Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ғазода биродарларимиз бошига тушаётган ишлар рўбарўсидаги вазифамиз нима?
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Умар Базмул ҳафизаҳуллоҳ
“Уммул Қуро” олийгоҳида мударрислик ҳайъати аъзоси
Савол: Ғазода биродарларимиз бошига тушаётган ишлар рўбарўсидаги вазифамиз нима?
Жавоб: Фаластинда Ғазо (бўлгаси)да мусулмонлардан иборат биродарларимиз бошдан кечираётган ишларга боғлиқ масала юзасидан вазифамиз…
Қуйидаги нуқталарда қисқача айтадиган бўлсак:
Биринчи нуқта: Мусулмон қонининг ҳурмати нақадар улкан эканини ҳис қилиш. Дарҳақиқат, Ибн Можжа Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилган ҳадисда шундай деганликлари ворид бўлган:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каъбани тавоф қилиб, шундай деганликларини кўрдим: “Қанчалар пок, қанчалар хушбўйсан! Қанчалар буюксан! Ҳурматинг қанчалар улкан! Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг моли ва қониниг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан улканроқдир”. Термизийнинг лафзида:
“Ибн Умардан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб, шундай дея нидо қилдилар: “Эй, тили билан мусулмон бўлиб, иймон қалбига ўрнашмаган жамоа! Мусулмонларга озор берманглар! Уларга таъна қилманглар! Уларнинг аврат-(айб)ларини қидирманглар! Батаҳқиқ, ким мусулмон биродарининг айбини қидирса, Аллоҳ унинг айбини қидиради. Аллоҳ кимнинг айбини қидирса, уйининг ичида бўлса-да уни шарманда-и шармисор қилади”. (Ровий) айтади:
“Бир куни Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) Байт(уллоҳ)га ёки каъбага қараб: “Нақадар буюксан! Ҳурматинг нақадар улкан! Мўминниг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сеникидан-да улканроқдир”, дедилар”. Ушбу ҳадис ҳақида Термизий: “Ҳасан ғариб”, деди. Албоний (раҳимаҳуллоҳ) “Саҳиҳ сунан Термизий”да саҳиҳ деди.
Агар мусулмон киши мусулмонларнинг қони тўкилаётгани ва оқизилаётгани, ўлдирилаётган жонларни ҳамда мусулмонларнинг қалблари ларзага солинаётганини кўрса, шак-шубҳасиз, мусулмонларнинг қони ҳурмати ва ҳақлари буюк экани боис у ушбу ишни улкан санайди.
Агар бир мусулмон каъбани бузиб, унинг харобасини чиқариш ва беҳуда-(ўйин) қилишни истаётган кишини кўрса нима деб ўйлайсизлар? У буни қанчалар улкан иш деб билади?! Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса:
“Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг моли ва қониниг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан улканроқдир”, деяптилар.
Демак, зиммамизда лозим бўладиган аввалги масала: исломда юрган, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашувчи пок, соф мўминнинг қони нақадар ҳурматли эканини ҳис қилиш. Биз: ушбу қонлар қалбларимизда улкан ҳурматга эга. Биз, Аллоҳга қасамки, мўминнинг бир томчи қони ноҳақ тўкилишига рози эмасмиз, деймиз. Ушбу муқаддас юрт, бу муқаддас ер ва унинг атрофларини босиб олган тажовузкор, ҳаддан ошган анавилар томонидан юз берган ушбу ваҳшийлик ва ушбу суратга ўхшаши ҳақида нима фикрдасизлар? Албатта, биз Аллоҳникимиз. Ва албатта Унга қайтгувчимиз! (Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн).
Бирор бир кишига ушбу қонлар, уларнинг ҳурмати, бу ўлка ҳамда бу дунёдаги бирор мусулмонга ушбу сурат ёки ундан-да ози билан бўлса-да кофир, гуноҳкор, золим, тажовузкор қўл билан тажовуз қилинишига беписанд муносабатда бўлиши ярашмайди.
