Нифос қонининг муддати
Савол: Нифос қони келаётган хотин неча кун намоз ўқимаслиги керак? Эрига ундан нима-лар рухсатли бўлади?
Жавоб: Нифос қони кўраётган аёлнинг бир неча ҳолатлари бор:
Биринчи: туғруқдан тўла қирқ кун ўтгач нифос қони тўхтайди. Ундан кейин қон келмайди. Бу қон тўхташи билан ғусл қилинади ва намоз ўқилади.
Иккинчи: қирқ кун ўтмай туриб нифос қони тўхтайди ва яна шу қирқ кун ичида қайта кела бошлайди. Бундай пайтда туғруқ қони келган хотин қон қачон тўхтаса, ўшанда ғусл қилиб на-моз ўқийди ва рўза тутади. Қон яна кела бошласа, бу қон – нифос қони бўлиб, намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Кейин намозининг қазосини қилмайди, рўзасининг қазосини тутиб беради.
Учинчи: нифос қони қирқ кун тинмай келади ва бу муддат давомида хотин на намоз ўқийди ва на рўза тутади. Қон тўхтагач ғусл қилиб тоза бўлади ва намоз ўқиб, рўза тутаверади.
Тўртинчи: нифос қони қирқ кундан ўтиб кетади. Бу икки шаклда: ҳайз кунларига тўғри кел-ган ёки тўғри келмаган бўлиши мумкин.
Агар ҳайз кунларига тўғри келган бўлса, ҳайз келадиган кунлар давомида кутади. Агар тўғри келмаган бўлса, қирқ кун ўтиши билан ғусл қилиб, намоз ўқийди ва рўза тутади. Агар бу ҳолат уч марта такрорланса, бу - одатга айланади ва хотин ўз «иш»ларини бунга кўра режа-лаштиради. Бу кунларда (адашиб) тутган рўзаларининг қазосини тутади, ўқиган намозлари-нинг қазосини ўқимайди. Агар такрорланмаса, бу қоннинг ҳукми нифос бўлмай, истиҳоза қони бўлади.
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх