Кофирлар билан нималарни савдо-сотиқ қилиб бўлмаслиги
Аллоҳ таоло айтади:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Кофирлар билан ҳар қандай ишни олиб борса бўлади, ҳаром бўлган нарсалар бундан мустасно» (Қаранг: «Фатҳул Борий» 9/80).
Мусулмонлар билан нима савдо-сотиқ қилишлик ҳаром бўлса, ўша нарсалар кофирлар учун ҳам ҳаром бўлади. Масалан: рибо, тарозидан уриб қолиш, асли ҳаром бўлган нарсаларни сотиш ёки сотиб олиш ва ҳоказо. Яна кофирлар билан икки нарса савдо қилишлик мумкин эмас: динлари ва байрамларини нишонлашга ёрдам бўладиган нарсаларни сотишлик ёки сотиб олишлик, шунингдек мусулмонларга қарши урушда қўлланиши мумкин бўлган нарсани сотишлик.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Мусулмон учун кофирларнинг байрам кунларида улар айни шу учун ишлатадиган нарсаларни сотишлиги мумкин эмас, хоҳ у таом, кийим, хушбўйлик ва ҳоказолар бўлсин (жоиз эмас). Бу уларнинг шодиёналарини ўтказишга кўмаклашишнинг бир тури ҳисобланади. Бу кофирга хамр тайёрлаши учун узум сотишлик жоиз эмаслиги ҳақидаги қоидадан келиб чиқади» (Қаранг: «ал-Иқтидо» 229).
Бироқ бу ҳолатда мусулмон узум маст қилувчи ичимлик тайёрланиши учун сотиб олинаётганлиги ёки сотиб олинаётган мол аниқ кофирлар байрамида ишлатилиши учун олинаётганлиги аниқ бўлиши керак. Бу ўринда фараз ва гумонларга асосланиб бўлмайди.
Шайх Ибн Қосимдан молининг бир қисмини сотиб, черковнинг фойдасига ишлатишликни васият қилган насроний ҳақида сўрашди: «Мусулмон учун ушбу мулкдан бирор нарса сотиб олишлик жоизми?» У киши жавоб бердилар:
«Йўқ, бу жоиз эмас. Чунки бунда уларнинг удум ва динларини улуғлашлик бор». Яна у кишидан черковга тегишли бўлган ерни уни таъмирлашлик учун сотиб олишлик ҳақида сўрашди ва у киши жавоб бердилар:
«Мусулмонларга, черковни улуғлашда иштирок этмаслик учун, уни сотиб олишлик жоиз эмас» (Қаранг: «Би васита ал-Иқтидо» 2/19).
Имом Ибн Баттал раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Мушриклар билан молиявий алоқа қилишлик жоиз, илло улар мусулмонларга қарши урушда қўллашлари мумкин бўлган нарсани (уларга) сотишлик бундан мустасно» (Қаранг: «Фатҳул Борий» 4/410).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Мусулмонлар билан уруш қилаётганларга қурол сотишлик ҳаром эканига уламолар ижмоъ қилишди» (Қаранг: «ал-Мажмуъ» 9/432).