muhammad   07-14-2012, 10:47 PM
#1
Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu

birodarlar "xolislik sari" eshittirishida bir rivoyatni eshitgan edik,
u tahminan bunday edi:
"bir sahobiy aytadi:
men ayolimga tikilib nazar tashlagan kishini chopib tashlashga ham qodirman (yoki shunday qilgim keladi)
shunda rosululloh sollallohu a'layhi va sallam:
man esa sendan ham ko'ra shiddatliroqman (yoki shunga o'xshash biror gap), Alloh esa o'z cho'rilarini (yani ayollarni) mendan ham ko'proq rashq qilib qizg'anadi (yani eng ko'p rashk qiladi)"
deb rivoyat qilingan (mazmunan)

shu hadisdan habari bor birodarlarimizni shu hadisni topib berishligini va sanadini tekshirib berishlarini so'ragan bo'lardik.

Alloh siz-u bizni ajrlantirsin.

Yana rashk qilish haqida boshqa hadislarniyam topib bersangizlar xursand bo'lgan bo'lardik.
Муслим   07-28-2012, 03:47 PM
#2
(07-14-2012, 10:47 PM)muhammad Wrote: Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-14-2012, 10:47 PM)muhammad Wrote: birodarlar "xolislik sari" eshittirishida bir rivoyatni eshitgan edik,
u tahminan bunday edi:
"bir sahobiy aytadi:
men ayolimga tikilib nazar tashlagan kishini chopib tashlashga ham qodirman (yoki shunday qilgim keladi)
shunda rosululloh sollallohu a'layhi va sallam:
man esa sendan ham ko'ra shiddatliroqman (yoki shunga o'xshash biror gap), Alloh esa o'z cho'rilarini (yani ayollarni) mendan ham ko'proq rashq qilib qizg'anadi (yani eng ko'p rashk qiladi)"
deb rivoyat qilingan (mazmunan)

shu hadisdan habari bor birodarlarimizni shu hadisni topib berishligini va sanadini tekshirib berishlarini so'ragan bo'lardik.

Alloh siz-u bizni ajrlantirsin.
Сиз сўраган ҳадис мана бу бўлса керак:

Бухорий ва Муслим Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу деди: «Агар хотинимни бирон эркак билан бирга кўрсам, қиличим билан у одамнинг бошини танидан жудо қилган бўлардим». Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етгач: «Саъднинг ғаюрлигидан (рашкчилигидан) ажабланяпсизларми?! Аллоҳга қасамки, мен ундан ғаюрроқман, Аллоҳ мендан ғаюрроқ. Аллоҳ ғаюрлиги туфайли фаҳш ишларни зоҳирини ҳам, ботинини ҳам ҳаром қилган», дедилар (Бухорий: №6846, Муслим: №1499).

Қўшимча сифатида ушбу ҳадисдаги воқеа тарихи ҳақида қисқача маълумот келтираман:

