Abu Solih   09-06-2012, 06:40 PM
#1

Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, Вассолату вассаламу ъала ман ла Набийя баъдаҳ, амма баъд...

“Мўмин биродарингдан чиққан калимани яхшиликка йўя олар экансан, фақат яхшиликка йўйгин.” Умардан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу асар саҳиҳ эмас. Чунки:

1. Бу ривоят Умар розияллоҳу анҳуга боғланган исноди йўқдир.

2. Ўқувчи учун Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ бу ривоятнинг санадини келтириб ўтмаганларини ўзи кифоядир.

3. Ибн Касир бу ривоятни заифлигига ишора қилиб “ривоят қилинади” сийғасида келтирдилар. Шу билан бу ривоятни ҳужжат қилиш ботил бўлади.

Умар розияллоҳу анҳудан собит бўлган асар эса у зотнинг Ислом шариатга мувофиқ бўлган сўзларидир. Умар айтадилар: “Одамлар Росулуллоҳ давларида ваҳий билан ҳукм қилинардилар. Ваҳий кесилди, энди сизларни амалларингиздан нима зоҳир бўлса шунга қараб ҳукм қиламиз. Сизлардан ким бизга яхшилигини кўрсатса унга омонлик берамиз, уни ўзимизга яқинлаштирамиз ва унинг ичидагиси билан бизни ишимиз йўқ. Аллоҳ уни ичидагиси Ўзи ҳукм қилади. Сизлардан ким бизга ёмонлик кўрсатса унга омонлик бермаймиз, уни тасдиқламаймиз ҳам, гарчи: Унинг ичида фақат яхшилик, дейишса ҳам.” (Бухорий 2641)

Мана шу сўз Исломнинг асослари билан мувофиқдир, у ҳам бўлса Аллоҳнинг сўзидан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан ва инсонларнинг сўзларидан зоҳирини олиш. Инсонлардан кимки ёмонликни зоҳир қилса, сўзи мужмал (қисқа ва кўп маъно англатядиган) бўладими ёки муфассал (кенг ёйиб айтилган) бўладими - ҳолати ва айтган сўзининг зоҳири олинади (ва шунга қараб ҳукм қилинади).

Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий. “Вақофат Маъал Қоилина биасл Ҳамлил Мужмали ъалал Муфассал”

Муслим   09-09-2012, 01:19 PM
#2
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жазакаллоҳу хойр, фойдалик маълумот келтирибсиз.

Мавзуга оид савол бермоқчи эдим:
Бу гаплар айни мана шу асарга суяниб ҳукм олганлар ҳақидами, ёки барча ҳолатда шундай бўлишлик лозимми? Масалан, биз мусулмонлар орасида биродарингга нисбатан доим яхши гумонда бўлишинг мусулмонларнинг бир-бири устидаги ҳаққи деган гаплар бор. Юқоридаги гаплар бу масалаларга ҳам тегишли бўладими?
Саволимни тушунтира олдим деб умид қиламан.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Solih   09-09-2012, 05:28 PM
#3
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим, Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, Вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ, амма баъд…

Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймон келтирган зотлар, кўп гумонлардан четланинглар! Гумонларнинг айримлари гуноҳдир."

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Гумондан сақланинглар, албатта гумон сўзларнинг энг ёлғонидир" (Муслим). Шу маънодаги ҳадисларлар ва саҳобаларнинг асарлари тафсир ва шарҳ китобларида кўп келтирилган.

Бир мусулмон фаҳш сўзлари билан ҳақорат қилса, сўкса, мусулмон биродарига қўл кўтарса у ҳақида шунда ҳам яхҳи гумонда бўлиш керакми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мусулмонни сўкишлик фосиқликдир, уни ўлдириш эса куфрдир."

Оят ва ҳадислардаги ёмон гумон сўзини - тухмат, деб тушунсак аниқроқ тушунчага эга бўламиз. Ҳофиз Ибн Ҳажар айтадилар: Қуртубий айтди: Бу ердаги гумондан мурод - бирор сабаби бўлмаган тухматдир. Бир инсон очиқ бирор асоссиз зинокорликда айбланганлиги каби. [Фатҳул Барий]

* Бирор сабабсиз солиҳ инсон ҳақида ёмон гумонга бориш ҳаром.
* Фосиқлиги ва хиёнати билан танилган инсон ҳақида ёмон гумон қилиш жоиз.
* Бирор сабаб бўлса солиҳ инсон ҳақида ёмон гумон қилш жоиз.

