Pages (13):    1 2 3 4 5 6 13   
Admin   11-03-2009, 07:37 AM
#31
Аллоҳга чақириш - пайғамбарларнинг вазифаларидир

Ҳаётдаги ҳар бир мавжудот Аллоҳнинг иродаси ила ва улкан коинотда ўрнатган тартиби сабабидан, маълум бир вазифани адо этиш ва маълум бир бурчларни ўташ учун бу дунёга келтирилади. Инсонларга жўнатилган пайғамбарлар фаолиятининг асосини инсонларга жаннат хушхабарини бериш ва дўзахдан қаттиқ огоҳлантириш каби йўллар билан Аллоҳга чақириш ташкил этади. Бундан ташқари, пайғамбарга ваҳий қилиш, уни танлаш ва тайёрлашни яна бир ҳикмати шулки, у улуғ бир хабарни кўтариши ва уни одамларга етказиши лозимдир. Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилар экан, шундай марҳамат қилади:
«Эй пайғамбар, сизга парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг рисолатини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамларнинг (зарарларидан) сақлагай. Албатта Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 67)
Ва яна марҳамат қилиб айтадики:
«Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик берувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, ва (кофирларга дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни, Унинг динига) даъват қилгувчи ва (ҳақ йўлни кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз» (Аҳзоб: 45-46).
Даъват, бу мўътабар ва муҳим вазифа ҳисобланиб, пайғамбарлар, алайҳимуссалом, энг эътиборга молик ва Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан саналадилар. Шунинг учун ҳам, улар бажарган ишлар ҳам уларни юқори мартабаларига муносиб бўлиши керак.
Admin   11-03-2009, 07:42 AM
#32
Даъватчининг мартабалари

Қуръон ва суннатга, даъватчилар зикр қилинган, уларнинг мартабалари кўтарилган ўринларга назар солар эканмиз, уларнинг турфа ҳолатларда ёд қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Улардан:

1. Даъватчилар - энг яхши кишилардир
Бунга Меҳрибон Аллоҳнинг ушбу сўзи далолат қилади:
«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон, 110).

2. Даъватчилар - одамлар ҳақида гувоҳлик берадиган кишилардир
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Шунингдек, (яъни, ҳақ йўлга ҳидоят қилгани каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик» (Бақара: 143).

3. Даъватчилар - дунё-ю охиратда нажот топгувчи кишилардир
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исёндан-гуноҳдан кайтаргувчи бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон: 104).

4. Даъватчилар - энг гўзал сўзларни сўзлагувчи кишилардир
Зеро, бу ҳақда Яратган Аллоҳ шундай дейди:
«(Одамларни) Аллоҳ (нинг дини) га даъват қиладиган ва ўзи яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонларданман», деган кишидан чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 33).

5. Даъватчилар - пайғамбарларнинг меросхўрларидир
Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир».
Ушбу олимлар ва Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчилар туркумига халқларни эзгуликка чақириб, инсониятни тўғри йўлга олиб чиқишлик билан Пайғамбарнинг изидан кетаётган кишилар киради.

6. Даъватчиларнинг ҳаққига еру осмон аҳли истиғфор сўрайди
Абу Умомадан Имом Термизий ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло, Унинг малоикалари, еру-осмон аҳли, ҳаттоки, инидаги чумоли-ю сувдаги балиқлар ҳам, инсонларга яхшиликни таълим бераётган кишининг ҳаққига салавот айтадилар».
Аллоҳнинг салавот айтиши - бу, Унинг раҳматини ёғдириши, фаришталарнинг саловот айтиши - у инсонга истиғфор сўрашлари ва бандаларни салавотлари эса – унинг ҳаққига дуо қилишларидир.

7. Даъватчиларнинг ажрлари узилиб қолмайди
Бунга Пайғамбаримизнинг ушбу сўзлари далолат қилади: «Кимки инсонларни ҳидоятга чақирса, у, ўзига эргашган инсонлар эга бўлган миқдордаги савоб билан ажрланади. Ва бу эса эргашганларнинг савобларидан ҳеч нарсани камайтирмайди» (Имом Муслим ривояти).

8. Даъватчилар учун, инсонларни тўғри йўлга чақириш, дунёдаги жамики нарсалардан яхшироқдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қиладилар: «Аллоҳга касамки, Аллоҳнинг сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши, сенга бир пода қизил туяларга эга бўлишдан яхшироқдир» (Араблар қизил туялар, туяларнинг энг яхшиси дейдилар.) ёки бошқа ривоятда, «Қуёш нури тушадиган жамики нарсалардан яхшироқдир» деб марҳамат қилганлар.
Қарайлик, агар бир даъватчининг меҳнати, бир инсонни ҳидоятига сабаб бўлиши шу даражада улкан баҳоланар экан, унда бир жамоат ёки катта бир гуруҳнинг ҳидоятига сабаб бўлса, даъватчига қанча мукофотлар берилар экан?!
Агар бу даъват иши бутун бир жамиятлар ёки халқлардаги туб ўзгаришларга сабаб бўлса-чи?!
Шубҳа йўқки, албатта бу ишга ато этилмиш Аллоҳнинг мукофоти ўсади ва у одамлар наздида ҳам, янада эътиборли мавқега чиқади.

Admin   11-03-2009, 07:46 AM
#33
Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик Ширкдур

Савол: Кўп кишиларни: “Мадад, я Муҳаммад! Мадад, я Саййидина Ал-Ҳусаин! Мадад, я Саййид я Бағовий …“ деганларини эшитаман-у, лекин маьносини билмайман.
Жавоб: Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин!
Шуни яхши билиб олиш керакки, Аллоҳ таоло махлуқотларни якка Ўзигагина ибодат қилишлари ва ибодатларда Уни яккалашликлари учун яратди. Аллоҳ таоло шундай деди:
“Мен Жин ва Инсон тоифасини фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим” (Зариёт сураси, 56-оят).
Аллоҳ таоло ўзларини қавмларини якка Аллоҳга ибодат қилишлари ва Ширкдан қайтаришлари учун элчилар юборди, Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
“Биз сиздан аввал ҳеч бир Расул юбормадик, магар унга ваҳий қилдикки: “Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ барҳақ маъбуд йўқ”” (Анбиё сураси, 25-оят).
Ширк - бу ибодатни Аллоҳдан ўзгага қилишликдур ва дуо ҳам ибодат жумласидандурки, уни фақат Аллоҳгагина қилинмоғлиги керак ва уни бошқаларга қилишлик мумкин эмасдур. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
" الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ " رواه الترمذي (2969) . وصححه الألباني في صحيح الترمذي
“Дуо ибодатдур” (Имом Термизий ривояти, 2969. Саҳиҳ Термизийда Шайх Албоний саҳиҳ деганлар).
Саволда қайд қилинганидек, Аллоҳдан ўзгадан мадад сўрашлик бу Аллоҳдан ўзгага дуо қилишлик кабидур, шунинг учун ҳам бу ширк жумласидандур.

Admin   11-03-2009, 08:10 AM
#34
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Самовот ва Ерларни, зулмат ва нурларни яратган, илмни жаҳолат устига фазилатли қилиб:
«Биладиганлар ва билмайдиганлар тенг бўла оладими?» (Зумар: 9) деган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Мен «Ягона, шериксиз, илм ва дин учун салоҳиятли нарсаларни Билгувчи Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, ҳамда Муҳаммад Аллоҳнинг «Аллоҳ ким учун яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ қилиб қўяди» (Имом Бухорий, Саҳиҳул-Жомеъ, 1/130, 136, 137. Имом Муслим, Саҳиҳул-Жомеъ, 6/ 393, 396) – деб айтган бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва саҳобаларига Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган барчага салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг ...
Ҳой, одамлар!
Аллоҳ таолодан тақво қилинглар ва фойдали илмни олиш билан, Унинг шаръий аҳкомларини ўрганинглар! Чунки, илм – нур ва ҳидоят, жаҳолат эса – қоронғулик ва зулматдир. Аллоҳ таоло пайғамбарига нозил қилган ваҳийни ўрганинглар! Чунки, уламолар – пайғамбарлар ворисидирлар. Пайғамбарлар дирҳам ва динор эмас, илмни мерос қилиб қолдирдилар. Уни ким олган бўлса, уларнинг меросидан етарлича насиба олибди.
Илмни ўрганинглар! Чунки илм – дунё ва охиратдаги юксалиш, Қиёмат кунигача давом этган ажрдир.
Аллоҳ таоло айтди:
«Аллоҳ ичингиздаги мўъминлар ва илм аҳлининг мақомларини кўтаради» (Мужодала: 11).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам фарзанди вафот этса учтадан бошқа барча амаллари тўхтайди: жорий садақа ёки ўзидан сўнгра фойдаланиладиган илм ёхуд дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд» (Имом Муслим, Саҳиҳул-Жомеъ, 3/ 1255, 5/ 72, 11/ 68).
Раббоний уламоларнинг осорларига боқинг! Қанча ойлар ва йиллар ўтган бўлишига қарамай осорлари тилларда достон, йўлларидан эса издлошлари юрмоқда. Хотиралари ҳеч унутилмади, қилган ишларига миннатдорчилик изҳор этилмоқда. Бирон ерда номлари тилга олинса: «Аллоҳ раҳмат қилсин!» деб ҳақларига дуолар қилинмоқда. Солиҳ амаллар ва олий одоблар тилга олинса, улар бу ишларда доим ўрнак бўлишмоқда.

Admin   11-03-2009, 08:13 AM
#35
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ҳой, одамлар!
Илм ўрганиб, унга амал қилинглар. Чунки, илм ўрганиш – Аллоҳ йўлидаги жиҳод, илмга амал қилиш – нур ҳамда Аллоҳ берган фаҳмдир:
«Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!» (Анъом: 122).
Ҳой, одамлар!
Биз, янги ўқув йилининг бўсағасида турибмиз. Бу ўқув йилида ўқувчилар ўзларига дарс берадиган ўқитувчиларни, ўқитувчилар эса ўзларидан фан, одоб ва ахлоқларни ўрганадиган ўқувчиларни кутиб оладилар. Ажабо, буларнинг ҳар иккиси бир-бири учун нималарни тайёрлаб келди экан?
Ўқувчилар ўқув йилига жиддий ва фаол тайёргарлик кўришлари, ҳар боб ва ҳар йўлдан билим олишга имкони борича тиришишлари, қалбларига ўрнашиши учун кучларини сарф этиб, йил бошидан ҳаракатларини кучайтиришлари керак. Шундай қилишгина билимнинг ўрнашиши ва билим олишнинг қулайлашиши учун муҳим омилдир. Агар йил бошидан илмларни аста-аста ўрганиб борса, унга енгил бўлади. Йил бошида дангасалик қилса, кейин ишлари қийинлашади. Ўрганиши керак бўлган дарслар кўпайиб, билими юзаки бўлиб қолади: қалбига ўрнашмайди, хотирасидан жой олмайди.
Сўраш билан олган билимини, фойдали билим бўлиши учун, ўзига татбиқ қилиши, ўқувчининг вазифаларидан биридир. Илмга амал қилиш – билимнинг самарасидир. Жоҳил одам – билими билан фойдалана олмаган ва билимига амал қилмаган олимдан кўра яхшироқдир. Чунки, билим – қурол бўлиб, ё сизнинг фойдангиз ва душманингиз зарари, ёхуд фақат сизнинг зарарингиз бўлади.
Ҳой, ўқувчи!
Бирон диний масалани ўрганган бўлсанг, унга амал қил! Ахир, амал қилмасанг билимнинг нима кераги бор?! Айтчи, бир одам тиббиёт фанини ўрганган ва унга амал қилмаган: на ўзини ва на бошқасини даволамаган бўлса, унинг билимидан нима фойда?! Шаръий илмларни татбиқ қилмаслигинг худди шунга ўхшайди, балки, оқибати ундан кўра қаттиқроқдир. Агар шаръий билимларга амал қилсанг, у илмлар сенинг манфаатинг учун, амал қилмасанг зарарингга ҳужжат бўлади.
Ҳой, ўқитувчилар!
Зиммангизда Умматингиз ва сиздан таълим олаётган ўқувчиларнинг улкан ҳақлари бор. Бу ҳақларни Аллоҳ учун холис, Аллоҳдан мадад сўраб, ўз болаларингиз ва сизлардан таълим олаётган ўқувчиларингиз манфаати учун, адо этингиз. Таълим берар экан холис бўлингиз, тушунтириш учун қулай ва осон усулларни танлангиз. Ҳар бир синфга ўз лаёқатига лойиқ дарс берингиз, қуйи синфларга юқори синфларга дарс бергандек дарс бермангиз. Ўқувчилар кўз олдида гўзал ва олийжаноб ахлоқни намуна қилиб кўрсатингиз ҳамда пасткаш ва сафил ахлоқлардан йироқ бўлингиз. Чунки, ўқувчи устозидан фанларни ўрганганидек, ахлоқларни ҳам ўрганади. Уларни имконият туғилган ҳар бир фурсатда гўзал ахлоқли бўлишга чорлангиз. Чунки самимимй ўқитувчи – таълим ва чиройли тарбияни ўзида мужассамлаган инсондир. Зеро, Аллоҳ таоло яхшилик қилганларни суяди. Аллоҳу таоло айтди: Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм:
«Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Роббиларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир. Аллоҳ осмонлар ва Ердаги бор нарса Ўзиники бўлган зотдир. Кофирлар учун қаттиқ азоб — ҳалокат бўлгай» (Иброҳим: 1, 2).
Аллоҳ таоло мен ва сизларга Қуръон Каримда баракалар ато этсин.

Admin   11-07-2009, 11:14 PM
#36
Мени қутқаринг!


Муаллиф: Абдулмалик Қосим
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Гул ёшидаги бир қиздан кетма-кет ҳайқириқлар келди...
Ундан сўнгра ёш жувондан ҳам шундай ҳайқириқлар келди...
Ҳамма хотин-қизлар бир овоздан бир талабни қилмоқдалар: бахт-саодат, қувонч ва нафс барқарорлиги, ҳамда сокинлиги қаерда?!
Бизларни қайғулар тутиб, ғамлар қийнай бошлади. Ҳатто, ётоқхоналаримизда ҳам самоларимизда сузган гуноҳ булутлари бизни ўз ҳолимизга қўймаяпти...
Бизларни чор тарафдан шаҳват оловлари қамради, экранлар шаҳвоний ҳирсларимизни қўзғай бошлади... Бироқ, қалбимиз тубида қолган иймон зарралари сизларга қараб ҳайқирмоқда: «Бизларни қутқарниглар!»
Муслима синглим!
Биз, оммавий-ахборот воситалари кўпайиб, дунёни кўнгил очар ва жозибали нарсаларга тўлдирган, натижада, бахт-саодатни чилпарчин қилиб, бахтиқароликни яқинлаштирган моддий маданият билан тўлиб тошган оламда яшамоқдамиз.
Ушбу телба тўлқинлар мавж урган денгиз ўртасида, мусулмон одам, ёйилган шубҳалар ва шаҳватларнинг кўпайганини кўрар экан, ўзининг фитналар гирдобига тушиб қолишидан қўрқади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олдингизда зулматли кечани босиб ўтгандек фитналар бор. Банда у фитналарда мусулмон бўлиб тонг оттирса, кофир бўлиб кечкиртиради. Мўъмин бўлиб кечкиртирса, кофир бўлиб тонг оттиради» - деган эдилар (Абу Довуд ривояти).
Кенглиги самовоту-ердек бўлган жаннатдан умидвор бўлиб ва тойилишдан қўрқиб, сизларга ёлғизлигингиз ва Шайтон васвасаларини кетказадиган ҳамда гуноҳлар зийнатли қилиб кўрсатган пардаларни йиртиб ташлайдиган Аллоҳ таъоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соф ва тиниқ сўзларидан бир дебочани тақдим этмоқчиман. Шояд бу сабабли сизга аламли азобдан қутқариш учун Аллоҳнинг раҳмати етиб келса ва сизни ҳалокат ва вайронанинг буюк дарвозаларига тушишдан сақлаб қолса!
Муслима синглим!
Муслима хотин-қизларга таҳдид солган хатарлардан бири – унинг шаҳвоний ҳирсларини қўзғаш ва олдида шаҳват эшикларининг икки табақасини ланг очишдир. Бу, хотин-қизлар эътибор бермайдиган ибтидолар билан бошланиб, уларни ҳаром қилинган зино – ношаръий жинсий алоқа қилишга олиб боради.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Одам ўлдиришдан сўнг зинодан кўра қаттароқ гуноҳ борлигини билмайман» - деган эди.
Аллоҳ таъоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинони ёмон иш ҳамда хатарли натижалари бўлгани учун ҳаром қилдилар. Аллоҳ таъоло зинога сабабчи бўладиган барча нарсаларга яқинлашишни таъқиқлади. Чунки бу сабаблар, зино томон биринчи одимлардир:
«Зинога яқинлашманглар, чунки у ҳаёсизлик ва ёмон йўлдир» (Исроъ: 32).
Зино - Аллоҳ таъолога шерик қилиш, одам ўлдиришдан кейинги катта гуноҳларнинг каттароғидир. У – ифлослик, ҳаёсизлик, ҳалокатли ва қаттиқ гуноҳдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таъолонинг ҳузурида Аллоҳ таъолога шерик қилишдан кейин, ҳалол бўлмаган раҳм (бачадон) га эркак киши қуйган сувдан кўра қаттароқ гуноҳ йўқдир»;
«Зоний мўъмин бўла туриб зино қилмайди»
(Саҳиҳ ҳадис).
Аллоҳ таъоло зинонинг ҳаромлигини қуйидаги сўзлари билан таъкидлади:
«... Аллоҳ билан бирон илоҳга ибодат қилмайдилар, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ҳақсиз ўлдирмайдилар ва зино қилмайдилар. Ким булар (дан бирортаси) ни қилса уқубатга йўлиқур. Унга қиёмат куни азоблар бир неча баробар қилинади ва у ерда хўрланиб, мангу қолади. Фақат тавба ва солиҳ амаллар қилган кишиларгина бундан мустаснодир. Ўшаларнинггина Аллоҳ ёмонликларини яхшиликка айлантиради. Аллоҳ раҳмли ва мағфиратли зотдир» (Фурқон: 68-70).
Аллоҳ таъоло бу оятда зинони Аллоҳга шерик келтириш ва одамни ноҳақ ўлдириш билан боғлади ҳамда унинг жазоси, модомики, банда бунинг сабабини тавба, иймон ва солиҳ амал билан кетказмас экан, кучайтирилган азоблар билан жаҳаннамда мангу қолиш эканини белгилади.
Аллоҳ таъоло банданинг нажоти ва бахт-саодатини жинсий аъзосини зинодан сақлашига боғлади. Унинг бундан бошқа иложи йўқдир. Аллоҳ таъоло деди:
«Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар» (Мўъминун; 1 – 6).
Муслима синглим!
Зино – баланд уйларни вайрон қиладиган, кўтарилган бошларни эгадиган ва чечан тилларни соқов қиладиган ордир. Зино – қанчалар кўп бўлмасин, обрў кийимини ечишга қодир турдаги ордир. Зино – бир оилага тушса, унинг бутун оппоқ саҳифаларини бўяб, қараган кўзларга қора нарсадан бошқа нарсани кўрсатмайдиган қора доғдир.
Зинонинг жазоси:
Аллоҳ таъоло зинонинг жазосини уч хусусият билан хослади:
1) Қаттиқ қийналиш ва ҳунук шаклдаги ўлим.
А) Аллоҳ таъоло зонийларга нисбатан бандаларда раҳм-шафқат бўлишини таъқиқлади.
Б) Аллоҳ таъоло зонийларнинг жазоларини ижро этиш асносида мўминларнинг ҳозир бўлишларига амр этди. Бу, жазонинг манфаати ва зино қилмаслик учун берилган дашномнинг энг ҳикматлисидир.
Дунёдаги жазо:
Зоний эркак ва аёл уйланган бўлсалар, жазолари ўлгунларига қадар тошбўрон қилишдир. Токи баданларининг барча ерида аламни ҳис этсинлар. Уларни тош билан уришнинг маъноси, уларнинг оила уйининг бузганликларидан киноядир. Гўё улар ўзлари бузган бинонинг тошлари билан тошбўрон қилинадилар. Агар уйланмаган бўлсалар, олий навли дарра билан юз марта саваланадилар ва бир йил юртларидан сургун қилинадилар.
Зинонинг жазоларидан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечанинг ярмида само эшиклари очилади ва нидо қилувчи нидо қилади: «Сўраган борми, сўрагани берилса? Қийналган борми, қийналганлари кетказилса?». Дуо қилган барча мусулмоннинг дуоларини Аллоҳ қабул қилади. Фақатгина, жинсий аъзоси орқасидан кун кечирган зоний аёлнинггина (дуоларини Аллоҳ ижобат қилмайди) ...» (Имом Аҳмад ва Табароний яхши ривоят силсиласи билан ривоят қилдилар).
Зинонинг зарарлари:
* Зинонинг ёйилиши билан касалликлар кўпаяди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «... Зино бир халқда тарқалиб, уни ошкор қилсалар, ўрталарида вабо ва аввалги аждодларида кўринмаган касалликлар ёйилади» (Ибн Можжа ривояти).
Бу ҳозирги бошбошдоқлик ва разолат ҳукмрон бўлган халқлар ичида очиқ-равшан кўринмоқда.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу деди: «Қайси қишлоқда судхўрлик ва зино пайдо бўлса, Аллоҳ таъоло уни ҳалок қилишга изн беради».
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларини баён қилган хадисларида шундай дедилар: «... Тандир каби даричаси бўлган ердан ўтдик. Унинг таги кенг ва усти тор бўлиб, остидан олов ёқилар эди. Олов яқинлашса, унинг ичидаги (одамлар) тепага қараб чиқишар ва чиқиб кетишларига оз қолар, олов сўнса, ичкарига қайтишар эди. У ерда яланғоч эркак ва аёллар бор эди. Мен: «Улар кимлар?» - дедим. (Менинг) икки (ҳамроҳим): «Улар зино қилган эркак ва аёллар» - дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир аёлга зино қилган киши ва ўша аёлга қабрда бу (Ислом) Уммат(и) азобининг ярми бўлади».
* Зино ёмонликнинг барча ҳислатлари: Динга кам эътибор бериш, тақвонинг кетиши, мурувватнинг бузилиши, ҳамият ва рашқнинг камайишини ўз ичига олади. Табиийки, зонийда тақво, вафодорлик, ростгўйлик, дўстликка садоқат ва оиласига ҳамият ва ғайратни кўра олмайсиз.
* Юз ва қалбнинг қоп-қора бўлиши, нурининг сўниши, қайғу-аламларнинг кўпайиши, безовталик, умрнинг калта бўлиши, умр баракасининг бўлмаслиги ва фақирлик. Салафлардан келган хабарда: «Аллоҳ таъоло золимларни ҳалок ва зонийларни фақир қилади», деган жумлалар бор.
* Зино, зино қилган одамнинг гўзал исми: иффат, эзгулик ва адолат исмларини тортиб олади. Натижа ўлароқ зонийга фожир, фосиқ, зоний ва хоин исмларини бадал қилади. Бундан ташқари, зино, зонийнинг юзларида ҳам ифодаланган, ёлғизлик, руҳий қийналиш ва руҳий яраларни вужудга келтиради.
* Зинонинг энг хатарли оқибатларидан бири – ҳаётнинг ёмон натижалар билан тугалланишидир. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Ўлим талвасасидаги кўплаб одамларга қарасангиз, уларнинг қилган ёмон ишлари эвазига улар билан яхши хотима ўртаси тўсиб қўйилганини кўрасиз».
Муслима синглим!
Гуноҳларнинг каттаю кичигини қилишга журъатли бўлишдан сақланинг! Чунки жоҳилият замонида яшаган араб хотин-қизлар зинодан нафратланишар ва ҳур (чўри бўлмаган) хотин-қизларнинг зино қилишларини ёқтирмас эдилар. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин-қизларга Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликлари, ўғирлик ва зино қилмасликларига байъат қилганларида, Утбанинг қизи Ҳинд таажжуб билан: «Ё Расулуллоҳ, ҳур хотин-қизлар ҳам зино қиладиларми?» - деб савол берган эди.
Арабларнинг: «Ҳур аёл – сийналари билан рўзғор тебратмаган аёлдир», деб айтилган мақоллари ҳам бор.
Муслима синглим, Аллоҳ таъоло сизни кўриб турганини унутманг! Аллоҳнинг розилигига хилоф ишларни қилиш ва Аллоҳ ғазаб қиладиган нарсаларга тушиб қолишдан сақланинг!

