abu Huzayfa   06-29-2013, 05:30 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Маййит ҳаққига қабр олдида Қуръон ўқиш ва дуо қилиш



Савол: Икки нарсадан қай бири афзал: қабрлар олдида Қуръон ўқишми ёки маййит ҳаққига қабри олдида дуо қилишми? Бундай ерларда Қуръон қироат қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қабрлар олдида Қуръон қироат қилиш бидъат. Бунда ажр (савоб) йўқ, (балки) бунда гуноҳ бор. Чунки бунга ҳеч қандай далил келмаган.
Аммо қабр олдида маййит ҳаққига дуо қилишлик машруъдир. Сен уни зиёрат қиласан, салом берасан ва ҳаққига дуо қиласан. Ёки дафндан кейин қабри олдида турган ҳолда ҳаққига истиғфор айтасан, Аллоҳдан уни собитқадам қилишини сўрайсан. Буларнинг барчаси (суннатда) ворид бўлган ва қораланмайди. Маййит ҳаққига қабри олдида дуо қилиш машруъ амалдир. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.