Pages (5):    1 2 3 4 5   
Меҳмон   11-25-2009, 11:17 AM
#31
Одат кунлари (бировлардан) уялиб намоз ўқишнинг ҳукми нима?

Савол: Бир хотин одат кунлари (бировлардан) уялиб намоз ўқиди. Бу ишнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Ҳайз ва нифос (туғруқ) қонлари келаётган аёлнинг намоз ўқиши - ҳаромдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин киши ҳақида:
«Агар ҳайз кўрса намоз ўқимайди ва рўза тутмайдими?!» - дедилар.
Мусулмонлар ҳайз кўраётган хотин-қизларнинг рўза тутиши ва намоз ўқиши ҳалол эмаслигига қарор қилганлар. Шунга кўра бу ишни қилган аёл Аллоҳга тавба қилиши ва (пок бўлмаган пайтида ўқиб қўйган намози учун) истиғфор айтиши зарур.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:19 AM
#32
Одатим келди деб тушуниб, намозини ўқимади

Савол: Бир хотиндан тўққиз кун давомида қон келди ва у буни одат қони деб ўйлаб, намозларни ўқимади. Бир неча кун ўтганидан кейин эса ҳақиқий одати бошланди. У нима қилсин? Қолдирган намозларни қайта ўқисинми ёки йўқми?
Жавоб: Биринчи кунларида қолдирган намозларининг қазосини ўқиши афзалдир. Ўқимаса зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп истиҳоза қони кўрган ва намозини ўқий олмаган хотинни олти ёки етти кун ҳайз кўриб, ойнинг қолган кунлари намоз ўқишга буюриб, қолган намозларнинг қазосини ўқишга буюрмадилар. Айтганимдек, қолдирган намозларининг қазосини ўқиса яхшидир. Чунки бу аёлнинг сўрамаслигида сустлик бўлиши ҳам мумкин. Бироқ, ўқимаса зарари йўқдир.

Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:32 AM
#33
Ҳайз кўрган аёлнинг дуоси

Савол: Аллоҳ таоло ҳайз кўрган аёлнинг дуо ва истиғфорларини қабул қиладими?
Жавоб: Ҳа. Ҳайз кўрган аёлга ижобат бўладиган пайтларда дуо, истиғфор, зикр қилиши ва ёлбориши жоиз, балки мустаҳабдир. Қабул шартлари тўкис қилинганида Аллоҳ таоло ҳайз кўрган хотиндан ҳам, бошқасидан ҳам дуоларни қабул қилаверади.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 01:53 PM
#34
Ҳайз кўрган хотин дарс ҳалқаларида иштирок этса бўладими?

Савол: Ҳайз кўрган хотин масжидларда уюштирилган дарс ҳалқаларида иштирок этса бўладими?
Жавоб: Ҳайз кўрган хотиннинг масжидда туриши жоиз эмас.
Масжид ичидан, келаётган қон билан ифлос қилмай, ўтиб кетса зарари йўқ. Унинг масжид-да туришига ижозат йўқ экан, масжид ичида Қуръон тиловати ёки дарс ҳалқаларини тинглаш учун туриши жоиз эмасдир. Агар масжид ичидаги дарсларни овоз кучайтиргичлар воситасида ташқарига узатилган бўлса, ўша ерда эшитишининг зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган хабарга кўра, ҳайз кўрган хотин-қизларнинг зикр ва Қуръон тиловатини эшитишлари жоиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ой кўраётган Оиша онамизнинг кўксига суяниб Қуръонни тиловат қилар эдилар.
Ой кўраётган хотин-қизларнинг масжидга келиб зикр ва тиловат эшитиш учун туришлари мумкин эмасдир. Шунинг учун ҳам, Видолашув ҳажида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламга Софийя разияллоҳу анҳонинг ой кўриб қолганининг дараги етганида: «У бизни ушлаб қоладими?» дедилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Софийя разияллоҳу анҳонинг ифоза тавофини қилмаган деб ўйлаган эдилар. Саҳобалар: «У ифоза тавофини қилди» - дедилар. Бу ой кўрган аёлнинг ибодат учун бўлсада, масжидда туришига рухсат йўқлигига да-лилдир. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ва зикр учун ийдгоҳга хотин-қизларни чиқишга буюрганлари ва ой кўрган аёлларнинг намозгоҳдан четда турганлари ҳам ривоят қилинган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 01:54 PM
#35
Умра қилишдан аввал ой кўрди, бунинг ҳукми нима?

