Abdulloh Salafiy   08-20-2009, 10:03 AM
#1
Таҳорат қилаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими?

Савол: Таҳорат қилинаётганда саломга алик олиш таҳоратни бузадими? Бу пайтда алик олиш макруҳми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Жавоб:
Саломга алик олиш макруҳ эмас. Таҳорат қилаётганингизда бирон киши сизга са-лом бериб қолса, умумий далилларга кўра, алик олишингиз фарздир. Бироқ, нажосатдан по-кланиш учун истинжо қилаётган бўлиб, «ҳожат» пайтида бўлмасангиз, иншааллоҳ, алик оли-шингизнинг зарари йўқдир. Чунки, авом халқ ичидаги айрим инсонлар истинжони ҳам таҳорат деб атайдилар. Бироқ, истинжони тугатгунингизча алик олмай, тугатгач алик олишин-гиз афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл қилар (сияр) экан, берил-ган саломга қўлларини деворга уриб таяммум қилмагунича алик олмадилар ва: «Мен Аллоҳни таҳоратсиз тилга олишни ёқтирмадим» – дедилар (Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 17; Имом Аҳмад «Муснад», 4/345; Доримий «Сунан», ҳадис № 2641).
Хуллас, юз (оғиз, бурун) ва икки қўлни ювиш, бошга масҳ тортиш ва икки оёқларни ювиш каби шаръий таҳоратни, (яъни) айрим (араб)лар суриш деб аташаётган ибодатни қилар экан, салом берилса алик олиш фарздир.
Алик олиш ёки олмаслик билан таҳорат бузилмайди. Бироқ, алик олиш фарздир. Аммо истинжо қилаётган бўлса саломга алик олиши афзалдир. Чунки, истинжо на сийдик ва на ах-латдир. Фақатгина бу пайтда қўллар нажосатга тегади, холос. Бундай пайтда аликни олса ҳам, олмаса ҳам зарари йўқдир.
Аллоҳ – тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/155.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   08-22-2009, 06:59 AM
#2
Кўп биродарлар эса таҳорат қилаётганда гапириш мумкин эмас деб биладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   08-26-2009, 08:56 AM
#3
(08-22-2009, 06:59 AM)Бот Wrote: Кўп биродарлар эса таҳорат қилаётганда гапириш мумкин эмас деб биладилар.
Биродар фатвода фақатгина саломга алик олишга рухсат берилган ва таҳорат ҳам ибодат эканлиги айтилди. Бошқа нарсаларни гапириш мумкин ёки мумкин эмаслиги айтилмади.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   08-27-2009, 01:33 PM
#4
Билишимча гапириш мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
abdulqodir83   11-21-2010, 07:02 PM
#5
(08-27-2009, 01:33 PM)Бот Wrote: Билишимча гапириш мумкин.
Assalamu alaykum. Tahorat payitida gapirish mumkinligiga hujjat bo'lsa keltirib ketin. Jazakallohu hoyron.
Муслим   11-21-2010, 10:26 PM
#6
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кўпчилик одамлар орасида таҳорат қилиш асносида гапириш макруҳ деган фикр юради. Бу фикр бирорта саҳиҳ асосга эга эмас. Бу фикрни қувватлаш учун баъзилар Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганида бир кимса унга салом бергани, у эса саломига алик олмагани ҳақидаги ҳадисни келтирадилар. Ҳадис давомида Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач масжидга киради ва ўша кимсага шундай дейди: "Сени саломингга алик олишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсам тўсди: "Кимки таҳорат қилиб, токи "Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман ..." деб айтмагунича гапирмаса, ўша кимсага икки таҳорати орасидаги бўлган нарсалар кечирилади"".
Бироқ бу заиф ҳадис. Бу ҳақида имом Бухорий ва Абу Хотимлар айтиб ўтишган. (Қаранг: “Мизан ал-иътидал” 1/63 ва “Мажмаъу-ззаваид” 1/239).
Валлоҳу аълам...

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Salafiy.uz   06-25-2011, 08:03 AM
#7
Ҳужжат: Набий алайҳисалом Муғийра ибн Шуъба р.а га махсисини ечмоқчи бўлиб қўл узатганда "уларни таҳоратли оёққа кийганман" деганлигидир. Узр телефондан кирган эдим. Бу ҳадисни ҳамма билса керак.
Ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим, у зот таҳорат олдилар. Мен махсиларини ечиш учун энгашгандим, у зот: “Қўй уларни, чунки мен уларни таҳоратли оёқларимга кийган-дим”, дедилар ва уларга масҳ тортдилар”. Муттафақун алайҳ.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.