Иккинчи нуқта: Биродарларимизга ёрдам беришимиз. Биродарларимизга ёрдамимиз шаръий йўлга кўра бўлади. Бу шаръий йўл қисқача қуйидаги ишларда (айтиб ўтилади):
Уларнинг ҳаққига дуо қилиш билан ёрдам берамиз. Саҳар ва саждаларда уларнинг ҳаққига дуо қиламиз. Ҳукмдор изн ва имкон берса намоздаги қунут (дуолари)да улар ҳаққига дуо қиламиз. Ҳукмдор изн берса намозда қунут (дуо)ларида, деб айтишимдан ажабланманглар. Чунки ислом уммати саҳобалар замонида оғир ишларни босиб ўтди. Модомики ҳукмдор бунга буюрмаган экан, саҳобалар масжидларда қунут қилишгани нақл қилинмаган. Шунинг учун: биродарларимизга саҳарда дуо қилиш билан ёрдам берамиз. Биродарларимизга саждаларда дуо қилиш билан ёрдам берамиз. Биродарларимизга Аллоҳни ёдга олиб, Унга юзланган (барча) ҳолатларимизда ислом аҳлининг бечораларига нусрат беришини тилаб дуо қилиш билан ёрдам берамиз. Дарҳақиқат,
“Куфр исломга нисбатан адолатсизликка қўл урди. Бунинг учун ушбу дин узоқ йиғлайди”.
Аллоҳдан уларнинг бошидан ушбу золим қўлни кўтаришини, уларни ҳақ сўз ила собитқадам қилишини, уларга бизнинг, уларнинг, Аллоҳнинг ва мўминларнинг душманлари устидан нусрат беришини сўраймиз.
Ғазодаги ҳодисаларга нисбатан мавқифимиз бўйича қисқача айтадиганим
учинчи ва тўртинчи нуқталарга келсак:
Лойқа сувда ов қиладиган ҳамда ҳиссиёт ва туйғуларга (берилган) даъватларга чақирадиганлардан огоҳ бўлишимиз. Дарҳақиқат, булар бизни ортиқча муаммоларга олиб киради.
Маълумингизким Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада, Макка даврида кофирлар мусулмонларни қаттиқ азобга солардилар. Ҳатто ислом аҳли Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан уларга жанг қилиш учун изн беришларини талаб қилишди. Дарҳақиқат, ҳижратда улардан баъзиларига изн бердилар. Қолганлар эса жанг ва жиҳод қилиш учун уларга изн беришларини талаб қилиб қолдилар. Ҳадисда келишича Хаббоб ибн Арат (розияллоҳу анҳу) дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Каъба соясида тўнларини ёстиқ қилиб олган-(ётган) ҳолларида шикоят қилиб, шундай дедик: Биз учун нусрат сўрамайсизми? Бизнинг ҳаққимизга Аллоҳга дуо қилмайсизми? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлардан олдин (ўтган) кишилардан бирига ерда чоҳ қазилиб, унга ташланарди. Арра олиб келиниб, бошига қўйиларди ва иккига ёриб-(бўлиб) ташланарди. Ҳамда бу, уни динидан қайтаролмасди. Гўшти-(эти) билан суяги ёки пайи ораси темир тароқ билан тараб-(юлиб) олинарди. Ҳамда бу, уни динидан қайтаролмасди. Аллоҳга қасамки, суворий фақат Аллоҳдан ёки ўз чорвасини дея бўридан қўрққан ҳолда Санодан Ҳазрамавтга юрмагунича У Зот ушбу иш-(дин)ни албатта тамомига етказади. Бироқ сизлар шошилтирасизлар”, дедилар”. Бухорий ривояти.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка даврининг барида 13 йил ушбу ҳолда давом этдилар. Мадинага қайтиб, икки йил тургач (ушбу оят) нозил бўлди:
“Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир”. (Ҳаж: 39). Бу, жанг қилиш учун рухсат эди. Сўнг ундан кейин (ушбу оят) келди:
“Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди”. (Бақара: 190). Сўнг ундан кейин:
“У ҳолда (бу кирдикорларидан) тўхташлари учун куфр етакчиларига қарши жанг қилингиз! Зеро, улар учун ҳеч қандай қасам йўқдир. (Яъни, улар мудом ўзлари ичган қасамларни бузаверадилар)”. (Тавба: 12). Ва ушбу қавли:
“Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган … кимсаларга қарши … жанг қилингиз!”. (Тавба: 29). Яъни, жиҳод қилиш учун тўғридан-тўғри буйруқ пайғамбарлик бошланишидан 16 ёки 17 йилдан кейин бўлди деб айта оламиз. Агар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даъватлрининг муддати 23 йил бўлса, батаҳқиқ, унинг 17 йилида сабрга буюрилган. Бизнинг шошилишимиз нимаси!
