Шайх Зайд ибн Муҳаммад ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Тазкиясиз таълим берса бўладими?
Савол: Биз кофирлар диёрида яшаймиз. Баъзи биродарларимиз дарс беришади. Улар уламолардан тўғридан-тўғри илм олишмайди, лекин улар илмни аудио тасма ва китоблар орқали олишади. Улардан илм олишлик учун тазкия шарт қилинадими ёки улар бунга муҳтож эмасми? Барча ҳамдлар Аллоҳга бўлсинки, улар салафийлар.
Жавоб: Илм унга қайси йўл билан, мавжуд қайси услуб билан бориб етган бўлмасин – агар у (илмни) аниқ тушунган бўлса, унда ундан илм олинади ва унда таълим олиш керак. Бу (янги) воситалар – ҳозирги вақтда (Аллоҳнинг) Раҳматдир. Масалан, машоихлар олдига бора олмайдиганлар учун (раҳматдир). Масалан, узоқ кофирлар диёрида яшайдиганлар каби. Агар улар уламоларнинг китобларини ўқишган, уларнинг аудио тасмаларини тинглашган, уларнинг мақолаларини ўқишган, бундан фойда олишган бўлса, агар уларга бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса тушунарсиз бўлган нарсани изоҳини олиш учун уламоларга қўнғироқ қилишган бўлса – ундайлардан илм олинади. Агар улар уларга етиб борган илмни яхши ва аниқ фаҳмлашган бўлса, хоҳ у эшитилган ёки ўқилган нарса бўлсин (ундайлардан илм олинади). Бу улар учун айб эмас.