Нажот йўли

Муслима синглим!
Аллоҳ сизни иффат билан ўз паноҳида сақласин ва тақво зийнатлари билан безасин! Синглим, нажот йўлидан юринг, ғафлатдан уйғонинг, сизни жар томон олиб бораётган ва ботқоқликка тушираётган нарсалардан узоқ бўлинг!
Қутулиш йўлларидан баъзилари:
1. Уйда, машинада, савдо-сотиқ дўконларида, тайёра ва бошқа ерларда ажнабий эркак билан ёлғиз қолмаслик.
Синглим, сиз Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилган ва ўзининг Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатсиз бўлишга рози бўлмаган аёл бўлинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак (бегона) аёл билан ёлғиз қолар экан, уларнинг учинчиси Шайтон бўлади» - дедилар.
2. Имкони борича бозорларга камрок бориш ва Аллоҳ таъолонинг:
«Уйларингизда ўтиринглар!» (Аҳзоб: 33) амрига итоат қилиб, уйда ўтиришни лозим тутиш.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Аёл Аллоҳ таъолога уйида ўтирганидан кўра кўпроқ яқин бўла олмайди» - деди.
Уйдан чиққанинггиз маҳал ёнингизда эркак маҳрамингиз ёки сизга яқин бўлган ишончли аёллардан бири бўлсин. Сотувчи билан бакор сўзлар билан савдо қилинг. Табиийки, динингиз зарарига сўмларингизни оз сарф бўлишига эҳтиёж йўқ. Аллоҳ сақласин!
3. Уйдан чиқишда безаниб ва очиқ-сочиқ чиқмаслик. Чунки бу – фитна ва одамларнинг нигоҳини жалб қилиш сабабларидан биридир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматимнинг икки тоифаси жаҳаннамга кирадилар. ....... кийинган яланғочлар, қоматлари эгилган ва бошқаларни ўзига жалб қилган аёллар ...».
Энг яхши пардаланиш - або (кенг кийим) кийиш, қўллар ва оёқларни тўсиш ва атир сурмасликдир. Синглим, сиз мўминларнинг оналари бўлмиш пайғамбаримизнинг беназир рафииқалари ва саҳобаларнинг рафиқаларидан ўрнак олинг. Чунки улар қоп-қора кийимларни ўраб чиқишар ва ҳеч бир аъзолари кўринмас эди.
4. Ҳой, муслима, тубан ойномаларни мутолаа қилиш ва ҳаёсиз фильмларни кўришдан сақланинг! Чунки улар шаҳвоний хирсларни кўзғаб, фаҳш ишларни қилишни қулайлаштиради, фаҳш ишларни «севги» ва «садоқат» номи билан зийнатли қилиб кўрсатади ҳамда зинони «эркак ва аёл ўртасидаги етилган ҳиссий алоқа» деб баён қилади. Сиз оилангиз, қалбингиз ва ақлингизни ҳаром алоқалар билан бузманг!
5. Аллоҳ таъоло деди:
«Одамлар орасида шунақа кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун лаҳвул-ҳадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор» (Луқмон: 6).
Муслима синглим, қўшиқ ва куйларни эшитишдан сақланинг. Қуръон оятларини эшитишга, зикр ва истиғфор айтишга одат қилинг. Ўлимни ёдингизга олиб қилган ишларингизни ҳисоб-китоб қилинг. Аллоҳга осий бўлган он, Аллоҳ сизга инъом қилган неъматларга нонкўрлик қилган бўлиб, Аллоҳ сиздан уларни тортиб олишини унутманг.
6. Олий, Қудратли ва барча сирларни билиб турадиган зотдан қўрқиш, ҳавф турларининг энг буюги бўлиб, гуноҳ ишлардан тўсади. Фараз қилинг: мингдан бир имкониятда адашиб, зино қилиб қўйсангиз ва бу қабоҳатни ота-онангиз, ака-укангиз, акраболарингиз ва умр йўлдошингиз билиб қолса, нима содир бўлиши мумкин?! Уларнинг тасаввури ва тилларидан, ҳатто, ўлаётган пайтингизда ҳам: «У – зония эди!», деган фикр ва сўзлар чиқмайдими?!
7. Муслима синглим, дугоналарингиз сизга ёрдамчи ва сизни тўғри йўлга йўлловчи солиҳалар бўлсин. Чунки инсон ўта заиф бўлиб, шайтонлар уни чор атрофдан ўраб олгандир. Ёмон дугонадан узоқ бўлинг! Чунки у, ўғри каби билдирмай келади-да, сизни ҳаром ишга судраб, ўзи қочиб қолади. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари (Абу Толиб) ни эсланг. У - ёши улуғ ва ақли расо инсон эди. Бироқ, ўлими олдида ҳузурига келган ёмон дўст - Абу Жаҳл унинг мушрик бўлиб вафот этишига сабаб бўлди.
8. Муслима синглим, кўп дуо қилинг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо ва истиғфорни кўп қилар эдилар.
9. Муслима синглим, ўтаётган ҳар бир онингизда Қуръон ўқинг ва имкони борича ундан ёд олинг. Агар ҳимматингиз олий бўлса, Қуръон ёдлатиш ҳужраларига боринг ва Қуръон ёдланг! Чунки нафсни тоат-ибодат билан чалғитмасангиз, сизни гуноҳ ишлар билан чалғитади.
10. Синглим, вақтингизни ўтказиш ва ҳирсингизни қондириш учун ҳаром муносабатлар қуриш, руҳан пучлик ва юрак торлиги бўлиб, унинг манбаи тоат ва ибодатдан узоқликдир:
«Менинг зикримдан юз ўгирган одам учун оғир ҳаёт бор» (Тоҳа: 124).
11. Муслима синглим, тез кунда бу дунёдан ҳаётингиз давомидаги барча нарсаларни ёзган номалар билан сафар қиласиз. Агар бу номалар тоат-ибодат билан тўла бўлса, хурсанд бўлинг, агар бошқача бўлса, ўлимдан аввал тавба қилишга шошилинг. Чунки қиёмат – хасрат кунидир..
«Уларни ҳасрат кунидан огоҳлантиринг!...» (Марям: 39).
У кун – расво бўлиш, номалар учадиган ва эмизаётган она чақалоғидан воз кечадиган кундир! Бундан ташқари, қабрга ёлғиз қўйилиш даҳшатини ҳам эсланг!
12. Муслима синглим, телефон кўплаб хотин-қизлар учун тузоққа айланди. Сиз улардан бири бўлманг. Агар биронта бўри сифат эркак билан балоланиб, у билан ҳаром алоқа қура бошлаган бўлсангиз, кучайиб кетишидан аввал зудлик билан у алоқани узинг ва унга эркаклар қандай бўлиши кераклигини етказинг. Чунки Аллоҳ таъоло сиз учун бир кенглик ва нажот беришини унутманг!
13. Эй, сиз, бахт-саодатни излаб, жаннат сари тиришаётган синглим, излаган нарсангиз – жаннат, Аллоҳга итоат этиш ва Унинг фармонларига бўйинсунишдадир.
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амалларни қилса, биз унга покиза ҳаёт ато этамиз» (Нахл: 97).
Муслима синглим, гуноҳни тарк қилиш, тавбани излашдан кўра осонроқдир. Мен сизга Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини эслатмоқчиман: «Агар аёл беш (вақт намоз)ини тўкис адо этса, (рамазон) ойи (рўзас) ини тутса, жинсий аъзосини сақласа ва умр йўлдошига итоат этса, жаннатга хоҳлаган дарвозасидан киради».
Муслима синглим, Аллоҳ таъоло сизни ҳидоятланган, бокира, ҳаёли ва иболилар ҳамда даҳшатли маҳшаригоҳда:
«...жаннатга киринглар сизларга ҳавф ҳам йўқ, сизлар ҳеч ғамгин ҳам бўлмайсизлар!» (Аъроф: 49), деб чақириладиган кунда ибодатгўй солиҳалар қаторида килсин.
Аллоҳ таъоло пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.
* * *

Admin   11-09-2009, 07:46 AM
#37
Сен севганинг билан бўласан …

Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Муҳаммад мустафога салавоту салом бўлсин.
Аллоҳим, биз Сендан Сени севмоқни, Сени севганларни севмоқни ва Сени муҳаббатингга яқинлаштирадиган амалларни биз учун севимли қилмоғингни сўраймиз!
Бухорий ва Муслим ўз саҳиҳларида келтирган ҳадисларида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу шундай ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз билан бирга масжиддан чиқиб келаётганимизда эшик олдида бир кишини учратдик. У:
- Ё Расулуллоҳ қиёмат қачон? - деб айтди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Сен унга нима ҳозирладинг? Шунда у киши бошини қуйи солди, ва:
- Мен у Кунга ҳозирлаган намоз, рўза ва садақаларим унчалик кўп эмас. Лекин мен Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман – деди. Пайғамбаримиз:
- Албатта сен севганларинг билан бирга бўласан - дедилар».
Анас разияллоҳу анҳу айтадиларки: «Исломни кабул қилишдан сўнг бизни энг қувонтирган нарса Расулуллоҳнинг айтган ушбу сўзлари эди: «Албатта сен севганинг билан бирга бўласан»».
Имом Муслим ўз саҳиҳларида Анас разияллоҳу анҳуни яна ушбу сўзларини келтирадилар: «Мен Аллоҳ ва расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи амалларим уларникидек бўлмасада, улар билан бирга бўлишни орзу қиламан».
Имом Ибнул Қоййим - раҳимаҳуллоҳ - муҳаббат ҳақида шундай дейдилар: «У шундай манзилатки, мусобақалашувчилар унга эришиш йўлида мусобақалашадилар, амал қилувчилар унга қайтадилар, эзгу ишларга шошиб-ўзувчилар у сари енг шимариб маҳкам бўладилар, муҳаббат қилувчилар у манзилатда ўзларини содиқликларини намоён қиладилар ва обидлар унинг ёқимли шаббодаси ила баҳраманд бўладилар.
У қалблар қуввати, руҳлар озуқасидир.
У кўз қувончи бўлиб, у шундай ҳаётки, ундан бебаҳра одам ўликлар жумласидандир.
У нурдирки, уни йуқотган одам зулматлар тўфонлари ичра қолиб кетибди.
У шифодирки, ким ундан ажралиб қолса, унинг қалбини жамики касалликлар эгаллаб олади.
У шундай тотли лаззатки, ким уни соғинмас, қўмсамас экан, унинг ҳаёти ғаму-аламлар ичра ўтгусидир. Аллоҳга қасамки, муҳаббат аҳли дунё ва охиратда шарафлидирлар. Улар учун энди Суюклилари тарафидан ундан-да улканроқ насиба бордир».

