Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Робиъ ал-Мадхалий кассеталарини ман қилиш катта хатодир
Савол: Шайх Робиъ ибн Ҳадийни фитна тарқатаяпти, Саудия ҳукуматини мақтайди ёки шайх Робиънинг ҳукмдорларни бу мақтови - мунофиқлик деган даъво билан у кишининг кассеталарини ман қилаётган одамга нима деб насиҳат қиласиз?
Жавоб: Биз буни янглишиш ва катта хато деб биламиз. Шайх Робиъ суннат уламоларидан ва аҳли хайрдандирлар. Ақидалари дуруст ва манҳажлари тўғридир. Бироқ у киши кейинги келган баъзи инсонларнинг наздида шиорга айланиб қолган айрим нарсалар ҳақида гапиргач, у кишига ушбу айблар билан тамға босишди.
(«Кашф ал-лисам ан мухолафат Аҳмад Саллам» номи остидаги биринчи кассета. Ушбу кассета Голландиядан телефон орқали йўналтирилган саволлардан иборат).