SALIHAN   01-23-2013, 11:55 AM
#1
Assalamu alaykum, birodarlar! Islomga qarshi filmlarda rol o'ynagan aktyor va aktrisalarning qoni halol hisoblanadimi?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   01-28-2013, 06:50 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайғамбарни ҳақорат қилган одам ҳукми

[Image: basmala.gif]

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Пайғамбарларни ҳақорат қилишнинг ҳукми
Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?» Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос билан тавба қилганлари учун) афв қилсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганликлари сабабли азоблаймиз» (Тавба: 65-66).
Ибн Таймийя «ас-Соримул Маслул ала шотимир-росул» китобида айтади: «Бу - Аллоҳни, Унинг оятларини, Унинг Расулини масхара қилиш куфр эканига далилдир. Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хоҳ жиддий, хоҳ ҳазиллашиб камситган одам кофир бўлишига очиқ далил бўлади».

Пайғамбарларни ҳақорат қилган одамнинг жазоси
Қасддан Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёки пайғамбарлардан бирортасини масхара ёки ҳақорат қилган шахс уламолар ижмоъсига кўра ўлим жазосига лойиқ бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида кўзи ожиз киши бўлган экан. Унинг хотини доим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилар ва у кишига нисбатан бўлмағур гапларни гапирарди. У киши доим унга насиҳат қилар ва бу ишидан уни қайтарарди, бироқ хотинига насиҳат кор қилмас, ҳақоратларини бас қилмас эди. Шунда у тунларнинг бирида навбатдаги ҳақоратларга ортиқ чидаб тура олмай хотинини ўлдиради. Қачонки бунинг хабари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб борганида, у зот ундан қилмиши сабабини суриштирдилар. Қилган қилмиши сабабини билгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Гувоҳ бўлинглар, у аёлнинг қони ҳалол (яъни у ўлимга муносиб)» (Насоий 4070, Абу Довуд 4361. Шайх Албоний ҳадис иснодини саҳиҳ деди).
Абу Барза ал-Асламий ривоят қилади: Бир одам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга дағал муомала қилди. Мен уни ўлдираман, деган эдим, Абу Бакр мени бу ишдан қайтардилар ва: «Бундай ҳад-жазо беришга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг ҳеч ким ҳақли эмас» дедилар (Саҳиҳ сунан ан-Насоий: 379).
Лайс ибн Саъд раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилишларича, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган мусулмон ҳақида шундай деган эканлар: “У билан баҳс қилиб, тавба талаб қилинмайди, жойида қатл қилинади!” (Қаранг: “Аҳком ал-Қуръан” 4/275).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир куни Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қиладиган одам ҳақида эшитганида, у киши унинг олдига келиб уни қатл қилдилар. Кейин шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёки пайғамбарлардан бирортасини ҳақорат қилган одамни ўлдиринглар”” (Асбаҳоний “Амал”да ривоят қилган, исноди саҳиҳ).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Пайғамбарлардан бирортасини ҳақорат қилган одам мусулмонларнинг ижмоъсига кўра ўлим жазосига лойиқ бўлади” (Қаранг: “ал-Жавабу саҳиҳ” 2/371).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида у кишини ҳақорат қилганларни кечирганликлари бўлган. Аммо ислом уммати бу учун кечира олмайди!” (Қаранг: “ас-Сарим ал-маслул” 233).
Ҳофиз Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган ҳар кимни қатл қилиш керак, мусулмон бўладими ёки кофирми, шартнома остидами, ҳар қандай ҳолатда бўлса ҳам (фарқ йўқ)” (Қаранг: “ал-Кафи” 1/585).

