Меҳмон   04-22-2013, 12:00 AM
#1
Сийратдан олти ўрин
Имом-мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ
Шарҳ: Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин, ва соллаллоҳу ва саллим ва барик аъла Набиййина Муҳаммад ва аъла алиҳи ва соҳбиҳи ажмаийн.

Шайхул ислом Муҳаммад ибн абдул-Ваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин, сийратдаги олти ўрин (эътиборли нуқталар) ҳақида фикр юритиб, уни яхши фаҳмлашлик билан тушуниб олгин.[1]

Шайх роҳимаҳуллоҳ : “Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин, сийратдаги олти ўрин ҳақида фикр юритиб, уни яхши фаҳмлашлик билан тушуниб олгин.”дедилар. Сийратдан мақсад – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юборилганларидан то Аллоҳ азза ва жалла у кишини вафот топдиргунича ибодат, муомалат, Аллоҳ азза ва жаллага даъват, жиҳод, ҳижрат ва таълимда босиб ўтган йўлларидир. Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча феъл, қовл ва тасарруфотлари – алайҳи солату васалламнинг сийратлари ҳисобланади. Мусулмон одам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилишлик учун у кишининг сийратларини ўрганиши жуда муҳим ишдир. Чунки Аллоҳ азза ва жалла у зотни бизларга ўрнак қилиб қўйди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики : “(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир.”[Аҳзоб:21] Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ўрнакдирлар. У кишига эргашишлик учун сийратларини дарс қилиб ўтишлигимиз - сийрат ўрганишлик ва унда фақиҳ бўлишликдан кўзланган мақсаддир. (Сийрат ўрганишдан мақсад)уни фақатгина мавлуд сингари бидъий маросимлардагина ўқиб қўйиш эмас. Бундай ўқиб қўйишликдан фойда йўқ . Чунки бу (ўқишлик) уни яхшилаб тушунишлик (унда фақиҳ бўлишлик) учун эмас , балки одатга кўра барака олишлик учунгинадир. Бирорта ҳам фўйда бермайди. Уни бир муайян кунгагина хослаб, сўнг еғиштириб қўйишликдан на наф ва на фойда бор. Сийратни доимо ўқиб-ўрганишлик талаб қилинади. Уни ўқиб-ўрганишлик деганда, бошидан охиригача ўқиб қўйиб, сўнг : “ бўлди сийратни ўқидик” - дейишликни назарда тутмаяпмиз. Йўқ, унда фақиҳ бўлишимиз ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг феъл ва қовлларига эргашишимиз лозимдир, мана шу сийратни ўқишликдан кўзланган мақсаддир.

Имом ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ сийрат фиқҳига оид буюк бир китоб ёзиб қолдирганлар, у ҳам бўлса, “Задул маъад фи ҳадйи хойрул иъбад”дир. Бундан ташқари баъзи асрдошларимиз ҳам китоблар ёзишди. У китоблар ичида саҳиҳлари ҳам бор, ёмонлари ҳам бор. Ёзувчилардан тўғри йўлдан оғиб, турли ширкларни келтиргнлари ва асар-обидалардан барака олишликка тарғиб қилиб ва мана шуни сийрат ўқишликдан кўзланган мақсад қилган .Лекин бундай инсонлардан ибрат олинмайди. Чунки ҳар бир одам ўзида бор нарсадан инфоқ-эҳсон қилади. Кимни яхши нарсаси бўлса, яхши нарсани, кимда эса ёмон нарса бўлса, ана ўша ёмон нарсасини беради. Ва Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин, Аллоҳдан бизни ва сизларни ҳидоят қилишини сўраймиз. Ана уларни эса тўгри йўлга бошлашлигини ва ҳаққа қайтаришлигини сўраймиз. Ва уларни устидан кулиб, масхара ҳам қилмаймиз. Токи уларга етган нарса бизларга ҳам етиб қолмасин. Лекин Аллоҳдан офият сўраймиз. Аллоҳдан уларни ҳидоят қилишини ва ҳаққа қайтаришини сўраб қоламиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишликдан мақсад – бу эътибор қаратишлик , амал қилишлик, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш ва ундан (сийратдан) аҳкомлар олишликдир. Мана шу талаб қилинган (мақсад). Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг барчаси яхшилик, барчаси илм , барчаси солиҳ амал, барчаси жиҳод, барчаси даъват ва барчаси таълимдир. Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳар томонлама улкан яхшиликлар билан тўлиб тошган. Уларнинг ҳаммаси ибодатдир. Бизларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Шайх ундан(сийратдан) олти ўриннигина келтирганлар ва қолганлари эса соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида мавжуд. Лекин бу ўринлар (яъни шайх келтирган олти ўрин) ақидага таълуқлидир.

Шоядки Аллоҳ сенга уларга эргашишлигинг учун анбиёларнинг динини билдирса ва уларни тарк қилишинг учун мушрикларнинг динини (билдирса).[2]

Мана шу сийрат ўрганишликдан кўзланган мақсаддир. У ҳам бўлса, анбиё алайҳимус солату вассалламларнинг динини тушунишинг, тавҳидни (яъни Аллоҳнинг якка Ўзигагина ибодат қилишликни ) асос қилиб олишинг учун тавҳидни тушунишинг ва ундан(ширкдан) четланишлик учун ширкни тушунишлигингдир. Инсонга фақатгина ҳақни билишликнинг ўзигина етарли бўлмайди, балки ҳақни билиш ва шунингдек ботилни нима эканлигини билишлик ҳам зарурдир. Ҳақни унга амал қилишлик учун, ботилни эса ундан четланишлик учун билади. Чунки агар у ботилни билмаса, унга (ботилга) тушиб қолади ва ўзини ботилга тушиб қолганлигини билмайди. Сен бир кўчани билмай туриб, шу кўча бўйлаб юрсанг ва унда (кўчада) чуқурлик ва хавфли жойлар бор. Эҳтимол ўзинг билмаган ҳолда ҳалок бўларсан , чуқурга тушиб кетарсан. Лекин шу кўчани ўргансанг , ундаги йўлларни ва хатарларни билсанг , сен (шу кўча ҳақида ) хабарга эга бўлиб, йўлдаги хавфли жойлардан четланасан. Бу ҳиссий ишларда. Ҳудди шунга ўхшаш ақидага оид масалаларда яна ҳам аълороқ-эътиборлироқ бобдандир. Ботилни билишлигинг , токи улардан четланишинг учун ширкни , унинг навлари ва сабалари нима эканлигини , унга олиб борадиган василаларни билишинг лозимдир. Шоир айтади:

Ёмонликни билдим,ёмонлик учун эмас, ундан эҳтиёт учун.
Яхшиликдан ёмонликни фарқламаган ёмонликка тушгувчидир.

Машхур саҳобий Ҳузайфа ибн ал-Яман розияллоҳу тааъла анҳу айтадилар: “ Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик хусусида сўрашар, мен эса ,бошимга тушишидан хавотир олиб ёмонлик ҳақида сўрар эдим.”[Буҳорий (3606) ;(7084), Муслим (1847) ;(51) , Аҳмад (23282) , Ибн Можа (3979) ] Шундай қилиб, яхшиликни билиш билан бирга ёмонлик нима эканлигини билиш ҳам зарур экан. Бугунги кунда баъзилар, ҳақни бил, унинг зиддини билишинг зарур эмас, дейишади. Бу ботил гапдир. Чунки ботил нима эканлигини билмасанг, у номаълумлигича қолади, ва сен ҳақдан адашасан. Ёмонлик ва залолат даъватчилари эса одамларни адаштиришга ҳозиру-нозир туришибди.

Динни даъво қилувчилар ва ўзини муваҳҳид деб даъво қилувчиларнинг аксари суннатни (шариат) талаб қилганидай тушунишмайди.[3]

Мушриклар Аллоҳга ширк билан яқинлашиб, шу ишларини яхшилик деб гумон қилишади. Чунки улар ширкни нима эканлигини билишмайди, ва шунинг натижасида Аллоҳга ширк билан яқинлашадиган бўлишди. Улар авлиё ва солиҳларга қурбонликлар қилишади, уларнинг қабрларидан барака олишади ва улардан ёрдам сўраб , дуо-илтижолар қилишади. Ва айтишадики, биз уларнинг бирор нимага эга эмасликларини биламиз, улар фойда ҳам, зарар ҳам бера олишмайди. Лекин биз улардан (авлиё ва солиҳлардан) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида бизларга воситачи бўлишларини хоҳлаймиз. Аллоҳ уларнинг олдин ўтганлари ҳақида шундай дейди : “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар…” Улар(мушриклар) ўзлари ибодат қилаётганларнинг зиён ҳам фойда ҳам бера олмасликларини эътироф қилишяпти . “ … ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шулар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг шафоатчиларимиз», дейдилар.”[Юнус:18]. Уларни фақатгина шафоатчи деб олишди. Бошқа бир оятда : “Шак-шубҳасиз (шайтонлар, кофирларни Тўғри) йўлдан тўсурлар, (аммо кофирлар) ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар.”[Зухруф:37] Ўрганишмади ва натижада эса мана шу ишларини яхшилик деб ҳисоблайдиган бўлишди.

Бугунги кунда мана шу нарсага кўпчилик тушаяпти. Ўзини исломга нисбат берувчиларнинг аксари тушиб қолаётган нарса шудир. Аллоҳга ширк билан қурбат-яқинлик ҳосил қилишади. Ҳудди аввал ўткан мушриклар каби. Қабрларга атаб жонлиқ сўйишади, назрлар қилишади, (ўша қабрларни) тавоф қилиб, барака олишади. Ва: “ биз Аллоҳдан бошқага ибодат қилмадик, лекин улар (қабрдагилар) солиҳ кишилар, улар Аллоҳнинг ҳузурида бизларга воситачи бўлишларинигина қасд қилдик”- дейишади. Аллоҳ айтадики : “…У Зотдан ўзга «дўстлар»ни (маъбуд) қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «маъбуд»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)... “[Зумар:3] Улар ширкни хоҳлашмаган ҳам, қасд ҳам қилишмаган. Балки, улар ўзларини Аллоҳга яқин қиладиган ибодатни адо қилиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яқинлик ҳосил қилаяммиз, деб ўйлашган. Шайтон одам боласига қандай келишига ва қандай қилиб инсонлардан бўлган шайтонлар одам боласига келиб, бу ишларни зийнатли қилиб кўрсатишига бир қаранг. Улар : “Сизлар санамларга ибодат қилмаяпсизлар, балки ўзингиз ва Аллоҳ ўртасида солиҳ инсонларни воситачи қиляпсизлар “ - дейишади. Аллоҳ жалла ва аъло буни ширк деб ҳисоблади ва айтдики: “ Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар…” Аллоҳ у мушрикаларнинг бу ишини “ ибодат “ деб номлади. “ …ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг шафоатчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?!» Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир.” [Юнус:18] Аллоҳ Ўзини бу нарсалардан поклади ва улар қилган ишни “ширк” деб атади. Улар эса буни ширк деб номлашмайди, балки шафоат талаб қилишлик дейишади. Мана шу нарсаларга диққат-еътибор қаратиш лозимдир.

Сен ақида дарсларини ўтканингда, ширкнинг ҳаромлигини, энг катта кабиралардан эканлигини ва унинг (ширкнинг) кечирилмаслигини ўткансан. Лекин ширкнинг ўзи нима эканлигини билишликчи, бу қаерда қолди? Одамларнинг амаллари ва татбиқотларидан нима ширку, нима тавҳид эканлигини билишинг зарурдир.

Улар :”Бу авлиё ва солиҳларни тавассул(васила) қилишлик, мана шу тавҳиддир, буни (тавҳидни) Аллоҳ яхши кўради, булар (авлиё ва солиҳлар) эса Аллоҳнинг солиҳ бандалари, Аллоҳ уларни яхши кўради”- дейишади. Мана шундай қилиб, улар орқали Аллоҳга яқинлашишади ва буни дин деб, тавҳид деб номлашади. Ўзларининг жоҳилликлари ва кўзларининг кўрлигидан ширкни тавҳид деб аташади.
Меҳмон   04-22-2013, 11:28 PM
#2
Биринчи ўрин: ваҳий нозил бўлишлик қиссасидир. Бу (қиссада) Аллоҳ (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ) элчи қилган энг биринчи оят : “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (ширкдан) огохлантиринг!” дан, то Аллоҳ таолонинг “Ёлғиз Парвардигорингиз (юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!” [Мудассир:1-7] деган қовлигача бўлган оятдир. [4]

Биринчи ўрин: ваҳий нозил бўлишлик қиссаси , яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг бошланиши. Соллаллоҳу алайҳи васаллам (элчи қилиб) юборилишларидан илгари мушриклар бўлган нарсага муҳолиф эдилар, санамларга ибодат қилмасдилар ва қавмлари унинг устида бўлган нарсага ҳам қарши эдилар. Ва Каъбага юзланган Ҳиро тоғининг тепасида жойлашган ғорга борар эдилар. У ерда кунлаб, ойлаб ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилиб, одамлардан узлатда бўлардилар. Аллоҳ азза ва жаллага Иброҳимнинг динида ибодат қилардилар. “Ҳанийфийя” бўлмиш Иброҳим алайҳиссолату васалламнинг дини (асосида ибодат қилардилар). (Бир куни ) у киши солаллоҳу алайҳи васаллам ғорда бўлганларида ёнларига фаришта келди. Ва ( соллаллоҳу алайҳи васалламга) : “ Ўқи “ - деди . (Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) : “ Мен ўқишни билмайман” - дедилар. Чунки ҳақиқатан ҳам алайҳиссолату васаллам ўқишни билмасдилар. Аллоҳ таоло айтди : “Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни тиловат қилгувчи бўлган эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз…” [Анкабут:48] . Алайҳиссолату васаллам на ўқишни ва на ёзишни биладиган оми эдилар. Фаришта у киши (соллаллоҳу алайҳи валламга) :”Ўқи”- деганида, (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) : “Мен ўқий оладиган эмасман “, яъни ўқишни билмайман , дедилар. Сўнг фаришта уларни (соллаллоҳу алайҳи васалламни ) қаттиқ сиқишлик билан сиқади-да ва кейин қўйиб юбориб, яна (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ) : “Ўқи”- дейди. (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) мен ўқий оладиган эмасман, дейдилар. Фаришта у киши (соллаллоҳу алайҳи васалламни) яна бир бор қаттиқ сиқиб , кейин қўйиб юборади ва :” Ўқи” - дейди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) эса : “ Мен ўқийдиган эмасман”, яъни ўқишни билмайман, дейдилар. Ва ниҳоят фаришта у зотга (соллаллоҳу алайҳи васалламга) шундай дейди : “ (Эй Муҳаммад(соллаҳу алайҳи васаллам), барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди…”[Алақ: 1-5]. Набий соллаҳу алайҳи васаллам буни ёдлаб олдилар. Мана шу (соллаллоҳу алайҳи васалламга) тушган энг биринчи ваҳий эди. Шундай қилиб у киши(соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу (оят) билан набий бўлдилар, Аллоҳ “ўқи” билан (соллаҳу алайҳи васалламни) набий қилди.

