Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“Мўминларнинг оналари” Аллоҳ таоло айтганидек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига хос лақабдир: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан хам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар”. (Аҳзоб: 6).
Қасд қилинган маъно шуки, улар ҳурмат-эҳтиромда мўминларнинг оналаридир, ёлғиз қолиш-(ҳилват) ва назар ташлаш-(боқишлик)да эмас.
Шайх Бакр абу Зайд роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Мўминларнинг оналари – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг хусусияти бўлиб, улар мўминларга онадир. Аллоҳ таоло деди: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан хам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар”. Уларнинг, розияллоҳу анҳунна, ҳар бирларига “Мўминларнинг онаси” дейишлик ўз тасдиғини топади. Улар ҳурмат-эҳтиром, иззат-икром қилишлик ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин уларга уйланишликнинг ҳаром эканида мўминларнинг оналари бўлиб, ушбу хусусиятда бирор киши уларга шерик бўлмайди. Ушбу лақабни қўллашликда бирор киши уларга шерик бўлмайди”. Сўзлари тугади. (“Мўжам ал-Манаҳий ал-Лафзийя” “(Истеъмол қилишликдан) қайтарилган лафзлар қомуси” (2/79)).