Савол: Таматтуъ нияти билан эҳромга кирган пайтда ҳайз қони келиб қолса аёл киши нима қилади? Умра қилишдан аввал ҳаж қилаверадими?
Жавоб: Умра эҳроми билан қолади. Агар (зул-ҳижжа ойининг) тўққизинчи кун(и)дан аввал тоза бўлса ва умрасини тугатиш имкони бўлса, умрасини қилади. Кейин ҳаж учун эҳромга ки-риб, бошқа ибодатларни адо этиш учун Арафотга кетади. Агар Арафотдан аввал пок бўлмаса: «Аллоҳим, мен умрам билан бирга ҳажга эҳром боғладим» дея умраси устига ҳажини бошлай-веради. Натижада, бу аёл қирон ҳажини қилаётган ҳожига айланади ва Арафотда одамлар би-лан бирга вуқуфда бўлади ҳамда бошқа ибодатларини тўкис қилаверади. Унга кийган эҳроми, ҳайит куни ва ундан кейинги кунларда қилган тавофи зиёрат учун, саъйи эса ҳаж ва умра учун кифоя қилади. Унга таматтуъ ибодати учун ният қилганга вожиб бўлганидек, қирон ибодатига киришган аёлнинг сўядиган қурбонлиги вожиб бўлади.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 01:58 PM
#36
Беморнинг таҳоратли бўлиши афзалдир

Савол: Ҳам бемор, ҳам ҳайз кўраётган аёлнинг тиловат қилиши ва шаръий дам солиши жоизми? Бемор ва жунуб бўлган эркакка-чи?
Жавоб: Қуръон ўқимоқчи бўлган одамнинг ғуслни тақозо қилган жунублик ва ҳайз қони каби катта кирликдан тоза бўлиши керак. Беморнинг ҳам пок бўлиши афзалдир. Бироқ, ой кўрган аёл афсун, кўз тегиши ёки жин чалиши билан касал бўлиб, таҳорат қилиши соғлиғига зарар келтирса, зарурат учун Қуръон ўқиса бўлаверади.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:00 PM
#37
Хотин кишининг қондан шубҳаланиши ва уни ажрата олмаслиги

Савол: Хотин киши келган қоннинг ҳайз қоними, истиҳоза қоними ёки бошқа қонлигида шубҳаланса, уни қандай қон деб ҳисоблаши керак?
Жавоб: Модомики, истиҳоза қони эканлиги номаълум экан, хотин кишидан келган қоннинг асли – ҳайздир. Шунинг учун ҳам, истиҳоза қони эканлиги маълум бўлмас экан, аёл кишидан келган қонни ҳайз қони, деб ҳисобланади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:27 PM
#38
Ой кўриш кунларим маълум эмас ...

Савол: Бир хотиннинг ҳайз кўриш одати гоҳида уч, гоҳида тўрт, гоҳида беш ва гоҳо олти кундир. Келаётган ҳайз қони икки кунда тўхтаса, бу хотин рўза тутиб, намозини ўқийвериши керакми ёки ҳайз келиш одати тугагунича кутиши керакми? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин киши бир ёки бир неча кун ҳайз қони кўрса ва у тўхтаб покликни кўрса, ғусл қилиб намоз ўқийди ва рўза тутади. Покликни кўргач одатдаги қон келиш кунларини кутмайди. Чунки у (бу пайтда) пок бўлиб, ҳайзли хотиндан фарқли ўлароқ, намоз ўқиши фарздир.
Зеро ҳайз кўраётган аёл ҳайз келган муддат давомида на намоз ўқийди ва на рўза тутади.
Ҳайз қони қайта келгач, намоз ва рўзасини тўхтатади. Пок бўлгач эса ғусл қилади ва намо-зини ўқиб, рўзасини тутади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8844 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:29 PM
#39
Икки кун ҳайз келгач тўхтади,
бир ёки икки кун ўтиб қон қайта кела бошлади...

Савол: Бир хотиннинг одат кунлари ўз вақтида келади ва икки кундан сўнгра қон тўхтаб, то-за бўлади. Тоза бўлганидан бир ёки икки кун ўтгач қон қайта кела бошлади. Биринчи икки кундан кейин келган қон ҳайз қоними? Бу хотин намоз ўқисинми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Икки кунлик ҳайз одати давомида қон келганида, аёл киши кутади. У кунлари намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки бу қон – ҳайз қонидир. Пок қолган икки кунида ғусл қилганидан сўнгра намоз ўқийди. Ундан кейинги икки кун давомида ҳам кутади. Чунки бу кунларда келган қон ҳам – ҳайз қонидир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6908 – 6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:33 PM
#40
Сариқ ва кулранг суюқлик

Савол: Ҳайз одатидан бошқа кунлари мендан сариқ рангга яқин оқимтир тусдаги суюқликлар келоқди. Бундай ҳолларда гоҳо намоз ўқийман, гоҳида ўқимайман. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин кишининг ҳайз қони тўхтаганидан сўнгра кўраётган сариқ ва кулранг тусдаги суюқлик ҳайз деб ҳисобланмайди. Бундай пайтларда, аёл киши намоз ўқийверади, рўза тутаверади ва турмуш ўртоғига ҳам ҳалол бўлади. Бунинг далили Имом Бухорий «Саҳиҳ»ида, Абу Довуд эса «Сунан»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур саҳобларидан бири Умму Атийя разияллоҳу анҳо ривоят қилган ушуб осордир: «Биз тоза бўлгандан сўнг сариқ ва кулранг (суюқликни) ҳайз қони, деб ҳисобламас эдик». Бу лафз – Абу Довудникидир (Имом Бу-хорий 1/84; Абу Довуд 1/186; Насоий 1/186, 187).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11607 – 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.