Ушбу жазони ким амалга оширади
Шариатда ҳар қандай ҳад-жазони мусулмон ҳукмдор буйруғи билангина амалга ошириш керак. Бунга салаф имомларидан етиб келган кўпгина ижмоълар далолат қилади. Уламолар ҳожаси қулини жазолашини бундан мустосно қилишган. Бунда ҳукмдор ижозати талаб қилинмайди.
Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ муртадлик жазосини ижро этиш шундай дедилар: “Уни мусулмон ҳукмдор ёки унинг ноибидан бошқа ҳеч ким ўлдиришга ҳаққи йўқ. Ва бу барча уламолар фикридир” (Қаранг: «ал-Мубдиъ» 9/175).
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳукмдоргина қасос ва ҳад-жазони жорий қилишлиги мумкин эканида ихтилоф йўқ” (Қаранг: “Тафсир ал-Қуртубий” 2/245-246).
Бу каби масалаларни уламо ва ҳукмдорларга қайтаришлик лозим бўлади. Чунки агар ушбу қатл дарвозасини ҳар кимга очиб бериладиган бўлса, ҳар қандай фосиқ шахсий ғарази йўлида бегоналарни ўлдириб, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган эди, шунинг учун уни қатл қилдим деган даъво билан ўзини оқлаши мумкин бўлиб қоларди.

Жиноятчи ўзга юртда бўлса нима қилинади?
Бундай ишга кўл урган жиноятчини жазолаш учун у мусулмонлар ўлкасида бўлишлиги шарт қилинмайди. Чунки мусулмон ҳукмдор бундай одамни ўлдириш учун бир ёки бир нечта одамни сирли равишда бошқа ҳудудларга юбориши мумкин. Шайх Убайд ибн Жобирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: “Агар кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Каъб ибн Ашрафни ўлдиришга буюрганликлари ҳақидаги воқеани ўзига иғтиёл (сирли ўлдириш) жоиз эканига далил қилиб олса, унда биз айтамизки: “Буни мусулмонлар имоми, барчанинг ҳукмдори – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалга оширдилар”. Ҳа, агарда атрофида одамлар жамланган имом, ўша давлат ҳукмдори бўлса, унда у, йўқ қилинишини шариат талаб қилган, ер юзида фасод тарқатувчига қарши иғтиёл (сирли ўлдириш) амалга ошириши учун бирор кимни юбориши мумкин” (Тингланг: “Фатава ал-улама фил-иғтиялат ва ат-тафжирот”).

Ушбу ишда фойда ва зарар қоидасига риоя қилишлик лозимлиги
Ҳақорат қилувчининг ўлдирилиши мусулмонларнинг куч-қуввати ва заифлиги, фойда ва зарарга боғлиқ бўлади. Шу сабабдан ҳам шайхулислом Ибн Таймия шундай дедилар: “Мўминлар заифлик ҳудуди ёки даврида яшаётганларига келсак, улар сабр оятига кўра яшашади, ҳамда аҳли китоб ва мушриклардан бўлган Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилганни ўз ҳолича қолдиришади. Қувватга эга бўлганларга келсак, улар динни ҳақорат қилаётган куфр эргашувчиларига нисбатан жиҳод ояти билан яшашади, ҳамда аҳли китоблар билан жиҳод оятлари билан яшашади, ҳатто хор бўлган ҳолларида жизя тўлагунларига қадар” (Қаранг: “ас-Саримул Маслул” 2/412-414).

Аллоҳ бундай жиноятчини ўзи ҳалок қилиши ҳақидаги ваъдаси
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарата шундай деди: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан аввал ўтган пайғамбарларнинг устидан ҳам кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни ҳалок қилган) (Анъом: 30).
Яна Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ Сизни одамлардан (зараридан) сақлагай» (Моида: 67).
Яна Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз Ўзимиз — сизни масхара қилгувчиларни (ҳалок этиш учун) кифоя қилурмиз» (Ҳижр: 95).
Икрима ушбу оят борасида шундай деди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида у кишининг устидан масхара қилувчи беш киши бор эди ва уларнинг барчаси Бадр жангидан аввал ҳалок бўлишди. Улар ал-Ос ибн Воил, ал-Валид ибн Муғира, Абу Замъа ибн ал-Асвад, ал-Хорис ибн Қайс ибн ал-Ғайла ва ал-Асвад ибн Абдуляғус” (Абдурраззоқ 1/352, Ибн Асокир 34/221).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аллоҳнинг жорий қилган ҳукмларидан бири шуки, агарда мўминлар Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга зиён етказганни жазолашга қодир бўлишмаса, унда Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун қасос олади” (Қаранг: “ас-Сарим ал-маслул” 171).

