Абдуллоҳ Бухорий Саудия ҳукмдорини масхара қилиши
Абдуллоҳ Бухорий ўзининг фейсбук саҳифасида юқоридаги суратни чиқариб, Саудия ҳукмдорини обрўсини тўкишга интилган.
Бу иш мункар экани борасида салафларимиздан етиб келган баъзи ривоятларни иқтибос қиламиз:
«Сунан Термизий»да Зиёд ибн Касийб ал-Адавийдан ривоят қилинади. У киши айтдиларки: Абу Бакра билан Ибн Омирнинг минбарини (шундай) тагида эдим, у киши устида юпқа кийим билан хутба ўқирди, шу вақт Абу Билол айтдики: «Ҳукмдоримизга бир қаранглар, фосиқларни кийимини кийиб олибди». Шунда Абу Бакра айтдиларки: «Жим бўл! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Кимки Аллоҳни ерда (сайлаб қўйган) ҳукмдорини қадрини туширса, Аллоҳ уни (ўзини) хор қилади»» (Сунан Термизий, 2225).
Ибн Абу Осимнинг «Сунна» (2/488)да: Ҳадийя ибн Абдулваҳҳоб бизга шундай ҳадис айтди, Фазл ибн Мусо бизга шундай ҳадис айтди, Ҳусайн ибн Воқид Қайс ибн Ваҳбдан, (у киши) Анас ибн Моликдан бизга шундай ҳадис айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборларимиз бизни мана бундай деб қайтаришарди: «Ҳукмдорларингизни ҳақорат қилманглар. Уларга ёлғон муомала ишлатманглар. Уларни нафратини қўзғатманглар ва Аллоҳдан тақво қилинглар. Албатта иш яқин (қолди)»».
Иснод яхши, (исноддаги) кишиларнинг барчаси сиқот (ишончли). Ҳусайн ибн Воқид (баъзан) хатога йўл қўйсада ишончлидир, унинг сўзи олинади.
Ибн Абдулбарр «Тамҳид» (21/287)да Яҳё ибн Яманнинг йўлига кўра (ушбу асарни) ривоят қиладилар: «Суфён Қайс ибн Ваҳбдан, (у киши) Анас ибн Моликдан бизга шундай ҳадис айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборлар, бизни ҳукмдорларни ҳақорат қилишдан қайтаришарди» (Санаддаги Суфёндан мурод) Суфён ибн Саъийд ас-Саврий. Бу асарни яна Байҳақий ўзларининг «ал-Жамеъ ли Шуъаб ал-Ийман» (13/186-202)да Қайс ибн Ваҳбнинг йўлига кўра ушбу лафз билан ривоят қилганлар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат киборларимиз бизни ҳукмдорларимизни ҳақорат қилмасликка буюрдилар …» Исноди яхши.
Ибн Абдул Барр «Тамҳид» (21/287)да Абу Дардо розияллоҳу анҳуга тақаладиган санад билан ривоят қиладилар: «Кишида (бўладиган) нифоқнинг аввали ҳукмдорига таъна етказишидир».
Яна шу маънода келган асарлардан бири, имом Ҳасан ибн Али Барбаҳорий роҳимаҳуллоҳнинг «Сунна» китобларида келган асар. Айтадиларки: «Ҳукмдорга баддуо қилаётган кишини кўрсанг, билгинки у ҳавои-нафсига эргашган (бидъатчи)дир. Ҳукмдорга салоҳият тилаб дуо қилаётган кишини эшитсанг, билгинки у иншааллоҳ суннат аҳлидандир».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Модомики одамлар ҳукмдорни ва уламоларни ҳурматини ўз жойига қўйишар экан яхшиликда давом этиб бораверишади. Агар ушбу икки тоифани ҳурматини ўз ўрнига қўйишадиган бўлишса, Аллоҳ таоло дунёларини ҳам, охиратларини ҳам обод қилади. Энди агар ушбу икки тоифани қадрига етишмаса, дунёю-охиратлари фасодга юз тутган бўлади» («Тафсир ал-Қуртубий» 5/260-261).
Аллома шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Аллоҳ, Аллоҳ (бу арабларда бирор нарсага қойил қолганда ишлатилади) салаф-солиҳларнинг ҳукмдорларга нисбатан қандай муносабатда бўлишганлиги борасидаги манҳажни тушунишликка бир қаранг. Акс ҳолда ҳукмдорларнинг хатолари одамларни инқилобга етаклаш, қалбларни ҳукмдорларга қарши кин-адоват билан тўлиши ёмонлик, фитна ва тартибсизликни келтириб чиқарганидек, бу иш айни зарарни ва одамлар орасида фитна ёйилиши асосларидан биридир. Яна ҳудди шундай қалбларни уламоларга нисбатан кин-адоватга тўлдириш, уламоларнинг қадрини туширишга олиб келади. Бунинг кетидан эса уламолар ўз гарданларига юклаган шариатнинг қадри тушади.
Агарда бирор киши уламоларнинг ва ҳукмдорларнинг қадрини туширишга ҳаракат қилса, шариат ҳам, тинчлик ҳам зое бўлади. Чунки одамлар уламолар гапирадиган бўлишса, (уламоларга) ишонмай қўйишади. Ҳукмдорларни гапирадиган бўлса, уларнинг сўзларига итоатсизлик қилишади. Натижада ёмонлик ва фасод юз беради.
Демак салафлар ҳукмдорларга нисбатан қандай йўл тутишгани, ҳар бир инсон ўзини ўнглаб олишлиги ва ишнинг ёмон оқибатларини билиши вожиб бўлади.
Ғалаён кўтараётганлар ислом душманларига (беминнат) хизмат қилиб бераётганларини яхшилаб билиб олсинлар. Инқилоблар ва таъсирчанликка қараб ибрат олинмайди. Балки ҳикматга қараб ибрат олинади…» («Ҳуқуқ ар-роъий ва ар-роъийя» рисоласидан кўчирилди).
Манба: Ҳукмдорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари
Назратуллоҳ Абу Марям
Манҳажга оид турли мавзулар
Ҳукмдорни хорлашлик суннатга хилофдир
[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/manhaj/manhajga_oid_turli_mavzular/hukmdorni_xorlashlik_sunnatga_xilofdir.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Ваҳоланки, илм аҳли Саудия Арабистони ҳукумати борасида илиқ фикр билдириб келишади.
Саудия Арабистони ҳақида замонамиз уламоларининг сўзлари