rinat80_09   10-05-2012, 04:17 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

2) Хаж мавсумида тавоф килаётганда шофеъийлар ханафий мазхабига утиб олишар экан деган гап сузлар чикиб кетган, мазхабларнинг хаммаси тугри йулдаги салафларнинг тушунчаси эмасми, канака килиб утиб олишади, шуни тушинтириб берсангизлар! Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
aboo Ibraheem   10-07-2012, 02:09 AM
#2
(10-05-2012, 04:17 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Wa aleikum assalam wa rahmatuLlahi wa barakatuhu!

Quote:2) Хаж мавсумида тавоф килаётганда шофеъийлар ханафий мазхабига утиб олишар экан деган гап сузлар чикиб кетган, мазхабларнинг хаммаси тугри йулдаги салафларнинг тушунчаси эмасми, канака килиб утиб олишади, шуни тушинтириб берсангизлар! Аллох рози булсин!
Shofe'iylar tavofni hanafiylar mazhabi bo'yicha qilishadi deganimi? Yoki umuman mazhabini almashtirishadimi? Nima bo'lganda ham biron mazhabdagi musulmon ba'zi bir fiqhiy masalada boshqa mazhabning dalilini kuchli bilib o'z mazhabidagi fikrni qo'yish bor va lozim narsadir. Va Alloh rahmat qilib insonlarga kor-korona ergashishdan qutqargan insonlar shunday ham qiladilar. Chunki mazhab bu maqsad emas, balki Allohga Rasuli, sallaLlahu aleihi wasallam o'rgatganlaridey ibodat qilish uchun bir vosita.
Wa Alloh bilguvchiroqdir.
rinat80_09   10-07-2012, 01:59 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Quote:Shofe'iylar tavofni hanafiylar mazhabi bo'yicha qilishadi deganimi? Yoki umuman mazhabini almashtirishadimi?


Шофеъийларнинг тавоф килишида эмас, шу вактда одамларнинг куплигидан аёлларга тегиб кетса хам, ханафий мазхабида тахорат кетмиди деган фикр билан тахорат олишмайди экан, савол шу эди? бунда хеч канака ихтилоф булмаса керак ёки ихтилоф бор ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
SALIHAN   05-26-2013, 10:10 AM
#4
Ассаламу алайкум! Имом шофеъий рохимахуллох Багдодга борганларида намозни ханафий мазхабида укиганлари ва бошкалар буни сабабини сураганида устозга бехурматлик килмаслик учун булганлиги тугрисидаги хабар сахихми? Агар, сахих булса, асримиз салафлари буни кандай шархлашган?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.