Агар: эй биродар, бизни қамал қилишди! Эй биродар, бизга Ғазода озор беришди!, дейилса
Жавоб: сабр қилинглар. Муаммони қўзғаб шошилтирманглар. Масалани сабр ва бардошлиликдан қон тўкиладиган фронтга айлантирманглар!
Эй биродарлар! Сизларнинг олдингизга дарсга чиқиш соатигача ўлдирилганларнинг сони 537га, жароҳатланганларнинг сони эса 2500га етди!
Бу, нима дегани?!
Ушбу ишларга қандай енгил ёндашяпсизлар? Сабр қаерда қолди? Бардошлилик қайда қолди? Жиҳод ибодат бўлгани каби сабр ҳам ибодатдир. Балки сабр ҳақида Аллоҳ таоло шундай деди:
“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур”. (Зумар: 10). Сабр ибодат. Биз Аллоҳга сабр билан қуллик бажо келтирамиз.
Нима учун одамларни сабр ҳолатидан қамалга, (душман билан) юзма-юз туриш ва қон тўкилиш ҳолатига олиб чиқдингиз?!
Нима учун жангдан бехабар, унинг сир-асрорларидан уқуви йўқ тинч одамларни ушбу бало, ҳужум ва зарбаларга кўндаланг қилдингиз?! Ўзингиз эса Байрут ва Ливанга чиқиб кетдингиз! Одамларни азобга қўйиб, ўзингиз чиқиб кетдингиз! Шунинг учун айтаманки, бирор киши бизни ҳиссиёт ва ҳис-туйғу билан ҳақиқатларни ўзгартиришга тортмаслиги лозим.
Биз айтамизки, бизга сабр, бардошлик ва қизиққонлик қилмаслик вожиб бўлади. Сабр ибодат. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш ва кофирларнинг озорларига узоқ сабр қилдилар. Мусулмонлар ҳам у киши билан сабр қилишди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг даъватлари 23 йил бўлар экан, шунинг таҳминан 17 йилида Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сабр қилган эдилар. Нима учун бизни сабр бобида ғафлат босяпти? Икки, уч йил қамал! Сабр қиламиз. Одамларни бу бало, қатл, машаққат ва қийинчиликка тортқиламаймиз! Шошилиб қўйиб, масалани жанговор қаршилик кўрсатишга кўчирмаймиз!
Эй биродар, Аллоҳдан қўрқ. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун ислом рукнларининг иккинчи рукни бўлмиш намоз борасида раҳм-шафқатли бўлиб, Муоз (розияллоҳу анҳу)га намозни узун ўқиганлари учун:
“Эй Муоз, ахир сен фитначимисан”, деган эканлар, энди ҳиссиёт ва ҳис-туйғу билан мусулмонларни қон тўкиш ҳамда лойиқ бўлгудек қаршилик кўрсатишнинг ўндан бирига ҳам эга бўлмаган фронтга олиб чиқишга сабаб бўлаётганлар ҳақида нима дейсиз?! Одамларни ушбу қаршилик кўрсатиш билан фитнага қўймаяпсизларми? Улар ҳали ҳануз унга қодир эмаслар, дейилиши тўғри бўлмайдими?!
