abu Huzayfa   02-23-2013, 12:27 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Қайси уламоларга эргашиш керак?



Савол: Қайси уламоларга эргашиш керак?
Жавоб: Эргашишлик керак бўлган уламолар, улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида илмга эга бўлганлар, улар Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини тушунадиган ва фойдали илм ва солиҳ амал соҳибларидир. Яъни эргашишлик керак бўлганлар (ўзларида) икки амр орасини жамлаганлар, (яъни) фойдали илм ва солиҳ амални орасини жамлаганлардир. Илмига амал қилмайдиган олимга ва илмга эга бўлмаган жоҳилга эргашилмайди. Икки амр орасини ўзида жамлагандан бошқа ҳеч кимга эргашилмайди, (у икки амр) фойдали илм ва солиҳ амалдир.
Бизнинг юртимизда (яъни Саудия Арабистонида) эргашишлик керак ва кассеталари, ҳамда дарслари эшитилиши керак бўлганларга келсак, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки улар кўпчилик, одамлар орасида машҳурдирлар. Улар шаҳарликка ҳам, бадавийга ҳам, қарига ҳам, ёшларга ҳам таниш. Улар аҳли илмларни танишади, уларнинг сўзларига қулоқ солишади ва амалларига эргашишади. Улар ушбу уммат орасида фатво, дарс бериш ва шу каби амаллар билан қоим турганлардир. Улар илм, тақво ва вароълари билан машҳурдирлар.
Уламоларимизнинг бошчиларидан олижаноб шайх Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ. Бу кишига Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илм, солиҳ амал, Аллоҳга даъват, ихлос ва сидқ билан марҳамат қилган, бу ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки у кишининг китоблари, ёзма асарлари, кассета ва дарслари орқали кўп яхшилик келди. Шунингдек «Йўлдаги ёғду» радио дастурида фатво берувчи уламолар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки уммат уларнинг фатволарини ҳам эшитишади. Улар фатволари ва фойдали сўзларида дадиллар. Шайх Абдулазиз ибн Боз, фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин – қозиликда фазилат соҳибларидир. Чунки қозилик қилиш ва одамлар қони (жони), моли ва фаржларини (яъни никоҳи борасида) ҳакамлик қилишда ҳеч ким (улар каби) одамлар ишончини қозона олмади, илло одамлар уларнинг илмига ишонади. Чунки валиюл амр ва уммат ушбу масъулият билан уларга ишонди.
Шунингдек Аллоҳга даъват қилишда собитқадам бўлган атоқли уламолардан фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий (ал-Мадхалий), шунингдек фазилатли шайх Солиҳ ас-Суҳаймий, шунингдек фазилатли шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийлардир. Ушбу уламолар Аллоҳга даъват қилишда жидду-жаҳд ва ихлос қилишди, ҳамда (одамларни) Аллоҳга даъват ва тўғри йўлдан оздиришни истаганларни, улар буни қасддан қилган ёки қасддан қилмаганларидан қатъий назар, (уларни) рад қилишди. Бу одамларда тажриба ва илм бор. Улар турли қарашларни тадқиқот қилишган ва уларда нима тўғрию, нима нотўғри эканини илми бор. Уларнинг кассета, дарсларини тарқатиш ва улардан фойда олишлик вожибдир. Уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Muslim brat tvoy   07-03-2013, 10:59 AM
#2
асСалям алейкум
Муслим   07-03-2013, 02:34 PM
#3
(07-03-2013, 10:59 AM)Muslim brat tvoy Wrote: асСалям алейкум
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.