Admin   07-28-2012, 04:29 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalomu alekum,yaqinlashib kelgan RAMAZON muborak bulsin birodarlarim,bugun jumaga borgandim imomga savol berishgan ekan savol shunda yozilgan ekan(savolimiz bor edi imom domla,kuz bor narsa shundan qanday faoydalansa buladi,degan shunda domla javop berdi ha kuz tegiz bor narsa shunig uchun kuzni quvatin kuchuni kametirish uchun,mashinalarga harhil narsalar ilib olishadi bu usha kuzni birinchi bulib ushanga tushgani uchun kuzni quvatini zayif qiladi,va uyga taqa va isriqham shundae dedilar)man haeron qoldim bunga fatvo berdilar buloradi deb.salaflar asr davrida mushriklar ollohga sanamlarni vosita qilgani esimga tushdi va domladan hafa buldim,balkim sizlar aytarsizlar manga nima qilishni domlaga bulgan muhabatim gazabga aylanib qoldi arqasida turib namoz uqisga hohshim qolmadi.
Admin   03-19-2013, 04:02 PM
#2
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu a’laykum, kuz tekkan odamni davolash uchun kuzi tekkan odam gusl qilib keyin kuz tekkani shu suvdan tahorat olishi haqidagi hadis sahihmi?

nega bu yerda keltirilmadi?

Jazakallohu xoyron
http://tavhid.com/kitoblar/aqida/sehr#comment-1397
Меҳмон   08-29-2013, 10:43 PM
#3
assalamu alaykum ya ahi! yuqoridagilarni uqib savol tug'ildi. Xalqimizda yengi tug'ilgan chaqaloqning pehonasiga qora kuya surishadi. Bu xam shu shirkka kiradimi? shunga o'xshash bir ikki yoshli bollagayam surip qo'yishadi. buni qimela maqasila diyilsa, odamlani ko'zi birinchi shu qora kuyaga tushadi diyishadi, xaqiqatta xam shunday tuppa tuzuk chiroyli bolani g'alati qip quyishadi qora surtip. jazakumullohu hoyr!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   12-30-2015, 11:46 AM
#4
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади) (Муслим (220) ва Аҳмад (1/271)). Кўз тегишига руқядан кўра фойдалироқ ва шифобахшроқ нарса йўқдир. Яъни, айрим кимсаларда бўладиган ҳасад сабабли кўз тегиши. Агар маълум бир нарсаларга қараса, назарининг таъсири етади. Чунки унинг назари-(қараши) заҳарлидир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яратишидаги ажойиботлар ва Унинг қудратиданки, У Зот баъзи назар-(қараш, боқиш)ларни заҳарли қилди. Агар ушбу (заҳарли) назар соҳиби бирор шахс ёки ҳайвон ёҳуд бирор нарсага боқса, Аллоҳнинг изни билан унга кўз тегади.
Ҳадисда ворид бўлганидек кўз тегиши ҳақдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса тақдирдан ўзиб кетганда эди, албатта, кўз (тегиши) ундан ўзган бўларди” (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу (Муслимнинг) саҳиҳларидадир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир кишига кўз тегди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи теккан одам ғусл қилишини талаб қилдилар. Сўнг чўмилган суви олиниб, кўз теккан одамга қуйилган-(сепилган) эди ҳам Аллоҳнинг изни билан шифо топди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар сизлардан ғусл қилишлик сўралса, бас, ғусл қилилинглар” (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу унинг муолажасидир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўзи теккан кимсани ғусл қилишга амр қилдилар. Изори-(иштони)нинг ички томонларини ҳам ювади. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ушбу ювинди дард етган кишига қуйилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан шифо топади. Шунингдек, кўз теккан кишига Фотиҳа ва икки паноҳ сўраладиган (Фалақ ва Нас) сураларини ўқиш билан руқя қилишлик ҳам унинг муолажа туридир.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Иъанатул Мустафид - Тавҳид китоби шарҳи
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.