Сўнг (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) уммул мўминийн(мўминларнинг онаси) Ҳадижа розияллоҳу таъала анҳонинг ёнларига бордилар ва бўлиб ўткан воқеани сўзлаб бердилар. (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзлари гувоҳи бўлган қўрқинчли ҳолатдан ва ёнларига фариштанинг келганлигидан қаттиқ қўрқиб кетганларидан оёқ-қўллари қалтирарди. Ҳадижа розияллоҳу анҳога :“Мен жуда ҳам қўрқиб кеттим”- дедилар. Шунда (Ҳадижа розияллоҳу анҳо онамиз) : “ Йўқ, йўқ.( Сиз асло қўрқманг), Аллоҳга қасамки, Аллоҳ ҳеч ҳам сизни шарманда қилмайди. Сиз қариндош-уруғчиликни боғлайсиз, меҳмондўстсиз, етимларга хайрихоҳсиз, камбағалларга ёрдам берасиз” - дедилар. Аллоҳ у кишини(соллаллоҳу алайҳи васалламни) ўзлари қўрққан холатга (яъни шармандаликка) туширмаслигига соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхши сифатларини важ(сабаб) қилдилар. “Аллоҳ ҳеч ҳам сизни шарманда қилмайди.”[Бухорий (3), (3392), (4953), (4955), (6982). Муслим (160). Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларидан.]. Чунки уларнинг (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) сифатлари мақталгулик сифатлар. Ва бу розуяллоҳу таоло анҳонинг фақиҳаликларидандир. (Ҳадижа розияллоҳу анҳо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тинчлантириб, қўллаб-қувватлаган ва ёлғиз қолганларида у кишини (соллаллоҳу алайҳи васалламни) кўнгилларини ёзган илк инсондирлар. Бу (сийратдаги) жуда аҳамиятли ўриндир. Сўнг соллаллоҳу алайҳи васаллам :”Мени ўранглар “, яъни “ устимни ёпинглар” - дедилар ва (Ҳадижа розияллоҳу анҳо) алайҳиссолату васалламнинг устиларини ёпиб қўйдилар. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) мана шу ҳолатда ётганларида, ёнларига фаришта келиб , айтди:” Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (ширкдан) огохлантиринг! “ Мана шундай қилиб, росул бўлдилар. Чунки бу билан (яъни тушган оят билан) етказишликка буюрилдилар. Бошида эса етказишликка буюрилмагандилар, у кишига(соллаллоҳу алайҳи васалламга) “ (Эй Муҳаммад(соллаҳу алайҳи васаллам), барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!” дейилди. Етказишлик буюрилмади ва бу (оят) билан набий бўлдилар. Сўнг эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишликка буюрадиган рисолат келди :” Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (ширкдан)огохлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! …” Бутлар – (ибодат қилинадиган) санамлардир. Мана шу шоҳид бўладиган ўриндир, яъни (бут-санамлардан) ҳажр қилиш, тарк этишлик ва улардан йироқ бўлишлик. “ Ёлғиз Парвардигорингиз (юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!” Сабр лозимдир. Чунки топшириқ ўта оғир ва узундир, сабрга эҳтиёж сезади. Аллоҳ Ўзининг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламни юборган энг биринчи иш - ширкдан қайтаришликдир. (Аллоҳ ўзининг росули соллаллоҳу алайҳи васалламни ) энг аввало ширкдан қайтаришликка буюрди: “Бутлардан йироқ бўлинг! …”. “…туринг-да, огохлантиринг!...” “ Огоҳлантир” нимадан ?! Инсонларни ширкдан ва бут-санамларга ибодат қилишликдан огоҳлантиргин. Энг биринчи буюрилган иш бу огоҳлантиришлик ва бут-санамлардан ҳажр қилиб, уларни тарк қилишликдир. Бу эса ширкнинг нақадар хатарли эканлигига далолат қилади.

Агар уларнинг(мушрикларнинг) жуда кўп ишлар қилганларини ва (бу ишлар) ҳудди зино каби зулм ва ҳаддан ошишлик эканлигини билишларини [5] Ва шу билан бирга улар ҳаж, умра, мискин-бечораларга садақа, эҳсонлар ва бундан бошқа уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ибодатларни қилишганларини ҳам тушунсанг …[6]


Жоҳилият аҳли зино , рибо ва бошқа қабиҳ кабираларни қилишарди.

Уларда (уларнинг қабиҳ ишлари )билан бирга Иброҳим алайҳис солату вассалламнинг динларидан қолган (ибодатлар)ҳам бор эди. Улар ҳаж, умра ва муҳтожларга садақалар қилишарди. Бу ишлар яхши, лекин (бу ишларда) тавҳид-иҳлос йўқ. Агар амал яхши бўлса-ю, аммо у (амал) билан тавҳид-иҳлос бўлмаса, бундай амаллар соҳибига бирор фойда келтирмайди.

Мана шу яхши амалларга қўшиб, ёмон амалларни ҳам қилишади. Бу ёмон ишларнинг энг каттаси эса ширкдир. Улар зино қилишади, рибо ва майсир(қимор) ейишади, бу ишларнинг барчаси кабиралардан , лекин энг каттаси бут-санам ва бундан бошқа нарсаларга ибодат қилишлик бўлган ширкдир. Бу билан улар Аллоҳга “яқинлашишади”.Ўзларининг жоҳилликларидан Аллоҳга мана шу ширклар билан “яқинлашишади”. Ва айтишадики ,”… «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз»,…”[Зумар:3] Кўрдингми , жоҳиллик ўз соҳибини қандай аҳволга солиб қўяди? Ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ қилади. Ширкни эса тавҳид ва Аллоҳ азза ва жаллага яқинлашишлик қилади. Буларнинг (барчаси) сенга ақида, тавҳид ва фиқҳга оид бўлган (масаларга) аҳамият беришликнинг нақадар вожиблигини англатади(билдиради).

Бу ишларнинг ичида улар учун энг эътиборлиси – ширкдир. (Ширк) уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган энг эътиборли (иш) бўлган. Аллоҳ уларнинг нима дейишликларини зикр қилгани каби : ,”… «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз»,…”[Зумар:3] . Ва яна айтишадики, “…«Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз(шафоатчиларимиз)»…” [Юнус:18] [7]

“…ибодат қилурмиз …”деган сўзлари билан уларнинг ўзлари ўша (бут-санам ва яна бошқа нарсаларга) ибодат қилишликларини эътироф этишяпти. Лекин, бу ибодат билан :” Аллоҳга яқинлашишликнигина қасд қилдик”- дейишяпти. Ва бу ишни яхши амал деб гумон қилишяпти. Чунки бу (иш) Аллоҳга таъзим бажо қилишлик ва Аллоҳни улуғлаш, деб ўйлашган. “Улар бизларни (Аллоҳга) яқинлаштиришади, чунки биз ўшаларга ибодат қилишлик билангина (Аллоҳга) етамиз. Улар солиҳлар бизларни Аллоҳга яқинлаштиришади.” – (дейишади).Улар (мана шу сўзлари билан) фаришталарни ва Исо алайҳиссалом каби анбиёларни қасд қилишяпти. Аллоҳга яқинлаштиришликлари учун мана шуларни ўзлари ва Аллоҳ ўртасида воситачилар қилиб олишади.

Аллоҳ таоло айтдики:“…улар Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст қилиб олганлар-да, яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар…”[Аъроф:30] [8]

Қандай қилиб Аллоҳни қўйиб , шайтонларни дўст қилишган?! Ваҳоланки улар солиҳлар, Исо, Узайр ва фаришталар билан (Аллоҳга) яқинлашишарди-ку? Ҳа, улар шайтонларни (дўст) қилиб олганлар. Чунки у солиҳлар бунга(ўзларига ибодат қилинишига ) рози бўлишмаган ва бунга буюришмаган ҳам. Уларни бу ишга буюрган – шайтонлардир. Мана шу шайтонлар уларни Масийҳ бин Марямга, фаришталарга , Узайр ва булардан бошқа анбиё ва солиҳларга ибодат қилишликка буюришган. Улар ҳақиқатда шайтонларга ибодат қилишади, чунки улар ана ўшаларга ибодат қилишликда (шайтонларга) бўйсунишган. “…яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар…” Улар мана шуни тўғри йўл, яхшилик ва салоҳият йўли , деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ азза ва жалла айтади, “ (Аллоҳ) уларни (яъни мушрикларни) ҳам, улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам тўплаб (у бутларга): «Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизларми ёки уларнинг ўзлари йўлдан оздиларми?» - дейдиган Кунда, Улар дерлар: «Эй пок Парвардигор, бизлар учун Сендан ўзга бирон дўст тутиш жоиз бўлган эмасдир (бас қандай қилиб ўзгаларни бизга бандалик қилиб сиғинишга мажбурлаб йўлдан оздирайлик)?! Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (узоқ умр ва мўл-кўл ризқу-рўз билан шундай) фойдалантирдингки, ҳатто улар (Сенинг Ўзингни) эслашни ҳам унутдилар ва ҳалок бўлгувчи қавм бўлиб қолдилар». “[Фурқон:17-18]. Ва яна Аллоҳ таоло аяди-ки, “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар. “[Сабаъ: 40-41] Улар (фаришталар) Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга яна бошқаларга ибодат қилишликдан ( Аллоҳ таолони ) поклашди. Ва фаришталар у мушрикларга алоқасиз эканликларини ва уларни бу ишга буюрмаганликларини ,мушрикларга бу ишларни жин ва инсонлардан бўлган шайтонлар буюришганлигини хабар қилишди. Мана шундай қилиб , уларни шу ишга буюрган шайтонларга ибодат қилишган. Аллоҳ солиҳ бандаларини уларга(мушрикларга) бу ишларни буюришликдан пок(дахлсиз)қилди. Шу билан бирга улар(мушрииклар) ўзларини ҳидоят топувчилар ,деб ҳисоблашади. Бу эса инсоннинг яхши ният қилишлиги ва ёмонликни қасд қилмаганлиги ибрат бўлмаслигига далолат қилади. Бу ибрат эмас. Ибрат – Росулларга ва уларнинг йўлларидан юрганларга эргашишликдир. Яхши ният қабиҳ феъл билан бирга фойда бермайди. Ва бу(яхши ниятлари) уларга узр бўлмади. Чунки Аллоҳ бу ишларни инкор қилишлик учун Росулларни юборди ва Китоблар нозил қилди.

Аллоҳ (ўз набийси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни) энг аввало буюрган иш – ундан(ширкдан) огоҳлантиришликдир. (Бу эса) зино , ўғирлик ва бу икковидан бошқа (кабиралардан) огоҳлантиришликдан илгари. [9]

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг аввало ширкдан огоҳлантиришликка буюрилганлар. Аллоҳ таоло айтган:” Бутлардан йироқ бўлинг!”[Мудассир:5] Ва бу зино , шароб ичишлик ва рибо ейишликдан огоҳлантиришга буюришдан илгари (бўлган). Бу ишлар кейинчалик қайтарилган. Лекин энг аввало ширкни тарк қилишликка буюрилганлар.(Аллоҳ таоло)айтмадики, уларни кабиралардан, зино , рибо ва улар қиладиган хабис ишлардан огоҳлантиринг,деб. Балки энг биринчи ширкдан қайтаришликка буюрган.

Энг аввало буюрилган нарса – тавҳид(ибодатда иҳлос қилишликдир). Намоз, закот , рўза ва ҳажга буюрилишликдан илгари. Чунки тавҳид – асосдир. Тавҳид бўлмаса , намоз, ҳаж , рўза ва солиҳ амаллардан ҳеч қандай фойда йўқ.

Улардан баъзилари санамларга, яна баъзилари эса фаришта ва бани одамдан бўлган авлиёларга қалбан боғланиб қолишганлигини билдинг [10]

Жоҳилиятда ( инсонлар) ибодатлари ва маъбудларида турли ҳил бўлишган. Улардан солиҳларга ва яна дарахт ва тошларга ибодат қиладиганлари ҳам бўлган . Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг орасини ажратмадилар.Билъакс барчаларини қайтардилар ва барчалари билан жанг олиб бордилар. Фаришта , солиҳлар ва санамларга ибодат қиладиганларнинг орасини ажратиб ўтирмадилар. Чунки уларнинг ҳаммалари (ширкда) тенг-баробардирлар. Санамга ибодат қиладиганлар билан валий ёки солиҳларга ибодат қиладиганлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

Улар: “Биз улардан фақатгина шафоатларини хоҳлаймиз”,- дейишади.[11]

Айтадиларки: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» [Зумар:3] “ «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг шафоатчиларимиз», дейдилар.”[Юнус:18]. Мана шу уларнинг қасдлари. Аллоҳга ана ўша(маъбудларга) ибодат қилишлик билан яқинлашдилар. Ширкни қасд қилмадилар. Агар амаллар ширк ва куфр бўлса, ният яхши ёки ёмонлигига қаралмайди.

Шу билан бирга Аллоҳ (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ) юборган илк оятда ундан(ширкдан) огоҳлантиришдан бошлади. Агар шу масалани тўлиқ-мукаммал даражада тушуниб етган бўлсанг, унда бу фойдали илм билан хурсанд бўлгин…[12]

Яъни, энг биринчи буюриладиган нарса тавҳид, энг биринчи қайтариладигани ширк эканлигини ва ақида бузуқ бўлса, қолган ишларни ислоҳ қилишдан ҳеч қандай фойда йўқлигини тушуниб етган бўлсанг, (билгинки, мана шулар) муҳим масъала ва азим матлабдирки, бугун ўзини исломга нисбат берадиганларнинг аксари (бу масалада )жоҳилдирлар.Агар сен тушуниб етган бўлсанг, (унда) фойдали илм билан хурсанд бўлгин.

Хусусан, агар бу масала ўзидан сўнг келадиган беш вақт намоздан ҳам улуғроқ эканлигини билган бўлсанг.[13]

Яъни , бу масала бўлмиш тавҳид ўзидан сўнг келадиган беш вақт намоздан ҳам муҳимроқ. Чунки (намоз) ислом рукнларининг (аввали)икки шаҳодат калимасидан кейин келадиган иккинчи рукндир. Лекин шу билан бирга Аллоҳ азза ва жалла беш вақт намозга ҳижратдан бироз олдингина буюрди.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн уч йил турган вақтларида намозга буюрилмадилар.(Магар ) ҳижратдан салгина олдин “Меърож” кечасидагина намозга буюрилдилар. Нима учун намозга буюриш кечикди? Тавҳид асосланиши(ўрнатилиши учун). Чунки улар намоз ўқишганда ҳам, уларга намозлари тавҳид билангина фойда берарди.

(Намоз) ўнинчи йил “Исро “ кечасида, қабилалар қамали ва Абу Толибнимг ўлимидан сўнг, Ҳабаша ҳижратидан икки йил ўтгандан кейин фарз қилинди.[14]

Намоз «Исро ва Меърож” кечаси , (пайғамбар Соллаллоҳу алайҳи васаллам) юборилганларининг ўнинчи йилида фарз қилинди. Қамал қиссаси эса шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавҳидга чақириб, ширкдан қайтарардилар. Мушриклар эса У киши ва у кишининг асҳобларига тазийқ ўтказишарди.Амакилари Абу Толиб (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни) ҳимоя қилиб, қавмининг азоб-уқубатларидан асрарди. Аллоҳ уни (Абу Толибни) мушрик бўлишига қарамай У киши(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га хизмат қилдирди. Аллоҳ жалла ва аъла (Абу Толибни) Ўз Набийини асраб, ҳимоя қилиши учун фойдали қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб келган икки киши, (амакилари) Абу Толиб ва аёллари Ходижа розияллоҳу анҳо вафотларидан сўнг У кишига бўлган ҳужум янада зиёдалшди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва асҳобларига тазийқлар ўтказишди. Бундан илгари ҳам уларни Макка қабилаларидан бир қабила ичида қамал қилишганди(яъни кўп нарсалардан чеклаб қўйишган). Улар билан алоқани узиб, озиқ-овқат ва савдо молларидан маҳрум қилишган. Ва уларга уйланишни(турмушга чиқишни) таъқиқлаб қўйишган. Уларни шу халқ ичида шундай қамал қилишганки, (натижада) ҳатто очликдан азоб чекишган. Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва у киши билан бирга бўлганлар билан алоқани узиш учун чекловларни ёзиб, имзолаб Каъбага осиб қўйишган. Уни(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни) ҳимоя қиладиган (амакилари Абу Толиб) ўлганидан сўнг эса, уларга (мушрикларга) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга бўлганларга нисбатан азобни янада кучайтиришга қулай фурсат келган. Шу билан бирга пайғамбар қилиб юборилганларидан то ўша пайтгача намозга буюрилмаганлар.Чунки бу мақом ҳар бир нарсадан илгари ақидани тўғирлаш мақоми (ўрни) бўлган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган азоб-уқубатлар кучайиб, тазийқлар ўтказишгандан сўнг, (Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ) ўзлари билан бирга бўлган заиф, (яъни)ҳимоя қиладиган ҳеч кими йўқ саҳобаларни Ҳабашага ҳижрат қилишга буюрдилар. Чунки у ерда Нажжоший деган подшоҳ бўлиб, унинг ҳузурида ҳеч кимга зулм қилинмаган. Ўша пайтда у (Нажжоший) насроний эди,лекин унинг ерида ҳеч кимга зулм қилинмасди. Мана шу энг биринчи ҳижрат бўлган.(Ҳижрат қилган) саҳобийларнинг ичида Усмон(розияллоҳу анҳу) ва саҳобаларнинг катталари ҳам бўлишган. Бу (ҳижратни) динларини сақлаб қолиш учунгина қилишган. Бу эса ўз ўрнида Нажжоший роҳимаҳуллоҳнинг исломга киришига сабаб бўлган. У (Нажжоший) саҳобийлардан Қуръонни эшитган чоғида Аллоҳ исломга ҳидоят қилган ва у исломни қабул қилган. Қурайш эса Нажжошийга ҳадиялар ва инсонни қизиқтириб ҳайратга соладиган нарсалар юбориб:”Улар диндан қайтган қочқинлар, уларни ўзимизга қайтаринглар” - дейишган. (Нажжоший) уларни қайтариб беришдан бош тортган. Аллоҳ мушрикларнинг гумонини ёлғонга чиқарди, элчилари муваффақиятсиз- умидлари пучга чиққан ҳолда қайтиб келишди. Нажжоший роҳимаҳуллоҳ то Аллоҳ енгиллик бергунча (Мадинага ҳижрат қилиш назарда тутиляпти) мусулмонларни ҳимоя қилишда давом этти.

Агар бу бўлиб ўткан ишлар ва ҳаддан ортиқ адоват , шу биргина масала(яъни тавҳидга буюриб, ширкдан қайтариш) сабабли бўлганини ва (буларнинг ҳаммаси ) намоз фарз қилинишидан олдин содир бўлганлигини билган бўлсанг, унда бу мавзуни тушуниб етганинга умид қиламан.[15]

Бу масалани тушунган бўлсанг, бу ҳам бўлса шу масала-ки, улар(мушриклар) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фақатгина тавҳидга буюриб, ширкдан қайтарганлари учунгина душманлик қилишди, тазийқлар ўтказишди, у зотни ва асҳобларини қамал қилишди. Агар у кишининг ўзлари ва у зотга эргашганлар Роббиларига ибодат қилиб, (мушрикларни) ўз ҳолига қўйиб, бир-бирлари билан ўзаро тинч-тотув яшаганларида эди, у (мушриклар) ( Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламга) бирор нима дейишмаган бўлишарди. Аксинча бу нарсадан ҳурсанд бўлишарди. Мана шу ҳозирги кундаги куфр аҳлининг даъвати. Улар:” Келинглар , тинч-тотув яшайлик, келинглар бир-биримизга марҳаматлик бўлайлик, сизлар бизнинг динимиз ҳақида ҳеч нима деманглар, биз ҳам сизни динингиз тўғрисида ҳеч нима демаймиз.”- дейишади. Улар ёлғон гапиришади, чунки исломга қарши курашишади. “Бизнинг динимиз ҳақида ҳеч нима деманглар, биз ҳам динингиз тўғрисида ҳеч нима демаймиз.”- дея туриб, исломга қарши қўлдан келганча кураш олиб боришади. Мусулмонларни ўлдиришади,қувиб- бошпанасиз қолдиришади ва яна :”Келинглар, ўзаро суҳбатлашайлик, марҳаматли-кўнгилчанг бўлайлик “ - дейишади.

Агар Соллаллоҳу алайҳи васаллам тавҳидга чақириб, ширкдан қайтармаганларида эди, уларнинг(мушрикларнинг) ғазаблари қайнаб тошмаган бўларди.
Меҳмон   04-23-2013, 11:43 PM
#3
Иккинчи ўрин: Соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ширкдан огоҳлантириб ва уннинг зидди бўлмиш тавҳидга буюришни бошлаганларида…[16]

(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) умумий кўринишда уларни тавҳидга буюриб ва ширкдан қайтариб, уларнинг(мушрикларнинг) қилиб келаётган ширкларига қарши чиқмаганларида эди (мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тўсқинлик қилишмаган бўлишарди). Улар(мушриклар) :”Биз қилаётган иш ширк эмас, бу – авлиё ва солиҳлар билан Аллоҳга яқинлашишлик. Бизлар Аллоҳга ширк келтирмаяммиз, бу (қилаётганимиз аслида) Аллоҳга яқинлашишлик ва унга (Аллоҳга) (уларни) воситачи қилишликдир” - дейишарди. Агар Росул(соллаллоҳу алайҳи васаллам) ширкдан қайтаришни тафсилий ва очиқ ойдин баён қилмасдан чекланганларида, ( мушриклар ) тўсқинлик қилишмасди. Чунки улар ўзлигини мушрик деб ҳисоблашмаган.

( Мушриклар )бу нарсани кариҳ кўришмади , буни маъқуллаб (ҳаттоки) уни қабул қилиш кўнгиллигига келди.( Энди қачонки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларнинг динини очиқ ҳақорат қилиб ва “уламо”ларини жоҳиллигини очиқ (айтганларидан)сўнг, (мушриклар) у зот (соллаллоҳу алайҳи васалламга)ва асҳобларига қарши енг шимаришди ва душманлик кескин тус олди.[17]

Чунки улар (мушриклар) ўзлиги қилиб келаётган ишларни ширк дейишмасди. Лекин қачонки сен уларга :” Сиз ибодат қиладиган қабрлар , мавзолей-мақбаралар ва (шу қабрлар,мавзолейга атаб) қиладиган назрларингиз ва сўядиган жонлиқларингиз – ширк “- десанг, мана шунда уларнинг ғазабларини қайнатасан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундай қилганлар. Уларни Лот , Узза, Манот ва санамларга ибодат қилишдан қайтарганлар ва уларга: “Сизлар ҳақда эмассизлар ва сизларни мана шунга (ширкка) чақираётганлар эса адашган “уламо”лардир” - деганларида , улар (мушриклар) динларини (ҳимоя қилишга) интилганларидан ғазаблари тўлиб тошди. Бугун ҳам аксар инсонлар мана шу ҳолатдалар.

Ва (мушриклар) айтишди: “ Бизнинг қарашларимизни бемаъни деб ҳисоблади, дийнимизни қоралади ва олиҳаларимизни сўкди(ҳақорат қилди)”.[18]

Агар (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларнинг олиҳаларини ҳақорат қилмай ва динларини ҳам қораламаганларида , у кишига (соллалоҳу алайҳи васаллам) бирор нима дейишмаган бўлишарди. Ширк ёмон, тавҳид яхши , деб чекланиб , уларнинг олиҳаларини қоралаб, динларини айбламаганларида , (унда )нима нарсага қарши чиқишарди?!

Ва маълумки, Соллаллоҳу алайҳи васаллам Ийсони (алайҳис салом) ва унинг онасини, фаришта ва солиҳларни ҳақорат қилмаганлар.[19]

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам солиҳларни ёмонламаганлар. Балки, Аллоҳ азза ва жалладан бошқага қилинадиган ибодатни қоралаганлар. Аллоҳнинг анбиёлари, солиҳ бандалари ва фаришталари Аллоҳни қўйиб(ё бўлмаса Аллоҳ билан бирга)ўзларига ибодат қилинишидан рози эмаслар.

Лекин қачонки уларга :”(Маъбудларингизга) дуо-илтижолар қилманглар, улар сизга фойда ҳам зарар ҳам етказа олмайди” - деганларида, (у мушриклар)буни қаттиқ ҳақорат, деб ҳисоблашди.[20]

(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) :” Ийсо (алайҳис салом) фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайди, фаришталар ҳам на фойда , на зарар етказа олади, шу каби солиҳлар ҳам фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдилар” - деганларида, бу(сўзларни) солиҳларниниг обрўсини тўкиш-бадном қилиш , деб қабул қилишди. Ва тавҳид аҳлига:”Сизлар уларнинг қабрларига мақбаралар қурмайсизлар, бу эса бизнинг устимиздаги уларнинг ҳақларидир.” - дейишади. Ва яна айтишадики:” Уларни икром қилишлигимиз ва қабрларига (мақбаралар) қуришлигимиз зарур, бу бизнинг бўйнимизда турган уларнинг ҳақларидан ва уларнинг ҳизматлрини тақдирлашликдандир. Аллоҳга уларни воситачи қилиб файдаланганимизда , мана шу (қилган барча ишларимиз, уларнинг қабрларига қурган мақбараю-мавзолейларимиз) уларнинг ҳизматларига яраша тақдирлаш ва таъзим қилишлик(улуғлашлик бўлади)”-дейишган.Ва сизлар :” Бу ботил”, десангиз, буни уларга(ўзлари ибодат қиладиган маъбудларга нисбатан) сўкиш ва ҳақорат қилиш,деб эътибор қилишади. Буни уларнинг амаллари айтиб турибди. Ва бу ҳозирда уларнинг тилларида ҳам , китобларида ҳам мавжуд.

Агар буни тушунган бўлсанг, демак , гарчи Аллоҳни яккалаб , ширкни тарк қилса ҳам , токи мушрикларга адоват қилиб, уларга нисбатан бўлган адоват ва нафратини очиқ қилмагунича инсонга ислом ҳақиқий(тўғри) бўлмаслигини билган бўласан. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари(соллаллоҳу алайҳи васаллам) чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан дўстлашаётганларини топмассиз…”[21]

Ўзини даъват ва илмга нисбат берадиган шундай кимсалар ҳам борки, улар кофирларга қаҳр-ғазаб(нафрат) қилинишидан рози бўлишмайди ва :” Биз фақатгина (бизга қарши ) жанг(уруш) қиладиганларга адоват қилишга буюрилганмиз.Улар бизга қарши уруш қилишганлиги учун уларга нисбатан адоват қиламиз, чунки улар бизнинг ватанларимизни тортиб олишган. Лекин динлари учунгина уларга душманлик қилишга келсак, йўқ бу учун улар билан адоватлашмаймиз.” - дейишади.

Ва Аллоҳ жалла ва аъла айтадики:” Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз.”[Мужодала:22] (Бу оятда Аллоҳ) фақатгина жанг қиладиганлар (билан адоватда бўлинглар деб) чеклаб қўймади. Балки Аллоҳ уларни(кофир , мушрикларни) ёмон кўришликниниг сабабини Аллоҳ ва Росулига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қаршилик қилишлик (деди). Аллоҳ ва Унинг Росулига (солаллоҳу алайҳи васаллам) бўлган қандай қаршилик куфрдан ҳам ва Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдан ҳам катта бўлиши мумкин? Йўқ, кофирларнинг ҳеч қайсисини яхши кўришлик жоиз эмас:” Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар…” Яъни “маҳбублар-суюклилар” қилиб олманглар. “…Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.[Моида:51] “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!..”[Мумтаҳана:1]

Агар буни яхши тушунган бўлсанг, демак динни даъво қилувчиларнинг аксари мана шуни тушунмасликларини билган бўласан.[22]

Бу тўғри. Агар кўпгина ”олим” ва мутааллимлардан бу масала, яъни ал-валаъ ва ал-баро (Аллоҳ учун дўст ва душман тутишлик) масаласини сўрсанг, уларни бу масалани билмасликларини топасан. Улар : ”Уларга(кофир-мушрикларга) нафрат қилишимиз керак эмас, динимиз адоват дини эмас, аксинча динимиз меҳр-муҳаббат дини, тинч-тотувлик дини “, - ва ундай дин , бундай дин … дейишади. Мана шу сўзларини динни мақташлик деб ҳисоблашади ва уларнинг наздиларида мушрикларни яхши кўришликнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, буни улар билан тинч-тотув бўлишлик деб билишади. Биз айтамизки:” Сиёсат ишларида улар билан тинчлик битими тузишга монеълик йўқ. Лекин баъзи дин ишларини тарк қилишларига тотувлик жоиз эмас.”

Акс ҳолда мусулмонларни азоб-уқубатга , асирга тушиш, калтакланиш ва Ҳабашага ҳижрат қилишга нима мажбур қилди?![23]

Маккада мусулмонларнинг бошига тушган мусибатларнинг сабаби нима? Буларнинг барчаси улар мусулмон бўлиб, намоз ўқиб, рўза тутканликлари учунми? Албатта йўқ, ( уларнинг бошига тушган барча мусибатларнинг ) сабаби - улар кофирларга нафрат ва адоват қилдилар ва уларни Аллоҳ азза ва жаллага ширк қилишдан қайтардилар. Агар рўза тутиб, намоз ўқиб, зикр билан машғул бўлиб, ҳеч кимга қаршилик қилмаганларида эди,уларга калтакланиш, ҳибсга тушиш ва асир олиниш каби азоб-уқубатлар етмаган бўларди. Ва нима учун улар сабрга муҳтож бўлишди? Чунки сабр макруҳ(ёмон) нарсаларгагина бўлади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг раҳмлисилар. Агар уларга(саҳобаларига) рухсат топганларида , рухсат берган бўлардилар. Қандай қилиб (рухсат берсинлар), Аллоҳ таоло (мана бу оятни )нозил қилган бўлса:” Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур …” [Анкабут:10] [24]

Солаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз саҳобаларига бўлган марҳаматларига қарамай, уларга (саҳобаларга) диндаги бирор нарсадан қайтишга рухсат бермадилар. Бундай қилишга рухсат бермадилар, шундай бўлса ҳам Роувфур-роҳийм алайҳис солату ва саллам изҳори динни (динни изҳор қилишликни) тарк қилишга бирор рухсатни топганларида , уларга рухсат берган бўлардилар. Бироқ Аллоҳ у зотга (қуйидаги оятни)нозил қилди: “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам бор-ки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да,..” Лекин имтиҳон (синов) келиб қолса, Аллоҳ йўлида озорланса, “Аллоҳга иймон келтирдим”деган қовли сабаблик, тавҳиди сабаблик азобланса, динидан қайтади. Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидай кўради. Дунёда инсонларнинг азиятидан , охиратдаги Аллоҳнинг азобига қочади. Ҳудди жазирамадан қутилишни сўраб, оловга мурожаат қилган киши каби. Агар инсонларнинг азобига сабр қила олмаса, унда қандай қиёмат кунидаги ўтга бардош бера олади? Аксинча у инсонларнинг озорларини кўтариш ва дини йўлида сабр қилиш билан ўт азобидан қутилиб қолиши керак. Аммо унинг одамларнинг азоби деб, динидан қутилиши ва рўпарасида (уни кутаётган) жаҳаннам ўтини унитиши жазирама иссиқдан қутилишни сўраб оловга мурожаат қилган киши кабидир. Шоир айтганидек:

Ғам-аламда Амрдан ёрдам сўровчи
Қордан қутилиб ёмғирга тутилган кабидир.

Агар бу оят (мушрик-кофирларга) тилида рози бўлган киши ҳақида бўлса, унда бундан бошқасининг аҳволи қандай бўлсин?![25]

Агар бу ваийд(қўрқитув) кофирларлар билан бирга яшашга мажбур қилинмасдан куч ишлатилмасдан туриб, тили билан рози бўлган киши ҳақида бўлса, унда дунёвий фойдасини ўйлаб , улар(кофирлар) билан феълида(амалида) рози бўлганнинг аҳволи қандай бўлади?
Меҳмон   04-24-2013, 11:26 PM
#4
Учинчи ўрин: Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (мушриклар)ҳузурида “Нажм”сурасини ўқишлари.” (Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!...”деган жойига етиб келганларида, шайтон (Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг)тиловатларига : “Булар шон-шавкатли турналардир, албатта уларнинг шафоатларини қабул қилинишига умид боғланади.” - деган сўзларни қўшиб қўйди. (Мушриклар) эса, бу сўзларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар,деб ўйлаб, бундан бошлари осмонга етди ва шу сўзларга маънодош сўзни айтишди:” Биз ҳам мана шуни хоҳлаймиз, биз Аллоҳнинг якка ўзи фойда-зарар келтирувчи ва Унинг бирор шериги йўқ эканлигини биламиз. Лекин булар( маъбудларимиз) Унинг (Аллоҳнинг) ҳузурида бизга шафоат қиладилар.” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ўрнига етканларида сажда қилдилар ва мушриклар ҳам у киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам )билан бирга сажда қилишди. (Шу бўлиб ўткан воқеадан сўнг) Мушриклар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сидқидилдан-дўстона муносабат қилишди , деган хабар тарқалиб кетди. (Бу хабарни) Ҳабашадагилар ҳам эшитиб, орқалигига(Маккага) қайтишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хабарни инкор қилганларида эса ўзлари бўлишгандан ёмонроқ ҳолатга қайтдилар ва (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ) :”Сен шуни айтдинг дейишганда, у киши(соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳдан жудда қаттиқ қўрқиш билан ваҳимага тушдилар, токи Аллоҳ у кишига (соллаллоҳу алайҳи васалламга) қуйидаги оятни нозил қилмагунча:” (Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, качон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир.”[Ҳаж:52]

Кимки бу қиссани фаҳмлаб, бундан сўнг Набий соллаллҳу алайҳи васалламнинг динларига шак қилса ва (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллаамнинг ) динлари билан мушрикларнинг дини ўртасини фарқламаса , Аллоҳ уни (Ўз раҳмаатидан)нари қилсин. “Бу турналар” сўзидан фаришталар тушунилади, деб ҳисоблаган бўлса ҳам.[26]


Шайх келтирган бу қисса сийрати набавий қиссалардан бўлиб, “турналар” қиссаси деб номланади. Ва бу юқорида зикр қилганидек, Росулуллоҳ соллаҳу алайҳи васаллам Маккада “Нажм” сурасини тиловат қилаётганларида у кишининг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларида мушриклар ва мусулмонлар бўлишган. Аллоҳ таолонинг: ” (Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! “ деган қовлига етиб келдилар. Булар (“Лот”,”Уззо” ва “Манот”) арабларнинг энг катта(машҳур) санамлари. “Лот” Тоифда (жойлашган). У(Лот) ҳаж қилувчиларни таомлантирадиган солиҳ киши бўлган. Ўлганидан сўнг солиҳлардан барака олиш йўлига асосан (Лотнинг) қабрини эътикоф қила бошлашган. Солиҳ киши бўлгани учун ҳудди жоҳилият аҳлига ўхшаб ундан Аллоҳнинг ҳузурида шафоат талаб қилардилар. “Уззо” – Арофат яқинида жойлашган бўлиб, Макка аҳлининг санами бўлган. У дарахтлардан иборат бўлиб , атрофида бинолар қурилган бўлган , ана шундан барака олганлар. “Манот” эса, Мадинага яқинроқ, Макка билан Мадина ўртасида “Қодийд” тоғига яқин жойлашган. Авс ва Хозраж қабиласининг санами бўлган. Уни улуғлаганларидан ҳаж учун эҳромни ўша ерга бориб боғлаб келишарди. Аллоҳ азза ва жалла айтади: ” (Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! “ Яъни : “ Менга мана шу санамларингиз ҳақида хабар берингларчи,сизларга фойда бердими, ё бўлмаса зарар етказдими?!”Ваҳоланки шу санамлар ўзларини ҳам ҳимоя қила олмайди. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларида бу санамларни бузиб ташлаганлар. Агар булар олиҳалар ( ҳақиқий илоҳ) бўлишганида эди ,албатта бунга йўл қўймаган ва ўзларини ҳимоя қилган бўлардилар. Аллоҳ мана шу фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайдиган санамларга боғланиб қолган мушрикларнинг умидларини пучга чиқарди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу оятни ўқаётганларида шайтон , яъни шайтоннинг товуши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларига яширинча мана бу сўзларни ташлади(қўшди): “ Улар шон-шавкатли турналардир, албатта уларнинг шафоатлари қабул қилинишига умид боғланилади”. Бу калом шайтондан.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига билдирмасдан-яширинча қўшиб қўйди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни билмадилар. Мушриклар эса бу сўзларни эшиттилар ва ҳурсанд бўлиб:” Бизнинг олиҳаларимизни яхшиликда зикр қилди. Биз ҳам шуни ирода қиламиз. Биз улардан(санамлардан) шафоатнигина хоҳлаймиз.Улар фойда ва зарар етказа олмаслигини биламиз, лекин бизлар уларнинг шафоатларини хоҳлаймиз. Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам) :”Албатта уларнинг шафоатлари қабул бўлишига умид боғланилади” деди.” – дейишди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам суранинг охири , Аллоҳ таолонинг : ”Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар! “[Нажм:62] қовлига етканларида, ўзлари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сажда қилдилар , у зот(соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга мусулмонлар сажда қилишди ва мушриклар ҳам шайтоннинг сўзидан шодланиб сажда қилдилар. Ҳатто Валид ибн ал-Муғийра ёши катта бўлганидан ерга эгилиб сажда қила олмади ва бир сиқим тупроқ олиб, ана ўшанга сажда қилди.

