Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
1) Термизий ва ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганида шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди. Нидо қилувчи: эй яхшилик истовчи шошил, эй ёмонлик хоҳловчи тўхта, дея нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кеча (юз беради)”. (Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи).
бу хадисда Дузах эшиклари ёпилиб, жаннат эшиклари очилади дейилган, буни кандай тушинишимиз керак, вафот этганларнинг хеч кайсиси хали киёмат келмагунча жаннат ёки дузахга кирмайди ку, киёмат келгандан кейин хам рамазон ойи келади ми? шу хадисни батафсил шархини ёзсангизлар?
Аллох рози булсин!
This post was last modified: 07-14-2014, 02:17 AM by rinat80_09.
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)