Pages (16):    1 8 9 10 11 12 16   
sher.uzbek   12-03-2012, 01:37 AM
#91
Assalam alaykum vr vb """ )) hozir biz allohdamasmizmi ""?
Меҳмон   12-20-2012, 06:39 PM
#92
""Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан аввалгиларни хам яратган Раббингизга ибодат килинглар - шоядки, такводор бўлсангизлар. У шундай Зотки, сизларга Ерни тўшак килиб, осмонни том килиб кўйди. Осмондан сувни тушириб, у туфайли сизларга ризк бўлсин дея мева-емишларни ундириб чикарди. ""Бас, билиб туриб, Аллохга тенглаштириш учун шериклар ўйлаб топманглар"".

(Бакара сураси, 21,22-оятлар).
Ислом динимиз Одам отамиздан тортиб, то Мухаммад алайхиссаломгача бўлган хамма пайгамбарлар олиб келган диннинг давомидир. Шундай экан, унинг бугунги талаби хам аввалги пайгамбарлар даврларида бўлгани каби барча инсонларнинг якка Аллохнинг Ўзига ибодат килишларидир. Бакара сурасининг 21-оятида Аллох ер юзидаги жамики одам болаларини ёлгиз Унинг Ўзига ибодат килишга амр этмокда. Шуниси мухимки, Аллохга ибодат килишга чакираётган бу даъват Куръони каримда келган энг биринчи буйрук хисобланади. Демак, Аллохнинг умуман ер юзидаги барча инсонларга, хоссатан мусулмонларга Куръони карим оркали йўллаётган энг биринчи талаби Унинг Ўзига ибодат килишга бўлган буйрук экан.


Ибодат жуда кенг камровли сўз бўлиб, у иймон келтирган хар бир мусулмоннинг зиммасига фарз килинган намоз, рўза, закот, хаж каби зохирий амаллардан бошланади. Шу билан бирга ихлос, Аллохдан чинакам кўркув, Уни яхши кўриш, калбни маънавий касалликлардан покиза саклаш каби ботиний ибодатларни ўз ичига олади. Аллох яхши кўрадиган барча солих ва эзгу ишлар ибодатдир. Ибодат турлари ва коидалари бандаларга факат Аллох ва Расул томонидан баён килиб берилган бўлади. ""Ибодат Аллохни яккалаш ва Унинг дини коидаларига риоя килишдан иборатдир. Ибодатнинг асли бўйсуниш, ўзини паст-хокисор тутишдир"". (Таъриф имом Куртубийники).

Оятдаги ""инсонлар"" калимасидан кимлар мурод килинган деган масала устида икки хил кавл бор. Биринчиси: инсонлардан максад - Аллохга ибодат килмаган кофирлар. Иккинчиси: бу калима жамики инсонлар учун умумийдир. Бунда Аллох мўминларни ибодатда давом этишга буюрган бўлади. Кофирларни эса (иймон келтириб) ибодатни бошлашга буюрган бўлади"". (Табарий).
Меҳмон   12-20-2012, 06:45 PM
#93
Яратган зот ибодат килинишга лойикдир.

Аллох инсонларни Ўзига ибодат килишга буюрар экан, уларни Ўзи яратганини таъкидлайди. Дархакикат, бу оламни ва унинг ичидаги барча махлукотларни яратган, уларнинг ишларини бошкариб, барча жонзотга ризк ато килаётган Зот ибодат килинишга, дуо килинишга муносибдир. Куртубий ""сизларни ва сизлардан аввалгиларни хам яратган Раббингиз"" деган ибора тафсирида ёзадилар: ""Аллох инсонларни яратиш сифатини бошка сифатларидан алохида хослаб зикр килди. Чунки араблар ўзларини Аллох яратганлигига икрор бўлардилар. Шунинг учун Аллох уларга ушбу хакикатни хужжат ва танбех сифатида келтирди... Аллох уларга ўзларидан аввалгиларни хам эслатдики, токи билсинлар, улардан аввалгиларни (яратиб) ўлдирган Зот буларни хам яратган экан, албатта ўлдиради хам. Шунинг учун ўзларидан аввал ўтганларнинг ахволлари кандай бўлганлигини эсласинлар ва уларнинг ичларидан халок этилганлари кандай ишларни килиб ўтганлари хакида тафаккур юритсинлар. Билсинларки, ўшалар кандай синовларга дучор этилган бўлсалар, булар хам ўшандай синовларга дучор килинадилар, валлоху аълам"".
Аллох таолонинг ""шоядки"" деган сўзи бандаларга умид багишлайди.

Куръон оятларида кўп келадиган ""шоядки"" ( لَعَلّ ) калимаси хакида уламолар бир канча фикрларни айтишган. Жумладан, Жалолайн тафсири муаллифлари айтадилар: "" لَعَلّ "" аслида умидни ифода килади, аммо у Аллохнинг каломида келса ишнинг амалга ошиши аник эканини билдиради"".

""...шоядки, такводор бўлсангизлар"" - деган жумланинг тафсирида Табарий ёзадилар: ""Бу шундай маънодаки, сизларни яратган Раббингизга ибодат килишингиз, буюрган ва кайтарган ишларда Унга итоат этишингиз, ибодатни ёлгиз Унинг Ўзига багишлашингиз билан шояд Раббингиздан такво килсангиз, яъни сизларнинг устингизга Унинг газаби тушишидан саклансангиз ва Раббилари улардан рози бўлган такводорлардан бўлсангиз"".

Яна Табарий ёзадилар: ""Агар кимдир: олий мактовли Зот кандай килиб ""шоядки такводор бўлсангизлар"", деб айтади, ахир, бандалар Унга ибодат ва итоат килсалар, нима натижага эришишларини Унинг Ўзи билмайдими? ""Мана бу ишни килсанглар, эхтимол такводор бўларсизлар"", дейиш билан Унга ибодат килишларидан келадиган натижа хакидаги хабарни шубха остига кўйган бўлмайдими? - деб айтса, унга мана бундай жавоб килинади: Йўк, бу жумла сиз ўйлаган маънода эмас. Бунинг маъноси мана бундай: Унга тоатда бўлиш, тавхидига риоя этиш, рубубиятда яккалаш ва сигиниш оркали такводорларга айланишингиз учун сизларни ва сизлардан аввалгиларни яратган Раббингизга ибодат килингиз"".
Аллома Саъдийнинг хам бу оятга берган тафсирлари чиройлидир: ""Бунинг маъноси ""агар сизлар Аллохнинг якка Ўзига ибодат килсангизлар, шунинг сабаби ила Унинг газаби ва азобидан сакланган бўласизлар. Чунки сизлар шунга олиб келадиган сабабни пайдо килган бўласизлар"", дегани хам бўлиши мумкин. Яна бу оятга ""агар сизлар Аллохга ибодат килсангизлар, такво билан сифатланган инсонларга, яъни муттакийларга айланасизлар"", деган маъно бериш хам мумкин. Хар икки маъно хам тўгри бўлади. Чунки бу икки маъно бир-бирини такозо килади. Яъни кимки мукаммал ибодатни бажо килса, муттакийлардан бўлади. Кимки муттакийлардан бўлса, Унга Аллохнинг азоби ва газабидан нажот топиш насиб бўлади"".

Куртубий хам Куръони каримда келган бу каби ибораларнинг бир нечтасини эслатиб, уларга ажойиб маъноларни берадилар.

{ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ } [البقرة:37]، { لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ } [البقرة:25]، { لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ } [الأنعام:251]، { لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ } [البقرة:35]

""Шоядки акл юргизсангизлар"", ""шоядки шукр килсангизлар"", ""шоядки эслатма олсангизлар"", ""шоядки хидоят топсангизлар"". Бу ўринда "" لَعَلّ "" (""шоядки"") ўзининг аслига кўра умид ва бирор ишнинг амалга ошишини кутиш маъносида бўлиб, бу одамзоднинг табиатига тегишли ишдир. Оятда гўёки уларга айтилаяптики, шу айтилган ишларни килар экансизлар, сизлар насихат олишни, эслатма олишни ва такво хосил килишни умид килган холингизда бўлинг"".
Ибн Касир айтадилар: ""Аллох таборака ва таоло Ўзининг ягона илохлигининг баёнига киришиб, айтадики, бандаларни йўкликдан борликка келтириб, уларга Ўз инъомларини ато килувчи Зот факат Удир. У инсонлар устига Ўзининг зохирий-у ботиний неъматларини ёгдирди. Ерни тўшак, бешик мисоли ором оладиган макон килди. Унга улкан тогларни ўрнатиб, мустахкамлади, баркарорлаштирди. Осмонни бино килиб кўйдики, у иморатнинг томидир. Бошка бир оятда ""Осмонни хеч бир зарар етмайдиган мустахкам том килиб кўйдик"", деган. Аллох... сувни тушириб, у туфайли одамларнинг ўзларига ва хайвонларига ризк-емиш бўлсин учун хамма гувох бўлиб турган турли-туман донларни, меваларни ундириб чикариб берди. Бу хакда Куръоннинг бир неча ерида келган... Мазмуни шундан иборатки, Аллох яратувчи, ризк берувчи, олам ва унинг ичидагиларнинг эгасидир, уларнинг бокувчисидир. Шундай экан, ёлгиз Унинг Ўзи ибодат килинишга лойик, Унга бирор нарсанинг шерик килиниши мумкин эмас. Шунинг учун ""Бас, билиб туриб, Аллохга тенглаштириш учун шериклар ўйлаб топманглар"", деб айтди. ""Сахихайн""да Ибн Аббосдан ривоят килинадики, у киши дедилар: Мен эй Расулуллох, Аллох хузурида энг каттик гунох нима, деб сўрадим. У киши айтдилар: ""Аллохнинг тенгдоши бор деб даъво килишингдир, холбуки сени У яратган""... Шунингдек, Муознинг хадисида келадики, Пайгамбар дедилар: ""Биласанми, Аллохнинг бандалар устидаги хакки нима?"" ""Аллохнинг хакки бандаларнинг Унга ибодат килишлари ва хеч нимани Унга шерик килмасликларидир"". "
islamic   02-05-2013, 11:33 AM
#94
(10-16-2009, 10:19 AM)Abdulloh Salafiy Wrote: Бухорийда"Қизил кийимда намоз ўқимоқнинг ҳукми" бобида эса мана бу ҳадис келтирилган(қисқартирдим)
Авн ибн Абу Жуҳайфа оталаридан эшитганларини бундай деб ривоят қилган эканлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чармдан қилинган қизил чодирда кўрдим. .....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил ҳулла (изор, ридо – лунги ва елкага ташлайдиган мато) кийиб чиқдилар, изорларини бир оз шимариб олгандилар. Расулуллоҳ ҳассаларини пана қилиб одамлар билан икки ракъат намоз ўқидилар. ...(Бухорий)
Жобир разияллоҳу анҳу: "Заъфар билан бўялган кийимдан хушбўй ҳид келади, демайман, Оиша онамиз аёлларнинг тақинчоқлар тақмоғи, қора ва қизил кийим ҳамда хуфф (енгил оёқ кийими) киймоғининг зарари йўқдир, деб ҳисоблаганлар. (Бухорий)