Қуртубий тафсирда айтадилар: Четланиш лозим бўлган гумонларни бошқа гумонлардан фарқи шундаки, бирор саҳиҳ аломат, ёки очиқ сабаб бўлмаган ҳолда ёмон гумон қилишлик ҳаромдир, ундан тийилиш вожибдир. Доимо ундан яхшилик ва омонатдорлик кўрилган инсон ҳақида шундай. Ундан (сабабсиз) фасод ва хиёнатни гумон қилишлик ҳаром. Инсонларни орасида ишончсиз бўлиб ва хобис (ифлос) ишлар билан машҳур бўлганлар эса бундай эмас.[Қуртубий тафсири]

Яна ҳам тушуниш учун гумонларни уч қисмга бўламиз:

1. Яхши гумон. Солиҳ мусулмон ҳақида яхши гумон қилишим лозим.
2. Бирор сабабсиз ёмон гумон. Бирор сабабсиз солиҳ инсон ҳақида ёмон гумон қилиш харом.
3. Сабаби бор ёмон гумон. Солиҳ бўлиб танилган инсондан фисқ сўз ёки амал зоҳир бўлса у ҳақида ёмон гумон қиламиз. Биз унинг фосиқлигини яхшиликка буриб гумон қилишимиз керак, дейишлик айни хатодир.

Умардан келган заиф ривоятда: Мўмин биродарингдан чиққан калимани…" бу ерда айнан сабаби бор ҳолатдир. Уни яхшиликка йўйилмайди, балки Ислом кўрсатганидек Қурон ва Ҳадис асосида ҳукм қилинади, қалби Аллоҳга ҳавола. Ёмон гумон ҳақидаги бошқа оят ҳадисларда эса мусулмондан бирор фисқ калима чиқмасидан, ёки фисқ амал содир бўлмасида аввал у ҳақида ёмон гумонга боришдан қайтарилган.

Хиёнатчи ва фосиқлиги очиқ бўлган инсонлар ҳақида эса ёмон гумонлар жоиз, чунки улар ҳақида ёмон гумонга боришнинг сабаби бордир (у хиёнатчи).

Ибн Усаймин айтадилар: Аллоҳ таоло айтди: "Кўп гумонлардан четланинглар". Аллоҳ гумонларнинг ҳаммасидан деб айтмади. Гумонлар икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: Инсон ҳақида яхши гумонда бўлиш. Биродаринг, модомики у яхшилардан экан у ҳақида яхши гумонда бўлишинг шартдир. Модомики у адолати зоҳир бўлган мусулмон экан у ҳақида яхши гумонда бўлгин. Унинг мусулмончилигидан ва амалларидан нима кўринган бўлса шундай мақтов сўзларини айтгин.

Иккинчи қисм: Ёмон гумон, адолати зоҳир бўлган мусулмон ҳақида ёмон гумонда бўлиш ҳаромдир. Бу уламоларнинг сўзларидир. Аммо ёмон гумон қилинишликка лойиқ бўлган бирор асос бўлса, инсонлар у ҳақида ёмон гумон қилишлари жоиздир. Бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин бўлган сўз: "Инсонладан улар ҳақида ёмон гумонлар билан эҳтиёт бўлинглар." Аммо бу ҳамма ҳолатда ҳам ишлатилмайди. Бу сўзлардан мурод, улар ҳақида ёмон гумон қилинишликка лойиқ бўлган инсонлардан эҳтиойт бўлинглар, уларга ишониб қўйманглар.

Инсоннинг сабаблари бор бўлган пайтда қалбида бир инсон ҳақида гумон пайдо бўлиши керак. Масалан юзида ёмонлик аломати зоҳир бўлганида, сизга йўлиққанида юзида нафрат аломатлари каби. Ёки у инсонниг аҳволидан хабардаор бўлишингиз мумкин, ёки ундан чиққан сўзлар асосида у ҳақида ёмон гумон қилиш жоиз. Демак бу асос бор бўлган ҳолда бир инсон ҳақида ёмон гумон қилиш жоиздир.

Аллоҳ таоло айтди: "Кўп гумонлардан четланинглар". Гумонларнинг аксари деб айтмади, ёки ҳамма гумонлар, демади. Аллоҳ айтди: "Кўп гумонлардан четланинглар", шундан сўнг: "Гумонларнинг айримлари гуноҳдир", деди. Бу жумла билан гумонларнинг аксари гуноҳ эмаслиги ваҳий бўлади. Бу биз юқорида баён қилган ва қисмларга бўлганимизга тўғри келади.

У ҳам бўлса гумон иккига бўлинади: Яхши гумон ва ёмон гумон. Ёмон гумон фақатгина бирор асос бўлганидагина жоиз, дедик. Шунинг учун Аллоҳ айтди: "Гумонларнинг айримлари гуноҳдир." Гуноҳ бўлмаган гумонлар қайсилар? Айтамиз: Яхши гумонлар ва сабаби бор бўлган ёмон гумон гуноҳ эмас. Чунки яхши гумон бу асл-асосдир, асоси бор ёмон гумон эса мавжуд бўлган асосга таянади. [Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин, Ҳужурот сураси тафсири.]
Меҳмон   09-10-2012, 05:32 PM
#4
Assalamu alaykum va rohmatulloh, jazaakallohu xoyron axiy, endi masala oydinlashdi, rahmat sizga
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.