Ассаламу алеикум ва раҳматуЛлаҳи!
БисмиЛлаҳ:
Бидъат аҳлини инкор қилишлик умматни парчалайдими?
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Савол: Фазилатли шайхимиз, Аллоҳ сизга тавфиқ берсин, баъзилар айтаётган: «Сўфийлар ва шуларга ўхшаган бидъат аҳлини инкор қилиш (улардан одамларни огоҳлантириш) одамлар ва умматни бўлиб ташлаш сабабларидан бўляпти», гап тўғрими?
Жавоб: Ҳа. Биз аслида бидъатчилар, мушриклар ва қабрга сиғинувчиларни ўзимиз билан бирлашишини хоҳламаймиз. Биз билан тавҳид аҳлидан бошқа ҳеч ким бирлашмайди. Биз шуни хоҳлаймиз. Бу қасддан қилинган ажралишдир. Аллоҳ мўминлар ва кофирларни ажратиб қўйди: «Ахир мўмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз бўлган кимса тенг бўлурми? (Йўқ), баробар бўлмаслар!» (Сажда: 18).
«Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!)» (Сод: 28).
Биз шуни мақсад қиламиз. Мақсадимиз ҳақни қабул қилмайдиганларни ўзимиздан ажратиб ташлаш ва уларга тегишли жойимиз йўқлигини очиқ ойдин эълон қилиш. Ҳа (шундай).