Quote:Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
уа алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ
Хаббоб ибн Арат Умму Анмор бинти Сибаъ Хузоийянинг қули эди. У темирчи бўлган, исломни қабул қилгач, хожаси унга ўт билан азоб берди, қиздирилган темирни унинг орқаларига ва бошига босиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтиришга мажбурлар, бу эса унинг иймон ва Исломига заррача путур етказолмас эди. Мушриклар ҳам уни жуда қаттиқ қийнашди. Сочларидан ушлаб куч билан тортишди, бўйнини бураб-бураб қийнашди. Бир марта ёниб турган ўт устига ётқизишди, сўнг устидан тош бостиришди, ҳатто баданидан эриб оққан ёғ ўтни ўчириб қўйди, розияллоҳу анҳу.
Усдул-ғоба: 1/591, 592. Талқиҳул-фуҳум: 60-с.
Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.