Мустаҳозанинг ҳолатлари:
Мустаҳоза – яъни узлуксиз қон кўрадиган аёлнинг учта ҳолати бор:
1) Истиҳозалигидан илгариги маълум ҳайз кунларининг бўлиши. Ўша кунлари келганда унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ бўлади, бошқа кунларда эса истиҳоза ҳисобланиб, унга мустаҳозанинг ҳукмлари татбиқ этилади. Бунга мисол: Бир аёл ҳар ойнинг бошида 6 кун ҳайз кўрарди, сўнг давомий қон кўрадиган мустаҳоза бўлиб қолди. Ҳар ойнинг бошидан 6 кунни унинг ҳайзи деб белгиланади, қолган кунлар истиҳозага ҳисоб қилинади. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилади: Фотима бинт Ҳубайш: «Ё Расулуллоҳ, мен мустаҳозаман, тоза бўлмайман, намоз ўқимайманми?» деб сўради.
«Йўқ, бу томирдан (келувчи қондир), илгари ҳайз кўрадиган кунларинг миқдорида намоз ўқима, сўнг ювиниб намоз ўқийвер» дедилар (Бу-хорий ривояти).
«Саҳиҳ Муслим»да Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳабиба бинти Жаҳшга:
«Истиҳозадан аввал ҳайзинг сени неча кун намоздан тўсган бўлса, шунча кун кутиб тур, сўнг ювиниб ўқийвер» дедилар. Шунга кўра, ҳайз кунлари маълум бўлган мустаҳоза ўша кунлари миқдорида ўтиради, сўнг ювиниб намозини ўқийверади, кейинги қонга парво қилмайди.
2) Истиҳоза бўлишидан илгари маълум ҳайз кунларининг бўлмаслиги, яъни аввал бошидаёқ биринчи кўрган қони истиҳоза бўлиб давом этиши. Бу аёл келаётган қоннинг ўзгаришига қараб амал қилади. Қоннинг қоралиги ё ғализлиги ё ҳидига қараб, уни ҳайз қони деб эътибор қилинади ва унга ҳайзнинг ҳукмлари татбиқ этилади ва бундан бошқа ҳолатда истиҳозага ҳисоб қилиниб, истиҳозанинг ҳукмлари татбиқ бўлади.
Бунга мисол: Бир аёл би-ринчи бор қон кўргандаёқ давомий қон кўрди, лекин ойнинг 10 кунида қорароқ, қолган кун-ларда эса қизилроқ ёки 10 кун қўйиқроқ, қолганида оддий ёки 10 кун ҳидли, қолганида ҳидсиз қон кўрди. Ўша ғализроқ ё қорароқ ё ҳидлироқ кунларни ҳайз деб олади, қолган кунларни истиҳоза ҳисоблайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима бинти Аби Ҳубайшга айтган сўзларига мувофиқ:
«Агар ҳайз қони бўлса, у қорароқлигидан билинади. Агар шундай бўлса намоздан тийилиб тур, бошқача бўлса таҳорат олиб намоз ўқи. Чунки у томир(дан келган қондир)» (Абу Довуд, Насоий ривоятлари).
Ушбу ҳадиснинг санади ва матни баҳсталаб бўлса-да, аҳли илмлар шунга амал қилганлар. Мустаҳозанинг ҳайз кунларини белгилашда ак-сар аёлларнинг одатини эътиборга олишдан кўра мазкур ҳадисга чеклаш яхшироқдир.
3) Маълум бир ҳайз кунларининг бўлмаслиги ва қонда аниқ фарқ ҳам билинмаслиги. Яъни қон кўришни бошлаганидан қони бир хил кўринишда ёки турли сифатларда-ю, лекин у си-фатлар билан қонни ҳайз деб белгилаб бўлмайди. Бундай ҳолатда аксар аёлларнинг одатига амал қилади. Яъни, қон кўрган муддатининг биринчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб, қолган кунлар истиҳоза деб ҳисоб қилинади.
Бунга мисол: Қон кўришни ойнинг бешинчи ку-нида бошланди ва давомий бўлди, уни ҳайз эканини ажратадиган ранги ё бошқа сифати йўқ. Бу аёл ҳар ойнинг бешинчи кунидан бошлаб 6 ёки 7 кунни ҳайз деб белгилайди. Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо деди: «Ё Расулуллоҳ, мен жуда қаттиқ ва кўп истиҳоза бўламан. Бу мени намоз ва рўзадан тўсади. Шу ҳақда нима дейсиз?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар:
«Сенга матони (яъни пахтани) қандай ишлатишни айтиб бераман. Уни фаржга қўясан, шу қонни тўхтатади». У: «Бу ундан кўра кўпроқ» деди.
«Бу шайтоннинг зарбасидир. Аллоҳ таоло (унинг қайси бири тўғри эканини) билган 6 ёки 7 кунни ҳайз деб олгин, сўнг ювингин. Тоза бўлганингга ва покланганингга аниқ ишонч ҳосил қилсанг, (6 кун бўлса) 24 ё ( 7 кун бўлса) 23 кун намоз ўқи ва рўза тут» (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ривоятлари.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 6 ёки 7 кун деган сўзлари ихтиёр бериш учун эмас, балки ижтиҳод учун эди. Яъни, аёл хилқатда ўзига ўхшаш ёки ёш жиҳатидан ўзига яқин, ўзининг ҳолатига ўхшашроқ бўлган аёлларга, шунингдек қонининг ҳайзга ўхшайдиган ҳолатига ва шу кабиларга қарайди, 6 кун бўлишига яқинроқ деб билса 6 кунни, 7 кун бўлишига яқинроқ билса 7 кунни ҳайз деб олади.