Pages (2): 1 2   
SALIHAN   09-16-2012, 09:24 PM
#1
Assalamu alaykum! Ulamolar "musulmon begunohligi" nomli film haqida qanday so'zlarni aytishdi? Bu filmga qarshi namoyishlar haqidachi?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Abu Solih   09-17-2012, 03:25 AM
#2

Салафларнинг давомчиси, жасоратли таянч, ҳурматли шайх Солиҳ ал-Фавзандан (Аллоҳ у кишини ўз ҳимоясида сақасин) сўралди:

Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қоралаб ишланган филм ҳақида илм толиблар ва бошқалар учун сизнинг йўлланмангиз қандай, бунга қарши қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бунга қарши бизни йўлланмамиз вазминлик ва бу тариқа инкор қилмаслик, яъни намойишлар билан, ёки айбсизларга тажавоуз қилиш билан эмас, ёки молу-мулкка талофат етказиш билан ҳам эмас, балки бу жоиз бўлмаган амаллардандир. У кофирларга раддия бериш ҳаққи бор бўлган инсонлар бу – уламолардир, оддий халқ эмас. Бу ишларга уламолар раддий беришади.

У душманлар бизни орамизда парокандаликни пайдо қилишни ҳохлайдилар, биз шуни танлашимизни ҳохлайдилар. Ўзаро урушишимизни ҳохлайдилар, аскарлар қайтарадилар анаулар (мусулмонлар) эса ҳужум қиладилар. Шу билан тўқнашув бўлади, ўлим бўлади, ярадорлар бўлади. У кофирлар шуни истаяптилар.

Вазминлик, вазминлик! Уларга илм ва заковат аҳли раддий берадилар.
Мушриклар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар, коҳин, каззоб (ёлғончи) ва бундан бошқа номлар билан атадилар. Аллоҳ у кишига сабр қилишни буюрди, Ўз Пайғамбарига сабр қилишни буюрди. Маккада намойиш қилишмади, мушрикларнинг уйиларидаги бирор нарсани бузушмади, бирор кимсани ўлдиришмади. Сабр ва вазминлик, алалоқибат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала мусулмонларга ҳурсандшиликни енгил қилди.

Вазминлик, оғир-босиқлик вожиб бўлади, айниқса мана шундай кунларда. Бу фитналар ва бу ёмонликлар ҳозирги кунда мусулмонларнинг юртларида содир бўлаяпти. Босиқлик лозим ва бундай ишларда шошмаслик лозим. Авом халқ бу ҳолатни ислоҳ қилолмайдилар, жоҳил (даъватчилар) нима қилишни билмайдилар, бу ҳолатда фақат илм ва заковат аҳлигина йўл кўрсатадилар.”

28/10/1433 ҳижрий санада, 14/09/2012 да, шом намозидан сўнг, Риёз шаҳрида.

http://soundcloud.com/user719670657/cbadirnjl4me

Abu Solih   09-17-2012, 03:28 AM
#3

Шайх, Аллома Солиҳ ал-Фавзан машиналарга “Бизни кечиринг Я Росулуллоҳ!” деган ёзувларни қўйиб олиш ҳақидаги фатволари.

Савол: Машиналарда “Бизни кечиринг Я Росулуллоҳ!” – деган иборалар тарқалиб кетди?

Жавоб: Бу дуодир, Росулуллоҳга дуо қилишдир, Аллоҳ бизни сақласин. Бу ширкдир! Росулуллоҳдан кечирим сўраш, Аллоҳдан кечирим сўрамаслик ширкдир!

http://soundcloud.com/user719670657/2i7fq7ijjy4z

Муслим   09-22-2012, 04:05 PM
#4
Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Пайғамбар ҳақидаги филмга бўлган энг тўғри мавқиф