Ва шундай қилиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар билан ярашибдилар, мушрикларнинг Лот, Уззо ва Манотларга шафоат талабида ибодат қилишларини тасдиқлабдилар, деган хабар тарқалади. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ва мушрикларнинг оралари яхшиланибди, ёки мушриклар исломни қабул қилишибди , деган хабарлар Хабашадаги мусулмонлардан бўлган муҳожирларга ҳам етиб боради ва улар Хабашадан қайтишади. Маккага етиб келганларида эса, бу хабарнинг ёлғон эканлигини, мушриклар ҳали ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга адоват қилишда ва мусулмонларга тазийқ ўтказишда давом этаётганларини кўришади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бу :“ Улар шон-шавкатли турналардир, албатта уларнинг шафоатлари қабул қилинишига умид боғланилади”, деган сўзларни ўқиганларидан хабардор қилишганида, жуда қаттиқ ҳафа бўладилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли ғам етади. Шунда Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасидаги мана бу қовлини нозил қилади: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, качон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир. (Аллоҳ) шайтон ташлайдиган нарсани дилларида мараз бўлган (мунофиқлар), тош дил кимсалар (яъни кофирлар) учун фитна-синов қилиш учун (пайдо қилур). Дарҳақиқат, золим-кофирлар мангу ихтилофдадирлар. Ва илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келган Ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас диллари у сабабли таскин топиши учун (Аллоҳ шундай қилур). Дарҳақиқат Аллоҳ иймон келтирган зотларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир. Кофир бўлган кимсалар то уларга тўсатдан (қиёмат) соати келгунича ёки туғмас (яъни эртаси бўлмаган) Куннинг азоби келгунича (Қуръон)дан шак-шубҳададирлар.” [Ҳаж:52-55].Аллоҳ шайтоннинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига ташлаган сўзини ботилга чиқарди ва бекор қилди, яъни йўқ қилди ва шу билан бирга санамларни ва уларга қилинадиган ибодатни қоралаб нозил қилган оятини маҳакам қилди, яъни тасдиқлади.

Мана шу қиссаннг маъноси. Бу қисса Ибн Аббосдан муттасил санад билан ва баъзи тобеинлардан мурсала санад билан келган. Айрим уламолар , шу жумладан Ибн Касир бу (қиссани) инкор қилиб:” Бу (қисса) фақтгина мурсала ва мунқотеъ йўллар орқали ворид бўлган, бу (қисса ҳақида) турли гаплар қилишган “,- деганлар. Лекин Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул борий” да юқоридагилардан фарқли фикрни келтирганлар. Айтадиларки :” Қисса турли хил йўллар ва махражлар билан келган, баъзиси баъзиси билан бирлашиб, бир-бирини мустаҳкамлайди.” Бу Ҳофиз ибн Ҳажар сўзларининг қисқача маъноси.
Шайхнинг бу қиссани иқтибос қилишдан мақсадлари эса, мушрикларнинг : “ Биз бу санамларга булар яратади, ризқ беради, фойда ва зарар келтиради деган эътиқодда ибодат қилмаймиз. Фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу таоло ҳузурида бизга шафоат қилишсин деб, шафоат талабида ибодат қиламиз” , деган сўзларини Аллоҳ ботилга чиқарганини ва уларнинг ботил ибодатларидан Қуръонни тоза эканлигини эътироф қилгани эди. (Аллоҳ) шайтоннинг Набий солаллоҳу алайҳи васаллам тиловатларига ташлаган (сўзини) ёлғонга чиқарди ва Набийи(соллаллоҳу алайҳи васалламга) тасалли бериб, сендан илгариги росулларда ҳам бу нарса содир бўлган, деб у зот(соллаллоҳу алайҳи васаллам)даги ҳафагарчиликни кетказиб, деди : “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, качон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни)ўқиса,…”[Ҳаж:52] Яъни ўқиса-тиловат қилса, бу ердаги “таманна” сўзининг маъноси – “ўқишлик” ,“тиловат қилишлик”дир. Аллоҳ таолонинг мана бу қовлига ўхшаб : “Уларнинг ичида Китобдан бехабар, омийлари ҳам борки, улар фақат ўқийдилар холос.”[Бақара:78] Яъни фақат тиловатни(биладилар), маъносини билмайдилар. Шоирнинг Усмон розияллоҳу анҳу ҳақида айтган байтига ўхшаб:

Тиловат қилди Аллоҳнинг Китобини кечасининг аввалида
Ва кутиб олди тақдирнинг қазосини кечасининг охирида

Бу Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилган кеча. Кечанинг аввалида уйғоқ бўлиб, Қуръон ўқир эди, сўнг кечанинг охирида ховорижлар ҳужум қилиб, розияллоҳу анҳуни ўлдиришди.

Бу байтдан шоҳид - шоирнинг: “Тиловат қилди Аллоҳнинг Китобини “ деган қовлидир. Яъни: ўқиди, “таманно”дан мурод – тиловатдир. Демак, оятдаги “Агар ўқиса ” нинг маъноси “…Китоб тиловат қилди” бўлади. “шайтон унинг қироатига(оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир…” Яъни тиловатига. Эшитувчи сўзларни Росул(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сўзи деб гумон қилади-ю, лекин аслида у шайтоннинг сўзи бўлади. Кузатиб-назорат қилувчи Аллоҳ шайтоннинг каломини ботил қилиб, Субҳанаҳу таоло оятларини мустаҳкамлайди. Чунки Аллоҳ динини ва Китобини сақловчидир.

Шундай қилиб, қиссадан шоҳид шу-ки, мушриклар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари деб ўйлашган , аслида эса шайтоннинг сўзи бўлган сўз билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни(мушрикларни) маъқулладилар , яъни санамлардан шафоат талаб қилишнинг ёмом жойи йўқ деган хаёлга бориб, бундан хурсанд бўлишди. Сўнг Аллоҳ жалла ва аъла буни ботилга чиқариб, Аллоҳ азза ва жалладан бошқага ҳар қандай ният билан, шафоат талабида бўладими ё бошқа ният биланми , ибодат қилиш жоиз эмаслигини баён қилди . Ибодат Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққидир. Аллоҳдан бошқага қандай ният билан бўлишидан қатъий назар ибодат қилиш мумкин эмас.” Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг шафоатчиларимиз», дейдилар…”[Юнус:18] “…У зотдан ўзга «дўстлар»ни («маъбуд») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «маъбуд»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)…”[Зумар:3] Аллоҳ буни (шафоат талабини) ширк деб номлади ва ботилга чиқарди. Қиссадаги сўзларни Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам эмас , балки шайтон айтган. Бу ёмон билан яхшининг орасини ажратишлик бобидан бўлган синов ва имтиҳондир. Сўнг Аллоҳ бу фитнани кетказиб, ҳақни қолдирди. Бундай ишлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгариги росуллар билан ҳам содир бўлган ва у киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам)билан ҳам бўлиб ўтти.

Бунда қабр ва бошқа нарсаларга ибодат қилувчиларнинг эътиқодларини ботиллигига далил бор. Қабрларга ибодат қилувчилар: “ Бизлар буларнинг(қабр соҳибларининг) зарар ҳам фойда ҳам келтирмасликларини, яратиш ҳам қўлларидан келмаслигини ва ризқ ҳам бера олмасликларини биламиз.Биз фақатгина улар солиҳ инсонлар бўлганликлари учун Аллоҳ билан ўзимизнинг ўртамизда воситачи қиламиз ва улардан шафоат талаб қиламиз”,- дейишади. Агар биз уларнинг бу эътиқодларини тасдиқлаганимизда эди , биз билан уларнинг ораларимизда ҳеч қандай хилоф бўлмаган бўларди. Дарҳақиқат, Уларнинг бу ақидаларини ҳудди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон ўз ояталарда инкор қилганидек инкор қилганимиздан сўнг ва буни ширк деганимиздан кейин биз билан уларнинг ораларидаги адоват кучайди. Шайхнинг ҳам бу қиссани келтиришдан мақсадлари ана шу. (Шайх) айтяптиларки, мушриклар ҳурсанд бўлишади , агар биз уларнинг бу сўзларига рози бўлиб , уларга: “ Мадомики, сизлар маъбудларингизни яратмайди, ризқ бермайди, фойда ҳам зарар ҳам келтирмайди , деб қасд қилиб, ниятларингиз фақатгина шафоат бўлса , унда бу ишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ.” , десак.
Меҳмон   04-26-2013, 08:59 PM
#5
Тўртинчи ўрин : Абу Толиб қиссаси. Ким бу қисани яхши тушунса ва унинг (Абу Толибнинг) тавҳидни тасдиқлашини, одамларни тавҳидга ундаши, мушрикларнинг ақлини аҳмоқ ҳисоблаши, шунингдек унинг исломга кириб, ширкдан холос бўлган инсонларга нисбатан муҳабатини, сўнг умрини, молини , фарзандларини ва қариндош-уруғларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нусратлари йўлида то ўзига ўлим етгунча фидо қилганини ўйлаб кўрса…[27]

Абу Толиб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Адуллоҳ ибн абдул Мутоллиб вофот этганида , Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида ҳомила эдилар. Туғилганларидан сўнг боболари Абдул Мутоллиб уларни (соллаллоҳу алайҳи васалламни) кафилликка оладилар. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отасиз етим эдилар, шунинг учун боболари Абдул Мутоллиб у зотни(солаллоҳу алайҳи васалламни) қармоқларига олиб, ғамхўрлик қилади . Абдул Мутоллибни ўлими яқинлашгач, ўғли Абу Толибга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васият қилади. Абу Толиб ўз бурчини бажариб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни вояга етказади, тарбиялайди ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатади. Аллоҳ у зотни(соллаллоҳу алайҳи васалламни) бутун оламга Росул қилиб юборганида эса, Абу Толиб у зотни (соллаллоҳу алайҳи васалламни ) ҳимоя қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва даъватларини ҳимоя қилиш йўлида Қурайш тарафидан озорларга йўлиқади ва ўз нафсини хатар ва очликка дучор қилади. Ҳатто мушриклар уларни(мусулмонларни) йиллаб ҳалқ орасида қамал қилиб, бойқут(байкот) эълон қилишади, озиқ-овқатдан тўсиб, алоқаларни узишади. Бу мусулмонларнинг орасида Абу Толиб ҳам бор эди, у буларнинг ҳаммасига сабр қилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини мақтаб дерди:

Билдим Муҳаммаднинг дини
Маҳлуқлар динларининг энг яхшиси.
Бўлмаган-да эди маломат ё таҳқирдан хавотир
Топар эдинг мени бу динда пок эътиқодда шубҳасиз.

Ибн Касир “Бидоя ва ниҳоя” да келтирган Абу Толибнинг машҳур узун қасидаси ”Ломия” да , (Абу Толиб) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг росули ва ўз рисолаларида содиқ эканликларини, (Росулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга) эргашишдан у кишини санамларга ибодат қилиб ўтган ота-боболарининг динини ҳақорат қилишдан қўрқувгина тўсганлигини эътироф этиб ўтган. Уни (Абу Толибни) жоҳилият такаббурлиги ,ўзининг қавмига нисбатан таҳқирлаш бўлмасин, деган нияти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан тўсиб қолди. Абу Толибнинг ўлими олдидан унинг ёнига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келадилар ва ўша пайтда унинг ҳузурида Абу Жаҳл ва “Бани Махзум”қабиласидан бўлганлар ҳам бор эди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толибга : “ Эй амаки, “Ла илаҳа иллаллоҳ” денг, токи мен Аллоҳ ҳузурида сиз учун бу калимани ҳужжат қилай”,- дедилар. Абу Жаҳл ва у билан бирга бўлганлар эса:” Абдул Муттолиб динидан воз кечасанми?”,- дейишди. Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини қайтардилар, мушриклар ҳам қайта-қайта :” Абдул Муттолибнинг динидан воз кечасанми ?”- деяверишди. Сўнг Абу Толиб ўзини Абдул Мутоллиб динида эканлигини айтиб, жон таслим қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам :”Агар ( Аллоҳ таоло томонидан) қайтарилмасам,сиз учун истиғфор айтаман”- дедилар. Шунда Аллоҳ таоло мана бу қовлини нозил қилди:” На пайғамбарга ва на мўминларга — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир.”[Тавба:113] [ Буҳорий (1360) (3884) (4675) (4772) (5657) (6681).Муслим (24)] Абу Толиб ҳақида бу оятни нозил қилди: “(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир.”[Қасос:56]
Бу эса Росулга(соллаллоҳу алайҳи васалламга) эргашмасдан, исломни мақташлик, Росул соллаллоҳу алайҳи васалламни мақташлик ва исломни ҳақ, Росулни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақ , деб эътиқод қилишлик, фойда бермаслигига далолат қилади. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик лозимдир. Агар бу (қуруқ эътиқод) фойда берганида, Абу Толибга фойда берган бўларди. Дарҳақиқат, исломни ҳақ ва Росулни(соллаллоҳу алайҳи васаллам) содиқ деб иқрор бўлишлик билан бирга исломни мудофаа ва ҳимоя қилишлик – буларнинг ҳаммаси иттибо яъни эргашишлик билангина фойда келтиради. Дарвоқеъ ,Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар : “ Албатта Аллоҳ бу динни фожир киши билан ҳам қўллаб-қувватлайди.”[Буҳорий (3062) (4204) (6606). Муслим (111) .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисларидан] Эргашишлик лозиму-лобуддир. Агар иттибо-эргашишлик бўлмаса, исломни қўллаб-қувватлаш, мақташлик, ҳимоя қилишлик ва яна бошқа ишлар ва Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга қариндош бўлишлик ҳам фойда бермайди. Мана, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларини олайлик, куфрда вафот этти. Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам қанча ҳаракат қилмасинлар, унга(Абу Толибга)ўтдан чиқишига фойда бермадилар. Аллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Абу Толибга истиғфор айтишдан маън қилиб, айтдики : “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз,…”[Қасос:56] Ва яна (Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло )деди: “На пайғамбар ва на мўминларга — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир.”[Тавба:113] Аллоҳ жалла ва аъло айтади : “…(Аллоҳ) айтди: «Азобимни ўзим хоҳлаган кимсага етказурман. Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман. Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради). Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар …”. Аллоҳ : “унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган” деган қовли билан чекланмади, балки : “…унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир.”- деди. [Аъроф:156-157]. Бу исломни мақташлик, ислом ва мусулмонларга сано айтишлик, уларни(мусулмонларни) ҳақда, кофирлар ботилда ,ширк ботил дейишлик кифоя қилмаслигига ва иттибонинг лозимлигига далолат қилади. Ким-ки, исломни мақтаса, мадҳ қилса ва кўкларга кўтарса-ю, лекин ширкни тарк қилмаса, Аллоҳдан бошқага дуо қилса(яъни ибодат қилса), санамларга , мавзолей ва қабрларга дуо-илтижолар қилса, унга бу ишлар(исломни кўкларга кўтариши) манфаат келтирмайди ва бирор нарсага эришишига фойда ҳам бермайди. Агар бирор манфаат ёки фойда берганида , Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибга фойда берган бўларди. Бу - диққат-эътибор қаратиш лозим бўлган дақиқ-нозик масаладир.