Энди, кимки Аллоҳни яхши кўрувчи инсондан Аллоҳ уни яхши кўрувчи инсон даражасига кўтарилмоқни истаса, унга ушбу Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Мадорижус сааликийн» китобларида келтирган воситаларни қисқача шарҳи ила тақдим этамиз:
1. Қуръони каримни тадаббур ила тиловат қилиш, унда ирода этилаётган нарсаларни фаҳмлашга ҳаракат қилиш, худди, қул хўжайинининг муродини англаш учун у томонидан берилган китобни ёдлаб маъноларни тушунишга ҳаракат қилгани каби.
Ҳа, кимки Аллоҳ таоло унга сўйлашини яхши кўрса-хоҳласа, у ҳолда, Унинг китобини тиловат қилсин. Ҳасан ибн Али айтган эканлар: «Сизлардан аввалгилар Қуръонни Аллоҳдан келган мактуб деб билар, тунлари уни ўқиб чиқиб, кундузлари уни ҳаётга татбиқ этардилар».
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қуръони азиймни тиловат қилувчи киши, Аллоҳ таоло Ўз каломининг маъноларини инсонларнинг онгу-тушунчаларига етказиш, англатиш билан қанчалик улкан лутф кўрсатганига эътибор қилиши лозим. Шу билан бирга ўқиётган ушбу каломлари башарнинг сўзи эмаслигига диққат қилиши, қалбида мутакаллим-гапирувчи Зотнинг азамати, улуғлигини хис этиши ва Унинг сўзларини тадаббур қилиши керак».
Имом Нававий айтган эканлар: «Аллоҳнинг китобини ўқувчи қори энг аввало, қалбида Аллоҳ таоло билан роз айтишаётганини, Унга муножот қилаётганини хис этиши, тасаввурига келтириши лозим. Пайғамбар асҳобларидан бўлган бир киши Раҳмоннинг сифати бўлган «Ихлос» сурасини намозда такрор ва такрор тиловат қилар эди. Ундан бунинг сабабини сўралганда, у: «Чунки унда Раҳмоннинг сифати бордир. Шунинг учун уни ўқишни яхши кўраман» деб жавоб берди. Бу ҳақда Пайғамбаримизга хабар берганларида: «Унга етказиб қўйинглар, Аллоҳ уни яхши кўради» деган эканлар.
Шу нарсани яхши англашимиз керакки, Қуръон тиловат қилишдан асосий мақсад тадаббурдир. Яъни маъноларини тушунишга ҳаракат қилмоқликдир. Агар тадаббур ҳосил бўлмаса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари каби оятларни такрор-такрор қироат қилмоқ лозимдир, токи, тадаббур ҳосил бўлсин. Абу Зар разияллоҳу анҳу ривоят қиладиларки, бир куни кечаси Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу:
«Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат Эгасидирсан» (Моида: 118) оятини қайта-қайта ўқиб, туни билан намозда қоим бўлган эдилар. Тамийм ад-Дорий разияллоҳу анҳу бир куни туни билан ушбу:
«Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам Охиратлари ҳам мўъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?!» (Жосия: 21) оятини намозда такрор-такрор тиловат қилар, тинмай йиғлар эдилар. Шу алфозда тонг оттирдилар.
2. Фарзларни адо этишдан сўнг Аллоҳга нафл ибодатлар қилиш ила яқинлик қилиш. Албатта у инсонни муҳаббатдан сўнг маҳбублик, яъни Аллоҳ тарафидан севимли бўлиш даражасига элтади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси қудсийни ривоят қиладилар: Аллоҳ таоло дейди: «Менга содиқ бўлган бандамга кимки адоват қилса, унга уруш эълон қилгумдир. Унга фарз этган амалларимни адо этгач, яна Мени муҳаббатимга эришиш учун нафл ибодатларда ҳам қоим бўлишлик ила Менга яқинлашаётган бандам мен учун жуда суюклидир. Агар Мен уни яхши кўриб қолсам, Мен уни эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлгумдир. Мендан нимани сўраса ато этгум ва Мен билан нимадан паноҳ сўраса паноҳимга олгумдир» (Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадис нажот топгувчиларнинг икки тоифасини баён қилади:
1) Аллоҳ буюрган фарзларини адо қилиш ва У зот белгилаган худудларини риоя қилиш ила Аллоҳни яхши кўрувчилар тоифаси.
2) Буюрилган фарзларни адо этиш билан бирга нафл ибодатлар ила Аллоҳга яқинлашган ва натижада Аллоҳ тарафидан суюкли бўлганлар тоифаси. Бу эса Ибнул Қоййим баён этган: «Бу, яхши кўришликнинг авлороқ бўлган даражасига кўтарувчи манзилатдир».
Ибни Ражаб Ҳанбалий айтадилар: «Аллоҳнинг муқарраб авлиёлари икки тоифадирлар. Биринчи тоифани баёни юқорида ўтди. Иккинчи тоифа эса дейдиларки, фарзларни бажаришдан сўнгра нафл-ихтиёрий ибодатларда давомий бўлган инсонлардир. Улар собиқийнул-муқоррибийн (эзгу амаллар қилишда ўзувчи ва Аллоҳга яқин бўлганлар) даража аҳлидирлар. Чунки улар зиммаларидаги вожиботларни ўташлик билан бирга, ихтиёрий ибодатларда ҳам фаол ҳаракат қилишди ва кароҳиятли, ёмон кўрилган амаллардан тийилишда, тақво қилишда бардавомлик билан Аллоҳга яқин бўлдилар. Бу нарсалар ҳадиси кудсийда Аллоҳ таоло: «Бандам Менга нафл ибодатлар ила яқинлашар экан, Мен уни яхши кўриб қоламан» деб марҳамат қилганидек, бандага Аллоҳнинг муҳаббатини насиб этади. Кимники Аллоҳ яхши кўрар экан, уни Ўз муҳаббати, тоати ва марҳамати ила ризқлантириб қўяди. Аллоҳга яқин қилувчи нафл ибодатлар турличадир. Улар намоз, закот, рўза, ҳаж ва умра каби фарз бўлган амалларни ихтиёрий тарзда зиёда қилишдир».
3. Барча холатларда ҳам тил, амал ва ҳол билан Аллоҳ зикрида давомий бўлиш. Банданинг Аллоҳ муҳаббатидан насибаси унинг зикрдаги насибаси микдорига қараб бўлур.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар: «Албатта Аллоҳ таоло айтади: «Қачон бандам Мени зикр этиб, лабини қимирлатар экан, Мен у билан биргаман». Қуръони каримда эса: «Мени ёд қилинглар, Мен ҳам сизларни эслайман - ёд қиламан» дейди.
Бир куни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Саҳобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб марҳамат қилдилар (Муслим ривояти).
Шу билан бирга Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни зикр қилмайдиган инсонларнинг бахтсизлиги ҳақида шундай дейдилар: «Қайси бир қавм бир жойда жамланиб ўтиришса-ю, лекин Аллоҳнинг зикр қилмасдан туришадиган бўлса, худди ўлган эшакнинг сасиган жасади тепасидан тургандек бўлишибди ва қиёмат куни бу ўтиришлари уларга хасрат бўлгусидир».
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бир киши келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули: Ислом шариат - қонун қоидалари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай» деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилинг ҳеч қачон Аллоҳ зикридан тўхтамасин» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Саҳобий разияллоҳу анҳумлар ўз ҳаётлари давомида ушбу ғоят қимматли васиятни теран англаган ва унинг амалига қаттиқ ҳаракат қилган зотлар эдилар. Саҳобийлардан бирлари айтган эканлар: «Тилингни Аллоҳ зикри ила доимо машғул қилар экансан, жаннатга кулган ҳолингда кираcан».
4. Нафс-ҳаво ғолиб келсада ўзи суйган нарсаларидан кўра Севиклиси яхши кўрган нарсаларни ортиқ кўриш-устун қўйиш. Гарчи кўтарилиш машаққатли кечсада, Севикли зот сари юксалиш.
Ушбу иборани шарҳлаб Ибнул Қоййим шундай дейдилар: «Бошқаларнинг розилигидан Аллоҳнинг розилигини устун қўйиш, ихтиёр қилиш ва танлаш. Бунда, банда Аллоҳ рози бўладиган ишнигина хоҳлайди ва қилади, гарчи буни халқлар ёқтирмасин ва ундан ғазаб қилсинлар. Бу Пайғамбар алайҳиссаломларга хос бўлган ийсор-афзални ихтиёр қилиш даражасидир. Ундан ҳам юкорироғи Улул-азм Пайғамбарларга хос. Ундан ҳам юкориси эса Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга хосдир».
