Admin   09-21-2009, 11:03 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:yana savol bilan sizlarni bezovta qilmoqchiman, sizlardan uzur so’riman. Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. ” O’zingda yoq narsani savdo qilma” (Ahmad , Termiziy rivoyati) Bu hadisga sharh bormi, qanaqa tshunishimiz kerak buni?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1342
Муслим   02-27-2013, 08:07 PM
#2
عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِى الرَّجُلُ فَيُرِيدُ مِنِّى الْبَيْعَ لَيْسَ عِنْدِى أَفَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ فَقَالَ
« لاَ تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ ».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳуга: «Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма», деганлар (Абу Довуд (3503), Термизий (1232), Насоий (4613), Ибн Можа (2187) ривоятлари). Яъни, ўзинг эгадор бўлмаган нарсани сотма, деганлар.
Ал-Вазир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўзининг олдида ва ўз мулкида бўлмаган нарсани сотиш сўнгра бориб у учун сотиб олишининг жоиз эмаслиги ва у ботил эканига (уламолар) ижмоъ қилганлар» (Ихтилафу аимматил-уламаъ: 1/406).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.