Қурайш ва яҳудлардан иборат кофирлар аҳзоб воқеасида бир ойлик қамалдан кейин Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итдек ёпирилганларида Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нима қилдилар? Ғатафон (қабиласи)га элчи жўнатиб, уларга: бизга қарши кофирларга ёрдам бермасликларингиз эвазига, сизларга Мадина хурмосининг ярмини бераман, дедилар. Ансорларнинг раҳбарларига ҳам одам жўнатдилар. Улар келишди. Шунда Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни шундай-шундай қилаётганликларидан хабардор қилдилар. Ва: одамларнинг бошига қандай оғир ва машаққатли ҳолат тушганини кўриб турибсизлар, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг чарчоқ ва машаққатларига беписанд ёндашмадилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ҳарбий жабҳа-(фронт)га бошлаб боришга рози бўлмадилар. Уларнинг бунга тоқати ва қудрати йўқ эди. Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу)дан ҳандақ-(чуқур қазиш) фикрини олдилар. Ҳолбуки у киши Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у киши билан саҳобалар бор эди. Бизнинг иймонимиз Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)никидан кўпроқми?! Биз Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан дин-диёнатлироқмизми?! Биз саҳобалар ва Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кўра Аллоҳни ва Унинг динини кўпроқ яхши кўрамизми?!
Йўқ, эй биродар. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам душман билан) юзма-юз туришни ийсор-(ихтиёр) қилмадилар. Одамларнинг бошига тушган машаққат бу даражага етишига беписанд бўлмадилар. Ғатафонга элчи жўнатиб, Мадина хурмосининг ярми ҳисобига музокара олиб боришни истардилар. Аллоҳ таоло ансорларнинг бошлиқларини собитқадам қилди ва улар: эй Расулуллоҳ! Аллоҳга қасамки, улар биздан жоҳилиятда ҳам (хурмоларни текинга) емасдилар. Энди уларни исломда (текинга) ейдиларми? Йўқ. Биз сабр қиламиз, дедилар. Жанг қиламиз, деб айтмадилар. Балки: сабр қиламиз, дедилар. Сабр қилиб, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиб, рози бўлишгач, ўзлари билмаган томонларидан уларга нусрат келди. Уларга Аллоҳ ҳузуридан нусрат келди. Ёмғир, шамол ва бошқа нарсалар келди. Бу ишни сийрат китобларида, Аҳзоб жанги ҳақида ўқинглар.
Демак, огоҳлантириш бермоқчи бўлган иш ҳақида айтадиганим: бирор киши сизларни ҳиссиёт ва ҳис-туйғу билан тортқилаб, сизларга ҳақиқатларни ўзгартириб (кўрсатмасин). Мен айрим кимсаларни: масалани ҳал қилиш жиҳод қилишликда, жиҳодга даъват қилишликда!, деб айтаётганини эшитдим.
Мен жиҳодни инкор қилмайман. Бироқ шаръий жиҳод (бўлса бош устига)!
Шаръий жиҳод ўзининг ўлчов-(меъёр)ларига эга. Бугунги кунда унинг ўлчов-(меъёр)лари бизда тўла топилмайди. Бугунги кунда бизнинг қўлимизда шаръий жиҳоднинг ўлчов-(меъёр)лари йўқ. Ҳозирда биз душманга қаршилик кўрсатиш қудратига эга эмасмиз. Аллоҳ бирор жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди.
Жанобимиз Ийсо алайҳиссалоту вассалам охир замонда Расул Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шариатлари билан ҳукм юритадилар. Ийсо пайғамбар ҳамда у киши билан бирга мўминлар бўлади. Аллоҳ Ийсога бандаларимни олиб Тур тоғига чиқ. Дарҳақиқат, Мен сизларнинг уларга тоқатингиз етмайдиган қавмларни чиқардим, дея ваҳий қилади. Ким улар? Яъжуж ва маъжужлардир.
Одам болаларидан бўлмиш яъжуж ва маъжужларнинг Шом минтақаси ва унинг атрофларини талон-тарож қилиши, у ҳудди куфр ва ботил аҳлининг исломий минтақаларни талон-тарож қилиши каби. Демак, уларнинг жиҳоди ҳам мудофа жиҳоди бобидандир. Шунга қарамай Аллоҳ азза ва жалла Ийсога, у киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари билан ҳукм қилган ҳолатларида бандаларим билан Тур тоғига чиқ. Дарҳақиқат, Мен сизларнинг уларга тоқатларингиз етмайдиган бандаларни чиқардим, дея ваҳий қилади.
Аллоҳ у кишига: уларга қаршилик кўрсатиш учун чиқавер!, демади. У кишига: ахир қандай қилиб шаҳарлар ва одамларни босиб олишларига қўйиб берасизлар, демади. Йўқ. Тур тоғига чиқ. Дарҳақиқат, Мен уларга сизларнинг тоқатингиз етмайдиган қавмларни чиқардим, деди. Ана шу, Аллоҳнинг ҳукми.