Буларнинг бари уч ишни амалга ошириш билангина ҳосил бўлади.
а) Нафс хоҳишларини бўйсундириш, унинг устидан эгалик қилиш;
б) Нафс-ҳаво хоҳишларига мухолиф-қарши бўлиш;
в) Шайтон ва унинг дўстларига қарши курашиш.
Шайхулислом Ибн Таймийя айтган эканлар: «Мусулмон киши Аллоҳдан қўрқиши ва нафс хоҳишларидан тийилиши керак бўлади. Инсон нафс-ҳаво ва шаҳват туфайли жазоланмайди. Балки у шахватларга эргашгани ва уларнинг васвасасига учиб иш қилгани учун жазога мубтало бўлади. Шунинг учун бу хоҳишлардан тийилиш ибодат ва солиҳ амал ҳисобланади».
5. Қалбни Аллоҳнинг исм ва сифатлари, уларнинг маърифати ва улар ҳақида мушоҳадага юзлантириш. Ушбу маърифат боғларида тафаккур ила сайр қилиш. Кимки Аллоҳни исм, сифатлари ва феъллари билан танир экан, шубҳасиз уни яхши кўриб қолади.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Олим Аллоҳга элтувчи йўл устида бўлмас ва Аллоҳни танимас экан уни маърифат сохиби деб тавсифланмайди. Ориф шундай кишики, Аллоҳни исм-сифатлари ва феъллари ила танигандан кейин Аллоҳга қилаётган ибодатида содиқ бўлган, мақсади ва ниятини холис У зот учун қилган кишидир».
Кимки мана шу исм-сифатларни инкор этар экан, у Ислом ва Иймон асосларини бузибди ва эҳсон дарахтига талафот етказибди.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исми бор. Кимки уларни ёд қилса жаннатга киради» деб марҳамат қилганлар.
Quote:«Ёд қилиш» дан мурод бу исмларни маъноларини билиб, унинг тақозосига биноан амал қилиш. Масалан: Аллоҳнинг «Басийр» - «Кўрувчи» исмининг том маъноси Унинг кўриши ўзига хос бўлиб бандаларнинг кўришига қиёс қилинмайди, унинг кўриши олдида бирор нарса тўсиқ бўла олмайди, на зулмат, на девор ва на бошқаси. У ҳар бир ҳаракатни кўриб туради, унинг бир ҳаракатни кўриши бошқасини кўришдан машғул қилиб қўймайди, у бир вактнинг ўзида барча махлуқотларининг ҳаракатларини кузатиб туради. Банда ўз Парвардигорининг кўриши шу каби чексиз эканини билгач, унга ёқмайдиган ва у рози бўлмайдиган ҳар қандай амални қилишдан ҳижолат қилади ва ундан тийилади. Аллоҳнинг исм-сифатларини билишнинг энг буюк самараларидан бири мана шудир. Бошка исм-сифатларнинг маъносини билиш ҳам шу кабидир (Таҳририятдан).
Банда эҳсон, инъом, яхшилик ва лутф ичра буркангандир. Бу неъматни англаш инсон шууридан юқори ва хиссидан кўра баландроқдир. Дарҳақиқат, Аллоҳдан кўра мунъим (неъмат ато этувчи) ва муҳсин (эҳсон қилувчи) йўқдир. Бунга соғлом ақл ҳам, нақл қилинган ишончли хабарлар ҳам далолат қилади. Ақл эгалари - басийрат соҳиблари наздида ҳақиқатан, Аллоҳдан ўзга маҳбуб йўқдир. У зотдан бошқаси буткул муҳаббатга, яхши кўришга мустахиқ-лойиқ эмасдир. Инсонни табиати шулки, унга яхшилик қилганни, лутф-мархамат кўрсатганни яхши кўради. Унга бу марҳамат учун керак бўлса ёрдам беради, душманлардан ҳимоя қилади. Ва унинг жамики эҳтиёжларига кўмак беришга ҳаракат қилади. Агар инсон ҳақиқий маърифатни англаб етса, шуни тушуниб етадики, унга муҳсин Зот - Аллоҳ субҳанаҳу ва таологинадир ва Унинг ато этмиш анвойи эҳсонларини адоғи йўқдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳнинг неъматларини ҳар қанча санасангиз ҳам адоғига етолмайсиз» (Иброҳим: 34).
Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: «Қалб бу шундай нарсаки - унинг хосиятидан инсон инсон бўлиб етишган. У бу улкан мулк-салтанатдаги кўтаришдан еру осмонлар, тоғлар ожиз бўлган иймон омонатини ихтиёр этган ва Аллоҳ таолонинг тўғри йўли ва ҳидоят устида ихтиёрий истиқоматни танлаган идрок, фарқлаш ва маърифат қувватидир. Ҳеч ким ушбу қувватнинг моҳиятини, жисмнинг ичкариси ёки ташқарисида бўлган марказини билмайди. Бу Аллоҳ таолонинг инсонга жо этган сиридир ва буни Ундан ўзга ҳеч ким билмас».
6. Бутун қалби билан Аллоҳ таоло ҳузурида ўзини ҳокисор тутиш, бўйинсуниш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«У Кунда овозлар ҳам Раҳмонга таъзим қилур, бас, фақат пичирлашнигина эшитурсиз» (Тоҳа: 108).
Салафларимизда хушуъ, ҳокисорлик жуда ажиб кўринишларда бўлган. Бу ҳолатлар уларнинг қалблари мусаффо ва пок бўлганига далолат қилади. Абдуллоҳ ибн Зубайр намозга турган чоғларида, хушуъга берилганларидан устун каби ҳаракатсиз қотиб қолар эдилар. Саждада узоқ қолганларидан, у зотни ёғоч ёки девор деб гумон қилган қушлар елкаларига келиб қўнишарди.
Али ибн Ҳусайн намозга таҳорат олганларида ранглари оқара бошларди. «Таҳорат вақтида сизни ташвишлантирган нарса нимадир?» - деб сўраганларида:
- «Ҳозир мен кимни ҳузурида туришимни биласизларми ўзи?» деб жавоб берган эканлар.
7. Унга муножот қилиш, Унинг каломини тиловат қилиш учун Илоҳий нузул вақтида, тунлари У Зот ила ҳилватда қолиш. Самимий қалб билан убудийят-қулчилик одоби ила У зотнинг ҳузурида қоим бўлиш. Сўнгра буларни барчасини истиғфор ва тавба ила хотималаш.
Аллоҳ таоло мархамат қилади:
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-кўрпаларидан узоқ бўлур ва Роббиларига қўрқув ва умид ила илтижо-дуо қилурлар. Ва биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-эҳсон қилурлар» (Сажда: 16).
Шак-шубҳасиз тун соҳиблари муҳаббат аҳлидандирлар. Балки муҳаббат аҳлининг шарафлиси, обрўлисидирлар. Чунки, узун тунларда У Зот ҳузурида ибодат билан қоим бўлишлари уларда юқорида зикри ўтган барча муҳаббат сабабларини ўзида мужассам қилади. Само амини Жаброил алайҳис-салом Ер амини Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига тушиб, айтардилар: «Билингки, мўминнинг шарафи тунги қиёми-лайли ва инсонлардан беҳожатлигидадир».
Quote:Яъни уларнинг қўлидаги нарсаларга муҳтож бўлмаслигидадир.
Ҳасан Басрий айтган эдилар: «Ибодатлар ичида тунги намоздан кўра кучлироқ ибодатни топмадим». У киши: «Нима сабабли таҳажжудда қоим бўлувчилар инсонлар ичида чиройли юзлиликлари билан ажралиб турадилар?» - деб сўралганида, шундай жавоб берган эканлар: «Чунки улар Раҳмон билан ҳоли қолиб, ибодатда бўлишди ва У зот уларни нури ила кийинтириб, буркади».
8. Содиқ муҳиблар-севувчилар билан бирга бўлиш. Уларнинг покиза каломларининг хушхўр меваларидан баҳраманд бўлиш.
Расулуллоҳ саллолоху алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: «Мен учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирлари билан суҳбат қуриб ўтирганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирларини зиёрат этганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлур».
Мўминнинг Аллоҳ учун бир биродарини яхши кўриши содиқ иймони ва ҳусну ҳулқининг самарасидир. У шундай бир мустаҳкам тўсиқки, у сабабли Аллоҳ банданинг қалбини ҳифз этади ва токи иймон заифлашмасин ва ҳақ йўлдан тойилмасин учун у билан қалбни қувватлантиради.
9. Қалб ва Аллоҳ ўртасини бузадиган, ўзгартирадиган барча сабаблардан четланиш.
Агар қалб фосид бўладиган бўлса, киши ундан дунёвий ишларини ислоҳ қиладиган ҳеч бир фойда топмайди ва уҳровий ишларига манфаатли бўлган бирон-бир наф кўрмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«У Кунда на мол фойда берур ва на бола-чақа. Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келгангина нажот топур» (Шуаро: 88, 89).
Тавфиқ Аллоҳдандир.