Сўнг катта машаққат ва кучли адоватга сабр қилишини (ўйлаб кўр), лекин нима учун исломга кириб ,аввалги динидан воз кечиб, мусулмон бўлмади? Шу билан бирга бунда отаси Абдул Мутоллибга, Ҳошимга ва бу иккисидан бошқа ота-боболарига таҳқир-ҳақорат бор, деб ўзини оқлади.[28]

Димоғдорлик, жоҳилий уруғчилик руҳи исломга киришдан маън қилди ва (оқибатда) кофир ҳолатда вафот топди. Унинг(Абу Толибнинг) ҳақни нусрат топиши ва ҳимоясида катта мавқифи-ўрни бор эди. Лекин шу билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмади, унинг қилган (яхши амаллари) фойда келтирмади. Унга фақат жаҳаннам азоби енгиллаштирилгани саҳиҳ-тўғри. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга(Абу Толибга ) қилган шафоатлари сабаби билан у дўзоҳнинг саёз жойидадир. [Буҳорий (6208) (6572). Муслим (209) (357). Аббос розияллоҳу аҳну ривоят қилган ҳадис.] Яна бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар :” Оёғининг тагида(товонининг ерга тегмайдиган қисмида) ўтдан бўлган икки чўғ (оташ) бор-ки, ундан (икки оташдан) мияси қайнайди. (Азобнинг қаттиқ- шиддатлилигидан)жаҳаннамда ўзининг азобидан ҳам қаттиқроқ азоб билан азобланаётган бирор кимса бор деб ўйламайди.Дарҳақиқат, у жаҳаннамдагиларнинг энг енгил азобланадиганидир.”[Буҳорий (6561) (6562). Муслим (213). Нўмон ибн Башир ривоят қилган ҳадис. Бу ҳадисда Абу Толиб зикр қилинмаган, лекин “жаҳаннам аҳлининг энг енгил азобланадигани” деб зикр қилинган.] Бу унинг жаҳаннамдан чиқишига фойда бермади. Юқоридаги ҳадиснинг Аллоҳ таолонинг мана бу қовлига зид жойи йўқ: “Энди уларга шафоатчиларнинг шафоати фойда бермас!” [Муддассир:48]. Ундаги азобни енгиллатишгагина фoйда берди (жаҳаннамдан чиқишига эмас).

Сўнг, қариндошлиги ва кўрсатган ёрдами учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Абу Толибга) истиғфор айтганларида, Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги оятни нозил қилди : “На пайғамбар ва на мўминларга — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир.” [ Тавба:113] [29]

Бундан қуйидагиларни фойда оламиз: Исломни ҳақ дин деб иқрор бўлишлик ҳам, исломни мудофаа қилишлик ҳам, ширк ва мушрикларни қоралашлик ҳам , Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашилгандагина кифоя қилади. Ким Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаса, бу (юқорида зикр қилинган ишлар) унга фойда бермайди. Шунга биноан, намоз ўқиб, рўза тутиб, “ла илаҳа иллаллоҳ(Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли зот йўқ) Муҳаммадар росулуллоҳ” деб гувоҳлик бериб, баъзида кофирларга қарши жиҳод қиладиганлар, лекин мавзолей ва қабрлар атрофида ширк қилишни тарк қилмай, ўликлардан ёрдам сўраб дуо-илтижо қиладиганларга ва қабрларга атаб жонлиқ сўядиганларга қилган солиҳ амаллари бирор наф келтирмайди. Чунки ширк билан бирга қилинадиган амал фойда бермайди. Аллоҳ таоло айтганидек: ” Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!”[Зумар65] Мадомики у мушриклардан тонмай , динда улар билан алоқани узмас экан, унга қилган яхши ишлари фойда келтирмайди.

Кимга-ки Басра ва Аҳса (шаҳар номи) аҳлидан динни яхши кўрган ва мусулмонларни яхши кўрган , лекин шу билан бирга динга қўли билан ҳам , моли билан билан ҳам ёрдам бермайдиган бир киши маълум бўлса, бундай кишига ҳудди Абу Толибга узр бўлмагандай узр йўқлигини билса, бундай инсон динни даъво қилувчиларнинг аксаридан кўра воқеъликни тушунибди. Унга тўғри йўл залолатдан аниқ-равшан бўлибди ва (ўша инсонлар динни)нотўғри тушунишганлигини билибди. Валлоҳу мустаъан! [30]

Юқоридаги сўзлари билан (шайх Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб) ўз замонисидаги “уламо”ларни қасд қиляпти. Улар (“уламо”лар) ҳақни билишди, тавҳидни билишди, ширкнинг ботиллигини билишди, лекин шу билан бирга Аллоҳ йўлида даъват қилишмади, тавҳидга буюриб, ширкдан қайтаришмади, мушрикларни (қилаётган ширкларидан) инкор қилишмади. Мана шу ишларни амалга оширишмади. Бу “олим”лар ҳудди Абу Толибга ўхшайди. Чунки улар бу дин учун яхшилик қилишмади. На (инсонларни) Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилишди ва на инсонларга (ҳақни)баён қилишди. Аксинча , ўзларидаги бор илмни ҳам яшириб, ширкдан оғиз ҳам очмай , мушриклар билан бирга ҳаёт кечиришди.
Меҳмон   04-28-2013, 10:57 PM
#6
Бешинчи ўрин: Ҳижрат қиссаси. (Бу қиссада) шундай фойда ва ибратлар бор-ки, бу қиссани ўқиганларнинг кўпчилиги бундан бехабар.[31]

“Ҳижрат”- луғатда “ҳажар” сўзидан олинган бўлиб, “тарк қилишликни” англатади. Аллоҳ таоло айтди : “Бутлардан йироқ бўлинг!”[Муддассир:5] Яъни “тарк қилинг”, “ҳажар” бу “тарк қилишлик”дир. Бунга маъсият аҳлини ҳажар қилишлик, мушрикларни ҳажар қилишлик киради, яъни , уларни тарк қилиб, уларга муҳаббат қилмаслик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : “Муҳожир – бу Аллоҳ қайтарган нарсалардан ҳажар қилган инсондир.”[ Абу Довуд (2481), Насоий “Кубро”да (8701), Ибн Ҳиббон (230) ва Аҳмад (6515)да келтиришган]. Яъни, Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк қилган.

Шариатда эса “ҳижрат” дини учун ширк диёридан ислом диёрига кўчишликни англатади. Мана шу шаръий ҳижратдир. (Ҳижрат) иймонга ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликка баробардир. “Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар…”[Анфол:72] Бу эса ҳижратнинг нақадар буюк (амал) эканлигига далолат қилади.

Ҳижрат то қиёматгача боқийдир. Мушриклар диёрида динини изҳор қила олмайдиган инсонга динини изҳор қила оладиган диёрга ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Агар ҳижратга қодир бўла туриб, ҳижрат қилмаса, бундай инсонлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръонда нозил қилган :” Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у!ъъ [Нисо:97] Улар мусулмон бўлишларига қарамай (улар учун) қаттиқ ваийд(қўрқитув)дир. Лекин моллари ва фарзандлари ва ватанларига бўлган муҳаббатларини узр қилиб , ҳижратни тарк қилганларида, мана шу нарсаларга бўлган муҳаббатларини ҳижратдан афзал кўрганларида Аллоҳ жалла ва аъло мана шу ваийд билан уларни қўрқитди. Оятнинг нозил бўлишига сабаб (қуйидагича бўлган): “Бадр” жанги пайтида мушриклар билан бирга Маккада қолиб, ватанлари,диёрлари, моллари ва болаларини қизғаниб ҳижрат қилмаган мусулмон бўлган инсонлар ҳам бўлишган. Ваҳоланки улар ҳижрат қилишга қодир эдилар. Мушриклар “Бадр” га чиққанларида (улар билан қолган мусулмонлар)ҳам беихтиёр улар билан бирга чиқишади. Уларни (мушриклар)ўзлари билан чиқишга мажбур қилишди. Сўнг , жанг бошланганида кофирлар сафида бўлган мусулмонлардан ҳам инсонлар ўлдирилади. Мусулмонлар эса улар (кофирлар сафидаги мусулмонлар) ҳақида билишмасди. Бу ҳақда хабар топишганда : “ Ўз биродарларимизни ўлдирдик” деб надомат чекишди. Ва Аллоҳ мана шу оятни нозил қилди : “…ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида…” яъни, “сизлар қандай ватанда яшадингиз, қандай ватан эди у ?”. “ Иймонда аҳволингиз қандай эди? “ ё бўлмаса : “ эътиқодингиз нима?”- деб сўрашмади. Макон ҳақида сўрашди, «Қандай ҳолда яшадингиз?» “…«Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар…” Яъни, заифлигимиз ва уларга қаршилик кўрсата олмаганимиз сабаблик бизларни чиқишга мажбур қилишди. “…(Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди…” Сизларда бунга (ҳижрат қилишга)кенглик-еркинлик бор эди. Агар биродарларингиз каби ҳижрат қилганингизда, бу “воқеа”дан омонда қолардингиз. “…Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир…” бу ваийд-қўрқитувдир, “…Кандай ёмон жойдир у!”. “Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар,…” Ҳижратга қодир бўлмай, ширк диёрида қолганлар. Чунки улар ҳижрат қилишга қодир эмас эдилар :” Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.”[Нисо:98-100] Бу - чорасиз кишилар ҳақида. Бу қисса ажиб ва азимдир: Улар ўзларининг исломлари ва исломга бўлган содиқликлари билан бирга узрсиз ҳижратни тарк қилганларида, улар мана шу ваийд ва руҳларини олиш учун келган фаришталардан қаттиқ танбеҳга эришдилар. (Бу қисса) муваҳҳид мусулмонга бунга (ҳижратга) бепарво бўлиб, агар уларга (мушриклар) муҳаббат қилмасдан, моли,болалари уй-жойи ёки бундан бошқа нарсаларга нисбатан бўлган муҳаббати сабаблигина мушриклар билан бирга бўлиши ҳам жоиз эмаслигига далолат қилади. “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар…” бу кучли ваийддир, “… Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас.”[Тавба:24] Мол-дунё ва фарзандларга бўлган муҳаббатни Аллоҳ субҳанаҳи ва таоло тоатидан, Аллоҳ йўлида ҳижрат ва жиҳод қилишдан илгари қўйиш жоиз эмас. Инсонларнинг аксари бу оятларни ўқийдилар-у , лекин тадаббур қилмайдилар.

Лекин ҳозир бизнинг мақсадимиз (бу қиссадаги) муҳокама мавзуларидан бўлган бир масалани келтириш. У ҳам бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан айримлари динига шак қилиб , мушрикларни яхши кўрганидан эмас, лекин аҳли-оиласи, мол-дунёси ва ватанига бўлган муҳаббати туфайли ҳижрат қилмади. “Бадр” жангига эса ўзлари истамаган ҳолатда мушриклар билан бирга чиқишди ва улардан баъзилари отишма чоғида ўлдирилди, ўқ отган эса табиийки уни танимайди. Саҳобалар ўлдирилганларнинг орасида фалончи ва фалончилар борлигини эшитишганда, ғамгин бўлишиб : “Ўз биродарларимизни ўлдириммиз-ку”- дейишди. Ва Аллоҳ таоло : “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар…” оятидан, то “….Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.”деган оятигача нозил қилди.

Ким уларнинг бу қиссаларини ўйлаб кўриб, саҳобаларнинг: “ўз биродарларимизни ўлдириммиз”- деган сўзларини мулоҳаза қилиб кўрса, унга маълум бўлади-ки, уларнинг (ҳижрат қилмай қолганларнинг) динида бирор камчилик ё бўлмаса, мушрикларнинг динини яхҳи кўрганликлари ҳақида бирор нарса саҳобаларга етиб борганида:”ўз биродарларимизни ўлдириммиз”- дейишмаган бўлишарди.[32]


(Ҳижрат қилмай қолганлар) динда мустақим бўлганлари учунгина саҳобалар уларни:”биродарларимиз” дейишди. Улар мушриклар тарафига оғганликлари ёки мушрикларни мақтаганликлари ҳақида зикр қилинмаган. Аксинча, мушрикларнинг динига бўғзу адоват қилишарди ва тавҳидда бўлишган. Аллоҳга муҳлислардан эдилар ва уларда нифоқ-мунофиқлик йўқ эди. Лекин биргина нарсани тарк қилишди, у ҳам бўлса – узрсиз тарк қилинган ҳижрат. Ва Аллоҳ шу ишнинг устида уларни таъна қилди.

