(12-11-2011, 08:00 PM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(12-11-2011, 08:00 PM)SALIHAN Wrote: Бу кишининг ақидаси ҳақида бир нарса дейиш қийин.
Биродар, сиз қандай қилиб бу кишининг эътиқодлари ҳақида бир нарса дейиш қийин дейсиз?! Ахир у киши ҳамма ерда ўзларининг Мотрудий мазҳаби эътиқодида эканликларини очиқ-ойдин баён қилаётган бўлсалар. Ашарий ва Мотрудий аҳли суннатдан десалар.
Бундан ташқари:
Бу киши Аллоҳ таолонинг исм-сифатларида аҳли суннат вал жамоа эътиқодидан йироқда эканликларини кузатиш мумкин. Бир оддий мисол тариқасида сизга бу кишининг Мулк сураси 16-оятига қилган таржималарини келтираман:
«Осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? У (ер)
эса изтиробда ҳаракатланиб туради».
Ушбу таржимадан кейин у киши изоҳ келтирадилар:
«Осмондаги зот»дан мурод Аллоҳ таоло, лекин бу дегани Аллоҳ осмонда дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмасдир. У макон ва замондан устун зотдир. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига биноан, Аллоҳнинг ерда ёки осмонда дейилишидан мақсад, Унинг хоҳиши ва ҳукми еру осмонга баробар ўтиши ва Унинг султони ғолиб эканлигидир.
Аллоҳни бу киши сифатлаётган сифатлардан поклаймиз!
Бу мавзу ҳақида мана бу манзилдан қисқача маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=79
Бу биргина мисол эди холос. Минг афсуслар бўлсинки у кишининг Қуръон таржимаси ва тафсирларида бу каби эътиқодий қарашлар тўлиб-тошиб ётибди.
Бу кишининг сўфийликка мойил эканликлари. Китобларидан шуни англасангиз бўладики, у кишида сўфийликка мойиллик мавжуд. Ундан ташқари Сунний тасаввуф деган атама ёрдамида тасуффувни Исломга киритишга уринадилар. Аслида тасаввуф, сўфийлик ва кўп сонли тариқатлар бутунлай Исломга ёт бидъий йўл бўлиб, уни сунний ёки бидъий деб бўлишлик хато.
Сўфийлик ҳақида қисқача мана бу манзилдан маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=881
Бу кишининг мазҳабга таассуб қилишликлари. Ўз китобларида аҳли суннат вал жамоа тўрт фиқҳий мазҳаби ҳақ дейдилар, амалда бирор бошқа мазҳаб уламоларидан далил келтирсангиз бемазҳабликда айбланасиз. Сайтларида бемазҳаблик ўта хатарли бидъат ёки шунга ўхшаш мақолаларни чиқарадилар. Ҳар гапларида бемазҳаблар, фалончилар деб гапирадилар.
Бундан ташқари у кишига эргашган шогирдларига қарасангиз, ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабни тан олишмайди. Ҳанафий мазҳабига қаттиқ таассуб қилишади.
Мазҳабларга эргашиш борасида мана бу манзилдан маълумот олишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=871
Салафийликка қарши қаттиқ кураш олиб боришлари. Салафийлар бу адашганлар, ваҳҳобийлар янгича тўқиб чиқарган номлари деб айтадилар. Бу манҳажни ёмон отлиқ қилишда кўп тер тўкадилар. Умуман ҳеч ким танимайдиган нотаниш шахсларнинг салафийликка қарши ёзган китоб ва мақолаларини таржима қилиб, ўз сайтларида жойлаганлар.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу каби кимсаларнинг шубҳаларига уламолар гўзал суратда раддиялар беришган ва бериб келишмоқда ҳам.
У кишининг сайтида чиқарилган «Салафийлик – мазҳаб эмас» деган китобга шайх Солиҳ Фавзоннинг гўзал раддияларини биродарларимиз таржима қилишди. Ушбу раддия билан танишиб чиқиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=707
Ваҳҳобийлик атамаси ҳақида эса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=748
Суннат уламоларига, хусасан шайх Албонийга очиқ-ойдин адоватлари. Албонийни адашган бемазҳаб ва шунга ўхшаш кўпгина нолойиқ лақаблар билан қоралайдилар. У кишини ёмон отлиқ қилиш учун ҳатто ўтакетган залолатда бўлган одамларни асарларини таржима қилиб бўлсада, у кишини барчага ёмон кўрсатишга интиладилар. Адашган Саққофнинг “Танақузотул Албоний ал-вазиҳот” китобини таржима қилиб, сайтларида чоп этганлар.
Саққоф кимлиги ҳақида билиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=702
Албоний ким экани ҳақида билиш учун уйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=6
Албонийга нисбатан тарқатган баъзи шубҳаларига жавоб билан танишиш учун уйидаги манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=963
Бу у киши олиб бораётган даъватларидан бир шингил эди холос.
(12-16-2011, 10:11 PM)shahob Wrote: Мен шайх Мухаммадсодикнинг форумдаги саволларга жавобларидан к,у'поллик ва жиркишликни учратдим.
Мен у кишига анча вақт илгари берган саволимга қўполлик билан берилган жавобни олганимдан кейин, у кишига иккинчи савол бермайдиган бўлганман. У киши янги йил билан табрикласа бўлади деган эдилар, мен эса Ибнул Қоййимнинг мана бу сўзларини қандай тушунсак бўлади деб савол берган эдим холос. Менга жуда қўпол жавоб берган эдилар ўша саволимга, ҳали-ҳали эсимда.
Менимча бу ерда адолат соҳиби учун нима қандай экани очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳолатимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни кечирсин, барчамизни нажот топган аҳли сунна вал жамоат манҳажини қаттиқ ушлашимизни муваффақ қилсин!