Admin   11-11-2009, 12:52 AM
#38
Ислам – религия искренности

скачать [26.46 MB]

скачать[26.41 MB]

скачать [27.11 MB]

скачать [26.9 MB]

скачать [27.72 MB]

Admin   11-11-2009, 01:24 AM
#39
Илм қачон фойдали бўлади?

Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг...
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Quote:Бу хутбани “Ҳожат хутбаси” деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: “Сунан Ибн Можжа”: “Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ”, “Сунан ат-Термизий”, “Сунан Аби Довуд”, “Сунан Ан-Насоий”, Абу Яълонинг “Сунан”и, Байҳақийнинг “Сунан”и, Табаронийнинг “ал-Муъжам ал-Кабир” ва Имом Аҳмаднинг “ал-Муснад” китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ида “Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам”да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, Аллома, Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг “Хутбатул Ҳожа” китобига мурожаат қилинсин.
Аллоҳ йўлидаги дўстлар, шу кунларда ўғил ва қизларимиз ва талабаларнинг илмий ҳосиллари олинадиган мавсумга кириб келмоқдамиз. Мен Аллоҳ таолодан олган билимлари улар учун Аллоҳнинг тоатига ёрдамчи, динларида онг, исломий умматлари учун иззат ва шон қилишини, барчани Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилиши, дунё ва охиратда тавфиқ ҳамда муваффақиятга эриштиришини тилагандек, сўрайман.
Аллоҳ йўлидаги дўстлар!
Таълим ва имтиҳон йўлларига барча халқлар – уларнинг кофиру мўъминлари кирмоқдалар. Хўш, бу илмнинг турли тармоқлари ва ихтисосларида Ислом Умматини ажратиб турадиган хислатлар нима?
Илм Ислом дастурида икки қисмдир:
Биринчи қисм: Шаръий илм бўлиб, унинг асоси – Қуръон, суннат, ижмоъ ва Уммат салафининг сўзларидир. Бу – ақида, ҳаётнинг барча тармоқларини ўз ичига олган шариат, шубҳа, ўзгартириш ва таъвил кира олмайдиган даражада соғлом манбадан келиши билан Ислом Уммати ажралиб турадиган илмдир. Чунки, буни пайғамбарларнинг охиргиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган, Аллоҳ эса Ўз Китобини сақлашни кафолатга олган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни очиқ-равшан баён қилиб етказишга буюрган ва У Зот етказган ва У Зотнинг суннатлари ўтмишдаги ва ҳозирги уламоларнинг ҳаракатлари билан бизгача етиб келгандир.
Ислом Уммати ажралиб турадиган ушбу илмлар ўз бобида бошқа бутпараст халқлар илми у ёқда турсин, китоб эгаларининг бузилган китоб ва илмларидан ҳам тубдан фарқ қилади. Бу – Ислом Уммати ажралиб турадиган, фаҳр, иззат, татбиқ ва амал қилиш билан тараққиёти юзага келган (биринчи) қисмдир. Бу – Ер юзидаги ҳар бир халққа мусулмонлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтириб, уларнинг йўлларига эргашсаларгина насиб этадиган шаръий илмдир.
Иккинчи қисм: Шариатга асосланмаган барча илмлар (фанлар). Яъни, сабабларини ушлагани он Ер юзидаги барча инсонлар тенг бўладиган моддий илмлар. Бу илмлар Ислом уммати ичида зарурий илмга айланиши учун Ислом дастурида икки ишнинг амалга ошиши лозим:
Биринчиси: Бу илмнинг фойдали ва зарарсиз бўлиши. Бу билан зарарли ва мутлақо фойдаси бўлмаган илмлар ўртадан чиқади. Чунки бундай илмлар билан шуғулланиш, зарарли бўлмаса ҳам, вақтни зое қилади.
Иккинчи қисм: бу илмларни ўрганаётган толибнинг яхши нияти.
Ушбу ният Ислом умматининг эҳтиёжи, заруратлари ва унинг бошқа халқлардан беҳожат бўлишига боғлиқдир. Бу ниятгина илмларни, эгалари Аллоҳнинг савобига эришадиган фойдали илмга айлантиради. Меҳнатларимиз, сарфлаётган вақт ва молларимиз, Ислом Умматининг кофирларга бу ишларда қарам бўлиб қолишидан қутилиши билан бу илм – Ислом дастурида талаб қилинган илмга айланадики, унинг соҳиблари Аллоҳнинг ажрига сазовор бўладилар. Ислом дастурида шаръий ва моддий илмлар учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган ихлосга асосланган яхши ният шартдир. Буни бизга шариатни етказган ва саҳобаларига: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар!» – деб айтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ер юзига ёйилиши учун Аллоҳга чақирувчи даъват байроғини тиккан, ҳарбий қўшинларни юбориш билан бирга, эҳтиёж туғилганида саҳобалардан бирининг ажнабий тиллардан бирини ўрганшига буюрган, жанг майдонларида эса эронликларнинг жанговар тажрибаларидан фойдаланган Зот эдилар. Булар – баъзи мисоллар, холос. Бу мавзу кенг бўлишига қарамай, мен уларнинг айримларига ишорат қилиб ўтмоқчиман.
Аллоҳ йўлидаги дўстлар!
Қуръон дастурига кўра қайси илмлар фойдали ва қайсилари фойдасиз эканлигининг ўлчови нима? Бугунги кунда кўпи кофирларда бўлган ва ёшларимиз ҳамда зиёлиларимиз эгаллагандек кўринаётган қайси замонавий илмлар фойдалидир? Бу моддий илмлар қачон фойдали ва тўғри бўлади? (Бу саволларга жавоб бериш учун), Аллоҳ таолонинг Китобидаги уч оят олдида уч марта тўхталиб ўтамиз.
Биринчидан: Аллоҳ таоло Фотир сурасида шундай деган:
«Аллоҳ осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида рангу рўйлари турли-туман бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Яна тоғлардан ҳам оқ, қизил — ранго-ранг йўл(ли тоғлар) ҳам, тим қора (тоғлар) ҳам бордир. Шунингдек одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқар. Шак-шубҳасиз Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир» (Фотир: 27 – 28).
Ушбу икки оятда Аллоҳ таолонинг ягона нарса – осмондан ёғилган сувдан анвойи турдаги нарсаларни яратиши билан қудрати ва камолоти баён қилинган. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло турли рангдаги тоғлар, инсонлар, судралувчилар ва ҳайвонларни яратганидек, қизил, оқ, сариқ, яшил, қора ва бошқа турфа рангдаги меваларни чиқарган. Булар – инсон мудохала эта олмайдиган Аллоҳнинг хилқатидир. Барча махлуқлар Роббиси бўлган Аллоҳ буюк бўлди! Аллоҳ таоло бу оят сўнггида: «Аллоҳдан бандалари ичидан уламоларгина қўрқадилар!» – деди.
Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу бу оятни): «У (уламо)лар – Аллоҳ барча нарсага қодир эканини билган одамлардир!» – де(б изоҳла)ди. Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)нинг бу изоҳи, моддий илм яъни, ўзлари ҳамда Коинотдаги нарсаларни билишлари, Аллоҳ таборака ва таолога далолат қилса ибодат ва итоатга айланишини ва бу билимларини Аллоҳ таолога боғлашлари шериксиз Аллоҳга ибодат қилишга олиб борадиган Аллоҳ қўрқувсини вужудга келтиришини ифодаламоқда. Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): «Раҳмон (Аллоҳ)ни билиш – Унга бирон нарсани шерик қилмаган, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром қилган, кўрсатмаларини ёдда тутган ва Аллоҳга дуч келиб, қилган ишларидан ҳисоб беришига ишонган одамнинг билими, демакдир» – деди.
Шунга кўра Аллоҳга ишониш, Аллоҳдан қўрқишга олиб бормайдиган ҳар қандай илм – аслида, илм эмасдир. (Ҳофиз) ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) ушбу оят тафсирида шундай дейди: «Яъни, Аллоҳдан ҳақиқий қўрққанлар – Аллоҳни таниган олимлардир. Чунки, камолот сифатлари ва гўзал исмлар билан тавсифланган Алийм-Билгувчи, Қодийр-Қудратли Зотни танигани сайин, У ҳақидаги билим такомиллашади, Уни яхшироқ танилади. Ундан қаттиқроқ ва кўпроқ қўрқилади».
Азиз дўстлар, ушбу мезон билан замондош маданият илмлари ўлчанади. Бу маданият илмлари эгаларини Аллоҳ сари ҳидоят этдими? Ёки улар ғурур-алдовни пайдо қилиб, қалблари ушбу моддий илмлар билан кечаю-кундуз Роббисига қарши чиқдими?!
Иккинчи тўхталиш: Аллоҳ таоло айтди:
«Ёки кечалари сажда қилган ва қиём-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўладими)?!» Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?!». Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат оладилар» (Зумар: 9).
Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилган обид билан Аллоҳга ширк келтириб, шерик қилган Зот баробар бўладими? Улар ҳеч қачон баробар бўлмайдилар!! Бу итоатгўй банда Аллоҳга кечаю-кундуз сажда қилиш, охиратдан қўрқиб, Роббисининг раҳматидан ноумид бўлмай қиёмда тик туриш билан тавсифланмоқда. Ҳолбуки у қилган амаллари ва эзгуликлари кўп бўлишига қарамай (Аллоҳга нисбатан) қўрқув ва умид ўртасида бўлади.
Сўнгра Аллоҳ: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?!» – демоқда.
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Аллоҳ таоло: «Эй, Муҳаммад, қавмингизга айтинг: «Роббиларига итоат қилсалар бериладиган савоб ва итоатсизлик қилишдаги масъулиятларини биладиганлар билан, буни билмайдиган, эзгу амаллари учун яхшиликни умид қилмай, қабиҳ амаллари учун ёмонликдан қўрқмай дарбадар юрган одамлар баробарларми?»» – деб: «У иккиси баробар бўлмайди» – демоқда».
(Муфассирлар имоми) Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айрим уламоларнинг: «У (уламо)лар билимлари билан фойдаланиб, унга амал қилган кишилардир. Билими билан фойдалана олмаган ва унга амал қилмаган кишилар эса билмаган одам мақомидадирлар» – деганларини нақл қилди.
Аллоҳ йўлидаги дўстлар, бу – шаръий ва шаръий бўлмаган илмларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам, ушбу оят бир неча нарсага далолат қилади:
Биринчиси: Аллоҳ сари етакламаган илм, қандай бўлмасин, ҳақиқий илм эмасдир.
Иккинчиси: Соғлом-тўғри илм ўз эгасини Аллоҳ ҳузуридаги нарсага рағбат ва унинг жазосидан огоҳлантириб, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ амал қилишга ундайди.
Учинчиси: Ҳаётнинг ғояси, жумладан, илмни турли фанлари ва тармоқларига қарамай ўрганишга ҳаракат қилиш – Аллоҳ таолога ибодат қилиш, демакдир.
Шундагина ҳаёт мезони барқарор бўлади.
Мен ўзим, сизлар ва барча мўъминлар учун Аллоҳдан ҳамма гуноҳларни мағфират қилишини сўрайман. Бас, сизлар ҳам Ундан мағфират сўранглар. Дарҳақиқиат, У – Ғафур-Мағфират қилгувчи, Раҳийм-Меҳрибон Зотдир.
Admin   11-11-2009, 01:29 AM
#40
Иккинчи хутба