Савол: Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақорат қилинган филм чиқди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишларига чиқишди. Бу баъзи элчихоналар ҳужумга тутилгани билан бир вақтда бўлди. Бенғозийдаги Америка элчихонаси ва Тунисдаги Олмония элчихонаси каби (элчихоналар ҳужумга тутилди) ва Либиядаги Америка элчиси ўлдирилди. Бу ёшларга насиҳатингиз нима?
Жавоб: Аввало, шубҳасиз пайғамбарларни ҳақорат қилишга на дин ва на (соғлом) ақл йўл қўймайди. Мен ўша ғайри мусулмон ўлкалардаги оқил одамлар буни оқлайди деб ўйламайман.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини Аллоҳ олий қилди. Қуръон ва Суннатда у зотнинг зикрлари келганидан сўнг биз у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манзилатларини баён қилиб берувчига ҳожатимиз йўқ. «Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик» (Шарҳ: 4). Алайҳиссолату вассалам. Бу сўз ва тасарруфотларни ҳеч ким оқламаяпти. Ўша давлатлар бу каби ишларни оқлашади деб ўйламайман. Саудия Арабистони Қироллигининг ҳурматли муфтийси томонидан баёнот чиқди. Унда у киши ушбу жирканч филмни қоралади. У (филм) уни қилгандан бошқа ҳеч кимга зарар етказмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етказмайди. Аллоҳ таборака ва таоло у зотни эҳтиром ва иззат қилди. Агар кимдир пайғамбарларни ҳақорат қилса, бу пайғамбарларга зарар етказилганини англатмайди. Аксинча, ким уларни ҳақорат қилса ўзига зарар етказибди.
Биз мусулмонлар бу ҳодисаларга нисбатан шариат қонунларига мувофиқ иш кўришимиз керак. Мана бу норозилик намойишлари ва элчихоналарга ҳужум, ёки ушбу ишга алоқаси бўлмаган бегуноҳ одамларни ўлдиришлик – биз мусулмонлар наздида мункар ишдир. Биз буни ҳар қандай ҳолатда ҳам оқламаймиз. Бу бизнинг динимиз ва шариатимиздан эмас. На элчихоналарга ҳужум қилишлик, на фалончи элчини ўлдиришлик, на бошқа одамларга суиқасд қилишлик бизнинг динимиз буйруқларидан эмас. Бизнинг динимиз – саломатлик дини. Бизнинг динимиз – яхшилик дини. Бизнинг динимиз одамларга суиқасд қилишни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз адолатсизликни бошқаси (бошқа адолатсизлик) билан тўғрилашликни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз одамларга ҳуқуқларини беради, хоҳ улар мусулмон бўлишсин ёки ғайри мусулмон бўлишсин. Биз мана бу баъзи ёшлар қилаётган сершовқин ишлар Исломни намоён қилмайди ва исломий миллатни намоён қилмайди деб ҳисоблаймиз. Бу тасарруфотлар уларнинг эҳтирослари натижасидир ва уларни бу учун оқланмайди. Биз бу каби ишларни тўлиқ инкор билан инкор қиламиз, ҳудди ушбу филм ва у кабиларни шиддат билан инкор қилганимиз каби. У (филм) ўша давлатлардаги қаланғи-қасанғилар томонидан чиқарилди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни номусларини ерга уришдан аввал ўзларининг номусларини ерга уришди. Қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишган ва у зотни мазаммат қилинишга лойиқ, шоир, сеҳргар деб айтишган ва улар (у зотнинг) бошларига жароҳат етказишган, улар у зотнинг озиқ тишларини синдиришган ва улар у зотнинг бошларига туянинг ичак-човоқларини ташлашган. Улар қилар ишни қилишган, аммо бунга мусулмонлар (саҳобалар) норозилик намойишларини ўтказишмаган, ҳужум ва қотилликлар қилишмаган. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини фойдаси учун хизмат қилмайди.
Мен ёшларни бундай ишларда раббоний уламоларга мурожаат қилишлари кераклигини тушуниб етишларини истардим. У (уламо)лар Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби билан ғулув кетувчилар-ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартиришини, ботилга чиқарувчиларнинг эътиқодини ва илмсизларнинг таъвилини инкор қилурлар.
Шубҳасиз бегуноҳ одамни ўлдириш, мусулмон бўладими ёки ғайри мусулмон бўладими, шубҳасиз бу ҳаромдир. Динимиз буни оқламайди, айниқса биз ва улар орасида аҳдлашув, омонлик ва иттифоқлик бўлса. Бу Аллоҳнинг бандалари учун (жорий қилган) суннатидир. Элчи бошқа давлатга вазифа билан юборилган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (элчини) ўлдирмаганлар, ҳатто шу каби диндан бўлган Кисро, Қайсар ва бошқаларнинг элчиси бўлсин (уларни ўлдирмаганлар). Биз мана шу ишларни тушунишимиз керак.
Норозилик намойишлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динидан эмас. Балки бу сершовқин оломоннинг амалларидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини буни оқламайди.
Аллоҳга қасамки биз Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва салламни нафсимиздан, аҳлимиздан, ота-онамиздан, фарзандларимиздан ва барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Лекин бу муҳаббат у зот биз учун шариат ҳудудларидан чегаралаб қўйган нарсаларига тажовуз қилишимизга ундамайди ва Аллоҳнинг динига унда бўлмаган нарсани киритишимизга ундамайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муоҳид, зиммий ёки омонлик берилганни ўлдиришдан огоҳ қилдилар. Элчи ўша ўлкалардаги омонлик берилганлардан ҳисобланади. Унга тажовуз қилишлик Набий соллааллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилофдир. У зот айтганларки: «Ким муоҳидни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди». Бунинг ҳукми шунингдек мустаъман (омонлик берилган), мустаъзан (изн сўраб кирган) ва зиммийга ҳам тегишлидир. Улар – бизнинг диёрларимизда омонлик берилганлардир. Биз учун ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга тажовуз қилишимиз жоиз эмас.
Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу масалаларни ҳақ ва адолат билан ҳукм қиладиган уламоларга қайтариш вожиб бўлади. Аммо оддий бошқариб бўлмайдиган эҳтиросларга келсак, бизга уларни чеклашимиз, ҳамда улардан ва бу ишларни қилаётганлардан юз ўгиришимиз лозим бўлади.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   09-22-2012, 04:50 PM
#5
Шайх Сулаймон Руҳайлий: Элчиларни ўлдираётганлар Аллоҳнинг динига хилоф иш қилишмоқда