Ушбу масалада замонамиз уламоларининг фатволари
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тўғри фикр шуки, ҳар қандай аслий кофир ёки муртад ҳар қандай куфр учун тавба қилса, унинг тавбаси қабул қилинади. Бироқ бундай одамлар уларнинг ҳолатларини кузатилишига муҳтожлар, улар тавбаларида ростгўймилар ёки устимиздан кулишяптими?! Масалан улар исломга қайтишганини айтишади, аслида эса улар унга қайтишмаган бўлади.
Демак, агар у тавба қилса, унда ундан ўлим жазоси кўтарилади. Чунки уни ўлдиришлик унинг куфри сабабли бўлади. Агарда биз унинг тавбасини қабул қилган бўлсак, бу унинг куфри кетганини англатади. Шунинг учун у ўлим жазосидан халос бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишлик бундан мустасно. Дарҳақиқат унинг тавбаси қабул қилинади, (бироқ) уни қатл қилишлик вожиб бўлади. Уни мусулмон сифатида қатл қилинади, уни ювамиз, кафанлаймиз, жанозасини ўқиймиз ва мусулмонлар билан (мусулмонлар қабристонига) дафн қиламиз, бироқ уни тирик қолдирмаймиз. Аллоҳни ҳақорат қилган ва бунга тавба қилган одамга келсак, уни қатл қилинмайди. Кимдир: “Қандай қилиб, ахир Аллоҳни ҳақорат қилишлик Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишликдан қуйи турадими?” деб сўраши мумкин.
Бунга жавобан айтамизки: Йўқ, Аллоҳга қасамки бундай эмас. Аксинча, Аллоҳни сўкиш ва Уни ҳақорат қилишлик улкан жиноятдир. Бироқ Аллоҳ таоло, агар банда тавба қилса, Ўзининг ҳаққини кечишини хабарини берди. Шунинг учун агар у тавба қилса, унда биз биламизки Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келсак, у зот: “Агар мени ҳақорат қилишса ёки устимдан кулишса, сўнг Аллоҳга тавба қилса, унда мен ўз ҳаққимдан кечдим” демадилар. Шу сабабдан биз уни қатл қиламиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкиш ва ҳақорат қилиш инсоний ҳақлардандир, бизга у зот буни кечирганлари маълум эмас.
Бироқ агарда кимдир: “Ахир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларида у кишини сўкканларни кечирган ва уларни ўлим жазосидан халос қилганларку?” деб айтса, биз жавоб берамизки: Бу биз айтган нарсага хилоф эмас. Чунки бу уларнинг ҳақлари бўлган. Агар у зот кечирган бўлсалар ва бизга у зот ўз ҳақларини ўша вақтда кечганликлари маълум бўлса, аммо ўлимларидан кейин ахир биз у зот ҳақларидан воз кечганларини била оламизми?! Жавоб: Биз буни билмаймиз. Ўлим ҳолатини тириклик ҳолати билан тенглаштириб бўлмайди, чунки биз биламизки бундай тенглаштиришлик ботилдир.
Чунки (уни қатл қилмасак) биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан сўкиш ва ҳақоратлар ортиб кетишидан хавф қиламиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларида ҳузурларидаги эҳтиромлик хавфи, ўлимларидан кейинги эҳтиромлик хавфига нисбатан улканроқдир. Аллоҳ билгувчироқдир”
(Қаранг: «Шарх ал-Арбаин ан-Нававий» 139-140 бет).
Шайх Абдурроҳман ал-Баррок ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишлик куфрнинг бир туридир. Агарда бу иш мусулмон кишидан чиқадиган бўлса, унда бу унга нисбатан муртадлик бўлади. Мусулмон ҳукмдор Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилувчини қатл қилишлик билан Аллоҳ ва Расулига ёрдам бериши вожибдир.
Агарда ҳақорат қилувчи ўз тавабасини эълон қилса ва у бунда холис бўлса, унда бу унга Аллоҳнинг ҳузурида фойда келтиради. Аммо у (тавба) Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилгани жазосини бекор қилмайди. Бундай одамнинг жазоси эса ўлимдир. Бундай ҳолатда мусулмон ҳукмдор Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилувчини қатл қилишлик билан Аллоҳ ва Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) динини қўллаб-қувватлаши вожиб бўлади.
Агарда ҳақорат қилувчи мусулмонлар билан шартномаси бўлган кофирлардан бўлса, унда бу амали шартномани бекор қилади ва унинг қатли вожиб бўлади, бироқ бу билан мусулмон ҳукмдор шуғулланади.
Агарда мусулмон насроний ёки бошқа бирор кимнинг Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилаётганини эшитса, унга уни қоралаши ва унга нисбатан қаттиққўл бўлиши вожиб бўлади. Яна уни ҳам ҳақорат қилиш жоиз бўлади. Чунки у биринчи бошлади ва қандай қилиб бу ҳолатда Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллаб-қувватламайди?! Шу билан бирга унга қарши, унга керакли жазони қўллайдиган, мусулмон ҳукмдорга арз қилишлик вожиб бўлади. Агарда бундай шаръий ҳад-жазони ижро этадигани бўлмаса ва Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллаб-қувватловчи бўлмаса, унда мусулмон киши қўлидан келган барча ишни қилиши вожиб бўлади. Аммо унинг амали бошқа одамларга етиши мумкин бўлган ўзбошимчалик ва зарарни олиб келмасин. Аммо мусулмон кофирнинг Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилаётганини жим эшитиши ва унга хавф юзасидан жавоб қайтармаслиги, у (кофир) янада қаттиқроқ ва кўпроқ ҳақорат қилишни бошлаши, бу нотўғри ва хато фикрдир. Аллоҳ таолонинг:
«Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар» (Анъон: 108) сўзларига келсак, у (ҳукм) Аллоҳ ва Расулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзи ҳақорат қилишни бошлаганга қўлланилмайди. Оятнинг маъноси, мушрикларнинг илоҳларини биринчи бўлиб сўкишни бошлашлик таъқиқланганлигидир, (бунинг оқибатида) улар душманлик қилиб ва жаҳолатларидан Аллоҳни сўкмасинлар. Аммо агар кимдир биринчи бўлиб Аллоҳ ва Расулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўкса, унда уни тўхтатишлик вожиб бўлади ва бундай одам куфр ва адоватнинг бундай туридан тийиб қўядиган жазо билан жазоланиши керак. Ахир агар кофир ва худосизларга (оғзига келган) ҳамма нарсани гапиришга қўйиб берилса, уларни айбланмаса ва жазоланмаса, унда тартибсизлик катта ва хатарли миқёсга чиқади. Бу эса кофирлар истаган нарсадир. “Аллоҳ ва Расулини ҳақорат қилувчини сўкишлик ва (уни бу ишидан) тўхтатишлик унинг ўжарлигини зиёда қилади” деган сўзларга келсак, у эътиборга олинмайди. Мусулмон Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ғаюрлик ва ғазаб қилиши вожибдир. Кимки Пайғамбарни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақорат қилинаётганини эшитса ва бу унда на ғаюрликни, на ғазабни уйғотмаса, ўша мўмин эмас. Биз эса Аллоҳдан бизни ёрдамсиз қолдирмаслигини, куфрдан ва шайтонга ибодат қилишдан ҳимоя қилишини сўраймиз!” (Қаранг: «Даъват» журнали, № 1933, Муҳаррам ойи).
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   01-10-2015, 12:38 AM
#3
Пайғамбарни чизган рассомни ўлдириш жоизми?

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/manhaj/manhaj_012_paygambarni_chizgan_rassomni_uldirish_joizmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суратларини чоп этиш билан танилган кофир рассомни хуфёна ўлдириш (иғтиял) жоизми?
Жавоб: Бу тўғри йўл эмас. Хуфёна ўлдириш тўғри йўл эмас. Бу уларнинг ёмонлик ва мусулмонларга нафратини зиёда қилади. Лекин уларни шубҳалари рад қилингани ва шармандаликлари ошкор бўлгани безовта қилади. Аммо қўл, қурол ва Аллоҳ азза ва жалла йўлидаги жиҳод билан қўллаб-қувватлаш мусулмонлар ҳукмдорининг ишидир. Ҳа (шундай).

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Манба: «Инна кафайнак» маърузаси
21.02.1429 / 28.02.2008

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.