muhammad   08-14-2012, 09:17 PM
#1
assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu
rosululloh sollallohu alayhi va sallam amakilari abbos rodiyallohu anhuga o'rgatgan ''tasbehlar namozi'' haqidagi abbos rodiyallohu a'nhudan kelgan rivoyat sahihmi? bu namoz haqida ulamolar qanday ta'rif berishgan?
Alloh ajrlantirsin sizlarni, shu haqida ma'lumot bersela biladiganla
Муслим   02-06-2013, 08:43 PM
#2
(08-14-2012, 09:17 PM)muhammad Wrote: assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(08-14-2012, 09:17 PM)muhammad Wrote: rosululloh sollallohu alayhi va sallam amakilari abbos rodiyallohu anhuga o'rgatgan ''tasbehlar namozi'' haqidagi abbos rodiyallohu a'nhudan kelgan rivoyat sahihmi? bu namoz haqida ulamolar qanday ta'rif berishgan?
Alloh ajrlantirsin sizlarni, shu haqida ma'lumot bersela biladiganla
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ ўзларининг Уламолар ўртасидаги ихтилоф: сабаблари ва уларга муносабатимиз номли рисолаларида илм аҳллари орасида содир бўлаётган ихтилофларнинг баъзи сабабларини санаб ўтганларида, тасбиҳ намози ҳақида шундай дедилар:
Еттинчи сабаб: Олим заиф ҳадисни олган ёки заиф далил келтирган.
Бу ҳолат жуда ҳам кўп содир бўлади. Унинг, яъни, заиф ҳадисни далил қилишнинг мисолларидан бири, айрим уламоларнинг тасбиҳ намозини «мустаҳаб» деб ҳисоблашларидир. Бу намоз икки ракаат бўлиб, унда Фотиҳа сураси ўқилади ҳамда ўн беш марта тасбиҳ айтилади. Рукуъда ҳам, саждада ҳам ва мен билмаган бошқа сифатларида ҳам шунча тасбиҳ айтилади. Чунки мен, у намознинг шаръан борлигига ишонмайман. Бошқа олимлар эса тасбиҳ намозининг макруҳ бидъат экани, у ҳақда келган ҳадиснинг саҳиҳ эмаслигини айтадилар. У олимлардан бири – Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) бўлиб: «Бу намознинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани саҳиҳ эмас» – деган бўлса, шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) эса: «Тасбиҳ намози ҳақидаги ҳадис – ёлғон (сохта) ҳадисдир» – деган.
Ҳақиқатан ҳам, бу ҳадиснинг санади ҳақида фикр юритган одам, унинг ҳатто шариатга нисбатан ҳам тутуруқсиз эканини кўради. Чунки ибодат қалбга фойдали бўлиши керак-ки, қалб ундан фойда олиши учун бу ибодат ҳар вақт ва ҳар жойда машруъ бўлиши керак. Ёки фақатгина фойдали бўлиб, машруъ бўлмаслиги керак. Ривоят қилинган ҳадисга кўра ушбу намозни одам бир йилда бир марта ёки бир ойда бир марта ёхуд умри давомида бир марта ўқиши керак. Бунинг шариатда ҳеч ўхшаши йўқдир. Бу – ушбу ҳадиснинг матн ва санад нуқтаи назаридан тутуруқсиз эканига далолат қилади. Тасбиҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ёлғон эканини айтган шайхулислом ибн Таймийя каби олимлар тўғри айтишган (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!). Шунинг учун ҳам, шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ): «Бу намозни ҳеч бир имом мустаҳаб демаган» – деб айтган.
Менинг буни мисол келтиришимдан мақсад, кўпгина эркак ва аёллар бу ҳақда сўрайдилар. Мен бу бидъатнинг машруъ ишга айланиб қолишидан қўрқаман ва у намозни, баъзи кимсаларга оғир бўлсада, «бидъат» деб атайман. Чунки биз, Аллоҳ Ўз Китоби – Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида нозил қилмаган барча нарсани бидъат деб эътиқод қиламиз.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Buxari   03-01-2013, 04:23 PM
#3
Assalamu Aleykum.

Муслим, birodar lekin weyx Albaniy tasbex namozi xaqida aytilgan xadisni saxix deganlarakanu,ibn mojja,ibn xajar,

bu toifa olimlarning qavlarini xam keltirsangiz iltimos?
Jazakallohu xoyron.
rinat80_09   01-14-2015, 09:55 PM
#4
Ассаламу алейкум!

ТАСБЕҳЛАР НАМОЗИ


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ t: أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ لِلْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّاهُ، أَلَا أُعْطِيكَ، أَلَا أَمْنَحُكَ، أَلَا أَحْبُوكَ، أَلَا أَفْعَلُ بِكَ عَشْرَ خِصَالٍ إِذَا أَنْتَ فَعَلْتَ ذَلِكَ غَفَرَ اللهُ لَكَ ذَنْبَكَ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، قَدِيمَهُ وَحَدِيثَهُ، خَطَأَهُ وَعَمْدَهُ، صَغِيرَهُ وَكَبِيرَهُ، سِرَّهُ وَعَلَانِيَتَهُ، عَشْرُ خِصَالٍ أَنْ تُصَلِّيَ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، تَقْرَأُ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ وَسُورَةً، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنَ الْقِرَاءَةِ فِي أَوَّلِ رَكْعَةٍ وَأَنْتَ قَائِمٌ قُلْتَ: سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ خَمْسَ عَشْرَةَ مَرَّةً، ثُمَّ تَرْكَعُ فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ رَاكِعٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ الرُّكُوعِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَهْوِي سَاجِدًا فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ سَاجِدٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ السُّجُودِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَسْجُدُ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، فَذَلِكَ خَمْسٌ وَسَبْعُونَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ، تَفْعَلُ ذَلِكَ فِي أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ، إِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تُصَلِّيَهَا فِي كُلِّ يَوْمٍ مَرَّةً فَافْعَلْ، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ شَهْرٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ سَنَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي عُمُرِكَ مَرَّةً. وَزِيدَ فِي رِوَايَةٍ: فَإِنَّكَ لَوْ كُنْتَ أَعْظَمَ أَهْلِ الْأَرْضِ ذَنْبًا غُفِرَ لَكَ بِذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَعِبَارَتُهُ: فَلَوْ كَانَتْ ذُنُوبُكَ مِثْلَ رَمْلِ عَالِجٍ لَغَفَرَهَا اللهُ لَكَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга:

«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракъатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар Жумъада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур», деган жумла зиёда қилинган.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг иборасида:

«Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананий ва Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган.

Ибн Абу ас-Сайф ал-Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳлар намозини Жумъа куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида «Вал аср»ни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

Абу Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид:

«Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.

Бу ердаги ахли хадис уламолар келтирилган экан, "Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананий ва Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган." юкоридаги мухаддис олимлар хам иттифок килишган ми хадиснинг заифлигига?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.