Демак, ҳатто мудофа жиҳодида ҳам қудратга қаралиши лозим. Акс ҳолда қандай суратда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар масала (фақат) қаршилик кўрсатиш бўлганида эди, ислом биз билан кофирлар ўртасида сулк, битим ва аҳд тузишни жорий қилишида нима маъно қоларди?! Аллоҳ таоло деди:
“Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг”. (Анфол: 61). Бунинг маъноси нима унда?!
Шунинг учун ҳурматли шайх Ибн Боз, Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин, яҳудлар билан сулҳ тузишнинг жоизлиги ҳақида фатво бердилар. Гарчи улар Фаластиннинг ушбу томонларини эгаллаб олган бўлсалар-да. Бу, одамларнинг қони тўкилмаслиги ҳамда мол-мулк ва жонларини сақлаш учундир. Шу билан бирга жиҳодга тайёргарлик кўриш учун лозим бўлган ҳозирлик кўришни амалга ошириш (лозим). Жиҳодга тайёргарлик кўриш, биринчи навбатда маънавий, иймоний тайёргарлик сўнг эса ҳиссий, моддий тайёргарликдан бошлаш билан бўладиган ишдир.
Демак, биз айтадиганимиз шуки, мусулмонлар ва бундан бошқа юртлар бошига тушган ушбу улкан ишга нисбатан вазифамиз, биз уларга мен зикр қилиб ўтган сифатга кўра дуо билан ёрдам берамиз.
Биз мусулмон қониниг ҳурматини улуғ деб биламиз. Унга беписанд ёндашмаймиз. Ҳамда бу, улкан иш бўлиб, Аллоҳ, Расули ва мўминлар ундан рози бўлмасликларини биламиз.
Биз ўзимизга, бизни ҳис-туйғулар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шариатига хилоф келадиган ишларга етаклашидан огоҳ бўламиз.
Ўзимизга ва биродарларимизга сабрни эслатиш билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қуллик бажо қиламиз. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Бас, (эй Муҳаммад), сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек, (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг”. (Аҳқоф: 35). Сабр ушбу ҳолат ва ишларга ўхшашида ҳикматли, мақтовга сазовор сиёсатдир. Сабр дармон. Сабр, оҳисталик, шошмслик билан муаммо ҳал бўлади иншааллоҳ. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраймиз. Одамларни хатарли иш ва нарсаларга бошлаб боришимизга келсак, бу, Аллоҳнинг шариати ва динига хилоф келадиган ишдир.
Бешинчи нуқта: Ҳукмдор томонидан бўлган расмий йўллар орқали моддий ёрдам бериш. Модомики ҳукмдор моддий қўллаб-қувватлов ва ёрдам бериш эшигини очган экан, бас, ҳукмдорга эшитиб, итоат қилишимиз лозим. Ёрдам беришга қодир бўлган ҳар бир киши, бас, ёрдам берсин. Ёрдам қўлини чўзиш билан кўнгли таскин топадиган ҳар бир киши, бас, ёрдам қўлини чўзсин. Бироқ мол ва ушбу ёрдамларни фақат расмий йўл орқали қўйсин. Тоинки уларни ўз ўринларига етиб бориши кафолатланади иншааллоҳ. Агар масъул расмий доира бўлмаса, ҳар қандай катта номга алданиб қолмасин. Ёрдам ва кўмакларингизни фақат расмий доираларга беринглар.
Ана шу қисқача Ғазодаги биродарларимиз бошига тушган ушбу оламшумул-(глобалний) масала рўбарўсида зиммамизга вожиб бўладиган масала ҳақида айтмоқчи бўлганимиз эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан уларга нусрат беришини, уларни собитқадам қилишини, уларни бизнинг душманларимиз ва уларнинг душманлари устидан нусрат беришини, ва улардан (бу балони) кўтаришини, бизга ўша мустамлакачи, тажовузкор, босқинчи, золим, адолатсизларда Ўз қудратининг ажойиботларини кўрсатишини сўрайман. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, У кишига эргашганларга ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.