Дарҳақиқат Аллоҳ уларга ҳижратдан илгари Маккада бўлганларида бу ишнинг иймондан кейин куфрлигини Ўз қовли билан баён қилган эди: “Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)…”[Наҳл:106]Бундан-да муҳимроғи юқорида келган Аллоҳнинг улар ҳақида айтган сўзи ,– фаришталар улардан : “Қандай ҳолда яшадингиз?” – деб сўрашлиги. (Фаришталар ): “Ишончингиз қандай эди?” – деб сўрашмади. “Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар”[Нисо:97] [33]

Фаришталар улардан иймонлари ва ақидалари ҳақида сўрашмади. Чунки (фаришталар) уларнинг ақидалари саҳиҳ ва иймонларида содиқ эканликларини билашарди. Лекин, улар турган макон ҳақида сўрашди. Зеро, ҳижрат қилишга қодир бўла туриб , у ерда қолишлари жоиз эмас эди.

(Фаришталар ) :“Ёлғон айтяпсизлар”- дейишмади, ҳудди Аллоҳ ва фаришталар : “Сенинг йўлингда то ўлгунимча жиҳод қилдим” – деган мужоҳидга айтишгани каби. Аллоҳ (шу сўзларни айтган мужоҳидга): “ёлғон гапирдинг” – дейди, ва фаришталар ҳам :”ёлғон айтяпсан, балки “мард-жасур” дейилиш учунгина жанг қилдинг ” – дейишади. Ҳудди шу каби олимга ва хайр-садақа берувчи кишига ҳам : “ ёлғон гапиряпсизлар, “олим”дейилиш учун илм олдинг ва “саҳий” дейишлари учунгина садақа қилдинг” – дейишади.[ Муслим (1905), Термизий (2383), Насоий (23/6)] [34]

Фаришталар уларга : “Ёлғон айтяпсизлар, мусулмон ҳам мўмин ҳам эмассизлар” – дейишмади. Балки : “Қандай ҳолда яшадингиз?”- деб сўрашди. Улар истиқомат қилган макон ҳақида сўрашди. Ўша ерда яшаб,ўзлари истамаган ҳолда бўлсалар ҳам мушриклар билан бирга (мусулмонларга қарши урушга )чиқишди. Чунки кофирлар уларнинг устидан ҳукмронронлик қилишига уларнинг ўзлари сабабчи бўлишди. Мол-дунё ва аҳли-оиласига бўлган муҳаббат учун уларга(мушрикларга) ҳамроҳ бўлиш , улар билан бирга чиқиш ва молу-давлатлари ўзларининг қўлларида қолиши учун айёрлик- муғомбирлик қилиш жоиз эмас.

Лекин ўзларининг(бу қовллари билан) уларни(фаришталарни) алдай олишмади. Балки, (фаришталар) шундай сўзлар билан жавоб қайтаришди : “…«Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди….” Бундан сўнг келадиган оят орифу-жоҳилга бу оятни шарҳлаб, янада аниқлик киритади, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг мана бу қовли : ” Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар” [Нисо:98] [35]

Яъни, ожиз ҳолда ҳижратни тарк қилган кишигагина узр бор. Бундай киши узрлидир, Аллоҳ таоло деди : “Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай,…” чиқиб кетишга, “…ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган…”. “…бундайларни шояд Аллоҳ авф этса…”Бу Аллоҳ тамонидан уларни авф қилинишига ваъдадир.

Бундайлар (узрли ҳолда ҳижрат қила олмаганлар) ваийддан чиқиши жуда ҳам очиқ-ойдин, бунга бирорта ҳам шак-шубҳа йўқ. Лекин бу илм талаб қилувчига (очиқ-ойдин), илм талаб қилмайдигандан фарқли ўлароқ. Аллоҳ бундайлар (илм талаб қилмайдиганлар) ҳақида деди: “(Улар) кар, соқов, кўрдурлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар.”[Бақара:18] [36]

Ҳа, мусулмонларнинг кофирлар билан узрсиз аралашиши жоиз бўлмаган ишдир. Аксинча мусулмонларнинг диёри кофирларнинг диёридан ажралиб туриши керак. Мусулмон мушрикка аралашмайди-қўшилмайди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар : “ Икковининг ( мусулмон билан мушрикнинг) ўти бир-бири билан кўришмайди” [Абу Довуд (2645),Термизий (1604) (1605)] Яъни иложи борича ундан (мушрикдан) узоқлашади.

Кимки бу ва бундан олдинги ўринни тушунган бўлса,(демак) Ҳасан ал-Басрийнинг сўзини тушунибди. (Ҳасан ал- Басрий) деди: “ Иймон бу (бошқалардан) ажралиб туришлик ва (қуруқ) орзу қилишлик эмас, балки қалбларга ўрнашган ва амаллар уни тасдиқлаган нарсадир. [37]

Иймон бу – амаллар тасдиқлаган иш. Ҳижрат ҳам иймондандир. Чунки у – амаллардан. Бунда : “ Қалб билан иймон келтиришлик кифоя қилади, ёки қалб ва тил билан.”- дейдиган муржияларга раддия бор. Эътиқод ва нутқнинг ўзи кифоя қилмайди, амал лозимдир.

Аллоҳ таоло айтади : “…Унга (ҳар бир) хуш сўз юксалур ва солиҳ амал уни кўтарур…” [Фотир:10] [38]

“Унга”: яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога. “…(ҳар бир) хуш сўз юксалур…” зикр, Қуръон тиловати, тасбеҳ, “ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишлик ва барча яхши сўзлар Аллоҳ жалла ва аълога кўтарилади. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва фойдали илмни таълим бериш – буларнинг ҳаммаси яхши сўзлардандир. (Шунингдек), одамлар билан, қариндош-уруғлар билан чиройлик сўзлашиш ҳам : “…Кишиларга чиройли сўзлар сўзлангиз…”[Бақара:83] “…Уларга (доимо) яхши сўз айт!” [Исро:23]. Буларнинг барчаси яхши-хуш сўзлардир. Аллоҳга кўтарилади. Лекин ўз-ўзидан кўтарилиб қолмайди, балки, амал қилишлик лозимдир : “ва солиҳ амал уни кўтарур…”. Бунда ҳам муржияларга раддия бор.
Меҳмон   04-29-2013, 11:48 PM
#7
Олтинчи ўрин : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг (содир бўлган ) “ридда” (диндан қайтишлик) қиссаси. Ким уни эшитса, унинг қалбида “олимлар” деб номлашадиган шайтонларнинг шубҳаси зарра мисқоличалик ҳам қолмайди. Бу (шубҳа) уларнинг : “Бу ширк” деган сўзлари. Лекин : “Ким “ла илаҳа иллаллоҳ “деса , кофир бўлмайди” - дейишади. [39]

Залолат “олим”лари : “Қабрларга ибодат қилишлик, уларга атаб жонлиқ сўйиш ва назр қилиш ширкдан эмас. Мадоми-ки, “ла илаҳа иллаллоҳ”дер экан, бу ишлар (ширк амаллар) унга зарар қилмайди. “ – дейишади. Бу ғалати-бир бирига тўғри келмайдиган фикр. Қандай “ла илаҳа иллаллоҳ “дея туриб , Аллоҳдан бошқага дуо қилади? Унда, “ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси нима? “Ла илаҳа иллаллоҳ” фақатгина тилни ўзи билангина айтиб қўйиладиган сўз эмас. Аксинча, сўз ва у билан амал бўлиши лозим. Чунки “ла илаҳа иллаллоҳ” улуғ калима бўлиб, унинг маъноси ва тақозо қиладиган талаблари бор. Тақозо қиладиган талаби – киши ибодатни холис Аллоҳ азза ва жаллагагина қилиб , Аллоҳдан бошқага қилинадиган ибодатни тарк қилишидир. Бу калимани айтиб, Аллоҳдан бошқага ибодат қилишни тарк этмайдиган кишига “ла илаҳа иллаллоҳ” фойда келтирмйди. Эҳтимол нусуслардаги (ҳужжатлардаги) муташобиҳлардан далил қилиб келтиришар. Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг битоқа ҳадисидаги сўзларига ўхшаш, у ерда :”ла илаҳа илаллоҳ”ёмонликлардан оғир келиши ва (бу калима) соҳибини жаннатга киргизиши айтилган. [ Битоқа ҳадиси Термизий (2639) ,Ибн Можжа (4300) ] Бу ҳадис Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (ворид бўлган). Лекин, (бу ҳадис) буни қайдлайдиган бошқа ҳадисларга қайтарилади. Бир тарафи олиниб, бошқа бир тарафи ташланмайди, Аллоҳ ҳақ йўлдан оғганлар ҳақида айтгани каби: “ … Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар…” [Оли Имрон:7] Илмда собитқадам бўлганлар эса муташобиҳни муҳкамга қайтаришади. Зоҳирида, “ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси уни айтган инсонга кифоя қилади, деган сўзлари бор ҳадислар , “ла илаҳа иллаллоҳ” нинг чеклов-шартлари бўлиши лозим, деган ҳадисларга қайтарилади. Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу қовлига ўхшаш: “Ким “ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтса ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса…” [Муслим (22)] Қабр соҳибларига дуо-илтижо қиладиган киши эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлмабди. Агар-чи қабрларга атаб жонлиқ сўймаса ва уларга назрлар қилмаса ҳам, ҳатто :”бу ширк эмас”- деса ҳам. Бундай инсонга “ла илаҳа иллаллоҳ “ калимаси фойда бермайди. Чунки у ширкни тасдиқлаб, эътироф қилди.Бу “ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини тушунмабди. Шунинг учун ҳам “олимлар” деб номланадиган шайтонлар - муташобиҳни олиб, шу билан далил келтирадиганлар: “ Ким “ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтса , ширкдан нимаики қилса ҳам у жаннат аҳлидандир” – дейишади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса : “Ким “ла илаҳа иллаллоҳ” ни айтиб, Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган нарсаларни тарк қилса…” ва яна : “Дарҳақиқат Аллоҳ дўзохни “ла илаҳа иллаллоҳ” Аллоҳни юзини истаб айтган инсонга ҳаром қилди” - деяптилар.[Буҳорий (425), Муслим (33). Итбон розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.] Аллоҳ азза ва жалла айтади-ки: “ Эй Одам боласи, ерчалик хатолар қилсанг, сўнг Менга бирор нарсани ширк қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, шунчалик (ҳатолар миқдорича) мағфиратни бераман”[Термизий (3540). Анас розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.] Буни(мағфиратни) ширкдан саломат бўлишликка чеклади. Бу ҳадисларнинг баъзиси баъзисига қайтарилади. Чунки буларнинг барчаси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари. Ҳудди шунингдек, оятлар ҳам баъзиси баъзисига қайтарилади, чунки ҳаммаси Аллоҳнинг каломи, баъзиси баъзисини тафсир қилади, баъзисини эса қайдлайди ва яна баъзисини изоҳлайди. Аммо бир тарафини олиб, бошқа бир тарафини тарк қилишимиз, бу (тўғри йўлдан) оғганларнинг услуби-йўлидир. Агар : “ Мен Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини далил қилиб келтиряпман” – деса, биз унга : “ Ёлғон гапиряпсан. Сен Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини далил қилмаяпсан, балки ундаги муташобиҳни далил қиляпсан ва уни муҳкамга қайтармаяпсан” – деймиз.

Бундан-да каттароқ ва бундан-да очиқ-ойдинроғи, уларнинг : “бадавийларда исломдан қилчалик нарса ҳам йўқ ва лекин “ла илаҳа иллаллоҳ” дейишади [40], улар шу биргина лафз билан ислом аҳлидандир” (дейишлари)[41]

“Бадавийлар” сўзи “бадавий” сўзининг кўплиги бўлиб, булар кўчманчи араблардир. Адашганлар : “ Бадавийларда исломдан қилчалик ҳам нарса йўқ, намоз ўқишмайди, рўза тутишмайди ва исломни билишмайди,лекин мадоми-ки “ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишаркан, бу уларга кифоя қилади” – дейишади.