Аллоҳ таоло айтади: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Нур: 4, 5).
Аҳмад, Абдурраззоқ, Абу Довуд, Ибн Жарир, Ибнул Мунзир, Ибн Аби Ҳотим ва Ибн Мурдавайҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, ушбу оят нозил бўлганида ансорлар саййиди Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу: «Худди шундай нозил қилиндими, ё Расулуллоҳ?!», деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй ансорлар жамоаси, саййидингиз айтаётган гапни эшитяпсизми?!», дедилар.
Улар: «Ё Расулуллоҳ, уни маломат қилманг, чунки у жуда рашкчи одам. Аллоҳга қасамки, у нечта уйланган бўлса, фақат қизга уйланган ва нечта аёлини талоқ қилган бўлса, унинг рашкидан қўрқиб, бизлардан бирон киши у талоқ қилган аёлга уйланишга журъат қилган эмас», дейишди.
Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу деди: «Ота-онам сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, мен бу (ҳукм)ни ҳақ деб ва уни Аллоҳ томонидан тушган деб биламан. Бироқ, мени таажжубга солган нарса шуки, агар мен хотинимни бировнинг остида ётганини кўрсам, то тўртта гувоҳ топиб келмагунимча уни қўзғотмаслигим ва тек қўйишим керак экан. Аллоҳга қасамки, мен уларни олиб келгунимча, у ишини бажариб бўлган бўлади» (Муслим: №1498, Муватто: 2/737, Абу Довуд: №4532).
Бухорий ва Муслим Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу деди: «Агар хотинимни бирон эркак билан бирга кўрсам, қиличим билан у одамнинг бошини танидан жудо қилган бўлардим». Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етгач: «Саъднинг ғаюрлигидан (рашкчилигидан) ажабланяпсизларми?! Аллоҳга қасамки, мен ундан ғаюрроқман, Аллоҳ мендан ғаюрроқ. Аллоҳ ғаюрлиги туфайли фаҳш ишларни зоҳирини ҳам, ботинини ҳам ҳаром қилган», дедилар (Бухорий: №6846, Муслим: №1499).
Дарҳақиқат, кўп ўтмасдан Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтган иш содир бўлди.
Бухорий, Муслим, Аҳмад Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
Орадан кўп ўтмай, Ҳилол ибн Умайя кечқурун еридан (даласидан) келиб, хотинини Шарик ибн Саҳмо исмли бир киши билан зино қилаётган ҳолда топди. Ҳилол буни ўз кўзи билан кўриб, ўз қулоқлари билан эшитди, бироқ тек қўйди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб: «Ё Расулуллоҳ, мен кечқурун аҳлим ҳузурига келиб, унинг олдида бир эркакни топдим, кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитдим», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг айтган гапини ёқтирмадилар ва бу у кишига оғир ботди. Атрофига ансорлар йиғилиб келиб: «Саъд ибн Убода айтган иш бошимизга тушди», дейишди.
Шундай қилиб, Ҳилол ибн Умайя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида хотинини Шарик ибн Саҳмо билан бадном қилди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Баййина (далил-исбот) ёки орқангга ҳад (дарра урилиш жазоси)», дедилар.
Ҳилол: «Ё Расулуллоҳ, бизлардан бир киши агар хотинининг устида бир эркакни кўрса, баййина қидириб кетадими?!», деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса яна: «Баййина (далил-исбот) ёки орқангга ҳад (дарра урилиш жазоси)», дедилар.
Ҳилол деди: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, мен рост айтмоқдаман. Қасамки, Аллоҳ менинг орқамни ҳаддан поклайдиган оят туширгай», деди.
Ибн Аббос айтадилар: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга (дарра) урдирмоқчи бўлиб турганларида Аллоҳ таоло Ўз расулига ваҳий нозил қилиб қолди. У зотга қачон ваҳий тушса, буни билишарди, то ваҳийдан фориғ бўлгунларича тўхталиб туришди.
Шунда Аллоҳ таолонинг мана бу оятлари нозил бўлди:
«Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир). У (аёлдан) азоб-жазони «У (яъни эри) шак-шубҳасиз ёлғончилардан», деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши дафъ қилур. (У аёлнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса агар эри) ростгўйлардан бўлса, ўзининг устига Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўрамоқлигидир. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу-марҳамат бўлмаса ва Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, ҳикмат соҳиби бўлмаса эди (албатта ё эр, ё хотин шарманда қилинган бўлур эди)» (Нур: 6-10).
