Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний муржиами?
Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин. Савол берувчи айтадики: сурурия ва ҳизбия китобларида тарбия топган баъзи одамлар уч имомни, Ибн Боз, Ибн Усаймин ва Албоний раҳимаҳумуллоҳларни айблайди. У уларни ҳукмдорларни кофирга чиқармаганлари учун иржо (муржиалик)да айблайди. Бунга қандай мулоҳаза билдирасиз?
Жавоб: Бу жаҳолат ва залолат. Бу бидъатчилар ҳар куни бизга ҳар хил юз билан келишмоқди. Агарда Албоний, Ибн Боз ва Ибн Усаймин умматнинг уламолари, унинг йўлбошчилари, хабардор (илмли)лари, кибор (катта)лари ва (умматнинг) билимдон кишилари, агар у (бидъатчи)лар уларни муржиа деб тамға қўйишса, унда ким қолди?! Қолаётган ўша ким?! Бирор ким қолдими?! Ҳеч ким қолмади! Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун (Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз у зотга қайтгувчимиз). Бу мусибат. Бу фалокат. Менинг ана ўшандайларга нисбатан райим (фикрим), кимдан бу сўз чиқса ва у айтганида туриб олса, уни ҳибсга олиниш, адабини бериш ва калтакланиш керак. Агарда у қайтмаса, унда балки у кўпроқ адабини беришларига муҳтождир. Ҳа (шундай).