Quote:Assalom aleykum bridorlar.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:mening bir savolim bor edi.men yevropa davlatlaridan birida yashayman.men ish izlab mc donald's oshxonasig murojat qilgandim.meninmcha ösha ishni olishga yaqin turibman.lekin u yerda mijozlarga oz bölsa ham chöchqa göshtidan xizmat körsatiladi.shunday oshxonalarda ishlashlik harommi?sizlarga katta rahmat alloh amallaringizni qabul etib özi yordam bersin.jazakAllahu khoyr.
Чўчқа гўштини пиширган ошпаз
Савол: Менинг касбим ошпазлик ва Америкадаги ошхоналарда одат бўлганидек чўчқа гўштини ҳам пишираман. Шундай қилишим шаръан жоизми? Мен ўзим ундан емайман, фақатгина пишираман, холос. Чунки менинг бундан бошқа ҳунарим йўқ. Бу ерда исломий таълимотларни ҳаётга татбиқ қилай десам, бирон ишни учратмадим.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало, кофир ёки мусулмон бўлишидан қатъиий назар бирон киши учун чўчқа гўштини пиширишингиз жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, Аллоҳ таоло таъқиқлаган гуноҳ ва тажовузга ёрдамчи бўлиш, демакдир:
﴿وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ﴾
«Эзгулик ва тақво асосида ҳамкор бўлингиз ва гуноҳ ва тажовузга ҳамкор бўлмангиз!» (Моида: 2).
Иккинчидан: Ислом динида касб ва иш йўллари бениҳоя кўпдир. Ким Аллоҳдан қўрқса Аллоҳ таоло унга чиқиш йўлини кўрсатиб, кутмаган тарафидан ризқини бераверади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا • وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ﴾
«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан)
чиқар йўлни (пайдо)
қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2, 3). Шу боис, сиз Аллоҳдан тақво қилишингиз ва Аллоҳ рухсат берган ишлардагина ишлашингиз керак. Ўшандагина Аллоҳ таоло ўз ваъдасини рўёбга чиқаради. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4047-3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён