобга хизмат ҳақи муқобилига ундан (қурбонликдан) бирор нарса бермайди. Чунки, бу савдо маъносидадир. Аммо кимга ундан (қурбонликдан) бирор нарса ҳадя ёки садақа қилинса, унга у нарсада савдо ёки бошқадан иборат истаганича тасарруф қилиши жоиз» (Ибн Усаймин «Фатво ва рисолалар тўплами» (25/162)).