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=132333

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   11-04-2012, 05:14 PM
#6
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
Пайғамбарга қарши филм борасида мусулмонларга насиҳат


Савол: Эй шайхимиз исломий бўлмаган диёрларда яшайдиган тўғри мусулмон одамнинг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам обрўсизлантирилган филмга нисбатан тутган мавқифи қандай (бўлмоғи лозим)?
Жавоб: Қандай бўлганда ҳам унга яхшилик билан хурсанд бўлишлиги ва ёмонликдан афсус чекишлиги лозим бўлади. Шак-шубҳасиз ушбу филм уни тайёрловчиларини хор қилиб, бошқарувлари ёмон ва ақллари бузуқ эканини баён қилади. Улар қўл урган ушбу ёмонлик дунё ишларида уларга фойда бўлишини рад этади. Охиратларига келсак, агар Аллоҳ уларни ҳидоят қилмаса, бас, у зулуматдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жоҳиллар қилган қилмишлари зарар бермайди. Балки ислом уммати ушбу филмни тайёрловчининг қўл урган хорлигини кўргани маҳал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати зиёда бўлди холос. Ушбу филм ҳақиқатда уни тайёрловчиларининг аҳмоқлиги ва унга ажабланиб қолганларнинг онги паст эканини кўрсатади. Худди у яна Америкага ёмонлик сабаби бўлгани каби. Ушбу ишга бирор ундовчи ва чорловчи иш бўлмаганди. Бироқ у Америка диёрида тайёрланди. Давлатни эса аслида хоҳ тирик, хоҳ ўликларга бўлсин тажовуз қилинмоғидан маън қиладиган бошқарув ва салтанати бор эди. Шундай қилмаган экан, демак, бу унинг (Америка давлатининг) онги йўқ экани далилларидандир. Мусулмон вафот этган ўликлар ва кофирларнинг олиҳаларини сўкмайди. Чунки мусулмон билмоғи керакки, кофирларнинг олиҳаларини сўкишлик Аллоҳ жалла ва аълани сўкишликка олиб бормасин. Афсуски ушбу филм Америкада ишланди ва у дунё зобитлари, ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бир миллиарддан кўпроқ мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўқмикинки, унинг (Американинг) еридан туриб уларга ёмонлик қилинса. Борлиқдаги энг шарафли инсонга журъат қилинди. Борлиқдаги Одам боласининг саййиди. Башариятнинг бари Одам болаларидандир. У киши эса Одам болаларининг саййидидир. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъладан ушбу мудҳиш амални ва унинг ўша диёрда юз берганини ислом ва мусулмонларга яхшилик сабабларидан қилмоғини сўрайман.
Мусулмонларга насиҳатим шуки, тентакларнинг қилмишларидан узоқ бўлсинлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга энг мукаррам зотдирлар. У кишига тентак, аблахнинг эҳтироси зарар бермайди. Аллоҳ жалла ва аъладан ҳақиқатни рўёбга чиқаришлиги ва ботилни гумдон қилишлигини сўрайман. Шундай.
abu Huzayfa   12-01-2012, 10:08 PM
#7
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Кофирларнинг Пайғамбаримиз ҳақидаги гапини тарқатманг



Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин: (Савол берувчи) айтадики: кофирлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларида қўл уришаётган ёмон ишларни тарқатиш ва қўлма-қўл ёйинлашлик жоизми?
Шайх ҳафизаҳуллоҳ: Гарчи улар ушбу ишни инкор бобидан айтаётган бўлсаларда, бу иш жоиз эмас. Бу жоиз эмас. Бу ёмонликни тарқатишдандир. Бас, бу жоиз эмас. У яширилмоғи, тарқатилмаслиги вожиб бўлади. Инкор қилинади ва тарқатилмайди.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-02-2012, 09:21 PM
#8

(09-17-2012, 03:25 AM)Abu Solih Wrote:

Салафларнинг давомчиси, жасоратли таянч, ҳурматли шайх Солиҳ ал-Фавзандан (Аллоҳ у кишини ўз ҳимоясида сақасин) сўралди:

Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қоралаб ишланган филм ҳақида илм толиблар ва бошқалар учун сизнинг йўлланмангиз қандай, бунга қарши қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бунга қарши бизни йўлланмамиз вазминлик ва бу тариқа инкор қилмаслик, яъни намойишлар билан, ёки айбсизларга тажавоуз қилиш билан эмас, ёки молу-мулкка талофат етказиш билан ҳам эмас, балки бу жоиз бўлмаган амаллардандир. У кофирларга раддия бериш ҳаққи бор бўлган инсонлар бу – уламолардир, оддий халқ эмас. Бу ишларга уламолар раддий беришади.

У душманлар бизни орамизда парокандаликни пайдо қилишни ҳохлайдилар, биз шуни танлашимизни ҳохлайдилар. Ўзаро урушишимизни ҳохлайдилар, аскарлар қайтарадилар анаулар (мусулмонлар) эса ҳужум қиладилар. Шу билан тўқнашув бўлади, ўлим бўлади, ярадорлар бўлади. У кофирлар шуни истаяптилар.

Вазминлик, вазминлик! Уларга илм ва заковат аҳли раддий берадилар.
Мушриклар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар, коҳин, каззоб (ёлғончи) ва бундан бошқа номлар билан атадилар. Аллоҳ у кишига сабр қилишни буюрди, Ўз Пайғамбарига сабр қилишни буюрди. Маккада намойиш қилишмади, мушрикларнинг уйиларидаги бирор нарсани бузушмади, бирор кимсани ўлдиришмади. Сабр ва вазминлик, алалоқибат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала мусулмонларга ҳурсандшиликни енгил қилди.

Вазминлик, оғир-босиқлик вожиб бўлади, айниқса мана шундай кунларда. Бу фитналар ва бу ёмонликлар ҳозирги кунда мусулмонларнинг юртларида содир бўлаяпти. Босиқлик лозим ва бундай ишларда шошмаслик лозим. Авом халқ бу ҳолатни ислоҳ қилолмайдилар, жоҳил (даъватчилар) нима қилишни билмайдилар, бу ҳолатда фақат илм ва заковат аҳлигина йўл кўрсатадилар.”

28/10/1433 ҳижрий санада, 14/09/2012 да, шом намозидан сўнг, Риёз шаҳрида.

http://soundcloud.com/user719670657/cbadirnjl4me


Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-13-2012, 10:44 AM
#9

(09-17-2012, 03:28 AM)Abu Solih Wrote:

Шайх, Аллома Солиҳ ал-Фавзан машиналарга “Бизни кечиринг Я Росулуллоҳ!” деган ёзувларни қўйиб олиш ҳақидаги фатволари.

Савол: Машиналарда “Бизни кечиринг Я Росулуллоҳ!” – деган иборалар тарқалиб кетди?