бу ерда мавзудан ташқарида чиқибсиз
Abu Uways   02-16-2013, 08:26 AM
#95
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.Alloh ishilarga rivoj bersin va tavfiq ato etsin. Bizga Obid qori aka to'grisida ma'lumot berishni ilojisi bormikan? Chunki u kishi haqlarida mudhish gap eshitdik, u kishiga suyiqast qilishgan ekan, shu gaplar rostmi? Alloh rozi bo'lsin barchelardan.
Меҳмон   03-06-2013, 10:21 PM
#96
Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan: Nabiy sollallohu a`layhi va sallam juma namozidan keyin ikki rak`at namoz o`qir edilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan:
U kishi (ibn Umar) juma namozini o`qib bo`lgach, ketib uyida ikki rak`at namoz o`qidilar. Keyin: ''Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam shunday qilardilar'', dedilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Abu Hurayra rodiyallohu a`nhudan: Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam dedilar: ''Sizlardan kim juma (farzi)ni o`qisa, to`rt rakat namoz o`qisin''
(''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)
Меҳмон   03-06-2013, 10:23 PM
#97
Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan: ''Nabiy sollallohu a`layhi va sallam juma namozidan keyin ikki rak`at namoz o`qir edilar'', dedilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan:
U kishi (ibn Umar) juma namozini o`qib bo`lgach, ketib uyida ikki rak`at namoz o`qidilar. Keyin: ''Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam shunday qilardilar'', dedilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Abu Hurayra rodiyallohu a`nhudan: Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam dedilar: ''Sizlardan kim juma (farzi)ni o`qisa, to`rt rakat namoz o`qisin''
(''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih).
acerx4   03-07-2013, 12:00 PM
#98
(07-15-2012, 06:23 PM)muslim1408 Wrote: assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu, hammelaga kevotgan ramazon uzila kutgandanam aloroq darajada kesin inshaalloh. mani savolim shuki, ayrim uzini mujohid deb ataydigan birodarlar bor, nuqul jihoddan gapiradi, tug'ri jihod eng afzal amallardan biri, lekin afsuski usha birodarla jihod haqida gapiradiyu, lekin eng oliy farz bulmish tavhid haqida bilmidi yoki hatto quron uqishni harf tanimaydi. ul;aga shuni etsak, ula nuqul qarasa uzligini holatiga holid ibn validni keltirib, hold ibn valid hatto quron uqishni bilmgan deb uziga yul qidiradi, holid ibn valid haqida ularni aytayotgan gapi rostmi, bu sahih gapmi, bu haqda olimlar nima deyishgan, jazakallohu xoyron
acerx4   03-07-2013, 12:07 PM
#99
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Холид ибн Валидни сийрати хакида мана бу сатта окиб олишингиз мумкин: http://siyrat.uz/siyrat-ilmi/sahobalar-s...aqola.html
Парвардигорим хамма муъминларди гунохларини кечиргин,машаккатларимизни енгил кигин,бизлардан гам ва ташвишни кеткизгин,озинга булган мухаббатимизни зиёда килгин,кетар соатимизда огзимиздан чиккан охирги сузимиз "Лаа илааха иллаллох Мухаммадурросулуллох"калимаси булишига насиб килгин,Парвардигор адашганларди тугри ёлинга бошлагин,хамма муъминларди озин ваада килган жаннатларга киргизгин.
acerx4   03-07-2013, 12:08 PM
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Холид ибн Валидни сийрати хакида мана бу сатта окиб олишингиз мумкин: http://siyrat.uz/siyrat-ilmi/sahobalar-s...aqola.html
Парвардигорим хамма муъминларди гунохларини кечиргин,машаккатларимизни енгил кигин,бизлардан гам ва ташвишни кеткизгин,озинга булган мухаббатимизни зиёда килгин,кетар соатимизда огзимиздан чиккан охирги сузимиз "Лаа илааха иллаллох Мухаммадурросулуллох"калимаси булишига насиб килгин,Парвардигор адашганларди тугри ёлинга бошлагин,хамма муъминларди озин ваада килган жаннатларга киргизгин.
Pages (16):    1 8 9 10 11 12 16   
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.