Тўғри йўлдан адаштирувчилар айтишади : “ Уларга (бадавийларга) “ла илаҳа иллаллоҳ” дейишлари етарли. (Бу калимани) айтиб қўйишликни ўзигина уларни исломга дохил қилади”. Шуни айта туриб, уларнинг ўзлари бадавийларда қилчалик ҳам ислом йўқлигини, намоз ҳам ўқимасликлари, рўза ҳам тутмасликлари, бирорта ҳам солиҳ амал қилмасликларини ва фақатгина “ла илаҳа иллаллоҳ”нигина айтишликларини эътироф қилишади. Эй субҳаналлоҳ! “ла илаҳа иллаллоҳ” қуруққина сўз эмас. Агар бу (талаффуз қилишликнинг ўзи) ислом бўлганида эди, унда барча одамлар мусулмон бўлиб қолган бўларди. Қачон-ки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга(мушрикларга) : “Бир сўз айтинглар-ки, шу сўз билан араблар сизга бўйсунади, ажамлар эса сизларга жизя тўлашади” – дегнларида , (мушриклар):”Қандай сўз экан у? Отанга қасам-ки,(агар шундай бўлса) бундай сўзларни мингтасини айтамиз” – дейишди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ “ ла илаҳа иллаллоҳ” денглар” - дедилар, (мушриклар)айтишди : “… илоҳларимизни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда ажиб нарса!»”[Сод:5] [Байҳақий “Далаилу нубувва”345/2 ва Ибн Касийр “ ал Бидая ва ан ниҳая”308/4 да Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳадисларидан келтиришган.] Агар улар “ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишса, бут-санамларга ибодат қилишни тарк этишлик керак эканлигини билишган. Улар эса буни (санамларга ибодатни тарк қилишни) хоҳлашмасди.Мушриклар бу сўзни биргин оддийгина сўз деб ўйлашганди, лекин қачон(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)уларга : “ “ла илаҳа иллаллоҳ” денглар” – деганларида , улар фасоҳатли араблар бўлишган, бу калиманинг маъносини ва бу калима санамларга қилинадиган ибодатни тарк этишликни лозим қилишини билишарди. (Мушриклар)айтишди: “… илоҳларимизни битта илоҳ қилиб олибдими…”[Сод:5] “Уларга : « Ибодатга лойиқ ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар.[Соффат:35-36]

Улар (бадавийларни)исломни тўлалигича тарк қилишганлигини тан ола туриб, ислом уларнинг молини ва жонини ҳаром қилди (дейишади)[42]

Залолат “олимлари” : “ ислом уларнинг жонлари ва молларини ҳаром қилди” деб, исломдан қилчалик ҳам нарсаси йўқ бўлган бадавийларни назарда тутишяпти. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам :”Одамлар билан “ла илаҳа иллаллоҳ” деганларига қадар жанг қилишга буюрилдим. Агар буни айтсалар, мендан жонлари ва молларини сақлаб қоладилар” – деганлар. [Буҳорий (2946), Муслим (20), Молик “Муватто” 269/1, Абу Довуд (1556), Термизий (2610), Насоий (14/5)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.] Лекин улар ҳадиснинг охирини келтиришмайди у ҳам бўлса (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) “ магар ҳақли равишда” деган сўзлари. Яъни амал лозим, чунки “ла илаҳа иллаллоҳ”нинг ҳаққи амал қилишликдир.

Улар (яъни бадавийлар) қайта тирилишликни инкор қилишларини ва буни (ўлгандан сўнг қайта тирилишни) тасдиқлайдиганларни устидан кулиб, масхаралашларини била туриб.[43]

(Залолат “олимлари”) : “ Қайта тирилишликни инкор қила туриб ҳам “ ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтса , мусулмон бўлади. Мадоми-ки, “ла илаҳа иллаллоҳ” айтишаркан, , ўлгандан сўнг қайта тирилишликни инкор қилсалар ҳам мусулмондирлар” - дейишади. Қандай ҳам бир-бирига тўғри келмайдиган зиддият, ва иязу биллаҳ?! Бу гапларни айтадиганлар оддий авом одамлар эмас, “олимлар” дир, фиқҳда , наҳувда, сарфда “олим”, лекин ақидада эса хардал уруғичалик саҳиҳ илмлари йўқ. Ақидалари - мутакаллимларнинг ақидаси.Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васлламнинг суннатларидан тавҳидни ўрганмасдан, мантиқ қоидаларини, калом илмини ва “ Аллоҳ холиқ, розиқ, тирилтирувчи ва ўлдирувчи эканлигини тан олишинг етарли” дейдиган мутакаллимларнинг ақидаларини ўрганишади. Фақат шунинг ўзи улар учун тавҳид.

(Қайта тирилишни эътироф қиладиган инсонларнинг) устидан кулишлари ва Набий соллаллоҳу алйҳи васалламнинг динига мухолиф бўлган ота-боболарининг “динини” афзал билишлари , буларнинг ҳаммасини (била туриб), бўйсунмайдиган, жоҳил “шайтонлар” бадавийларни мусулмон деб, очиқ айтишади, гарчи улардан буларнинг ҳаммаси содир бўлса ҳам.(Уларни мусулмон ҳисоблашларининг сабаби) уларнинг : “ла илаҳа иллаллоҳ” ни айтишларидир. (Унда)уларнинг бу қовллари яҳудийларнинг ҳам мусулмон эканликларини тақозо қилади.Чунки яҳудийлар ҳам буни айтишади.[44]

Яҳудийлар: “ла илаҳа иллаллоҳ” – дейишади. Лекин бу калимага амал қилишмаганда, куфрда энг катта умматга айланишди ва иязу биллаҳ! Бу ақидага эътиқод қилганлар ҳам уларга (яҳудийларга) ўхшашдир.
Яна уларнинг куфри яҳудийларнинг куфридан бир неча марта каттароқдир. Яъни (юқорида) зикр қилган сифатлар билан сифатланувчи бадавийларни назарда тутяпман.

Буни “ридда”қиссаси баён қилади: Муртадлар риддаларида (диндан қайтишда) фарқланишди. Улардан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқариб, бут-санамларга ибодат қилишга қайтиб : “Агар набий бўлганида , ўлмаган бўларди” – деганлари ҳам бор.[45]

Муртадларнинг кофирлигига шак-шубҳа йўқ ва саҳобалар ҳам уларнинг кофирлигига ихтилоф қилишмаган. Муртадлар икки синфга бўлинишади: Биринчи синф : “Агар набий бўлганида, ўлмаган бўларди, унинг ўлиши набий эмаслигига далолат қилади” дейдиганлар. Булар исломдан қайтишди . Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолатларига кофир бўлишди.

Ва улардан икки шаҳодатда собит қолиб, лекин Мусайламанинг набий эканлигини тасдиқлаганлар ҳам бор.[46]

Иккинчи синф: Икки шаҳодатни ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳнинг росули эканлигини тасдиқлаган ва лекин Мусайламани ҳам набий деб эътироф қилганлар. Улар Мусайламани набий дейишди. Уларга “ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ”деган шаҳодатлари фойда бермайди. Демак, Мусайлама каззобни набий деб ҳисоблаганлар мусулмон эмас. Бу ижмодир. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам набийларнинг хотами-охири эканликларини инкор қилишди. Аллоҳ жалла ва аъло деди: “…балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир…”[Аҳзоб:40] Ўзини пайғамбар деб даъво қилувчи каззобга ишонишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан нубувватни бўлишганлар, деб гумон қилишди.[47] Чунки Мусайлама сохта гувоҳларни келтирган ва улар шундай деб гувоҳлик беришган.[48] Инсонларнинг аксари уларга (ёлғон гувоҳлик берувчиларга)ишонишди. Шунга қарамай олимлар уларнинг муртад эканликларига ижмо қилишди, гарчи улар (Мусайламани пайғамбар деганлар) бунда жоҳиллик қилишган бўлишса ҳам.[49] Ким уларнинг диндан чиқишганига шак қилса, у кофирдир![50]

Чунки Мусайлама каззоб :” Ҳақиқатда Росул (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарликда мени ўзига шерик қилди” – деган ва унинг бу сўзига ишонишган.

Баъзи гувоҳлар ҳам пайғамбар у билан бу вазифани бўлишганига гувоҳлик беришган. Ёлғон гувоҳлик ва иязу биллаҳ!!! Қуръонда очиқ-ойдин келган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам набийларнинг хотами-сўнгиси эканликларини ва Соллоллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларини ёлғонга чиқаришди: “ Мен пайғамбарларнинг охиригисиман ва мендан сўнг пайғамбар йўқдир.”[Муслим (1920) (2989), Абу Довуд (4252), Термизий (2176), Аҳмад (22395). Савбон розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.]

Ким: “ У (Мусайлама каззоб)Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг пайғамбар қилиб юборилган” - деса, ижмо билан кофирдир.

Чунки у мушрикларни кофир ҳисобламади ва :” Улар ростгўй бўлишлари ҳам мумкин” –деди. Мушрикларни ботилда эканликларини айтишга жазм қилмасдан : “Мен билмайман. Мен одамларни кофирга чиқара олмайман” – деди. Биз бундайларга айтамиз-ки: “Йўқ, ҳақни ботилдан ажратишинг лозим. Куфрни иймондан ва мусулмонни кофирдан фарқлашинг шарт. Бу лозимдир. Акс ҳолда исломнинг маъноси нима?!

Демак, (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ) ёлғончига чиқарганлар , бут-санамларга ибодат қилишга қайтганлар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкканлар билан Мусайламанинг набий эканлигини тасдиқлаган кишининг ,гарчи исломнинг барча (арконларида) собит қолган бўлса ҳам ҳолати бир ҳил эканлигига уламолар ижмо қилишганлигини билдинг.[51]

Яъни , мушрикларни кофир ҳисобламайдиган киши Мусайлама каззобни набий эканлигини тасдиқлайдиган киши билан бир хилдир. Исломни тўлалигича адо қилса ҳам. Агар : “Мусайлама содиқ” – деса, исломдан қайтган муртадга айланади.Бу ижмодир.

Икки шаҳодат калимасини тасдиқлаб, Тулайҳани нубувватликда қилган даъвосини ростлаган киши ҳам ҳудди улар кабидир.[52]

Тулайҳа пайғамбарликни даъво қилганлардан.Қавми унга ишонган ва соҳобийлар улар билан жанг қилшган.Сўнг Аллоҳ Тулайҳани неъматлаган ва у исломга қайтган. Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилган ва Форс жангида мусулмонлар қаторида ўлдирилган.

Ва яна улардан Сонаийлик Ансийни тасдиқлаган киши.[53]

Ал- Асвад ал-Ансий ямандан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирида Абдуллоҳ ибн Файруз ад - Далиймий уни ўлдирган. Мусайлама каззоб билан эса саҳобалар Холид ибн Валийд қўмондонлиги остида ўлдиргунлигича жанг қилишган.

Буларнинг ҳаммаси тенг эканлигига олимлар ижмо қилишган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқариб, бутларга ибодат қилишга қайтганнинг ҳолати ҳам улар билан бир ҳилдир. Бундайларнинг яна бошқа турлари ҳам бор.[54]

Муртадларнинг турлари кўп. Ким улардан бирортасига ишонса кофир бўлади. “Ла илаҳа иллаллоҳ “ деб гувоҳлик берган бўлса ҳам. “Ла илаҳа иллаллоҳ” талаффузнинг қуруқ ўзи билангина фойда бермайди.Булардан ҳам куфрда кучлироғи- “ла илаҳа иллаллоҳ” деб, авлиё ва солиҳларга ибодат қилган кишидир.

Уларнинг охиригиси Фужаат ас-Сулмийдир. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнига келиб , муртадларга қарши уришмоқчи эканлигини айтиб, ундан ёрдам сўради. (Абу Бакр) унга қурол-яроқ ва минишга ажратилган урғочи туялардан берди. Ас-Сулмий мусулмону-кофирга ҳужум қилиб молларини ола бошлади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга қарши лашкар ҳозирлади. Армия ҳақида эшитгач ас-Сулмий уларнинг амирига айтди : “Сен Абу Бакрнинг амирисан , мен ҳам унинг амириман. Кофир бўлмаганман “ – деди. Амир унга : “Агар содиқ бўлсанг, қуролингни ташла “ – деганда , ташлади. Сўнг уни Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳузурига олиб борди. (Абу Бакр розияллоҳу анҳу ) уни тириклайин ўтда ёқишга буйруқ берди.

Агар исломнинг беш арконига иқрор бўлиб турган кишига саҳобалар шундай ҳукм чиқаришган бўлишса, унда “ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини тили билангина айтиб, маъносини очиқ ёлғонга чиқарган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дини ва Аллоҳ таолонинг Китобига алоқасиз эканлигини очиқ ойдин айтган ва исломдан биргина сўзни ҳам тасдиқламаган кишининг ҳукми қандай бўлади деб ўйлайсан? Ва яна : “Бу дин шаҳар аҳолисининг дини, бизнинг динимиз эса ота-боболаримизнинг дини “ – дейишади. Шундан сўнг ҳам бўйсунмайдиган жоҳиллар уларни агар “ла илаҳа иллаллоҳ “ дейишса ва буларнинг ҳаммасини (куфрни) очиқ – ойдин қилишса ҳам мусулмон бўлишади, деб фатво беришади. Субҳанака! Бу катта бўҳтондир![55]


“Ислом - шаҳарликларнинг дини , аммо биз ота-боболаримизнинг динидамиз, шаҳарликларнинг динида эмасмиз” – дейдиган (бадавийлар) ни залолат “уламо”лари “ла илаҳа иллаллоҳ “ деганлари учун мусулмон ҳисоблашади. Улар эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динига алоқадор эмаслар ва бу динни – шаҳар аҳолисининг дини дейишади.

Бизнинг ёнимизга келиб, исломдан озгина нарса эшитгач: “ Бизларнинг кофир эканлигимизга(яъни ўзи ва барча бадавийларни назарда тутяпти) ва бизларни ислом аҳли деб номлайдиган “тақводор”нинг ҳам кофирлигига гувоҳлик бераман “ – деган бадавийлардан бирининг сўзи қандай ҳам чиройлик .[56]

Бу аробий шайхнинг дарсларига келган ва исломни саҳиҳ тушунгач , ўзининг исломни тушунишидан илгари бўлган ҳолатининг ва жамоатининг кофирлигига , шунингдек “тақводор” яъни “сизлар мусулмонсизлар”- деган “олим”нинг ҳам кофирлигига гувоҳлик берган. Чунки у “олим” кофирларга ва уларга ўхшаш кишиларга исломни ҳукм қилган.

Ниҳоясига етди. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд ва Муҳаммадга , у кишининг оилаларига ва асҳобларига Аллоҳнинг солат ва саломи бўлсин![57]

Аллоҳ бу кишининг (шайх Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳобнинг) гуноҳларини мағфират қилсин ва ислом ва мусулмонлардан энг яхши мукофат билан мукофатласин! Роҳимаҳуллоҳ (Ўз рисоласини) тушунтириб баён қилди.
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.