Quote:Изоҳ: Биронта гувоҳсиз ўз хотинини бузуққа чиқарган эр бу даъвосининг рост эканлигига Аллоҳ номига тўрт марта қасам ичиши гўё унинг учун тўртта гувоҳнинг ўрнига ўтади ва бешинчисида, агар хотинига туҳмат қилган бўлса, Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлишни айтади. Мана шу қасамлари билан у саксон даррадан қутулади ва навбат бадном қилинган хотинга келади. Энди у зино жазосига дучор бўлмаслиги учун қуйидаги икки оятда қилинган қасамни ичиши лозим, акс ҳолда зинокор деб топилиб жазоланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ваҳий тушиш ҳолати кўтарилгач: «Хурсанд бўл эй Ҳилол, Аллоҳ сен учун енгиллик ва (муаммодан) чиқиш йўлини қилди», дедилар.
Ҳилол: «Дарҳақиқат, мен ҳам Раббим азза ва жалладан шуни умид қилган эдим», деди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга (яъни Ҳилолнинг аёлига) одам юборинглар», дедилар. У келди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у икковларига оятларни ўқиб бердилар, уларга насиҳат қилдилар, охират азоби дунё азобидан қаттиқроқ эканини айтдилар.
Ҳилол: «Ё Расулуллоҳ, мен рост гапирдим», деди.
Аёли: «Ёлғон гапирди», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу иккалови ўртасида мулоъана (лаънатлашув) жорий қилинглар», дедилар.
Ҳилолга: «Гувоҳлик бер», дейилди. У ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик берди.
Бешинчи мартаси бўлганида: «Эй Ҳилол, Аллоҳдан қўрқ! Зеро, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир ва бу (яъни бешинчиси) вожиб қилувчидир, у сенга азобни вожиб қилади», дейилди.
Ҳилол: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ мени худди бу хусусда дарралатмагани каби, бу хусусда азобламайди», деди.
Сўнг бешинчисида агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати тушишини сўраб, гувоҳлик берди.
Кейин аёлга «У (яъни эри) шак-шубҳасиз ёлғончилардан», деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бер, деб айтилди.
Бешинчи мартаси бўлганида: «Аллоҳдан қўрқ! Зеро, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир ва бу (яъни бешинчиси) вожиб қилувчидир, у сенга азобни вожиб қилади», дейилди.
У бир оз тараддудланиб туриб қолди ва (гуноҳини) эътироф қилишни ўйлаб қолди.
Кейин эса: «Аллоҳга қасамки, қавму қариндошимни шарманда қилмайман», деди.
Сўнг бешинчисида агар эри ростгўйлардан бўлса, устига Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўраб, гувоҳлик берди.
Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ажратиб юбордилар ва (туғилажак) фарзандни унга (хотинга) ҳукм қилдилар, уни отага нисбатланмайдиган бўлди.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар (боласини) кўзлари сурма тортгандай (қора), думбалари катта, болдирлари йўғон келтирса (туғса), у Шарик ибн Саҳмоники», дедилар.
У худди шундай бола туғди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Аллоҳнинг Китобида (мулоъанадан сўнг жазо қўлланмаслиги ҳақидаги ҳукм) ўтган бўлмаганида эди, бу аёлга нисбатан бир иш қилган (яъни, шаръий жазо берган) бўлардим», дедилар (Бухорий: №4747, Абу Довуд: №2254, Термизий: №3178).
«Саҳиҳайн»да Саҳл ибн Саъд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда мулоъана ояти Уваймир ал-Ажлоний ҳақида нозил бўлганлиги ҳам собит бўлган.
(07-14-2012, 10:47 PM)muhammad Wrote: Yana rashk qilish haqida boshqa hadislarniyam topib bersangizlar xursand bo'lgan bo'lardik.
Аллоҳ таолонинг рашки ҳақида ҳадис:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётида қуёш тутилди. Шунда у зот масжидга чиқиб, тик туриб, "Аллоҳу акбар", деб такбир айтдилар. Одамлар орқаларидан саф тортишди. У зот узоқ қироат қилдилар. Кейин такбир айтиб, биринчи ўқишидан озроғу аммо узоқ рукуъ қилдилар. Сўнгра бошларини рукуъдан кўтариб: "Самиъаллоҳу лиман-ҳамидаҳ, Роббана ва лакал-ҳамд", дедилар. Сўнгра тик туриб биринчи қироатига қараганда озроқ қироат қилдилар. Кейин "Аллоҳу акбар", деб такбир айтиб, биринчи рукуъдан озроғу аммо узоқ рукуъ қилдилар. Сўнгра "Самиъаллоҳу лиман-ҳамидаҳ, Роббана ва лакал-ҳамд", деб (рукуъдан турдилар). Сўнгра сажда қилдилар. Иккинчи ракаатни ҳам худди биринчи ракаатдек ўқидилар. Тўрт ракаату тўрт саждани бекамў кўст ўқиб, ҳали салом бермасларидан қуёш чарақлаб очилди. Сўнгра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб, одамларга панд-насиҳат қилиб, Аллоҳга ҳамду санолар айтганларидан сўнг: "Қуёш билан ой Аллоҳнинг (юксаклигига далолат қилувчи) оят-белгилардан икки оят-аломатдир. Қуёш ва ой бировни ўлими ёки туғилгани сабабли тутилмайди. Қуёш ва ой тутилганини кўрсангизлар, дарҳол Аллоҳга дуо-тазарруъ қилингизлар, такбир айтингизлар, намоз ўқингизлар ва садақа берингизлар. Эй Муҳаммад уммати, Аллоҳга қасамки, Аллоҳчалик эркак ёки аёл бандасининг зино қилишидан рашк қилувчи биронта йўқдир. Эй Муҳаммад уммати, Аллоҳга қасамки, агар мен билган нарсани билганларингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлар эдингизлар. Илоҳим етказдимми?" - дедилар (Бухорий, Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари рашки ҳақида ҳадислар:
