Ой кўриш кунларим маълум эмас ...
Савол: Бир хотиннинг ҳайз кўриш одати гоҳида уч, гоҳида тўрт, гоҳида беш ва гоҳо олти кундир. Келаётган ҳайз қони икки кунда тўхтаса, бу хотин рўза тутиб, намозини ўқийвериши керакми ёки ҳайз келиш одати тугагунича кутиши керакми? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин киши бир ёки бир неча кун ҳайз қони кўрса ва у тўхтаб покликни кўрса, ғусл қилиб намоз ўқийди ва рўза тутади. Покликни кўргач одатдаги қон келиш кунларини кутмайди. Чунки у (бу пайтда) пок бўлиб, ҳайзли хотиндан фарқли ўлароқ, намоз ўқиши фарздир.
Зеро ҳайз кўраётган аёл ҳайз келган муддат давомида на намоз ўқийди ва на рўза тутади.
Ҳайз қони қайта келгач, намоз ва рўзасини тўхтатади. Пок бўлгач эса ғусл қилади ва намо-зини ўқиб, рўзасини тутади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8844 – 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён