Уммат қон бераётган ҳолатда қачонгача илм талаб қилиб ўтирасизлар?!
Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
Савол йўлловчи айтади: Эй шайх! Бу ўринда, ислом уммати қон бераётган ҳолатда қачонгача илм талаб қилиб ўтирасизлар, дейдиган кимса бор.
Жавоб: Биз илм талаб қиламиз. Бунга жавоб эса имом Абдуллоҳ ибн Муборак айтганларидекдир. Бунга жавоб: имом, мужоҳид, олим, ростгўй, омонатдор, яхшилик хислатлари жам бўлган зот бўлмиш Абдуллоҳ ибн Муборак айтганларидек айтамиз. У киши бир йил ҳаж қилсалар, бир йил ғазот-(жиҳод) қилардилар. У кишига: қачонгача илм талаб қиласиз?-дейилди. У киши: ўлгунимча, дедилар. Имом Аҳмадга: қачонгача илм талаб қиласиз, дейилди. У киши эса: эҳтимол менга фойда келтирдиган ҳарф-(сўз)ни ёзмагандурман, дедилар. Ушбу сўзни айтувчига қисқача жавобимиз ана шу. Албатта ушбу сўз ёки ибораларга ўхшашини айтадиганларнинг айримлари бу билан, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, илм аҳли, аҳли сунна, салафийларнинг обрўсини тўкишни ирода қилади. Ҳа (шундай). Уларга тил текказиш, уларда руҳий тушкунлик, қўрқоқлик ва уммат бошига тушаётган нарсалардан йироқлик мавжуд дейишни ирода қилади. Бу билан уларни ва уларнинг йўлларини бадном қилишлик учун. Уларга: ўзларингизни босиб олинглар, деймиз. Ҳақиқий аҳли сунна ҳақ ила одамларнинг энг бахтлиларидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўз, феъл ва тақрирларида мувофиқ келадилар. Ҳа (шундай). Олдин ўтган суннат имомларидан иборат мўминларнинг йўлларига эргашадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин саҳобаларининг йўлини, иқтидо қилишга ҳаракат қилган ҳолда ўзларига лозим тутадилар. Бу, ҳар бир сунний, салафийнинг қилган иши суннат дегани эмас. Гоҳида хатога йўл қўяди. Бироқ у, ҳақни излайди. Хатога тушиши эса қасддан бўлмайди. Бу бир жиҳати эди. Иккинчи жиҳати эса, ислом уммати қон беряпти дейдиган эй қонхўрлар, ўзингизга ҳеч савол берганмисиз?! Эй қонхўрлар! Нима учун уммат қон беряпти деб ҳеч ўзингизга савол берганмисиз?! Нима учун уммат қон беряпти?! Улар айтганидек уммат қон бериши, тўғри йўлдан оғганликлари сабаблидир. Умматдаги кўпчилик ёки умматнинг кўпи қон беряпти. Унинг (уммат)нинг бари демаймиз. Чунки ким одамлар ҳалок бўлди деса, бас, у уларнинг энг ҳалок бўлувчироқларидир. Бироқ: одамларнинг ёки умматнинг кўпи Раббисининг Китобига эргашиш, пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ҳамда саҳоба ва тобеинларнинг манҳажини лозим тутишликдан оғгач қон берди-(қусди). Қандай қилиб қон қусмасин?! Шайтон уларни барча жиҳатдан эгаллаб олган. Хоҳ шаҳватлар ёки шубҳалар бобидан бўлсин. Аллоҳ улар устига барча ердаги душманларни ҳукмрон қилди. Буниси уларнинг ақидаларидан олди, буниси эса уларнинг шубҳаларидан олди. (Натижада) қулаб тушдилр. Одамларга фош бўлиб қолдилар. Ҳамда уларни бадном қилишди.
“Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир”. (Фуссилат: 46).
“Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад: 7). Агар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, бас, сизларга бирор ғолиб келувчи бўлмас. Ана шу вожибдир. Бизга нусрат ваъда қилинган агар Унга ёрдам берсак. У Зотга ёрдам беришимиз эса У жалла ва аъланинг (юқоридаги) қавлидир. Бу эса намоз, закот, ҳаж ва булардан олдин одамларни тавҳидга даъват қилиш, уларни ширк, бидъат, фисқ ва маъсиятдан қайтариш, ота-онага яхшилик қилиш, чиройли қўшничилик қилиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, қариндошлик ришталарини боғлаш, дин бобларининг барида У жалла ва аълага ҳаққирост бандалик қилиш билан бўлади. Шулардан ва уларнинг энг улканларидан бири Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликдир. Агар фалокат юз берса соф аҳли сунна душманлар бўйнига (қилич солади). Ҳақ билан зарба берадилар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ йўлида маломтчининг маломатидан қўрқмайдилар. Буни илм ва адолат ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган суннат асосида адо этадилар. Мўминлардан иборат дин-диёнат аҳлини қатл қилиб, бутпарастларни тарк этадиган анави ёт мариқун-(хавориж)лар қилгани каби эмас. Ёлғон-яшиқ ва бўҳтон йўлига кўра жиҳод атамасини юқори кўтардилар. Аллоҳга қасам, Аллоҳга онт ичаман сўнг Аллоҳга қасамки ўша ёт гуруҳ (жиҳод атамасини) булғади. (Усома) бин Ладен ҳамда унинг гуруҳларидан иборат ҳамтовоқлари, ундан олдин ўзини “Жиҳод жамоати” дея атаган мисрдаги такфирий (фирқа) ва ундан бошқалар. Умар Абдурраҳмон ва бошқалар уларнинг устозларидир. Ушбу шарафли, олий, буюк ибодат атамасини расво қилдилар. Ўзларининг бефаросат қилмишлари ҳамда маъсум нубувват манҳажидан йироқликлари сабабли уни (жиҳод атамасини) расво қилдилар. Эй биродарлар! Ҳозир афғон юртига қаранглар. Мисол учун, мисол тариқасида Афғонистон ўлкасини (олайлик). Собиқ Иттифоқ Давлатлари мавжуд бўлганда советлар кирганига қанча бўлганди? Ҳа. Улар кирди ва уруш эълон қилинди. Уруш чамаси 1401 йилда бўлди. Бундан олдин эса шундай унча катта бўлмаган (урушлар бўлиб турарди). Ана шу вақтдан бошлаб ушбу юрт жанг-у жадал исканжасида ҳаёт кечиради. Ҳатто шу кунимизгача. Кеча, кеча деб яқин ўтмишни назарда тутмаяпман. Мана кеча, биз бугун қайси кунда? Чоршанба. Кеча сешанба эди. Пойтахт Қобулда портлаш сабаб омма ва оддий халқдан иборат ўлганлар (сони) олтмишдан зиёд. Кеча жиҳод номи остида бир-бирини қиришарди. Совет чиқиб кетди ёки чиқариб юборилди. Қандай бўлганда ҳам чиқиб кетди ва таҳминан 1410-1411 йили (Афғонистонни) тарк этди. Ҳозир уларга нима бўлдики ўша вақтдан бери ўзлари билан урушишади. Ҳисоблаб кўришингиз мумкин. Қўлингизда йиллар ҳисоби мавжуд. Бу бунисига зарба беради. Гуруҳ тўплайди, келинглар урушамиз (дейди). Ана у қишлоққа жиҳод номи остида зарба берадилар. Бир-бирларини жиҳод номи остида ўлдирадилар. Шайх Жамилурраҳмон, Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин, ушбу сунний, салафий олим, Китоб ва суннатга чорловчини қандай ўлдиришди? Ботил гуруҳлардан иборат ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра жиҳодни даъво қилаётган ана улардан бўлган бидъат аҳлининг томоғига суяк-(қилтаноқ) тиқилди. Ушбу сунний олим, тавҳид даъватчиси сабаб томоқларига суяк тиқилди. У кишига қарши фитна уюштиришди. Суворий ва пиёдаларини у кишига қарши ишга солишди. Йўлтўсар, рофиза-(шийъа), коммунист, жиноятчи ва қаллоблардан ёрдам олишди. Ана шу, улар бўҳтон йўлига кўра даъво қилаётгн жиҳоддир. Ҳатто у кишини жума намозидан олдин, жума намозида маъруза қилишга тайёрланаётган ҳолларида ҳалок қилдилар, ўлдирдилар. Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин! Ушбу сунний олим кишига ҳақиқий аҳли сунна шайхларидан бошқа ҳеч ким кўз ёш тўкмади. Аллоҳга қасамки, бу ерда ҳам қаллоблар, ёлғончилар жиҳод дея овоз солардилар. Сафар Ҳавалий ва унинг жамоати: (бу) фитна. Аллоҳ қўлларимизни (қонга ботишдан) сақлагани каби тилларимиз ҳам бундан саломат бўлсин, дедилар. Машааллоҳ! Овозларингизни баралла кўтарадиган ва шу сабабли, ушбу офат сабабли суннат уламоларини айблайдиганингиз “Фиқҳул воқеъ” (“Воқеъликни тушуниш”) қаерда қолди?! Ушбу бало – воқеъликни тушунишмайди, (дердингиз). Шайх (Жамиллурраҳмон) раҳимаҳуллоҳ шайхимиз – шайх Муҳаммад ибн Усаймин билан боғланди. (Шайх Усаймин): эй шайх Жамил! Сулҳ тузишга нима дейсиз?-дедилар. У киши (шайх Жамиллурраҳмон): Эй шайх! Эй шайх Муҳаммад! Улар бизга қарши биз: Аллоҳ самода, Аллоҳнинг эшитиш (сифати) бор. Бизни эшитишимиз каби эмас. Унинг кўриши (сифати) бор. Бизнинг кўришимиз каби эмас.
“Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11), деганимиз учун жанг қиляптилар, деди. Нима учун уларга қарши урушишди? У киши тавҳидни рўёбга чиқариб, унга даъват қилганликлари учун у кишига қарши урушишди. Тавҳид ва суннат аҳлига ёрдам қўлини чўзиш қаерда қолди? Аллоҳга қасамки, ёлғон сўзлайдилар ва фужурга қўл урадилар. Афғонистондаги ҳолат ва бир-бирлари билан урушишлари, Аллоҳга қасамки, ушбу даъватчи – Китоб ва суннат даъватчисини ўлдиришда гуноҳ ва тажовуз билан ҳамкорлик қилганликларининг гуноҳи эканида шак-шубҳа қилмайман. Аллоҳга онт ичаманки, аслий кофирлардан ҳалол деб билмаган (қон ва молларни) аҳли суннага нисбатан ҳалол санадилар. Фалончи фалончи билан урушади. Фалончи фалончига қарши жанг қилади. Шимолдагилар Шоҳмасъуд қабрига мавзолей қуришди. Уни зиёрат қиладилар. Аллоҳни қўйиб унга дуо қилинади, ўтиниб ёрдам сўралади. Қишлоқ ва турар жойларга босқинчилик қиладилар. Ҳа. Анавилар ваҳҳобийлар, алҳамдулиллоҳким Аллоҳ юртни ваҳҳобийлардан поклади, дейдилар. Аллоҳ уларга қандай нусрат берсин?! Одамларнинг жонига тегиб кетдилар. Аллоҳнинг паноҳига қочаман! Авом ва оддий халқнинг кўпи ушбу шарафли ном – жиҳоддан малолланишлари ва ёмон кўриб қолишларига сабаб бўлдилар. Тўғрими? Бу ерда буниси жиҳод номи остида ўлдиради. Яъни, муртад. Сен каби, муртад деганинг учун сенга қарши урушади ва сен ҳам унга қарши урушасан. Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа жойларда ахир шундай қилишмадими?! Шундай эмасми? Ана шундай ҳар бир қавмнинг меросхўрлари, балки кўплаб ворислари бўлади. Ҳатто уларнинг сўнгида дажжол чиқади. Улардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз! Улар, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, ҳақиқий суннат даъватчилари илм талаб қиладилар ва ҳақни одамларга баён қиладилар. Уларни огоҳлантирадилар ва хушхабар қиладилар. Ҳа. Одамларни даъват қиладилар. Уммат қон беряпти. Қон кетишининг давоси эса ҳақни баён қилишликдир. Дардни билсангиз унга қандай ташхис - малҳам қўйишни ҳам билиб оласиз. Инсондан қон кетиши мумкин. Табибга боради. Қаердан қон кетаётганини ва қонни тўхтатишлик учун унинг сабабини (сўрайди). Бироқ анавилар қон кетиш сабабини изламаяптилар. Чунки улар қон қусиб бўлганлардир. Ва унинг (қон кетишининг) сабабидирлар. Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ерда ҳам аҳли суннани ўлдирдилар. Шу ерда (Саудия) Қироллигида. Ҳаракатланиш йўллари ва кўчаларда портлатадилар ва ўлдирадилар. (Ушбу қилмишларни) у ер, бу ерда ва баъзи юртларда жиҳод номи остида қиладилар. Тўғрими? Шундай эмасми? Ёлғончилар “Ансор Шариъа” (Шариат ёрдамчилари) эмиш. (Улар) ўзи кимни ёрдамчилари, билмайман. Шунингдек, “Жабҳа Нусра”, “Исломий Давлат”. Булар нимаси ахир?! Бизнинг бошга битган балолар. Сўнг фақат ўзларининг даъватчиларига мурожат қиладилар. Фақат кимга? Залолат раҳнамоларига. Ўшалар ва уларнинг шайхлари ҳақида изланинг. Улар залолат даъватчилари, оғишган фикр эгалари эканини топасиз. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз! Сизларга махфий бўлиб қолмасинки, анави ИШИДчилар, ҳаа, фахрланадилар. Мусулмонларга кофир дея ҳукм қиладиган ва уларни зиндиқ дея айблайдиган Умар ал-Ҳозимий деб номланадиган залолат даъватчиси билан фахр туядилар ва унинг ҳаққига дуо қиладилар. Яъни, бу кимса, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, ёлғон ва фужурда шундай бир ўринга етганки, унинг ҳамтовоқлари, у билан бирга бўлганлар ҳатто залолат шайхларининг кўпчилиги ҳам унга етмаган. Анавилар эса унинг фатво, суннат ва унинг асосларидан шармандаларча жоҳил эканини ўзида тўплаган бузуқ мақолаларидан иборат мункар, шоз сўзларидан фахр туядилар. Чунки у, суннат аҳлидан эмас. Унинг аҳлидан эмас. Уни (суннатни) қайдан ҳам билсин. Унга қандай даъват қилсин? Ахир у фақат аҳли ҳавонинг думига (илакишиб юриши) билан танилган бўлса. Сўнг (бир юмалаб) ушбу бидъатнинг бошлиғига айланиб олишди. Ҳақиқатда айрим сўзларни айтган вақтда, уларнинг айтилиши сизга унинг (ушбу сўзларнинг) ботил, фасод, ёлғон, сохта ҳамда ушбу сўзни айтувчи кимса ёлғончи, гуноҳкор эканини зоҳир қилади. Аллоҳ сақласин! Залолат даъватчиси: тавҳид ва иймон масалаларидан кўпчилик уламолар, ҳатто ҳозирги асрдаги кибор уламолар ҳам жоҳил қолган. Уларни билишмайди, дейди. Машааллоҳ! Ушбу кўпчилик уламоларнинг бари, на олдин ўтганлари ва на кейингилари, ҳатто асрдош кибор уламолар уни билмайдилар ва уларга яширин экан-да?! Машааллоҳ! Ушбу уммат ичида Аллоҳ фақат сенга маълум қилган ушбу илм нима экан?! Ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра: уламоларнинг сўзларини билгандан кейин жоҳиллик сабаб маъзур тутиш лозим дейдиган кимса, бас, у муртаддир, дейди. Ана шундай! Ўтган учрашувда сизларга айтмаганмидим: анави залолатга оғган ғулувга кетган ҳаддадийлар – астар қопланган хаворижлар, астарланган такфирчилардир. Бузуқ мавқифларига боқинглар! Фақат такфирни тарқатяпти. Балки Мисрдаги Мустафо Шукрий ва унинг жамоасидан ҳам юқорилаб кетдилар. Такфирда улардан юқорилаб кетдилар. Тавҳидга ёрдам қилаётганларини даъво қиладилар-у, ушбу тавҳид юртини кофир дея ҳукм қиладилар. Уни улкан (гуноҳларга қўл урди) дея айблайдилар. Ҳа. Ушбу Ҳазимий жазоирлик такфирчи думбуллардан бўлган бир нусха(ниниг ёзган рисоласига) муқаддима-(кириш сўзи) ёзди. “Мунасаро..” деб аталади шекилли. Ушбу залолатга оғган тажрибасиз-(ғўр) унга муқаддима ёзди. Қаранглар (йўлдаги) тезак (бу ердан) туя (ўтганига) далолат қилади. Ана шундай ишларга қўл урадилар. Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Аллоҳга қасамки, суннат, унинг аҳли, барча ердаги суннат даъватчилари ва талабалар сабабли ҳақ тарқалиши билан бўғизларига суяк тиқилди. Улар суннат шайхларидан одамларни тўсишни хоҳлайдилар. Одамлар эса мудом суннат шайхларига иқбол қиляптилар. Ахир шундай эмасми? Воқеълик энг яхши гувоҳдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хос.