Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ (6) وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ (7
“Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!”. (Маъун/6-7).
“Рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!”, яъни, идиш, челак, болта ва фойдаланиш ҳамда тортиқ қилшлик одат тусига кирган шуга ўхшашлар каби вақтинчалик бериб туриш ёки совға қилиш тарзида бериб туришлик зарар қилмайдиган нарсани тўсадилар.
Улар ниҳоятда ўч эканликлари сабабли уй-рўзғор буюмларини бермайдилар. Ундан ортиқроқ нарса ҳақида нима дейсиз?!
Ушбу сурада... яхшилик қилиш, идиш, челак, китоб ва шунга ўхшашларни вақтинчаликка бериб туриш каби қимматбаҳо бўлмаган нарсаларни улашишга тарғиб қилинди. Чунки Аллоҳ таоло шундай қилмаган кимсани қоралади.
(Абдурроҳман ибн Носир Ас-Саъдий “Тайсирул Карим Ар-Роҳман фий Тафсири Калам Ал-Маннан” (2/1112)).