Жавоб: Бу дуодир, Росулуллоҳга дуо қилишдир, Аллоҳ бизни сақласин. Бу ширкдир! Росулуллоҳдан кечирим сўраш, Аллоҳдан кечирим сўрамаслик ширкдир!

http://soundcloud.com/user719670657/2i7fq7ijjy4z


Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Меҳмон   01-31-2015, 07:53 PM
#10
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлашликка нисбатан норозилик намойиши ўтказиш билан (норозиликни) ифодалаш ҳукми

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_026_rasulullohni_tahqirlashlikka_nisbatan_namoyish_otkazish.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Охирги вақтларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни филм, матбуот ёки бошқа йўллар орқали таҳқирлаш такрорланди. Савол шуки, ушбу таҳқирлашга нисбатан шаръий мавқиф нима? Давомида айтадики: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлашга нисбатан норозилик намойиши билан ғазабнок эканини ифодалаш ҳукми нима?
Жавоб: Эй биродарлар! Ахир бу, янгилик эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида сеҳргар, ёлғончи, фолбин, шоир ва бундан бошқаларни айтишарди. Расул алайҳиссалоту вассалам эса сабр қилардилар. Сабр қилардилар ва шошилмасдилар. Аллоҳ у кишини сабрга буюрди. "Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур" (Музаммил: 10). (Бу таҳқирларни) эшитардилар, бироқ у киши алайҳиссалоту вассалам Аллоҳ азза ва жалланинг амрига биноан сабр қилардилар. "Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз. Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил" (Ҳижр: 97-99). У киши сабр қилардилар ва саҳобаларини бирорталари ўч олишидан маън қилардилар. Маккада бўлган кезлари саҳобаларини маън қилардилар. Чунки улар мушриклардан ўч олсалар, Маккада исломга нуқта қўйиларди. Даъватга ўз бешигида нуқта қўйиларди. Ҳижрат қилиб, ансор-(ёрдамчи)ларни топгач, ана шу дамда Аллоҳ у кишини жиҳодга - шаръий жиҳодга амр қилди. Норозилик намойиши, вайронагарчилик, пок жонлар ҳамда мусулмонлар омонлик берган ва мусулмонларнинг ҳимоясидагиларни ўлдиришга келсак, бу хиёнат бўлиб, жоиз бўлмайди. Пок жонни ўлдириш жоиз эмас. Гарчи кофир бўлса-да жоиз бўлмайди. "Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин" (Моида: 2). Пок жонга тажовуз қилиш жоиз эмас. "Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас" (Анъом: 164). "Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй" (Тавба: 6). Мушрикларнинг элчилари ўзаро музокара олиб бориш учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишарди. У кишининг ҳузурларига ҳатто масжидларигача кириб боришарди, алайҳиссалоту вассалам. У киши улар билан ўзаро музокара юритардилар. Ҳолбуки улар мушрик ва кофирлар эди. Бироқ шу нарса маълум бўлмоғи лозимки, ислом ғазаб ва ўч олиш дини эмас. Балки у ҳидоят, раҳмат ва мулойимлик динидир. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай бўлганларидек. Натижа нима бўлди? Натижа - Аллоҳ Ўз Расулига нусрат берди. Динини азиз қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қиладиганларнинг айримларни ислом қўмондонлари ва Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидларга айланди. Исломни қабул қилдилар ва исломлари гўзал бўлди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга нисбатан сабр қилдилар ҳамда уларга ҳалим ва юмшоқлик қилдилар. Ҳатто улар у кишини яхши кўриб қолишди. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: "Ва албатта, сен улкан хулқдасан" (Қалам: 4). Ана шулар, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларидир. Кофирлар бу қилмишларни қилганларида (фитна) қўзғашни истайдилар. Ва: "Мусулмонларнинг қилмишларига қаранглар! Элчиларни ўлдиряптилар, уйларни вайрон қиляптилар, биноларни бузяптилар. Бу, ислом динидандир", дейдилар. Кофирлар мусулмонларнинг жоҳилларини қилмишлари сабабли мусулмонлардан ўч олишлик учун ана шуни хоҳлайдилар. Жоҳиллар ёки улар сафига суқулиб кирганларнинг қилмишлари сабабли. Бундай ишларда шошмашошарлик жоиз эмас. "Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган" (Анъом: 34). Исломнинг йўли ана шундай. Бу ишларга нисбатан юмшоқлик, ҳушёрлик, сабр ва шошмаслик. Мушриклар эса ушбу ишлардан айрим мусулмонлар томонидан юз берган ёввойилик, вайроналик ва қатлни натижа ўлароқ қўлга киритишни хоҳлайдилар. Ҳатто мусулмонлар ўз ўрталарида урушиб кетадилар. Норозилик намойиши ўтказаётганлар мусулмонлардан иборат хавфсизлик ходимлари билан урушадилар. Кофирлар хоҳлайдиган нарса ана шудир. Ҳа (шундай).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14103

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.