Имом Бухорий «Саҳиҳ»ида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирларининг ҳужраларида эдилар. Шунда уммуҳотул-муъминийндан (мўминларнинг оналари, яъни у зотнинг аёлларидан) яна бирлари бир идишда таом юбордилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган ҳужра соҳибаси бўлган аёллари ходимнинг қўлига бир урган эди, идиш тушиб, бўлиниб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам идиш бўлакларини бирлаштириб, идишда бўлган егуликни унга солдилар ва: «Онангизлар рашк қилди», дедилар. Сўнгра ходимни тўхтатиб, ўзлари ўтирган ҳужра соҳибасидан идиш олдириб, бутун идишни ҳалиги синган идиш соҳибасига бердирдилар, синиқ идишни уни синдирганнинг уйида қолдирдилар» (Фатҳ: №5225).
Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ Умму Салама розияллоҳу анҳодан қилган ривоятда: «Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан (Оиша розияллоҳу анҳонинг уйида) ўтирган эдилар. Умму Салама онамиз бир идишда таом олиб келдилар. Шу пайт Оиша розияллоҳу анҳо бир ёпинчиққа ўралиб, қўлида тош билан келди-да, у билан идишни иккига бўлиб қўйди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам идишнинг бўлинган икки бўлагини бирлаштириб, саҳобаларга: «Олинглар! Еяверинглар, онангиз рашк қилди» дедилар икки марта. Сўнг Оишанинг идишларини олиб, Умму Саламага юбордилар, Умму Саламанинг (синган) идишини Оишага бердилар».
Имом Доримий раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирларининг уйида эканларида бошқа бир аёллари бир идишда сарид (таом тури)ни ҳадя қилиб юборди. Шунда (уй эгаси бўлган аёллари) идишни уриб, синдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саридни олиб, идишга соларканлар: «Еяверинглар, онангиз рашк қилди», дедилар...».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Умар дедилар: «Аллоҳга 3 нарсада мувофиқ келдим ёки Раббим менга 3 нарсада мувофиқ бўлди: «Ё Расулуллоҳ, Мақоми Иброҳимни намозгоҳ қилиб олсак эди», дедим, шунда «Мақоми Иброҳимни намозгоҳ қилиб олинглар» (Бақара: 125) ояти нозил бўлди. «Ё Расулуллоҳ, ҳузурингизга яхши ҳам, ёмон ҳам киради, аёлларингизга ҳижобланишларини буюрсангиз эди», дедим, шунда ҳижоб ояти нозил бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари рашк қилиб у зотга қарши бирикишганда мен уларга: «Ё бу ишдан тийиласизлар, ё эса Аллоҳ ўз Расулига албатта сизлардан кўра яхшироқ жуфтларни алмаштириб беради» дедим, улардан бирларига борганимда ҳатто у: «Эй Умар, аёлларига Расулуллоҳнинг ўзлари насиҳат қилолмайдилармики, сиз уларга насиҳат қиласиз?!» деди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло: «Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина (Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига) итоат этувчи тавба-тазарру қилувчи, обида, рўзадор жувон ва қизларни алмаштириб берар» (Таҳрим: 5) оятини нозил қилди» (Муттафақун алайҳ).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида Ҳадича розиёллоҳу анҳога -гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам- рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Ҳадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар.
Бир куни мен Раулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга “Гўё дунёда Ҳадичадан бўлак аёл йўқдай!” - деган эдим, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, (дунёда) Ҳадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор», - дедилар»
(Бухорий ривояти).

Саҳобаларнинг рашки ҳақида ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳунинг бир хотини бомдод ва хуфтон намозларини масжидда, жамоат билан ўқир эди. «Нега масжидга чиқасан, ахир Умар буни хоҳламаслиги ва рашк қилишини биласанку?» – деб ундан сўрадилар. «Нега ўзи мени қайтармайди?» – деб айтган эди, «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан қайтарманглар», деганлари учун», – деб жавоб бердилар» (Муттафақун алайҳ).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
muhammad   06-30-2013, 09:49 PM
#3
barokallohu fiyka
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.