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар, анбиё ва расулларнинг энг шарафлисига ва Унга Қиёмат кунигача издош бўлган кимсаларга салавоту саломлар бўлсин.
Учинчи тўхталиш Аллоҳ таолонинг Рум сурасидаги ушбу сўзлари биландир:
«Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланадилар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилади. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» (Рум: 1 – 5).
Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг урушнинг бошида бутпараст эронликлар ғолиб кела бошлаган ва бундан Макка мушриклари қувонган бўлсаларда, румликларнинг ғалаба қозонишларидан берган дараги бордир. Мен Қуртубий (раҳимаҳуллоҳ) бу ҳақдаги сўзларини, Аллоҳ таолонинг: «Мўъминлар у кунда Аллоҳнинг зафари-ёрдами билан қувонадилар» ояти олдида бир тўхташ учун келтирдим.
Қуртубий (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди:
«Одамлар мусулмонларнинг румликларнинг зафари ва румликлар ғолиб келиши учун эътибор берганларини айтиб ўтдилар. Чунки, румликлар мусулмонлар сингари китоб эгалари, эронликлар эса бутпараст эдилар».
Наҳҳос (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Бошқа гап ҳам бор ва у тўғрироғидир: У (мўъмин)ларнинг қувончи Аллоҳ ваъдасининг рўёбга чиқиши (сабабли) эди. Чунки бу – пайғамбарликка ҳужжат эди. Зеро Аллоҳ таоло бир неча йил ичида бўлиши мумкин бўлган нарсадан хабар берган ва у хабар айтилган йиллар ичида амалга ошган эди».
Ибн Атийя (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Буни кичик душман ғалабасига бўлган муҳаббатни назарда тутишга сабаб қилиш шубҳалидир. Чунки унинг жанговар ҳолати кучсиздир. Агар катта душман ғолиб келса, хавф ҳам кучаяди. Сиз бу ҳақда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз дини ва Аллоҳ тарафидан олиб келаган шариатинининг бошқа халқлар устидан ғолиб келишини умид қилиб турган, маккалик мушрикларнинг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни йўқ қилиб, роҳатлантирадиган қиролликни қанчалар хоҳлаган бир пайтларида, ўйлаб кўринг».
Мўъминларнинг қувончи, аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғалабаси сабабли эди. Чунки Бадр кунида Жибрил алайҳиссалом румликларнинг бу зафаридан хабар берган эди. Аллоҳ таоло бу оятлардан сўнгра:
«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар. Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина биладилар» (Рум: 6, 7) – деди.
Одамларнинг талайгина қисми, омма олдида олимдек ва инсон, Ер, фалакиёт ва бошқа нарсалар ҳақидаги кўп фанларни билгандек кўринсаларда, билмайдилар. Бунинг сабаби, Аллоҳ таоло айтганидек:
«Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар» (Рум: 7).
Дунё ҳаётининг зоҳири жуда ҳам чеклангандир. Инсон эса ўзининг чекланган ҳаёти давомида буни чуқур ўрганишга эриша олмайди. Унинг илмининг нисбати, Ернинг бошқа сайёраларга бўлган нисбати кабидир. Ер ва Ердаги ҳаёт, ушбу улкан Коинотга нисбатан замон ва макон нуқтаи назаридан, митти нарсадир.
Кофирларни «Дунё ҳаётининг зоҳиринигина биладилар» – деб тавсифланди. Бунинг бир неча сабаблари бор:
Биринчидан: уларнинг билимлари моддий ва юзаки бўлиб, ҳаётнинг Аллоҳ ирода қилган барқарор қонунлари қолиб, юзаки тарафигагина боғлиқдир. Уларнинг билимлари шу билимларни берган, яратган ва ўлчаб қўйган Яратгувчиларидан айридир. Шунинг учун ҳам улар ҳаётнинг моддий қонунларинигина биладилар. Ҳаётнинг қандай ва нима учун келганини, уни ким яратганини билмайдилар. Бу – кофирлар бехабар бўлган нарсалардир.
Иккинчидан: Кофирлар билимлари, моддий маърифатлари ва унинг кундалик ўсишига маҳлиё бўлиб, ҳар бир оқил одам тафаккур қилиши керак бўлган оддий ҳақиқатни унутадилар. У ҳақиқат: «Инсонни яратишдан қандай мақсад назарда тутилган?».
Ушбу буюк жаҳоншумул маданият, илмий тараққиётнинг ҳайратомуз поғоналарига етганини ҳақида ўйлаб кўринг. Бироқ, шахс «Мени ким ва нега яратган? Оқибат қаерга?» каби оддий саволларга жавоб топа олмаяпти. Билим савиялараи қанчалар баланд бўлмасин, кофирлар ҳақида Аллоҳ жуда ҳам тўғри айтган:
«Улар ҳайвонларга ўхшайдилар, балки улардан ҳам адашганроқдирлар!» (Аъроф: 179).
Илмий моддий фанларнинг биронтасида машҳур бўлган олим, модомики, Аллоҳга лойиқ бўлганидек иймон келтирмас экан, мазкур оят ҳукми остига киради.
Учинчидан: Кофирлар охират, Алоҳнинг ҳузурида ҳисоб ва жазо учун (қайта тирилиб) туришдан бехабардирлар. Аллоҳ таоло оятнинг хотимасида: «Улар – охиратдан бехабардирлар» – деди (Рум: 7).
Охират, ўлимдан сўнгра қайта тирилишни инкор этиш ва ундан бехабар бўлиш, дунё ҳаётининг ўлчовларида катта дарз очади. Дунё ҳаётигагина боққан инсоннинг билими кемтик ва юзакилигича қолади. Бундай одамнинг ҳаётни ҳаётдаги барча ҳодисалар, ҳаётдан отилиб чиқадиган нарсалар билан тасаввур қилиши, тасаввур қилганда ҳам тўғри тасаввур қилиши мумкин эмас. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган мўъминнинг ўлчовида нарсаларга боқиш, ҳаёт билан муомала қилиш, ҳаёт ҳақидаги ўлчовлар бутунлай фарқли бўлади. Ҳатто у қурилиш, ободончилик билан шуғулланар ва моддий илмларида илгарилар экан, ҳаётга қисқа фоний дунёни боқий абадий дунёга боғлайдиган барқарор ўлчов ва қонунлар билан муомала қилади. Бу – Мўъмин Исломий Уммат вужудга келтирган маданият билан, давримизнинг кофир маданияти вужудга келтирган маданият ўртасидаги фарқдир.
Бу майдондаги ушбу икки уммат ўртасини таққослар эканмиз, охиратга иймон келтирган ва унинг ҳисобини қилган одамнинг, шу дунёси учунгина яшаб, унинг ортидан бирон нарсани умид қилмаган одам билан учраша олмаслиги яққол намоён бўлади. Бу иккиси ушбу дунё ишлари ёки қийматларининг биронтасини ўлчашда якдил фикр бўла олмайдилар, ҳодиса ёки ҳолатлари учун бир хил қарор бера олмайдилар. Чунки ҳар иккаласининг ҳам нарсалар, ҳодисалар, қийматлар ва ҳолатларга нисбатан айрича қараши бор. Буниси дунёга зоҳирий тарафдан боқса, униси зоҳир ортида зоҳир ва ботин, ғайб ва ошкор, дунё ва охират, ўлим ва ҳаёт, ҳозир, ўтмиш ва келажак, одамлар олами ва жонлилар ва жонсизлар оламини бир-бирига боғлаган боғ ва умумий қонунлар бор эканини идрок этади. Бу – Ислом башариятни олиб чиқадиган ва инсонга лойиқ мартабаларга етказадиган узоқ, кенг ва шомил уфқдир.
Аллоҳ йўлидаги дўстлар!
Ҳа, Аллоҳ ва охиратга бўлган иймонга асосланган маданият билан, Аллоҳга кофир бўлиш ҳамда ҳисоб кунига ишонмасликка асосланган маданият бирлашиши мумкин эмас.
Аллоҳ йўлидаги биродарлар!
Ҳой, илм толиблари!
Ҳой, тадқиқотчилар!
Ҳой, маърифат издошлари!
Ислом уммати сизлардан, бошқалардан беҳожат қиладиган фойдали илмни кутмоқда. Ислом уммати сиздан аввало шаръий илмлари, кейин эса бошқа илмларини юксалтишингизни кутмоқда. Уммат сиздан ўзини биз таниган мағрур, қолоқ эмас халқлар йўлбошчиси, бугунги кундагидек эмас балки ўзига обрўли ва шарафлидек қараладиган умматга айланишни кутмоқда.
Аллоҳ таолодан Ислом умматини уйғотишини ва унинг ўз динига соғлом бир шаклда қайтишини, илмларини соғлом шаръий дастур асосида ўрганишини сўрайман.
Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз қил! Аллоҳим, Ислом Умматининг обрўсини кўтар!
Аллоҳим, биз Сендан барча илм толибларини ҳаётидаги соғлом дастурга муваффақ қилишингни сўраймиз!
Аллоҳим, биз Сендан иймон, фойдали илм ва солиҳ амални сўраймиз!
Аллоҳим, биз Сендан бизга иймонни севимли қилишинг, қалбимизни у билан зийнатлашингни, биз учун куфр, фисқ ва осийликни ёқтирмай, бизларни тўғри йўлдагилар қаторида қилишингин сўраймиз!
Аллоҳим, ширк ва мушрикларни хор қил!
Ҳой Оламлар Роббиси, Ислом душманларини қаерда бўлсалар ҳам яксон қил!
Аллоҳим, ҳой Оламлар Роббиси, бизга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан ёмон ниятда бўлган кимсаларни ўзлари билан ўзларини овора қил!
Ҳой Оламлар Роббиси, уларнинг режаларини ўзларининг ҳалокатларига сабаб қил!
Аллоҳим, Сендан вафот этган барча мусулмонларга раҳм қилишингни сўрайман! Аллоҳим, бизни ва биздан илгари ўтган биродарларимизни мағфират қил ва қалбимизда мўъминлар учун гина-кудурат қўйма! Роббимиз, Сен раҳмли ва меҳрибон Зотсан!
Аллоҳ пағамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Pages (13):    1 2 3 4 5 6 13   
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.